26.10.2022 йилдаги 619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳит яратиш, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, корпоратив бошқарув тизими такомиллаштириш ва унинг қонуний асосларини янада кучайтириш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, давлат томонидан ҳар бир корхонага қўйилган мақсад ва вазифаларни белгилаш, давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ва уларни ислоҳ қилиш ишларини жадаллаштириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига корпоратив бошқарувнинг, хусусан давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) вазифасини бажарувчи ташкилотлар масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш, корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
619-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбошидаги «раҳбарнинг ҳуқуқлари» сўзларидан олдин «кузатув кенгаши ва» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кузатув кенгаши таркибида ташкил этиладиган қўмиталар ва уларнинг вазифалари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги III бўлим билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III. Давлат корхонасини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Муассис, кузатув кенгаши ва ижроия органи (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув кенгашнинг фаолияти, унинг аъзоларига қўйиладиган талаблар мазкур Низом ва муассиснинг қарори билан тасдиқланадиган корхонанинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низом билан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат корхонасига етказилган зарарларни ундириш тўғрисида давлат корхонаси раҳбари ва кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан даъво тақдим этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кузатув кенгашини тузиш, унинг аъзоларини тайинлаш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач олти ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган ажратмадан ташқари қоладиган қисмини олишга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «чоракда» сўзи «йили камида бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги IIII бўлим билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«IIII. Давлат корхонаси кузатув кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши корхонанинг бошқарув органи ҳисобланади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом ва корхонанинг устави билан муассис ваколати доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони давлат корхонаси устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек, умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув кенгаши муассис томонидан уч йил муддатга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни муассисга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси раҳбари номзодига қўйиладиган малака талабларини (маълумоти, тижорат, молия ва соҳавий тажриба ҳамда бошқаларни) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси раҳбари ўринбосарларини тайинлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низомини тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш, уларни лавозимдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси раҳбари ва ички назорат органларининг, шу жумладан, корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси асосий (уставдаги) фаолияти билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган шуъба хўжалик жамиятлари ҳамда филиаллари (ваколатхоналари) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасини бошқариш сиёсатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасининг бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун муассисга киритиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасининг ташкилий тузилмаси, ривожлантириш дастури, уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, бошқа юридик шахслардаги иштироки бўйича таклифларни муассисга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик хайриялари, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш (олиш) тўғрисида муассис томонидан ва қонунчиликда белгиланган доирада қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасининг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси молиявий ҳисоботларини дастлабки тарзда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш ва корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси устави ёки муассиснинг қарори билан белгиланган ҳолларда давлат корхонаси мол-мулкини олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш, бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) бегоналаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича ҳисобот, ҳужжатлар ва маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳамда кузатув кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун уларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси устави ва кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар корхона раҳбарининг ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзоси унга юкланган функцияларни бажариш учун зарур вақт ажратиши, ўзига юкланган мажбуриятларни виждонан бажариши ва қарор қабул қилишда давлат корхонаси манфаатларини назарда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхонасининг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро этувчи органнинг корхона бизнес-режасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитиб бориши ҳамда уни ижросини назорат қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Кузатув кенгаши аъзолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муассис олдида жавоб берадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банд «муассис» сўзидан кейин «ва кузатув кенгаши» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банд «хизмати ходимлари» сўзларидан кейин «корхонанинг штатлар жадвалига киритилиши ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«61. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатув кенгаши ёки муассис (акциядорлар умумий йиғилиши, иштирокчилар умумий йиғилиши) томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 242-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«242. Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган корхона ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 январдаги 23-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«корхона томонидан ишлаб чиқилган стратегия, уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар, махфий ёки тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонада одоб-ахлоқ стандартларини қамраб олган Одоб-ахлоқ қоидалари жорий этилганлиги ва бу борадаги маълумотларни»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн бешинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«корхонанинг тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги маълумот. Бунда корхоналарнинг нотижорат мақсадлари, уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, корхонанинг молиявий натижаларига таъсирининг миқдорий баҳоси кўрсатилиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) йил якунлари бўйича молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «6» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур илованинг 1-банди, «б» кичик банди 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори)» 2013 йил 13 августдаги 221-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2013 й., 33-сон, 438-модда) илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 4-илованинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 25-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон; 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон)