ИЛОВА
| Амалдаги таҳрир | Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган таҳрир | Асос | |
| «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонуни | |||
| 1. | Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида | Ижтимоий хизматлар тўғрисида | Ушбу Қонуннинг номида ижтимоий хизматлар кўрсатишда аҳолининг барча ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд қатламининг ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлаш ҳамда уларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида Қонун номини «Ижтимоий хизматлар тўғрисида» деб номлаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ушбу Қонунга асосий тушунчаларни, соҳадаги ваколатли органларининг ваколатларини, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатлами доирасини янада кенгайтириш ва аниқ қилиб белгилаш, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини қайд этиш, ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш лозим. |
| 2. | 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади | 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади | Ушбу Қонуннинг номидан келиб чиққан ҳолда унинг мақсади белгиланмоқда. |
| Ушбу Қонуннинг мақсади кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар (бундан буён матнда ижтимоий хизматлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. | Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий хизматлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. | ||
| 3. | 5-модда. Ижтимоий хизматлар | 5-модда. Ижтимоий хизматлар | |
| Ижтимоий хизматлар шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуидир. | Ижтимоий хизматлар шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуидир. | ||
| Тўлдирилмоқда | Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходим ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс. | Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходим тушунчаси киритилмоқда. | |
| 4. | 10-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари | 10-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари | |
| Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида: | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сонли қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатидан чиқарилиб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилиши тартиби белгиланмоқда. | |
| аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадлар учун марказлаштирилган ҳолда ажратиладиган давлат маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди; | Чиқарилмоқда | ||
| бошқа органлар ва ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди; | бошқа органлар ва ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди; | ||
| ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг ҳисобини юритади; | ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг ҳисобини юритади; | ||
| бошқа органлар ва ташкилотларни, ҳомийларни, бошқа шахсларни ва ресурсларни ижтимоий хизматлар кўрсатишга жалб қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади; | бошқа органлар ва ташкилотларни, ҳомийларни, бошқа шахсларни ва ресурсларни ижтимоий хизматлар кўрсатишга жалб қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади; | ||
| ижтимоий хизматларга муҳтож шахслар қабулини амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади, тегишли ахборотни ва зарур маълумотномаларни тақдим этади; | ижтимоий хизматларга муҳтож шахслар қабулини амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади, тегишли ахборотни ва зарур маълумотномаларни тақдим этади; | ||
| фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси фаолиятини таъминлайди; | ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси фаолиятини таъминлайди; | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сонли Фармонининг 15-бандига асосан ўзгартириш киритилмоқда. | |
| ижтимоий хизматлар соҳасидаги тегишли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; | ижтимоий хизматлар соҳасидаги тегишли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; | ||
| ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. | ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. | ||
| Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | ||
| 5. | 19-модда. Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш | 19-модда. Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш | |
| Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш: | Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш: | ||
| уйма-уй юриш чоғида; | уйма-уй юриш чоғида; | ||
| жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида; | жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида; | ||
| Тўлдирилмоқда | оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлар орқали берилган маълумотлари асосида; маҳаллий вакиллик органлар ва ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумотлари асосида; | Бугунги кунда интерет жаҳон ахборот тармоғи ривожланиб, турли телекўрсатувларда, ижтимоий тармоқларда ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда ва бу маълумотлар асосида бундай шахсларга тегишли ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Шу сабабли амалиётда кузатилаётган ушбу ҳолатни Қонун билан белгилаб бериш зарурияти мавжуд. | |
| ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда амалга оширилади. | ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда амалга оширилади. | ||
| 6. | Тўлдирилмоқда | 22-модда. Ижтимоий хизматларни олишдан ихтиёрий воз кечиш | |
| Ижтимоий хизматларга муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакили давлат томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлардан исталган вақтида воз кечиши мумкин. | Ушбу Қонуннинг асосий принципларидан бири бу ихтиёрийлик ҳисобланади. Шу сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс томонидан бундай ёрдамдан ихтиёрий воз кечиш тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ. | ||
| «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун | |||
| 7. | 3-модда. Жамоатчилик назорати субъектлари | 3-модда. Жамоатчилик назорати субъектлари | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5980-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилган. Шу сабабли жамоатчилик палаталари ташкилий тузилмасининг жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкинлиги қайд этилмоқда. |
| Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. | Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. | ||
| Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин. | Жамоатчилик назорати жамоатчилик палаталари, кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин. | ||
| 8. | 9-модда. Жамоатчилик муҳокамаси | 9-модда. Жамоатчилик муҳокамаси | Ушбу моддада жамоатчилик муҳокамасининг аниқ механизми кўрсатилмаган. Хусусан, уларни олиб бориш тартиби, унинг натижаси бўйича қарор қабул қилиш каби масалалар ҳам етарлича тартибга солинмаган. Масалан, Россиянинг «Россия Федерациясида жамоатчилик назорати асослари тўғрисида»ги Қонунида жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича баённома тузилиши ҳамда унинг давлат органларига юборилиши ҳақидаги нормалар белгиланган. Шу боис, жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича баённома тузиш масалаларини Қонунга киритиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. |
| Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш жамоатчилик муҳокамасидир. | Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш жамоатчилик муҳокамасидир. | ||
| Жамоатчилик муҳокамасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин. | Жамоатчилик муҳокамасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик муҳокамаси турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. | Жамоатчилик муҳокамаси турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамасининг иштирокчилари жамоатчилик муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин. | Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамасининг иштирокчилари жамоатчилик муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик муҳокамасининг ташкилотчиси жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалалар, муҳокамани ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик муҳокамасининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди. | Жамоатчилик муҳокамасининг ташкилотчиси жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалалар, муҳокамани ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик муҳокамасининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди. | ||
| Тўлдирилмоқда | Жамоатчилик муҳокамаси натижалари юзасидан якуний ҳужжат (баённома) тузилади. Жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларига юборилади. Жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилади. | ||
| 9. | 10-модда. Жамоатчилик эшитуви | 10-модда. Жамоатчилик эшитуви | Қонуннинг 10-моддасида жамоатчилик эшитувининг аниқ механизми кўрсатилмаган. Хусусан, уларни олиб бориш тартиби, унинг натижаси бўйича қарор қабул қилиш каби масалалар ҳам етарлича тартибга солинмаган. Бундан ташқари, айнан бир масала юзасидан такроран жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби белгиланмаган. Масалан, Россиянинг «Россия Федерациясида жамоатчилик назорати асослари тўғрисида»ги Қонунида жамоатчилик эшитуви якунлари бўйича баённома тузилиши ҳамда унинг давлат органларига юборилиши ҳақидаги нормалар белгиланган. Шу боис, бир масала юзасидан такроран жамоатчилик эшитувини ўтказиш ҳамда жамоатчилик эшитуви якунлари бўйича баённома тузиш масалаларини Қонунга киритиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. |
| Давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш жамоатчилик эшитувидир. | Давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш жамоатчилик эшитувидир. | ||
| Жамоатчилик эшитувини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин. | Жамоатчилик эшитувини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик эшитуви турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. | Жамоатчилик эшитуви турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик эшитуви оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик эшитувининг иштирокчилари жамоатчилик эшитувига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. | Жамоатчилик эшитуви оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик эшитувининг иштирокчилари жамоатчилик эшитувига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. | ||
| Жамоатчилик эшитувининг ташкилотчиси жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик эшитувининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди. | Жамоатчилик эшитувининг ташкилотчиси жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик эшитувининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди. | ||
| Тўлдирилмоқда | Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари томонидан айнан бир масала юзасидан такроран жамоатчилик эшитуви ўтказилиши мумкин. Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича уларнинг ташкилотчиси томонидан жамоатчилик эшитувининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни, улар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини, келиб тушган таклифлар ва баёнотларни, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳужжат (баённома) тузилади. Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларига юборилади. Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилади. | ||
| 10. | 11-модда. Жамоатчилик мониторинги | 11-модда. Жамоатчилик мониторинги | Қонунда жамоатчилик мониторинги натижаси бўйича қарор қабул қилиш каби масалалар тартибга солинмаган. Россиянинг «Россия Федерациясида жамоатчилик назорати асослари тўғрисида»ги Қонунида жамоатчилик мониторинги якунлари бўйича баённома тузилиши ҳамда унинг давлат органларига юборилиши ҳақидаги нормалар белгиланган. Шу боис, бир масала юзасидан такроран жамоатчилик мониторингини ўтказиш ҳамда жамоатчилик мониторинги якунлари бўйича баённома тузиш масалаларини Қонунга киритиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. |
| Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш жамоатчилик мониторингидир. | Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш жамоатчилик мониторингидир. | ||
| Жамоатчилик мониторингини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик назоратининг бошқа субъектлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. | Жамоатчилик мониторингини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик назоратининг бошқа субъектлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик мониторинги оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик мониторинги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин. | Жамоатчилик мониторинги оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик мониторинги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик мониторингининг ташкилотчиси жамоатчилик мониторингининг объекти, уни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. | Жамоатчилик мониторингининг ташкилотчиси жамоатчилик мониторингининг объекти, уни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. | ||
| Тўлдирилмоқда | Жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича уларнинг ташкилотчиси томонидан жамоатчилик мониторингининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни, улар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини, келиб тушган таклифлар ва баёнотларни, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳужжат (баённома) тузилади. Жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларига юборилади. Жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (баённома) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилади. | ||
| 11. | 12-модда. Жамоатчилик экспертизаси | 12-модда. Жамоатчилик экспертизаси | Ушбу моддада жамоатчилик экспертизасининг аниқ механизми кўрсатилмаган. Хусусан, уларни олиб бориш тартиби, унинг натижаси бўйича хулоса қабул қилиш каби масалалар ҳам етарлича тартибга солинмаган. Масалан, Россиянинг «Россия Федерациясида жамоатчилик назорати асослари тўғрисида»ги Қонунида жамоатчилик экспертизасининг аниқ муддатлари, шунингдек уларнинг якуни бўйича хулоса тузилиши ҳамда унинг давлат органларига юборилиши ҳақидаги нормалар белгиланган. Шу боис, жамоатчилик экспертизаси якунлари бўйича хулоса тузиш масалаларини Қонунга киритиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. |
| Жамоатчилик экспертизаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборатдир. | Жамоатчилик экспертизаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборатдир. | ||
| Жамоатчилик экспертизасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. | Жамоатчилик экспертизасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб этиши ҳам мумкин. | Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб этиши ҳам мумкин. | ||
| Тўлдирилмоқда | Агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жамоатчилик экспертизасининг муддати уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан эътиборан тўрт ойдан ошмаслиги шарт. Жамоатчилик экспертизаси натижалари юзасидан якуний ҳужжат (хулоса) тузилади. Жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (хулоса) кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларига юборилади. Жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича тузилган якуний ҳужжат (хулоса) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилади. | ||
| 12. | 15-модда. Жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари | 15-модда. Жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари | Мазкур моддада жамоатчилик назорати субъектларининг фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборишга ҳақли эканлиги белгиланган бўлиб, ушбу нормани жамоатчилик назорати субъектларининг мажбуриятлари қаторида белгилаш мақсадга мувофиқ. |
| Жамоатчилик назорати субъектлари: | Жамоатчилик назорати субъектлари: | ||
| жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишга, уларни ташкил этишга, шунингдек уларда иштирок этишга; | жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишга, уларни ташкил этишга, шунингдек уларда иштирок этишга; | ||
| жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчиликка мувофиқ давлат органларидан сўраб олишга; | жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчиликка мувофиқ давлат органларидан сўраб олишга; | ||
| жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлашга ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборишга; | жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлашга ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборишга; | ||
| фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборишга; | Чиқариб ташланмоқда | ||
| давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилишга; | давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилишга; | ||
| жамоатчилик назорати натижаларини эълон қилишга ҳақлидир. | жамоатчилик назорати натижаларини эълон қилишга ҳақлидир. | ||
| Жамоатчилик назорати субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. | Жамоатчилик назорати субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. | ||
| Жамоатчилик назорати субъектлари: | Жамоатчилик назорати субъектлари: | ||
| жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; | жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; | ||
| қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиши; | қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиши; | ||
| Тўлдирилмоқда | фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориши; | ||
| давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги; | давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги; | ||
| давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслиги; | давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслиги; | ||
| фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги; | фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги; | ||
| жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиши шарт. | жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиши шарт. | ||
| Жамоатчилик назорати субъектларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. | Жамоатчилик назорати субъектларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. | ||
| «Архив иши тўғрисида»ги Қонун | |||
| 13. | 3-модда. Асосий тушунчалар | 3-модда. Асосий тушунчалар | |
| Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: | Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: | ||
| ... | ... | ||
| (Олтинчи хатбошиси) | (Олтинчи хатбошиси) | Архив ҳужжати фуқаролар учун аҳамиятли бўлганлиги боис сақланмайди, балки давлат ва жамият учун аҳамиятли бўлган ҳужжат фуқаро эгалигида бўлиши мумкин. Шу сабабли фуқаро сўзи чиқариб ташланди ва архив ҳужжатига берилган таърифга хорижий давлатлар (Хитой) қонунчилигидан келиб чиқиб, таҳририй ўзгартиришлар киритилди. | |
| архив ҳужжатлари — фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамияти боис сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий жисмлардаги ёзувлар; | архив ҳужжатлари — сақланиши давлат ва жамият учун аҳамиятли бўлган ва бевосита давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва шахсларнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, диний ва бошқа фаолиятларида юзага келган турли шакллардаги тарихий ҳужжатлар, жумладан, турли тиллардаги ёзувлар, расмлар, диаграммалар, аудиовизуал материаллар ва бошқалар. | ||
| 14. | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари | |
| Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (бундан буён матнда «Ўзархив» агентлиги деб юритилади): | Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (бундан буён матнда «Ўзархив» агентлиги деб юритилади): | ||
| ... | ... | ||
| (Ўн биринчи хатбошиси) | (Ўн биринчи хатбошиси) | ||
| архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартибини белгилайди. | архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартибини белгилайди; | ||
| Тўлдирилмоқда | давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятида шаклланадиган намунавий ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхатини тасдиқлайди; Ўзбекистон тарихига оид чет элларда сақланаётган архив ҳужжатларини аниқлайди, уларни ёки уларнинг нусхаларини қайтаради. | «Ўзархив» агентлигининг асосий ваколатларини тўлиқ ифодалаш мақсадида ҳамда халқаро тажрибадан (Россия Федерациясида архив иши тўғрисида қонун, Қозоғистон Республикаси Миллий архив фонди ва архивлар тўғрисидаги қонун) келиб чиқиб тўлдирилмоқда. | |
| ... | ... | ||
| 15. | 9-модда. Миллий архив фондининг таркиби | 9-модда. Миллий архив фондининг таркиби | |
| (Биринчи қисм) Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисмидир. | (Биринчи қисм) Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисмидир. | ||
| Тўлдирилмоқда. | Миллий архив фондига киритилган ҳужжатлар таснифига қуйидаги ҳужжатлар киради: Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, маъмурий бошқарув ҳужжатлари, судлар ва прокуратуралар фаолиятига оид ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; статистик, илмий, технологик, геологик, норматив-техникавий, лойиҳавий, муҳандислик, патент, картографик ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар; кино, фото, фоно (овоз ёзиш), видеоматериаллар, дизайн ишлари ва архитектура лойиҳалари, қурилиш лойиҳа ҳужжатлари; қўлёзмалар, алоҳида аҳамиятга эга бўлган китоблар ва рисолалар, даврий нашрлар; санъат асарлари, илмий, адабий ва мусиқа асарлари; партия, иттифоқ, бирлашма, жамоат ва жамоат ташкилотлари ҳужжатлари; кундаликлар, хотиралар, хатлар ва бошқа шахсий ҳужжатлар. | Мазкур моддада ҳужжатлар тури мутахассисларга тушунарли бўлиши мумкин, лекин мутахассис бўлмаганлар учун тегишли ҳужжатлар ҳақида тушунчалар киритилмаган. Миллий архив фонди (МАФ) таснифи, яъни қандай ҳужжатлардан ташкил топганлиги ҳақида ҳеч қандай асос киритилмаган. | |
| ... | ... | ||
| 16. | 25-модда. Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш | 25-модда. Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш | Электрон ҳукумат доирасида ҳужжатларнинг электрон нусхалари юқори аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ушбу қўшимча киритилмоқда. |
| ... | ... | ||
| (Олтинчи қисм) Алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта нусхалари яратилади. | (Олтинчи қисм) Алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта ва электрон нусхалари ташкилот ва муассасалар томонидан «Ўзархив» агентлиги томонидан белгилаган тартибда яратилади. | ||
| ... | ... | ||
| 17. | Тўлдирилмоқда | 251-модда. Архив ҳужжатларини рақамлаштириш Давлат органлари давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган архив ҳужжатларининг доимий асосда электрон нусхаларини яратиши шарт. | Халқаро тажрибага (Қозоғистон Республикаси Миллий архив фонди ва архивлар тўғрисидаги қонуни) ҳамда ҳозирда республикада кенг миқёсда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнларига таянган ҳолда ҳамда архив ҳужжатларидан фойдаланувчиларга тезкор равишда хизмат кўрсатиш, кенг имкониятлар яратиш мақсадида қўшимча киритилмоқда. |
| Тўлдирилмоқда | Архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини кириб кўриш барча манфаатдор давлат органларига давлат, тижорат ва бошқа қонун билан қўриқланадиган сирларни сақлаш талабларига риоя этган ҳолда очиқ ҳисобланади. Архив ҳужжатининг электрон нусхаси ваколатли ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлса, архив ҳужжатининг асл нусхасига тенглаштирилади. | ||
| «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун | |||
| 18. | 9-модда. Фуқаролар йиғини | 9-модда. Фуқаролар йиғини | Мазкур Қонуннинг 11-моддасида фуқаролар йиғини тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизмат кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши белгиланган. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг тегишли маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал етишда кўмакчи бўлиши ушбу ҳудудда қўшимча иш ўринларининг очилиши ҳамда ҳудуднинг иқтисодий аҳволи яхшиланишига сабаб бўлади. Шунга кўра, ушбу нормани киритиш ва мустаҳкамлаш орқали фуқаролар йиғинларининг статусини қатъий ва аниқ белгиланишига олиб келади. |
| Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади. | Фуқаролар йиғини тегишли ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодалайди ҳамда уларнинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади. | ||
| ... | ... | ||
| 19. | 14-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари | 14-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари | Ҳудудларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маслаҳат марказлари ташкил етилган бўлсада, бироқ, уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари жуда паст. Бунинг асосий сабаби, ташкил етилган маслаҳат марказлари шунчаки статистика учун юритилиб амалда фуқароларга тегишли маслаҳат берилмасдан келмоқда. Ўтказилган сўровнома натижасида адлия органларига мурожаат қилган фуқароларнинг 80 фоизи ўзларининг ҳудудида ташкил етилган маслаҳат марказлари тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга емаслигини маълум қилишган. Юқоридагиларга асосан фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммолар юзасидан тегишли кўрсатма бериш мақсадида Маслаҳат марказлари фаолияти уларни ташкил етиш фаолият йўналишларини белгилаш бўйича аниқ механизм ишлаб чиқиш зарур. |
| Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли): | Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли): | ||
| ... | ... | ||
| фуқаролар йиғини маблағларини қонунчиликка мувофиқ тасарруф этади; | фуқаролар йиғини маблағларини қонунчиликка мувофиқ тасарруф этади; | ||
| тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади; | тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади, уларни моддий техник жиҳатдан таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; | ||
| эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради; | эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради; | ||
| ... | ... | ||
| 20. | 24-модда. Фуқаролар йиғини раисининг(оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш | 24-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш | Амалда фуқаролар йиғини раиси ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда лавозимга бошқа шахс сайлангунга қадар яъни, янги сайлов ўтказилгунга қадар фуқаролар йиғинида ўз ваколати доирасидаги ишлар амалга оширилмасдан қолмоқда. Амалдаги қонунчиликка асосан, ваколатларни соқит қилиш — мансабдор шахс ёки маълум бир органнинг ўз ваколатларини тўхтатишини эълон қилиши. Бу мансабдор шахсни ёки давлат органини истеъфога чиқишини англатади. Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ваколатини соқит қилишини эълон қилиши билан, ўз ваколатларини бажаришини тўхтатади. Баъзи ҳолатларда, мансабдор шахсни ёки давлат органи ўзидан ваколатини соқит қилгандан сўнг ҳам, давлат органининг янги таркиби шакллангунча ёки лавозимга бошқа шахс тайинлангунга қадар, ўз ваколатларини бажариб турадилар. |
| Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади: | Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади: | ||
| у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда; | у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда, бунда бошқа шахс сайлангунга қадар, ўз ваколатларини бажариб турадилар; | ||
| ... | ... | ||
| «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун | |||
| 21. | 2-модда. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар | 2-модда. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар | «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига асосан табиат боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифаси жумласига киритилганлигини инобатга олиб, Қонуннинг 2-моддасига қўшимча киритилмоқда. |
| Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради. | Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, миллий табиат боғлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради. | ||
| 22. | 4-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш | 4-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш | |
| Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш учун давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермерлик ва кооператив хўжаликлар, шунингдек айрим шахслар хўжалик, бошқарув ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак: | Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермерлик ва кооператив хўжаликлар, шунингдек айрим шахслар хўжалик, бошқарув ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак: | «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга асосан таҳририй тузатиш киритилмоқда. | |
| ... | ... | ||
| 23. | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг табиатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг табитни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари | |
| Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига қуйидагилар киради: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига қуйидагилар киради: | Ушбу хатбошини қайтадан кўриб чиқиш керак, сабаби Давлат экология қўмитаси Олий Кенгаш (Мажлис) ва кейинчалик Олий Мажлис Сенатига идоравий жиҳатдан бўйсунган пайтда бу ҳолат бўлган, лекин 2017 йил Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш киритиш билан Давлат экология қўмитасининг бўйсинув шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзгартирилган. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис палаталарининг бу борадаги ваколатларини Вазирлар Маҳкамаси ўтказиб, тегишли палаталарнинг соҳадаги ваколатлари қайта белгилаш мақсадга мувофиқ. | |
| табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш; давлат экология дастурларини тасдиқлаш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш; | ||
| табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни ҳисоботини эшитиш; | ||
| табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақнинг чегара миқдорларини белгилаш, шунингдек тўловларни ундириш бўйича имтиёзлар белгилаш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш; | ||
| қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш. | қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш. | ||
| 24. | 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари | 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари | 7-моддадаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколатларини, яъни: табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш; табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; ҳудудларни фавқулодда экологик вазият, экологик офат ва экологик ҳалокат зоналари деб эълон қилиш, бундай зоналарнинг ҳуқуқий режимини ва жабрланганларнинг мақомини белгилаш; давлат экология дастурларини тасдиқлаш; Вазирлар Маҳкамаси ваколатларини тўлдириш. Асос: 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг Олий Мажлис Сенати ваколатларидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ваколатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан хўжалик бошқаруви Олий Мажлис Сенатидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган. Ушбу модданинг барча хатбошилари янги таҳрир билан ёзилиши лозим. |
| Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида: | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида: | ||
| Табиатни муҳофаза қилишга доир ягона сиёсат юритиш; | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ягона сиёсат юритиш; | ||
| Тўлдирилмоқда | давлат экология дастурларини тасдиқлаш; | ||
| табиат ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш; | табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш; | ||
| ... | ... | ||
| экология жиҳатидан танг вазиятлар, табиий офатлар ва фалокатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; | экология жиҳатидан фавқулодда экологик вазият, экологик офат ва экологик ҳалокатларнинг олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларни тасдиқлаш; | ||
| табиий офатлар ва йирик аварияларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш; | Чиқариб ташланмоқда | ||
| табиий ресурслардан фойдаланганлик, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндилар, зарарли таъсир этувчи бошқа нарсалар жойлаштириб ташлаганлик учун ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндилар жойлаштириш лимитларини белгилаш; | табиий ресурслардан фойдаланганлик, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, маиший ва зарарли чиқиндилар, шунингдек қурилиш чиқиндиларини жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ундирилиши юзасидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиб, тасдиқлаш; табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитга чиқиндилар жойлаштириш лимитларини белгилаш тартибини тасдиқлаш; | ||
| экология маорифи ва тарбияси тизимини яратиш ҳамда унинг амал қилишини таъминлаш; | экология соҳасидаги таълим ва тарбия тизимини яратиш ҳамда унинг амал қилишини таъминлаш; | ||
| ... | ... | ||
| табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш; | ||
| ... | ... | ||
| 25. | 10-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари | 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари | «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда, шунингдек тегишли тузатишлар киритилмоқда. |
| Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида: | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида: | ||
| ўз ҳудудида табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини тасдиқлаш; | ўз ҳудудида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини тасдиқлаш; | ||
| табиий ресурсларни ҳисобга олиш ва уларнинг аҳволига баҳо бериш, экология жиҳатидан зарарли бўлган объектларни рўйхатга олиш; | табиий ресурсларни ҳисобга олиш ва уларнинг аҳволига баҳо бериш, экология жиҳатидан зарарли бўлган объектларни рўйхатга олиш; | ||
| табиатни муҳофаза қилишга доир тадбирларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш; | ||
| табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш; | табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш; | ||
| табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар ундириш; | табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар ундириш; | ||
| табиатнинг муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга молик объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга молик объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; | ||
| Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг ваколатига киради. | Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради. | ||
| Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш суд тартибида амалга оширилади. | Экология ва атроф-муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш суд тартибида амалга оширилади. | ||
| 26. | 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари | 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қароридаги тизимли ва тузилмавий ўзгаришларни инобатга олиб, тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. |
| Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: | ||
| экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини; чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини; ер, ер ости бойликларини, сув, ўрмон, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини; | экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини; сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини, ўрмонларни, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва уларни давлат кадастрини юритишни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини олиб бориш; | ||
| экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштиришни, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришда идоралараро ҳамкорликни таъминлашни амалга оширади. ... | экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир масалаларда алоқадор вазирлик, идоралар ва жамиятлар фаолиятини мувофиқлаштириш; экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш; табиий ресурслардан фойдаланганлик ва атроф-муҳитга чиқинди жойлаштирганлик, оқова оқизганлик, зарарли моддалар ва газлар ташламалари ташлаганлик, табиий ресурслар нобудгарчилигига йўл қўйганлик учун тўловлар ундириш; табиатнинг муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф муҳитга зарар етказаётган объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида таклифлар киритиш; Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш юзасидан судларга ҳужжатлар тўпламини киритиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно). ... | ||
| 27. | 12-модда. Инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи ва бу муҳитни сақлаб қолиш борасидаги бурчи | 12-модда. Инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи ва бу муҳитни сақлаб қолиш борасидаги бурчи | «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда. |
| Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга. | Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўзи ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга. | ||
| Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси табиатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат ташкилотларига бирлашиш, атроф табиий муҳитнинг аҳволи ҳамда уни муҳофаза қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга доир ахборотларни талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга. | Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси табиатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат бирлашмаларига бирлашиш, атроф табиий муҳитнинг аҳволи ҳамда уни муҳофаза қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга доир ахборотларни талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга. | ||
| ... | ... | ||
| 28. | 13-модда. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоат бирлашмаларининг ваколатлари | 13-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоат бирлашмаларининг ваколатлари | Таҳририй тузатишлар киритилмоқда. |
| Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қабул қилинган уставларида белгилаб қўйилади. | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қабул қилинган уставларида белгилаб қўйилади. | ||
| 29. | 14-модда. Атроф табиий муҳит сифатининг нормативлари ва стандартлари | 14-модда. Атроф табиий муҳит сифатининг нормативлари ва стандартлари | «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 9 ва 11-моддаларига асосан тегишли ўзгартишлар киритиш таклиф этилади. |
| Хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилади. | Хўжалик фаолиятининг атроф-муҳитга зарарли таъсири аҳолининг экология жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни кафолатловчи атроф-табиий муҳит сифатининг нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилади. | ||
| Ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуиларини таркиб топтиришда, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишни ривожлантиришда ҳамда шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктларини қайта қуриш ва таъмирлашда атроф табиий муҳитга бўладиган таъсирнинг йўл қўйиш мумкин бўлган меъёрлари белгиланади. | Ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуиларини жойлаштиришда, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишни ривожлантиришда ҳамда шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктларини қайта қуриш ва таъмирлашда атроф табиий муҳитга бўладиган таъсирнинг йўл қўйиш мумкин бўлган меъёрлари белгиланади. | ||
| 30. | 15-модда. Экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 15-модда. Экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 752-сон қарорига кўра кимёвий воситаларни қишлоқ хўжалигида ишлатишга рухсатнома бериш ваколатлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига берилган. |
| Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шарт. | Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шарт. | ||
| ... | ... | ||
| Кимёвий дори-дармонларни қишлоқ хўжалигида ишлатишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рухсат этилади. | Кимёвий воситаларни қишлоқ хўжалигида ишлатишга рухсатнома бериш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан кўриб чиқилади. | ||
| 31. | 16-модда. Табиий ресурслардан фойдаланиш шартлари | 16-модда. Табиий ресурслардан фойдаланиш шартлари | Таҳририй тузатишлар киритилмоқда. |
| Табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади. | Табиий ресурслардан фойдаланишга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади. | ||
| 32. | 18-модда. Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш шартлари | 18-модда. Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш шартлари | «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги қонунларга асосан тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. |
| Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланишга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади: | Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланишга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади: | ||
| ... | ... | ||
| фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида ҳолати ўзгарган ерлар рекультивация қилинса; | ер қаъридан фойдаланишда ишдан чиққан ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириши назарда тутилса; | ||
| ... | ... | ||
| фойдали қазилма конларини ишга солиш лойиҳалари бўйича, шунингдек минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳалари юзасидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса; | фойдали қазилма конларини ишга тушириш лойиҳалари бўйича, шунингдек минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳалари юзасидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса; | ||
| ... | ... | ||
| 33. | 19-модда. Сувлар ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари | 19-модда. Сувлар ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари | Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги» қонунининг 41-моддасида Сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга йўл қўйилиш режими белгиланган бўлиб, Сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга йўл қўйилиши кўрсатиб ўтилган. Бу қонуннинг ушбу моддасида «дов-дарахт» тушунчаси ишлатилмаган. дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно); «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси. Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунчилиги белгиланиб, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солиниши белгиланган. |
| ... | ... | ||
| Маҳаллий ҳокимият идоралари, ўрмон ва сув хўжалиги идоралари дарё ирмоқлари ҳосил бўладиган жойларда, сув ҳавзалари соҳили минтақаларида дарахтзорларни тиклашлари ва дов-дарахтни кўпайтиришлари ҳамда уларнинг сақланишини таъминлашлари шарт. | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўрмон ва сув хўжалиги идоралари дарё ирмоқлари ҳосил бўладиган жойларда, сув ҳавзалари қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорларни тиклашлари ва дарахт ва буталарни кўпайтиришлари ҳамда уларнинг сақланишини таъминлашлари шарт. | ||
| 34. | 22-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари | 22-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари | Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8-моддасига, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 10-моддаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 11-моддасига асосан ўз ваколатлари доирасида тегишли хулоса ва рухсатнома бериши кўзда тутилган. |
| ... | ... | ||
| Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. | Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. | ||
| Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳал қилади. | Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмиталари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли хулосалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳал қилади. | ||
| «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун | |||
| 35. | 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан дискрецион ваколатларнинг кенглиги ва аниқ белгиланмаган ваколатлар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. |
| Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; | ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; | ||
| ... | ... | ||
| умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | ||
| Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| 36. | 10-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | 10-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | Қонуннинг 20-моддасига кўра ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ёввойи ҳайвонларни, шунингдек уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари берадиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва ундан олиб чиқиладиган товарларнинг назорати Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ГЩ-3448, 29.12.2017й.) товар кодлари асосида амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори билан Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Аммо қарорда олиб кирилиши ва олиб чиқилиши Экология ва атроф-муҳитни назорат қилиш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган рухсатномалар асосида амалга ошириладиган ёввойи ҳайвон ва улар қисмларининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари билан белгиланган рўйхати келтирилмаган. Бундан ташқари, Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан дискрецион ваколатларнинг кенглиги ва аниқ белгиланмаган ваколатлар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. |
| Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; | ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; | ||
| ... | ... | ||
| юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беради; | юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беради; | ||
| Тўлдирилмоқда | ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари билан белгиланган рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади; | ||
| бириктирилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади. | бириктирилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади. | ||
| Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| 37. | 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан дискрецион ваколатларнинг кенглиги ва аниқ белгиланмаган ваколатлар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. |
| Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси: | Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси: | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; | ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; | ||
| ... | ... | ||
| Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| 38. | 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари | Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан дискрецион ваколатларнинг кенглиги ва аниқ белгиланмаган ваколатлар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. |
| Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: | ||
| ... | ... | ||
| Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| 39. | 15-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга доир чора-тадбирлар | 15-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга доир чора-тадбирлар | Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан ушбу моддадаги нормалар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, қайд этилган моддани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. |
| Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш: | Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш: | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш; | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш; | ||
| ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш; | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш; | ||
| ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш; | суд қарори билан ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш; | ||
| ҳайвонот дунёси объектларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва улардан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш; | ваколатли давлат органи томонидан ҳайвонот дунёси объектларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва улардан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш; | ||
| ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш; | ваколатли давлат органи томонидан ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш; | ||
| камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш; | ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш; | ||
| хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланиш чоғида ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш; | ваколатли давлат органи томонидан хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланиш чоғида ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш; | ||
| муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш; | ваколатли давлат органи ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш; | ||
| камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини тутқунликда кўпайтириш; | ваколатли давлат органи ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини тутқунликда кўпайтириш; | ||
| ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш; | ваколатли давлат органи ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш; | ||
| ... | ... | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник ва бошқа тадбирлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. | ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник ва бошқа тадбирлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. | ||
| 40. | 30-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари | 30-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари | Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Норматив-ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўртасидаги номутаносибликлар коррупциявий омиллар ҳисобланиши назарда тутилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, қайд этилган моддани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. |
| Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар: | Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар: | ||
| ... | ... | ||
| ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт. | ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт. | ||
| Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун | |||
| 41. | 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси | 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси | Амалдаги таҳрирдаги Қонунда (ЎРҚ-598) марказлашган инвестицияларни тартибга солиш белгилаб берилмаганлиги сабабли уларни тартибга солиш амалиёти киритилмоқда. |
| Ушбу Қонуннинг мақсади чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. | Ушбу Қонуннинг мақсади давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар, хорижий ва маҳаллий инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. | ||
| Ушбу Қонун марказлаштирилган инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солмайди. | Чиқариб ташланмоқда | ||
| 42. | 3-модда. Асосий тушунчалар | 3-модда. Асосий тушунчалар | Амалдаги Қонунда мазкур тушунчалар назарда тутилмаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қароридан келиб чиқиб киритиш таклиф этилмоқда. |
| .... | .... | ||
| Тўлдирилмоқда | инфратузилма лойиҳаси — рентабеллиги паст ёки мавжуд бўлмаган ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, модернизация қилиш, реконструкция қилиш ва кенгайтиришга қаратилган лойиҳа; | ||
| Тўлдирилмоқда | капитал қўйилмалар шаклидаги бюджет тизимининг бюджетлари — белгиланган тартибда ўзлаштиришга йўналтириладиган Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари; | ||
| 43. | 8-моддаси. Инвестиция фаолиятининг объектлари | 8-моддаси. Инвестиция фаолиятининг объектлари | Олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда амалиётда дуч келинаётган ҳолатлар, шунингдек қонунчилик техникасини инобатга олиб киритилмоқда. |
| Ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турларининг объектлари инвестиция фаолияти объектларидир. | Моддий ва номоддий бойликлар ишлаб чиқариш, шу жумладан, ижтимоий соҳа, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорлик, илмий ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари объектлари инвестиция фаолияти объектларидир. | ||
| 44. | 9-модда. Инвестиция фаолиятининг субъектлари | 9-модда. Инвестиция фаолиятининг субъектлари | Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бугунги кунда инвестиция фаолияти субъекти ҳисобланмайди. Шунингдек, доимий хорижда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари инвестиция фаолиятида иштирок этиши мумкинлигини инобатга олиб, мазкур таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. |
| Қуйидагилар инвестиция фаолияти субъектлари ҳисобланади: | |||
| Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, якка тартибдаги тадбиркорлари ва юридик шахслари — резидентлари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар инвестиция фаолиятининг субъектларидир. | Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, якка тартибдаги тадбиркорлари ва юридик шахслари — резидентлари; чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари; халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ва доимий хорижда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. | ||
| 45. | 10-модда. Инвесторнинг ҳуқуқлари | 10-модда. Инвесторнинг ҳуқуқлари | Амалдаги Қонунда инвестор бир вақтнинг ўзида буюртмачи, омонатчи, кредитор, харидор ва инвестиция фаолияти иштирокчиси функцияларини ҳам бажариши мумкинлиги инвесторларнинг ҳуқуқлари сифатида мустаҳкамланмаганлиги сабабли киритиш таклиф этилмоқда. |
| .... | .... | ||
| Тўлдирилмоқда | инвестор бир вақтнинг ўзида буюртмачи, омонатчи, кредитор, харидор ва инвестиция фаолияти иштирокчиси функцияларини ҳам бажариши мумкин. | ||
| 46. | 13-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари | 13-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари | Мазкур муносабатлар Қонунда ўз аксини топмаганлиги сабабли киритиш таклиф этилмоқда. |
| .... | .... | ||
| Тўлдирилмоқда | лицензияланиши лозим бўлган фаолиятни амалга ошириш учун инвестиция фаолияти иштирокчиси қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия олиши шарт. | ||
| 47. | 14-модда. Инвестиция фаолиятида нархни шакллантириш | 14-модда. Инвестиция фаолиятида нархни шакллантириш | Монополияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликда белгиланган муносабатларга асосан киритиш таклиф этилмоқда. |
| Инвестиция фаолияти жараёнида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати шартномавий нархлар бўйича белгиланади, бундан қонунчиликда қатъий белгиланган нархлар мустасно. | Инвестиция фаолияти жараёнида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати шартномавий нархлар бўйича, шунингдек, марказлашган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қиймати қоида тариқасида, танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра белгиланади, бундан қонунчиликда қатъий белгиланган нархлар мустасно. | ||
| .... | ..... | ||
| Тўлдирилмоқда | Инвестицион фаолият субъекти бозорда устун мавқега эга бўлган ҳолларда нархлар ваколатли давлат органи томонидан қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади. | ||
| 48. | 21-модда. Инвестицияларни ҳимоя қилиш | 21-модда. Инвестицияларни ҳимоя қилиш | Олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда амалиётда дуч келинаётган ҳолатлар, шунингдек қонунчилик техникасини инобатга олиб киритилмоқда. |
| .... | .... | ||
| Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари национализация қилинмайди. | Инвесторларнинг капитал қўйилмалари кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари билан боғлиқ бўлмаган инвестициялари ва бошқа активлари национализация ва (ёки) реквизиция (экспроприации) қилинмайди, фавқулодда характердаги, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар ва бошқа ҳолатлар бундан мустасно. | ||
| «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун | |||
| 49. | Тўлдирилмоқда | 51-модда. Ваколатли давлат органининг болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш бўйича мажбуриятлари Бунда мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим босқичларида болалар бевосита бола ҳуқуқлари соҳасидаги билимларни ўзлаштирувчи фанларни ўқув режасига киритиш назарда тутилиши керак. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясининг 5-бандида ҳукумат оила ва жамоалар бола улғайиш даврида болага ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш кўникмаларини ўргатилишини таъминлаши кераклиги назарда тутилган. Шу сабабли мазкур моддани киритиш таклиф этилмоқда. |
| 50. | Тўлдирилмоқда | 71-модда. Барча болалар келиб чиқишидан, яшаш манзилидан, қайси тилда сўзлашишидан, эътиқодидан, қарашларидан, ташқи кўринишидан, ўғил ёки қиз бола эканлигидан, ногиронлигидан, бой ёки камбағаллигидан қатъий назар тенг ҳуқуқлидир. | БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясининг 18-бандида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи вакиллар болани вояга етказиш ва болага яхши тарбия бериш мажбуриятига эга эканлиги белгиланган. |
| 51. | Тўлдирилмоқда | 131-модда. Ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслар болани вояга етказишга ва тарбиялашга мажбурдир. | Қонуннинг 7 ва 25-моддаларида белгиланган тенг ҳуқуқлиликка доир нормаларни умумий ва кенгроқ ҳолатда ягона моддада ифода этиш мақсадга мувофиқ. |
| 52. | Тўлдирилмоқда | 161-модда. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бола ўз соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборот ёки маълумотдан фойдаланмаслигини назорат қилишга мажбур. | БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясининг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи вакиллар болалар уларнинг соғлиғи ёки дунё қарашига зарар етказмайдиган ахборот ёки маълумотдан фойдаланишига жавобгар эканлиги хусусидаги 17-бандининг ижроси таъминланади. |
| 53. | Тўлдирилмоқда | 171-модда. Дўконлар, савдо марказлари ва бозорларда сотувга қўйилган маҳсулотларнинг ҳамда улар рекламаларининг ваколатли давлат органи томонидан боланинг соғлиғи ва дунё қарашига зарари ҳолати бўйича экспертиза ўтказади. | Россия Федерациясининг «Россия Федерациясида бола ҳуқуқларининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси учинчи бандида «боланинг ҳаёти, соғлиғи, ахлоқи хавфсизлигини таъминлаш, уни салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан ваколат берилган федерал ижро органи белгиланган тартибда болалар учун стол, компьютер ва бошқа турдаги ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўйин жиҳозларининг экспертиза-сини (ижтимоий, психологик, педагогик, санитария) ўтказиши мумкинлиги» назарда тутилган. |
| «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун | |||
| 54. | 7-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан қарор қабул қилиш тартиби | 7-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан қарор қабул қилиш тартиби | Амалдаги қонун талабларига кўра давлат иштирокидаги корхоналар турли давлат ташкилотлари ва назорат функцияларига эга органлар томонидан бошқарилади (73 та), бу эса хусусийлаштирилиши белгиланган кўплаб объектлар ваколатли идораларнинг масъулиятсизлиги ёки ҳаракатсизлиги оқибатида сотилмасдан турибди. Франция, Финляндия, Норвегия, Хитой, Сингапур, Малайзия, Россия, Қозоғистон ва бошқа кўплаб давлатларда давлат мулки махсус (ягона) ваколатли давлат идораси томонидан бошқарилади. |
| ... | ... | ||
| 4-банди: | 4-банди: | ||
| Давлат корхонасини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қабул қилинади. | Давлат корхонасини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қабул қилинади. | ||
| Тўлдирилмоқда | Агентлик давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради. | ||
| 55. | 14-модда. Оммавий мулк объектини ким ошди савдосида сотиш | 14-модда. Оммавий мулк объектини ким ошди савдосида сотиш | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сонли қарорининг 3-бандига асосан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган улушлар, кўчмас мулклар, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларни реализация қилиш ҳамда ижарага бериш «E-AUKSION» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 5-бандига асосан бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари хамда бошқа асосий воситалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида аукцион савдоларида сотилиши белгиланган. |
| ... | ... | ||
| 2-банди: | 2-банди: | ||
| Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларнинг ким ошди савдосини ўтказиш учун оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар ким ошди савдоси хизматларини ташкил этадилар, бу хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ иш кўради. | Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларни сотиш «E-AUKSION» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ иш кўради. | ||