07.04.2020 йилдаги ЎРҚ-614-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

«Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-614-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади метрологияга оид фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Метрология тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг метрология тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият — ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, ўлчаш услублари ва воситалари, шунингдек талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари билан боғлиқ бўлган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологик кузатилувчанлик — ўлчаш натижасининг ҳужжатлаштирилган узлуксиз калибрлашлар кетма-кетлиги орқали эталонга боғлаш мумкин бўлган хоссаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологик экспертиза — ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши билан боғлиқ метрологик талаблар, қоидалар ва нормаларни қўллаш тўғрилиги ҳамда тўлиқлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ишлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов воситаси — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт намуна — метрологик аттестация натижасида модда (материал)нинг хоссаси ёки таркибини тавсифлайдиган битта ёки ундан ортиқ қийматлари аниқланган шу модда (материал) намунаси шаклидаги ўлчаш воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталон — муайян катталик бирлигининг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчаш воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашлар аниқлигининг кўрсаткичи — ўлчаш услубиётининг қўлланилаётган нормалари ва қоидаларига риоя этилганда олинган ўлчаш натижалари аниқлигининг белгиланган тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларни бажариш услубиёти — ўлчашларнинг бажарилишини ва уларнинг натижалари белгиланган аниқлик кўрсаткичлари билан олинишини таъминлайдиган операциялар ва қоидалар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини калибрлаш — берилган шароитларда ўлчаш воситаси ёрдамида олинган катталик қиймати ва эталон билан қайта тикланадиган тегишли катталик қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини қиёслаш — ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши — ўлчашларнинг натижалари қонунийлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг аниқлик кўрсаткичлари маълум эҳтимоллик билан белгиланган чегараларда жойлашган ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Метрологияга оид фаолият соҳасидаги асосий вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрологияга оид фаолият соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончсиз ўлчаш натижаларининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
холис, ишончли ва солиштириладиган ўлчаш натижаларига бўлган эҳтиёжларни қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш натижаларининг миллий ва (ёки) халқаро эталонларгача метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишига ва илмий-техник тараққиётига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Метрологияга оид фаолият соҳасинининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрологияга оид фаолият соҳасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология текшируви ва назорати натижаларининг холислиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий асосланганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш бирликлари қўлланилишида халқаро бирликлар тизимининг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув тизимининг ягоналиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ошкоралиги ва очиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича миллий ва халқаро талабларнинг уйғунлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Метрологияга оид фаолият соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Метрологияга оид фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрологияга оид фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолиятни халқаро талаблар асосида ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими ишлаши ва ривожланишини, унинг халқаро бирликлар тизими ва бошқа мамлакатларнинг катталик бирликлари тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасида давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида метрологияга оид фаолият соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катталик бирликларининг номлари ва белгилари, уларни ёзиш ва қўллаш қоидаларини, метрология текшируви ва назорати тартибини, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш, қиёслаш, калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхатини тасдиқлайди.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрологияга оид фаолият соҳасининг давлат томонидан бошқарилишини метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборатдир.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология хизмати махсус ваколатли давлат органи ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларидан, шунингдек Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган бўлинмалардан иборатдир.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган юридик шахслардан ва (ёки) улар ҳузуридаги бўлинмалардан (бундан буён матнда юридик шахсларнинг метрология хизматлари деб юритилади) иборат.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ҳамда метрология текширувини амалга ошириш учун ташкил этилади.
(8-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларининг ҳамда юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомларда ўрнатилади.
(8-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Махсус ваколатли давлат органининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда метрологияга оид фаолият соҳасидаги минтақалараро ва тармоқлараро ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва ишчи ҳолатда сақлаб туриш қоидаларини ўрнатади, шунингдек уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш услублари, воситалари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат метрология назоратини амалга оширади, шунингдек метрологияга оид фаолият соҳасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиради;
(9-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилади;
(9-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий кадрлар ва муҳандис-техниклар тайёрлашни ҳамда қайта тайёрлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этади;
(9-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими ишлаши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро бирликлар тизими ва бошқа мамлакатларнинг катталик бирликлари тизимлари билан уйғунлашувини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф-муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларидан, шунингдек ташкилотлардан ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни олади.
(9-модданинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда Махсус ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонунига асосан 2024 йил 28 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

миллий даражада лабораториялараро солиштиришларда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон миллий метрология институтининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий метрология институти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлар базасини такомиллаштиради ва ривожланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталонларни ва энг юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини сақлаб туриш ҳамда уларни халқаро даражада солиштириш, шунингдек катталик бирликларини сақлаш ва узатиш бўйича ишларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология текшируви натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича халқаро шартномаларни рўёбга чиқаришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология текширувини ва метрологияга оид фаолият соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларининг ҳамда юридик шахслар метрология хизматларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинган ҳолда ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Юридик шахсларнинг метрология хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинган ҳолда ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳамда ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган ҳолларда ўлчаш воситаларини қиёслаш ишларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Метрологияга оид фаолиятни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларни бажариш услубиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар жумласига метрология текширувини ўтказиш тартибини белгиловчи стандартлаштириш бўйича ҳужжатлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш услубиётлари, синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти метрологик экспертизадан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларни бажариш услубиёти метрологик аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Катталик бирликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади. Катталик бирликларининг номлари, белгилари, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан халқаро бирликлар тизимига киритилмаган бирликларни қўллашга рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида шартнома шартларига мувофиқ ўзга катталик бирликларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Катталик бирликларининг эталонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катталик бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта ҳосил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эталонлар орқали қайта ҳосил қилинадиган катталик бирликлари халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органининг қарори билан миллий эталон Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян катталик бирлигининг ўлчамини белгилаш учун бирламчи эталон сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий эталонларни хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ўлчаш воситалари ва синов воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари ва синов воситалари ўлчаш натижаларининг белгиланган аниқликдаги қонунийлаштирилган бирликларда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш натижаларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган рухсат этилмаган созлаш ва аралашувларнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг конструкцияси ўлчаш воситаларининг функционал қисмларига (шу жумладан дастурий таъминотга) кириш чекланишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар техник воситалар, қурилмалар, моддалар ва (ёки) материалларнинг ўлчаш воситалари ва (ёки) синов воситалари жумласига киритиш мезонлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийматлари маълум вақт давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган нормаланган метрологик хусусиятларга ва техник тавсифларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш натижаларининг белгиланган аниқликда қонунийлаштирилган бирликларда бўлишини таъминлаш қобилияти, шунингдек синов натижаларининг ишончлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механик, электрик, оптик, физик-кимёвий, электрон принципларда ишлаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда техник воситалар ўлчаш воситалари ва (ёки) синов воситалари ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индикатор функциясига эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
натижалари ўлчаш ва (ёки) синов ҳисобланмайдиган, фақат дастлабки баҳолаш учун фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат ўлчаш ва (ёки) синов натижалари ҳақида ахборот узатиш функцияларини бажарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ўлчашларни бажариш услубиётлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларни бажариш услубиётлари ўлчаш натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчаш ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган аниқликни таъминлаши керак. Ўлчашлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш ўлчашларни бажариш услубиётининг унга қўйиладиган метрология талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Метрология текширувини ва давлат метрология назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви Ўзбекистон миллий метрология институти, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари ҳамда юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан ушбу Қонунда белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология назорати махсус ваколатли давлат органи томонидан метрология тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати объектлари
(19-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар метрология текшируви ва давлат метрология назорати объектларидир:
(19-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт намуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-ўлчаш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларни бажариш услубиётлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳалар
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви ва давлат метрология назорати қуйидаги соҳаларда бажариладиган ўлчашларга нисбатан қўлланилади:
(20-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мудофаасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви ва давлат метрология назорати қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг бошқа соҳаларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
(20-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Метрология текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви ва давлат метрология назорати объектларининг метрологик, техник тавсифларини аниқлаш ва (ёки) тасдиқлаш мақсадида метрология текшируви амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни қиёслаш, калибрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов воситаларини аттестациядан ўтказиш тарзида амалга оширилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Давлат метрология назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларининг метрологияга оид талабларга риоя этилиши устидан амалга оширилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология назорати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларининг (шу жумладан эталонлар, стандарт намуналар, ахборот-ўлчаш тизимлари) ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши, прокатга берилиши, реализация қилиниши, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашларни бажариш услубиётларининг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология назоратини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қонунчиликда белгиланади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан давлат метрология назорати махсус ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати ўрам таркибини ўрамни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ўрамдаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар эса ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати суюқ ҳолдаги қадоқланган товарлар учун истеъмол идиши сифатида фойдаланиладиган ўлчамли идишларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрамлардаги қадоқланган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назорати текширув хариди орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўлчаш воситаларининг турларини тасдиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларининг турларини тасдиқлаш ўз ичига давлат синовларини ўтказиш орқали ўлчаш воситаларининг метрологик ва техник тавсифларини аниқлаш, ўлчаш воситаларининг метрология тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини белгилаш ҳамда ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича ишларни олади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ягона нусхаларда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт бўйича ягона нусхаларда олиб кириладиган) ўлчаш воситаларининг хоссаларини тадқиқ этиш асосида улар қўллаш учун йўл қўйилишини эътироф этиш мақсадида давлат метрология хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган соҳаларда фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича олиб кирилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари давлат синовларидан ва турини тасдиқлашдан ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларининг давлат синовларини ўтказиш, турини тасдиқлаш ва Давлат реестрига киритиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган ўлчаш воситаларига ёки уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига ишлаб чиқарувчи Давлат реестри белгисини қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ўлчаш воситаларини қиёслаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини қиёслаш аккредитация қилинган Ўзбекистон миллий метрология институти, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини қиёслаганда ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга уларнинг мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш бажариладиган операциялар кетма-кетлигини белгиловчи ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати махсус ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва ушбу ўлчаш воситалари қўлланиладиган соҳадаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига киритилмаган ўлчаш воситаларини қиёслаш юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ўлчаш воситаларини калибрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини калибрлаш аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини калибрлашда ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларини аниқлаш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — ўнинчи хатбошларида кўрсатилганидан бошқа соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари уларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, ишлатиш, ижарага бериш ва таъмирлашда калибрлашдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан ўлчаш воситаларини қиёслашда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида метрология хизматлари ташкил этилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш уларнинг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов воситаларини аттестация қилишда синов воситаларининг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш имконини берувчи синов воситаларини аттестация қилиш услубиётидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Метрология хизматларини метрология ишларини ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган соҳаларда қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш, синов воситаларини аттестациядан ўтказиш, ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш ва синашни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши учун аккредитация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган соҳаларда қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчаш воситаларининг, ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрологик аттестациясини, синов воситаларининг аттестациясини, ўлчаш воситаларини қиёслашни, калибрлашни, синашни амалга оширувчи аккредитация қилинган метрология хизматлари фаолиятининг инспекция назорати қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(28-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон — 2023 йил 29 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Давлат метрология хизматини давлат томонидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат метрология хизматининг қуйидаги ишлари давлат томонидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология бўйича халқаро, минтақавий ташкилотларнинг ишида иштирок этиш ва метрология бўйича чет эл миллий хизматлари билан ишлар бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни, шунингдек халқаро, минтақавий нормалар ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологияга оид фаолият соҳаси бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталонлар ва ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, ясаш, сақлаш, қўллаш, олиш ҳамда асраш, шунингдек уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт намуналарни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат метрология назоратини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Метрология ишлари ва хизматлари учун ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш воситаларини синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, қиёслаш ва калибрлаш, ўлчашларни бажариш услубиётларини аттестациядан ўтказиш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилигини ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчашлар ва синовлар бажарилишининг сифатини баҳолашга доир метрология ишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, шунингдек метрологияга оид фаолиятнинг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган бошқа турлари учун ҳақ тузиладиган шартномалар шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрологияга оид фаолият соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Метрология тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2020 й., 03/20/614/0403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон; 27.10.2023 й., 03/23/872/0799-сон)