Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш СТРАТЕГИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жорий ҳолат тавсифи ва мавжуд муаммолар

3-боб. Стратегиянинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари

4-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари

5-боб. Д авлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

6-боб. Давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш

7-боб. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш

1-§. Давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мақсадларни белгилаш

2-§. Давлат иштирокидаги корхоналар ва нодавлат юридик шахслар фаолияти учун тенг шароитлар яратиш

3-§. Давлатнинг мулкдор ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш

8-боб. Корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш

1-§. Кузатув кенгаши ва унинг қошидаги қўмиталар

2-§. Ижро этувчи орган

3-§. Таваккалчиликни бошқариш тизими

4-§. Ички аудит хизмати

5-§. Ташқи аудит

6-§. Инсон ресурсларини бошқариш

9-боб. Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришда шаффофликни ва маълумотларнинг ошкор этилишини таъминлаш

1-§. Ички ахборот алмашинуви

2-§. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ахборотни ошкор қилиш

3-§. Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилиш

10-боб. Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичлари ва уни рўёбга чиқариш мониторинги

11-боб. Якунловчи қоидалар

2-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон ҳамда «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини асосланган даражагача қисқартириш ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Молия вазирлиги Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналарининг кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 2021 йилда 30 фоизгача етказишни таъминласин.
4. Белгилансинки, Стратегия нормалари, биринчи навбатда Фармонга 1 ва 2-иловалар билан тасдиқланган корхоналарга татбиқ этилади.
Молия вазирлиги Фармонга 1-иловадаги, Давлат активлари агентлиги Фармонга 2-иловадаги давлат иштирокидаги корхоналар бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, уч ой муддатда ушбу корхоналар фаолиятига Стратегия нормаларини татбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январда ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг рўйхатига киритилган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, давлат улуши устун мавқега эга бўлган тижорат банклари кузатув кенгаши аъзолари бўлган давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимларига:
фаолияти Стратегиянинг 3-бандида кўрсатилган мезонларга мос келадиган ва давлат ихтиёрида қолдириладиган корхоналарни (улушларни). Бунда давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати ҳар йили тегишли асослантириш кўрсатилган ҳолда, Давлат активлари агентлигининг веб-сайтида эълон қилинади;
фаолиятининг бир қисми Стратегиянинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирига тўғри келган корхоналарни (улушларни). Бунда ушбу корхоналар (улушлар) имкон қадар шундай тарзда қайта ташкил этиладики, унга кўра давлат ихтиёрида уларнинг фақат кўрсатилган мезонларга мос келадиган фаолият қисми қолдирилади;
фаолияти Стратегиянинг 3-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмаган корхоналарни (улушларни). Бунда ушбу корхоналар (улушлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда 2025 йилга қадар сотилади, қайта ташкил этилади ёки тугатилади, шунингдек, сотилгунга қадар ишончли бошқарувга бериш амалиёти қўлланилади.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъуллар

I. Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, бошқа халқаро молия институтлари ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ва «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2021 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. Қонун лойиҳаларини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

2021 йил 1 август

3. Қонун лойиҳаларини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил 1 октябрь

4. Қонун лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 ноябрь

2.

Қонунчилик ҳужжатларини Стратегия талабларига мувофиқлаштириш.

1. Халқаро молия институтлари экспертларини жалб этган ҳолда, Стратегия нормаларини амалиётга жорий этиш графигини ишлаб чиқиш.

График

2021 йил 1 август

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. Графикни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 15 август

II. Давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш

3.

«Сот ёки тушунтир» тамойилини амалга ошириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.

Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор

2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 мартга қадар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

вазирликлар ва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналарни уларга эгалик қилиш мезонларидан келиб чиқиб, қуйидаги гуруҳларга ажратиш:

фаолияти мезонларга тўлиқ мос келадиган корхоналар;

фаолиятининг бир қисми мезонларнинг бирига тўғри келадиган корхоналар;

фаолияти мезонларга мос келмайдиган корхоналар.

Ишчи гуруҳ баёни

2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 июлга қадар

Ишчи гуруҳ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

3. Ишчи гуруҳ таклифларини кўриб чиқиш.

Давлат тендер комиссияси баёни

2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 августга қадар

Давлат тендер комиссияси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

4. Давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш, қайта ташкил этиш ёки сотиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 ноябрга қадар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

5. Давлат ихтиёрида қолдириладиган корхоналар рўйхатини, уларни қолдириш асосларини кўрсатган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтида эълон қилиш.

Рўйхатни эълон қилиш

Ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг, икки ҳафта муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф. Карабаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

вазирликлар ва идоралар

III. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш

4.

Давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни ишлаб чиқиш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг функция ва вазифаларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни аниқлаш.

Таҳлилий маълумот

2021 йил 1 декабрь, кейинчалик графикка асосан

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

вазирликлар ва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни ишлаб чиқиш.

Тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадлар рўйхати

2022 йил 1 март

3. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни корхоналар веб-сайтида эълон қилиш.

Эълон қилинган рўйхат

2022 йил 1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

4. Нотижорат мақсадларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 май

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

5.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши мониторингини юритиш.

1. Халқаро молия институтлари ва чет эл экспертларини жалб этган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш.

Ҳисобот шакли

2022 йил 1 февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

вазирликлар ва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларнинг бажарилиши юзасидан корхона раҳбарлари ҳисоботини кузатув кенгаши мажлисларида (иштирокчилар йиғилишларида) ҳар чоракда бир маротаба эшитиш тизимини жорий этиш.

Уставларга ўзгартиришлар киритиш

2022 йил 1 июль

6.

Давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарга тенг шароитлар яратиш.

Давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарга тенг шароитлар яратиш, шу жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат унитар корхоналарини ташкил этишни тақиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 август

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф. Карабаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш (стратегик
муҳим бўлган инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
лойиҳалар бундан мустасно)
бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 июль

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф. Карабаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

вазирликлар ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

8.

Давлатнинг мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг мулкдор ва тартибга солувчи функцияларини хатловдан ўтказиш.

Таҳлилий маълумот

2022 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ф. Карабаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Мулкдор ва тартибга солувчи функцияларни ажратиш натижасида тартибга солиш функцияларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таклиф

2022 йил 1 сентябрь

9.

Мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви даражасини камайтириш.

Давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мулкдор ва тартибга солувчи функцияларни бир вақтнинг ўзида бажариш амалиёти бекор қилингунга қадар бундай корхоналар кузатув кенгашлари таркибига учдан икки қисмидан иборат мустақил аъзоларни сайлаш бўйича корхоналар уставларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил 1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

вазирликлар ва идоралар

10.

Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

1. Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2022 йил 1 февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

вазирликлар ва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

2022 йил 15 февраль

11.

Давлат акция пакетларини (улушларини) бозор механизми асосида ишончли бошқарувга бериш.

Ишончли бошқарувчига ҳақ тўлаш, ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинадиган инвестицияларни қайтаришни бозор механизмларига ўтган ҳолда такомиллаштиришни назарда тутувчи Давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

IV. Корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш

12.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари аъзоларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларини рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

вазирликлар ва идоралар

а) Ижро этувчи органга:

корхона жамоа шартномасида назарда тутилган қатъий белгиланган ҳақни;

ҳақ тўлашнинг мукофот қисми чорак якуни бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — СМК) бажарилган тақдирда тўланадиган ҳақни, шунингдек, йиллик ёки уч йиллик фаолият натижасига кўра СМК бажарилганда бонус кўринишидаги тўловларни;

Низом лойиҳаси

2021 йил 1 август

б) Кузатув кенгаши аъзоларига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ҳақ тўлаш.

Низом лойиҳаси

2022 йил 15 январь

13.

Корхоналардаги корпоратив бошқарув тизимини назорат қилиш ва кузатув кенгаши фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича номзодларни босқичма-босқич танлов асосида танлаш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш, бунда:

аъзоларга қўйиладиган малакавий талабларни;

аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

аъзоларни танлаб олиш тартиби ва мезонларини белгилаш.

Низом лойиҳаси

2021 йил 1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда кузатув кенгашлари таркибида гендер тенглик амалиётини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари

3. Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив маслаҳатчини ташкил этиш бўйича корхоналар уставларига ўзгартириш киритиш.

Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил 1 октябрь

4. Корпоратив маслаҳатчи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши қарори

2021 йил 1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

5. Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

кузатув кенгаши таркибида аудит бўйича қўмита, тайинлаш ва рағбатлантириш бўйича қўмита ҳамда зарурат бўлганда эса, бошқа қўмиталарни ташкил этиш;

кузатув кенгаши томонидан ҳар чоракда давлат иштирокидаги корхона ижро этувчи органи ва ички назорат органларининг, шу жумладан корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

Акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши қарори

2021 йил 1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

6. Кузатув кенгаши фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 20 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

14.

Кузатув кенгаши аъзоларига фидуциар мажбуриятларни татбиқ этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, фидуциар мажбуриятларни татбиқ этиш тартиби бўйича таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумот

2022 йил 1 март

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

вазирликлар ва идоралар

2. Қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил 1 июнь

15.

Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларини шакллантириш ҳамда мустақил аъзолар институтини ташкил этиш.

1. Халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда музокаралар олиб бориш ва уларнинг натижаларига кўра кузатув кенгашининг мустақил аъзолари уюшмасини ташкил этиш чораларини кўриш.

Таҳлилий маълумот

2021 йил октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

(А. Назиров)

2. Давлат улуши устун бўлган корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига ТОП-100 та муваффақиятли менежерлардан иборат кадрлар захирасидан камида бир нафар тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган чет эллик мустақил аъзони киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар, корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари

2022 йил январь — март

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

(А. Назиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

16.

Корпоратив бошқарув қоидаларини татбиқ этиш даражасини баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларини давлат улуши устун бўлган хўжалик жамиятлари ва уларнинг улуши устун бўлган тизимдаги корхоналарда жорий этиш.

Бошқарув органлари қарорлари

2021-2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари

2. Корпоратив бошқарув қоидалари жорий қилинганлиги даражасини баҳолаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш учун рейтинг агентликларини ва/ёки экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этиш.

Баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича таҳлилий маълумот

2021 йил 1 декабрь

17.

Ижро этувчи орган фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи аъзоси номзодларига қўйиладиган минимал малака ва бошқа талабларни белгилаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

2021 йил 1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари

2. Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи аъзолигига танловлар ўтказиш бўйича намунавий регламентни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Намунавий регламент

2021 йил 1 октябрь

3. Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзолари жавобгарлиги бўйича суғурта қилиш механизмини жорий этиш.

Келишув битими

2022 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

4. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбар ходимларини замонавий менежмент соҳасида қайта тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўқув дастури

2021 йил 1 декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (И. Умрзаков),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

18.

Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарда ички аудит хизматини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбир

2021 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

2. Ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлаш, ҳар чоракда уларнинг ҳисоботларини эшитиш ва агарда аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида уларнинг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишни назарда тутувчи ўзгартиришларни Ички аудит тўғрисидаги низомга киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 октябрь

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Бухгалтерлар ва аудиторлар палатаси (Ф. Рашидов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

вазирликларва идоралар

19.

Таваккалчиликни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

1. «Уч ҳимоя чизиғи» ёндашувига асосланган таваккалчиликни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий тартибни ишлаб чиқиш.

Намунавий тартиб

2022 йил 1 апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

2. Таваккалчиликларни (операцион, ҳуқуқий ва бошқалар) қамраб олган «таваккалчилик харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бошқарув органлари қарорлари

2022 йил 1 июль

20.

Бошқарув органларида кадрлар захирасини шакллантириш.

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, халқаро молия ташкилотлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги) билан биргаликда, шу жумладан, «Нeadhunter» тизими ва очиқ танловлар орқали давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида (ижро этувчи органи, мустақил аъзо) ТОП-100 та муваффақиятли менежерлардан иборат кадрлар захирасини шакллантириш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги веб-сайтида эълон қилиш

2021 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (А. Хасанов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Сатторов),

халқаро молия ташкилотлари

21.

Корпоратив бошқарув ва капитал бозори соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

1. Давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг ижро этувчи органи вакиллари ва корпоратив маслаҳатчилар учун илғор маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, корпоратив бошқарув соҳасидаги кўникмалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Ҳар йили ўқув курсларини ташкил этиш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш

2021 йил май, кейинчалик ҳар йили

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)

2. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари ўқув дастурларига иқтисодий ва юридик йўналишларда «Корпоратив бошқарув» ва «Капитал бозори» бўлимларини киритиш ҳамда ҳар йили профессор-ўқитувчилар таркибини мажбурий тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида қисқа муддатли стажировкадан ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров),

Марказий депозитарий (Ш. Абдужаббаров),

«Тошкент» РФБ (Б. Усманов)

22.

Корпоратив бошқарув бўйича методологик базани мустаҳкамлаш.

Корпоратив бошқарув тамойиллари ва илғор усулларини, бу соҳадаги халқаро тажриба акс эттирилган ТОП-100 та нашрлар ва материаллар рўйхатини шакллантириш ва кейинчалик давлат тилига таржима қилиш.

Алоҳида жадвал асосида қўлланма ва материаллар рўйхатини шакллантириш

2021 йил 1 сентябрь, кейинчалик жадвал асосида

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)

23.

Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришда илғор амалиёт алмашинувини жорий этиш.

Республикада ҳар йили халқаро молия ташкилотлари, илғор маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутган ҳолда халқаро конференциялар (давра суҳбатлари ва семинарлар) ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Ҳар йили

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев)

24.

Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув тизими самарадорлиги натижаларини баҳолаш.

Ҳар йили «Корпоратив бошқарув тизими рейтингида энг яхши», «Энг яхши ТОП-менежер» танловини ўтказишни амалиётга жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июлга қадар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)

V. Шаффофлик ва маълумотни ошкор қилиш

25.

Корпоратив бошқарув тизими натижаларини ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Акциядорлик жамиятлари ўртасида корпоратив бошқарув тизими даражаси бўйича рейтинг ўтказиш ва унинг натижаларини Агентлик веб-сайтида эълон қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан бошлаб ҳар йили

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)

26.

Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги йиғма ҳисоботни ошкор этиш амалиётини жорий этиш.

1. Халқаро молия институтлари ва чет эллик экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш.

Ҳисобот шакли

2021 йил 1 декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

2. Агентлик томонидан ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти натижадорлиги ва Стратегияни амалга ошириш тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Ҳисобот материаллари

Ҳар йили 1 августга қадар

27.

Корпоратив бошқарув рейтинги натижасини ошкор этиш.

1. Капитал бозорига чиқиш имкониятини берувчи корпоратив рейтинг оладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини аниқлаш ҳамда 2021-2022 йилларда рейтинг олиш ишларини якунлаш.

2. Рейтинг натижаларини корхоналарнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

График асосида

2021 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

(А. Назиров),

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

28.

Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларнинг алмашинувини йўлга қўйиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан «онлайн» тарзда маълумотлар алмашинувини ҳамда давлат корхоналари ва давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари билан электрон тарзда мулоқот қилиш имконини берувчи Давлат активларини бошқариш бўйича электрон базани такомиллаштириш.

Маълумот алмашинувини йўлга қўйиш

2021 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Давлат солиқ қўмитаси (М. Мирзаев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев), вазирлик ва идоралар

29.

Корхоналарда харидлар шаффофлигини таъминлаш.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан корпоратив харидлар тизими орқали аудиторлик ташкилотини танлашда нарх ва сифат кўрсаткичларини бирлаштириш усулини амалиётга жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Мақсадли кўрсаткичлар:

2021 йилга

2023 йилга

2025 йилга

1.

Давлат иштирокидаги корхоналар сонини қисқартириш.

фоиз

30

65

75

2.

Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этиш.

дона

2

10

20

3.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини кўпайтириш.

фоиз

5

15

30

3.1.

Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига (кейинги ўринда — Фармон) 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.

фоиз

30

-

-

4.

Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органлари таркибига чет эллик менежерларни жалб қилиш.

дона

20

50

100

4.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.

дона

14

-

-

5.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан корпоратив облигациялар чиқариш.

дона

2

15

25

6.

Истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш.

дона

245

477

0

7.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тамойиллари асосида ишлаб чиқилган Корпоратив бошқарув қоидаларини жорий этиш.

фоиз

10

25

50

7.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.

фоиз

100

-

-

8.

Давлат иштирокидаги корхоналарга комплаенс хизматини жорий этиш.

фоиз

3

10

20

8.1.

Шундан Фармонга 1-иловага киритилган металлургия, нефть-газ, энергетика, кимё саноати, машинасозлик ва электротехника ҳамда транспорт соҳаси корхоналари.

фоиз

100

-

-

9.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш.

фоиз

20

100

-

10.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши қошида қўмиталар ташкил этиш.

фоиз

50

75

100


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси