21.04.2022 йилдаги 0021-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 21.04.2022 йилдаги 0021-22-сон
Кучга кириш санаси
24.05.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларини (0021-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 87]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари (0021-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ақлий заиф болалар учун интернат уйлари, санаторийлар, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган коллежлар, реабилитация марказларидаги ногиронлар учун маҳсулотларнинг ўртача кунлик меъёри ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари (0232-07-сон СанҚваН, 2007 йил 22 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0021-22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А. ИНАКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 21 апрелдаги 0021-22-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари (0021-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш бўйича санитария-гигиена талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари, Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларида яшовчи шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказидаги шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлардаги шахсларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий-ижтимоий муассасалардаги шахслар учун шифокор кўрсатмаси бўйича парҳезли овқатланишни ташкил этиш бўйича санитария-гигиена талаблари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Овқатланиш бўлими, маҳсулотларни етказиш ва сақлашга нисбатан гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Овқатланишни ташкил этишда қуйида кўрсатилган талабларга қатъий риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш бўлимининг барча хоналарида доимий равишда юқори санитария-эпидемиологик режимга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш кетма-кетлигига ва муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқатлар маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни тарқатиш шароитларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқатлар маҳсулотларининг мувофиқлик сертификатларининг мавжудлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутиш ва технологик ускуналар, майдалаш мосламалари ва инвентарларнинг етарли миқдорда ва хавфсиз бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ускуналарнинг сифатли ишлашига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш хонаси, ошхона идишлари ҳамда инвентарларни ювиш режимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда уларнинг ифлосланишдан ҳимояланиши таъминланиши лозим. Овқатларни маълум бир масофага етказиб беришда иссиқлик сақловчи идишлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таркиби ва хусусиятлари бўйича айрим озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро алмаштириш меъёрлари мазкур санитария қоидаларининг 6-иловасида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ходимлар ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини қўллашдан аввал улардан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқнома билан танишиб чиқишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиш ва дезинфекциялаш воситалари қуруқ ҳамда ҳаво яхши айланадиган хоналарда сақланиши мақсадга мувофиқ. Эритмалар қопқоғи мустаҳкам бўлиши, қора шиша идишларда, ёруғлик ва намлик таъсиридан ҳимояланган ҳолда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ошхона идишларини ювиш учун махсус (зангламайдиган пўлат, алюминий, дуралюминий ва бошқалардан) металл ванналардан фойдаланилади. Металл ванналар жўмракларининг қуйиш нуқтасида иссиқ сувнинг ҳарорати камида 65°С бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қозонлар овқат қолдиқларидан тозаланганидан сўнг ювиш воситалари билан камида 40°С ҳароратдаги иссиқ сувда ювилиши ҳамда қуритиш учун мўлжалланган махсус жавонларда тескари ҳолатда қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоза ошхона идишлари полдан камида 0,5 м баландликда идишлар учун мўлжалланган жавонларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Майдалаш доскалари, аралаштиргич ва бошқа инвентарлар ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сувда (50°С) биринчи ваннада ювилганидан сўнг, иккинчи ваннада камида 65°С ҳароратдаги иссиқ сувда пуркаш орқали чайилиши ва яхшилаб қуритилиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Металл инвентарлар ювилганидан кейин буғли шкафда қиздирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт майдалагичлардан фойдаланилгандан сўнг улар қисмларга ажратилиб, ҳар бир қисми қайноқ сув пуркаш орқали алоҳида ювилиши ва яхшилаб қуритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ошхонада чети учган, ёрилган, қирилган, шакли ўзгарган, эмали шикастланган, пластмасса ва алюминийдан тайёрланган идишлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ошхона идишлари овқат қолдиқларидан механик йўл билан тозалангандан сўнг ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда биринчи ваннада ҳарорати 45°С дан кам бўлмаган сувда ювилиши, иккинчи ваннада ҳарорати 65°С дан паст бўлмаган оқиб турган иссиқ сув билан чайилиши ва қуритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ошхонада овқат чиқиндилари қопқоқли, махсус тамғали металл челакларда ёки педалли идишларда тўпланиши ва уларнинг учдан икки қисми тўлганида бўшатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар куни куннинг якунида челак ва бошқа идишлар тўлиш даражасидан қатъий назар канализация трапи устида 2 фоизли кальцийли сода аралашмаси билан ювилиши, иссиқ сувда чайилиши ва қуритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Овқатланиш хоналарини тозалаш қуйидагича амалга оширилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни полларни ювиш, чанг ва ислардан тозалаш, иситиш радиаторлари ҳамда дераза токчаларини артиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта ювиш воситаларидан фойдаланиб деворлар ва ёритиш мосламаларини чанг, қурум ва бошқалардан тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойда камида бир марта умумий тозалаш ишлари (қурилмалар ва инвентарларни дезинфекциялаш) олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хом ва тайёр маҳсулотларни майдалаш учун мўлжалланган тўғраш тахтакачлари ёриқ ва тирқишлари бўлмаган, силлиқланган қаттиқ жинсли ёғоч доскалардан тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пластмасса, ёғоч толали тахта, ёғоч-қириндили тахталардан тайёрланган майдалаш тахтакачларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тахтакач ва пичоқлар «ХГ» — хом гўшт, «ХТ» — хом товуқлар, «ХБ» — хом балиқ, «ХС» — хом сабзавотлар, «ҚГ» — қайнатилган гўшт, «ҚБ» — қайнатилган балиқ, «ҚС» — қайнатилган сабзавотлар, «Н» — нон, «Кўкат» ва «Сариёғ» — сариёғ шаклида тамғаланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тайёр таомларни сақлаш учун зангламайдиган пўлатдан ясалган идишлардан фойдаланиш лозим. Алюминий ва дуралюминий идишлардан фақат озиқ-овқатларни тайёрлаш ва қисқа муддатда сақлаш учун фойдаланилади. Ошхонада тайёрланадиган ичимликлар зангламайдиган пўлатдан тайёрланган идишларда сақланиши, сутни қайнатиш учун эса алоҳида идиш ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тез айнийдиган маҳсулотларни ёпиқ тамғаланган идишда, йилнинг иссиқ мавсумида эса ҳарорат режимини сақланишини таъминловчи, совутиладиган ёки изотермик транспортда ташилиши (музсиз 1 соат ва муз билан 3 соат) керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Озиқ-овқатни етказиб бериш давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларни кузатиб борувчи ҳамда уларнинг юкланиши ва туширилишига масъул шахслар санитар кийимидан (халат, қўлқоплар) фойдаланиши, тиббий кўрикдан ва касбий гигиена тайёргарлигидан ўтган бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари тоза сақланиши лозим. Улардан одамлар ёки бошқа маҳсулотларни ташиш учун фойдаланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортга ҳар куни санитар ишлов берилиши, дезинфекция ишлари эса 10 кунда 1 маротаба амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Омбордан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари идиши тамғаланган бўлиши ва ундан ўз мақсадига кўра фойдаланилиши лозим. Металл ва ёғоч қутилар, бидонлар, катта ҳажмли идишлардан фойдаланиб бўлингандан сўнг, уларни 2 фоизли калцийли сода (1 литр сувга 20 г препарат) эритмаси ва сув билан ювиш, қайноқ сув пуркаш, қуритиш ва ифлосланмайдиган жойларда сақлаш лозим. Уларга махсус ажратилган хоналарда ишлов берилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда ошхона жиҳозларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари совутиш камераларида ёки музлатгичларда +2 — +6 oC ҳароратда сақланиши ҳамда совутиш камералари ёки музлатгичларда ҳароратни назорат қилиш учун термометрлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совутиш камераси бир дона бўлганида гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларини сақлаш жойлари қатъий ажратилиши, шунингдек совутиш камерасига ювиш ва қайта ишлов бериш осон бўлган махсус полкалар қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Музлатилган парранда ва балиқ маҳсулотлари етказиб берувчининг идишида ёки қутиларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фляга ёки шиша идишдаги сут келтирилган идишида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сариёғ маҳсулоти заводда чиқарилган идишда, полкаларда ёки пергаментли қоғозга ўралган бўлаклар кўринишида, йирик пишлоқлар тоза стеллажларда (пишлоқлар бир-бирининг устига қўйилганида, улар орасида картон ёки фанердан тагликлар бўлишини таъминлаган ҳолда), майда пишлоқлар эса махсус идишда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Сметана ва творог маҳсулотлари қопқоқли идишда сақланиши, қошиқлар, куракчалар сметана, творог солинган идишда қолдирилмаслиги керак. Флейкаларга солинган тухумлар бошқа маҳсулотлардан алоҳида ҳолатда, қуруқ ва салқин хонада қутида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ёрма, ун, макарон маҳсулотларини қуруқ хонада қопларда, картон идишда қутиларда ёки полдан камида 15 см масофада бўлган токчаларда сақлаш шарт. Бунда девор ва маҳсулотлар орасидаги масофа камида 20 см бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Нон маҳсулотлари стеллажлар ва шкафларда сақланиши керак. Бунда пастки полкадан полгача бўлган масофа камида 35 см бўлиши талаб этилади. Шкаф эшикларида вентиляция учун тешиклар бўлиши керак. Нонни сақлаш жойлари тозаланганида ушоқлар махсус чўткалар билан супурилиши, полкалар ошхона сиркасининг 1 фоизли эритмаси билан намланган матодан фойдаланган ҳолда артилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Картошка ва илдизмевалилар қуруқ ва қоронғи хонада, карам эса алоҳида токчаларда, усти ёпиқ қутиларда, кўкат ва мевалар эса +12 oC дан кўп бўлмаган ҳароратда салқин жойда қутиларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўткир ҳидга эга маҳсулотларни ҳидни ўзига олувчи маҳсулотлардан (сариёғ, шакар, туз, тухум, чой, пишлоқ) алоҳида сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Флягада келтирилган пастеризацияланмаган сутни истеъмол қилишдан аввал албатта қайнатилиши ва қайнаб чиққандан сўнг узоғи билан 2-3 дақиқа давомида яна қайнатилиши керак. Сут қайнатилганидан сўнг совутилади ва ёпиқ қопқоқли идишда сақланади. Сут қабул қилинганидан сўнг унинг ишлатилмаган қисми музлатгичда +4 — +6 oC ҳароратда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Озиқ-овқат маҳсулотларига таом тайёрлаш учун ишлов берилганида қуйидаги гигиена талабларига қатъий риоя қилиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт ёки балиқ қиймасидан тайёрланган котлетлар, юмалоқ котлетлар, балиқ бўлакларини қайнаш даражасигача қиздирилган ёғда иккала томони камида 5 дақиқа қовурилади, шундан сўнг улар буғ ёки иссиқлик печида 250 — 280oC ҳароратда 5 — 7 дақиқа давомида тайёр ҳолатга келтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайнатилган гўштдан (парранда) тайёрланган иккинчи таомлар, шунингдек биринчи таомга қўшиладиган майдаланган гўшт иккиламчи термик қайта ишланади (+75 oC ҳароратда 5 — 7 дақиқа давомида қайнатилади ва тақсимлашдан олдин кўпи билан 1 соат сақланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуймоқлар иссиқлик печида 180 — 200 oC ҳароратда 8 — 10 дақиқа давомида 2,5 — 3 см қатламда тайёрланади. Тухумлар сув қайнаганидан сўнг 10 дақиқа давомида қайнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тухумдан ҳар қандай таомда фойдаланишдан олдин унга олдиндан санитария қоидалари талабларига мувофиқ қайта ишлов берилади (яхшилаб ювилади), шунингдек тухумларни овқатланиш бўлинмасининг ишлаб чиқариш цехларида етказиб берувчининг кассеталаридан (қуритгичлар ёки жавонлар) фойдаланмаган ҳолда сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гарнир тайёрлаш учун мўлжалланган макарон маҳсулотлари, гуруч камида 1:6 нисбатдаги сувда қайнатилади ва кейинчалик ювилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
творогли тобламалар иссиқлик печида 220 — 280oC ҳароратда 20 — 30 дақиқа тайёрланади, тайёр таомнинг қатлами кўпи билан 3-4 см баландликка эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сабзавотларга таом тайёрлаш учун ишлов беришда унда мавжуд витаминларни сақлаб қолиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавотларнинг пўстлоғи ингичка қатламда, уларни бевосита тайёрлашдан аввал тозаланади. Бунда «иерсинеоз» ва «псевдосил» каби касалликларнинг олдини олиш мақсадида сабзавотларни олдиндан намлашга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи таомларни тайёрлашда сабзавотларни фақат қайнаб турган сувга қайнатишдан аввал бўлакларга бўлиб қўйиш лозим, янги кўкатлар тайёр таомларга тарқатилишидан аввал қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меваларни истеъмол қилишдан олдин ювиш шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салатларни тайёрлаш учун мўлжалланган сабзавотлар пўстлоғи билан қайнатилади, сўнгра совутилади. Бунда қайнатилган сабзавотлар совутиш цехида ёки қайнатиш цехида қайнаган маҳсулотлар учун мўлжалланган стол устида тозаланиб бўлакларга бўлинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таомларни тайёрлашда олдиндан қайнатилмаган сабзавотлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Биринчи ва иккинчи таомлар тайёрланишдан тарқатилгунгача иссиқ плитада кўпи билан 2-3 соат сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кефир, қатиқ ва бошқа нордон сут маҳсулотлари улар тарқатилишидан аввал бевосита шиша идишдан финжонларга (бокалларга) қуйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ачиган сутдан фақат хамир тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Таомларни тайёрлашда фақат давлат стандартлари талабларига мос келувчи ёдланган ош тузидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳар ҳафта ёки ўн кунда бир марта бир кишига маҳсулотларни тарқатишнинг суткалик ўртача меъёрига риоя қилинаётганлиги назорат қилинади ва зарурият бўлганида навбатдаги овқатлантириш режимига тузатиш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тайёр таом тарқатилишидан аввал таомдан намуна олиниб, унинг таъми, сифати ва пишганлиги текширилади ва шундан сўнг таом тарқатилади. Порцияли таомларнинг вазни меню-тақсимлагичда кўрсатилган таом вазнига мос бўлиши лозим. Таомни тайёрлаш технологияси бузилганида, таом тайёр бўлмаганида аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг таом тарқатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ҳар куни тайёр маҳсулотнинг суткалик намунаси қолдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мураккаблашган эпидемиологик ҳолат юзага келганида микробиологик тадқиқот ўтказиш имкони бўлиши учун суткалик намуна тўлиқ ҳажмда, порцияли намуна тўлиқ ҳажмда (1 таом ва гарнирлар камида 100 г ҳажмда) олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна стерил қопқоқли шиша идишга (гарнирлар ва салатлар алоҳида идишга) олинади ва 24 соат давомида махсус музлатгичда ёки +2 — +6 oC ҳароратда сут маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган музлатгичда махсус ажратилган жойда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 7-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларида яшовчи шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

4 — 10 ёш

(гр.)

11 — 18 ёш

(гр.)

18 ёшдан катта

(гр.)

1.

буғдой нони (1 навли)**

250

350

500

2.

жавдар унли нон**

50

50

80

3.

буғдой уни (1 навли)**

30

40

35

4.

гуруч*

40

50

40

5.

ёрма (гуручдан ташқари)*

20

30

20

6.

дуккакли маҳсулотлар*

15

20

10

7.

макарон маҳсулотлари*

25

30

40

8

шакар

40

50

30

9.

асал*

5

10

20

10.

сариёғ (сигир сутидан тайёрланган)

40

50

35

11.

ўсимлик ёғи*

25

25

25

12.

сут (2,5 — 3,2 фоиз ёғли)

250

300

200

13.

кефир

200

200

200

14.

сметана, қаймоқ (15 фоиз)*

20

20

20

15.

творог (9 фоиз, кислоталиги 150 градус)*

40

40

30

16.

қаттиқ пишлоқ*

10

20

20

17.

мол гўшти, I категорияли *

50

50

70

18.

қўй гўшти I категорияли *

20

30

20

19.

қайнатилган колбаса, сосискалар*

20

20

20

20.

парранда гўшти I категорияли *

60

60

60

21.

қуён гўшти*

20

20

30

22.

балиқ*

30

30

30

23.

товуқ тухуми (дона)

1

1

1

24.

картошка*

300

400

400

25.

карам*

50

50

50

26.

бодринг*

40

45

40

27.

лавлаги*

25

30

60

28.

помидор*

30

50

50

29.

пиёз*

30

30

60

30.

сабзи*

40

45

80

31.

бошқа сабзавотлар*

100

100

100

32.

полиз экинлари*

50

50

40**

33.

қовоқ**

30

30

20

34.

ҳўл мевалар*

200

200

200**

35.

мева ва сабзавот шарбатлари

200

200

100

36.

мева қоқилари*

20

20

20

37.

цитрус мевалар*

10

15

10

38.

маргарин*

5

5

5

39.

йодланган туз

5

5

5

40.

чой

2

2

2

41.

какао

2

2

1

42.

хамиртуруш*

1

1

1

43.

зираворлар*

2

2

3

44.

томат пастаси

3

3

3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** целиакия касаллигида глютенсиз нон (жўхори ва маккажўхори уни, гуруч қолдиғи (уни) асосида), буғдой, жавдар уни ва макарон маҳсулотлари) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

Ўртача кунлик меъёри

(гр.)

1.

буғдой нони (1-навли)

500

2.

жавдар-буғдой унли нон**

80

3.

буғдой уни (1-навли)*

35

4.

гуруч*

40

5.

ёрма (гуручдан ташқари)*

20

6.

дуккакли* маҳсулотлар

10

7.

макарон маҳсулотлари*

40

8

шакар

30

9.

асал*

20

10.

сариёғ (сигир сутидан тайёрланган)*

35

11.

ўсимлик ёғи*

25

12.

сут (2,5 — 3,2 фоиз ёғли)*

200

13.

кефир*

200

14.

сметана, қаймоқ (15 фоиз)*

20

15.

творог (9 фоиз, кислоталиги 150 градус)**

30

16.

қаттиқ пишлоқ*

20

17.

мол гўшти 1 категория*

70

18.

қўй гўшти 1 категория*

20

19.

қайнатилган колбаса, сосискалар

20

20.

парранда гўшти*

60

21.

қуён гўшти*

30

22.

балиқ*

30

23.

тухум (дона)

1

24.

картошка*

400

25.

карам*

50

26.

бодринг*

40

27.

лавлаги*

60

28.

помидор*

50

29.

пиёз*

60

30.

сабзи*

80

31.

бошқа сабзавотлар*

100

32.

полиз экинлари*

40**

33.

қовоқ*

20

34.

ҳўл мевалар*

200**

35.

мева ва сабзавот шарбатлари

100

36.

мева қоқилари*

20

37.

цитрус мевалар*

10

38.

маргарин*

5

39.

йодланган туз

5

40.

чой

2

41.

кофе

2

42.

хамиртуруш*

1

43.

зираворлар*

1

44.

томат пастаси

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** целиакия касаллигида глютенсиз нон (жўхори ва маккажўхори уни, гуруч қолдиғи (уни) асосида), буғдой, жавдар уни ва макарон маҳсулотлари) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказидаги шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

1 — 3 ёш

(гр.)

4 — 10 ёш

(гр.)

11 — 18 ёш

(гр.)

18 ёшдан катта

(гр.)

1.

буғдой нони (1 нав)***

100

250

350

450

2.

жавдар унли нон***

—

50

50

50

3.

буғдой уни (1 нав)***

10

30

40

40

4.

гуруч*

15

40

50

50

5.

ёрма*

15

20

30

20

6.

дуккакли маҳсулотлар*

10

15

20

20

7.

макарон маҳсулотлари*

20

25

30

40

8

шакар

20

40

50

40

9.

асал*

—

5

10

10

10.

сариёғ (сигир сутидан)

25

40

50

40

11.

ўсимлик ёғи*

10

25

25

25

12.

сут (2,5 — 3,2 фоиз ёғ)

250

250

300

200

13.

кефир

100

200

200

200

14.

сметана,қаймоқ (15 фоиз ёғ)*

20

20

20

20

15.

творог (9 фоиз ёғ)*

30

40

40

30

16.

қаттик пишлоқ*

10

10

20

20

17.

мол гўшти, 1 категория*

30

50

50

60

18.

қўй гўшти, 1 категория*

20

20

30

30

19.

қайнатилган колбаса, сосискалар*

10

20

20

20

20.

парранда гўшти*

30

60

60

60

21.

қуён гўшти*

10

20

20

20

22.

балиқ*

20

30

30

30

23.

тухум (дона)

0,5

1

1

1

24.

картошка*

200

300

400

400

25.

карам*

25

50

50

50

26.

бодринг*

20

40

45

45

27.

лавлаги*

15

25

30

30

28.

помидор*

15

30

50

50

29.

пиёз*

15

30

30

40

30.

сабзи*

20

40

45

60

31.

бошқа сабзавотлар*

50

100

100

100

32.

полиз экинлари**

—

50

50

40

33.

қовоқ**

15

30

30

30

34.

ҳўл мевалар*

100

200

200

200

35.

мева ва сабзавот шарбатлари

100

200

200

100

36.

мева қоқилари*

10

20

20

20

37.

цитрус мевалар*

5

10

15

15

38.

маргарин*

—

5

5

5

38.

йодланган туз

3

5

5

5

39.

чой

1

2

2

2

40.

какао

1

2

2

2

41.

хамиртуруш*

1

1

1

1

42.

зираворлар*

—

2

2

3

43.

томат пастаси

—

3

3

3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** мавсумий маҳсулотлар, ёз-куз мавсуми учун (1 июндан 30 ноябргача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** целиакия касаллигида глютенсиз нон (жўхори ва маккажўхори уни, гуруч қолдиғи (уни) асосида), буғдой, жавдар уни ва макарон маҳсулотлари) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлардаги шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

Ўртача кунлик меъёри

(гр.)

1.

буғдой нони (1-навли)

500

2.

жавдар-буғдой унли нон**

80

3.

буғдой уни (1 нав)*

35

4.

гуруч*

40

5.

ёрма (гуручдан ташқари)*

20

6.

дуккакли маҳсулотлар*

10

7.

макарон маҳсулотлари*

40

8

шакар

30

9.

асал*

20

10.

сариёғ (сигир сутидан)*

35

11.

ўсимлик ёғи*

25

12.

сут (2,5 — 3,2 ёғли)*

200

13.

кефир*

200

14.

сметана, қаймоқ (15 фоиз ёғ)*

20

15.

творог (9 фоиз ёғ)*

30

16.

қаттиқ пишлоқ*

20

17.

мол гўшти, 1 категория*

70

18.

қўй гўшти,1 категория*

20

19.

қайнатилган колбаса, сосискалар

20

20.

парранда гўшти*

60

21.

қуён гўшти*

30

22.

балиқ*

30

23.

тухум (дона)

1

24.

картошка*

400

25.

карам*

50

26.

бодринг*

40

27.

лавлаги*

60

28.

помидор*

50

29.

пиёз*

60

30.

сабзи*

80

31.

бошқа сабзавотлар*

100

32.

полиз экинлари*

40**

33.

қовоқ*

20

34.

ҳўл мевалар*

200**

35.

мева ва сабзавот шарбатлари

100

36.

мева қоқилари*

20

37.

цитрус мевалар*

10

38.

маргарин*

5

39.

йодланган туз

5

40.

чой

2

41.

кофе

2

42.

хамиртуруш*

1

43.

зираворлар*

1

44.

томат пастаси

4

45.

кондитер маҳсулотлари

30

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача кунлик меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** целиакия касаллигида глютенсиз нон (жўхори ва маккажўхори уни, гуруч қолдиғи (уни) асосида), буғдой, жавдар уни ва макарон маҳсулотлари) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий муассасалардаги шахслар учун шифокор кўрсатмаси бўйича парҳезли овқатланишни ташкил этиш бўйича санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Певзнер парҳезига кўра

Парҳез столлари (№ 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 13, 14, 15) турлари

Кимёвий таркиби

Оқсиллар — 85 — 90 г (ҳайвон оқсиллари 40 — 45 г), ёғлар — 70 — 80 г (ўсимлик ёғлари 25 — 30 г), углеводлар — 300 — 330 г (оддий 30 — 40 г). Умумий энергетик қиймати: 2170 — 2400 ккал

Кўрсатмалар

Сурункали гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги ремиссия даври;

қабзият билан кечувчи сурункали ичак касалликлари;

ўткир холецистит ва гепатитнинг тикланиш босқичи;

сурункали гепатит, функционал жигар етишмовчилигининг енгил белгилар билан кечиши;

сурункали холецистит, ўт-тош касалликлари;

подагра, сийдик кислота диатези, нефролитиаз, гиперурикемия, фосфатурия;

ортиқча вазн ва семизликсиз кечадиган қандли диабетнинг II тури;

юрак-қон томир тизими, енгил қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ касалликлар;

гипертензия;

юракнинг ишемик касаллиги, юракнинг коронар артериялари, мия ва периферик томирларнинг атеросклерози;

ўткир юқумли касалликлар, иситма ҳолати.

Умумий тавсифлар, кулинар ишлов бериш

Витаминлар, минераллар, ўсимлик толалари (сабзавотлар, мевалар) билан бойитилган оқсиллар, ёғлар ва углеводлар физиологик таркибга эга ҳисобланади.

Қандли диабет билан оғриган беморларга парҳезни тайинлашда тозаланган углеводлар (шакар) чиқариб ташланади.

Азот экстрактлари, ош тузи (кунига 6 — 8 г), эфир мойларига бой овқатлар чекланилади.

Аччиқ зираворлар, исмалоқ, отқулоқ ва дудланган гўштлар ман этилади.

Таомлар қайнатиш ва буғлаш йўли билан тайёрланади.

Иссиқ таомларнинг ҳарорати 60 — 65 °С дан юқори бўлмаслиги, совуқ таомлар эса 15 °С дан паст бўлмаслиги лозим.

Суюқлик миқдори 1,5 — 2 литрни ташкил қилиши зарур.

Механик ва кимёвий тежамкорликга асосланган парҳезлар.

Певзнер парҳезига кўра

Парҳез столлари (16, 4б, 4в, 5п (1-вариант)).

Кимёвий таркиби

Оқсиллар — 85 — 90 г (ҳайвон оқсиллари 40 — 45 г), ёғлар — 70 — 80 г (ўсимлик ёғлари 25 — 30г), углеводлар — 300 — 350 г (оддий 50 — 60 г).Умумий энергетик қиймати: 2170 — 2480 ккал

Қўлланишга оид кўрсатмалар

Ўткир гастрит, енгил босқичида сақланиб қолган ва юқори кислотали сурункали гастрит;

ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон яраси кучайиши ва ремиссия босқичи;

гастроэзофагитрефлюкс касаллиги;

чайнаш аппаратининг дисфункцияси;

ўткир панкреатит ремиссия даври;

сурункали панкреатит авж олиш даври;

ўткир инфекциялар ва операциялардан кейинги тикланиш даври (ички органларда эмас)

Умумий тавсифлар, кулинар ишлов

Ошқозон шиллиқ қаватига кимёвий ва механик таъсир этмайдиган, ошқозон ва ичак трактининг рецепторларини қўзғатмайдиган — оқсил, ёғ ва углеводларнинг физиологик таркибига эга, витамин ва минераллар билан бойитилган парҳез.

Аччиқ газак ва зираворлар ман этилади.

Ош тузи чекланган (кунига 6 — 8г) миқдорда бўлади.

Таомлар қайнатиш ва буғлаш йўли билан тайёрланади, бунда таомлар майдаланган ва майдаланмаган бўлиши мумкин.

Иссиқ таомларнинг ҳарорати 60 — 65 °С дан юқори бўлмаган, совуқ таомлар эса 15 °С дан паст бўлмаслиги лозим.

Суюқлик миқдори 1,5 — 2 литрни ташкил қилиши зарур.

Юқори протеинли (оқсилли) парҳезлар

Певзнер парҳезигакўра

Парҳез столлари (№ 4э. 4аг, 5п (2 вариант), 7в, 7г, 9б, 10б, 11, R-l, R-2)

Кимёвий таркиби

Оқсиллар — 110 — 120 г (ҳайвон оқсиллари 45 — 50 г), ёғлар — 80 — 90 г (ўсимлик ёғлари 30 г), углеводлар — 250 — 350 г (оддий 30 — 40 г). Умумий энергетик қиймати: 2080 — 2690 ккал.

Қўлланишга оид кўрсатмалар

Овқат ҳазм қилиш тизими функционал ҳолатининг аниқ бузилиши мавжуд бўлган сурункали энтерит;

глютенли энтеропатия (Целиакея);

ремиссия давридаги сурункали панкреатит;

сурункали нефротик турдаги гломерулонефрит, буйрак азот ажратиш функциясининг бузилишсиз кечиши;

I ва II турдаги қандли диабетда семизлик ва буйрак фаолиятида азот ажратилишининг бузилишсиз кечиши;

ревматизм авж олиш босқичида;

йирингли жараёнлар;

турли хил этиологияли анемия.

Умумий тавсифлар, кулинар ишлов

Протеинга бой парҳез, оддий миқдордаги мураккаб углеводли ёғлар ва ҳазм бўладиган углеводларни чеклаш.

Демпинг синдроми бўлган диабет касаллиги билан касалланган беморлар рационидан тозаланган углеводлар (шакар) чиқариб ташланади.

Ошқозон ва ўт йўлини кимёвий ва механик тирнаш хусусиятига эга моддалар ва ош тузи (кунига 6 — 8 г) чекланади. Маҳсулотлар қайнатилган, буғда пиширилган, пюре ва майдаланган ҳолда тайёрланади.

Иссиқ таомларнинг ҳарорати 60 — 65 °С дан юқори бўлмаслиги, совуқ таомлар эса 15 °С дан паст бўлмаслиги лозим.

Суюқлик миқдори 1,5 — 2 литрни ташкил қилиши зарур.

Протеини (оқсили) кам миқдордаги парҳезлар

Певзнер парҳезигакўра

Парҳез столлари (№ 76, 7а)

Кимёвий таркиби

Оқсиллар — 20 — 60 г (ҳайвон оқсиллари 15 — 30 г), ёғлар — 80 — 90 г (ўсимлик ёғлари 20 — 30 г), углеводлар — 350 — 400 г (оддий 50 — 100 г).Умумий энергетик қиймати: 2120 — 2650 ккал.

Қўлланишга оид кўрсатмалар

Сурункали гломерулонефрит,буйракнинг ўткир ва ўртача оғирликдаги азот ажратиш тизимининг бузилишлари.

Умумий тавсифлар, кулинар ишлов

Идеал тана вазнининг0,8, 0,6 ёки 0,3 гр.гача (кунига 60, 40 ёки 20 гр.гача) протеин миқдорини чеклаш, ош тузи (кунига 1,5 — 3 г) ва суюқликни кескин чеклаш билан парҳез (кунига 0,8 — 1,0 л).

Азот экстрактивли моддалар, алкогол, какао, шоколад, кофе ва тузли газаклар ман этилади.

Овқатлар тузсиз, буғда қайнатилган ва пюре ҳолатида тайёрланади.

Рацион витамин ва минераллар билан бойитилади.

Суюқлик миқдори суткасига 0,8 — 1,0 литрни ташкил қилади. Парҳез таомланиш кунига 4 — 6 маротаба белгиланади.

Паст калорияли парҳез

Певзнер парҳезигакўра

Парҳез столлари (№ 8, 8а, 80, 9а, 10с)

Кимёвий таркиби

Оқсиллар — 70 — 80 г (ҳайвон оқсиллари 40 г), ёғлар — 60 — 70 г (ўсимлик ёғлари 25 г), углеводлар — 130 — 150 г (оддий 0 г). Умумий энергетик қиймати: 1340 — 1550 ккал.

Қўлланишга оид кўрсатмалар

Овқат ҳазм қилиш тизими, қон айланиши ва махсус овқатланиш режимини белгилашни талаб қиладиган бошқа касалликларнинг аниқ асоратлари бўлмаганда турли даражадаги алиментар семириш;

II турдаги қандли диабетнинг семириш биланкечиши;

ортиқча тана вазни мавжудлигида юрак-қон томир касалликлари.

Умумий тавсифлар, кулинар ишлов

Ёғлар ва углеводлар асос бўлган, ортиқча энергия чеклови билан парҳез (1300 — 1600 ккал).

Оддий шакар истисно қилиниб, ҳайвон ёғлари ва ош тузи
(3 — 5 гр кунига) чекланган.

Бу парҳезга ўсимлик ёғлари, хом сабзавотлар, мевалар, озиқ-овқатлар кепаклари киради.

Овқатлар тузсиз, буғда қайнатилган ҳолатда пиширилади. Суюқлик миқдори 0,8 — 1,5 л.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркиби ва хусусиятлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро алмаштириш меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маҳсулот номи

Ўзгартириладиган маҳсулот миқдори
(гр.)

Ўрнини босувчи маҳсулот миқдори

(гр)

1. Нон ва ун — дон маҳсулотлари

1.

1-навли буғдой уни нони ўрнини босувчилар:

100

1.1

1-навдаги буғдой нони сухариклари

65

1.2.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

75

1.3.

1-нав буғдой унидан оддий печенье

30

1.4.

ёғ билан бойитилган печенье

25

1.5.

вафли

20

1.6.

«оби-нон» нон

60

1.7.

«патир-нон» нон

50

1.8.

жўхори унидан нон

55

1.9.

гуруч унидан нон («целакия» касаллиги билан оғриган беморлар учун)

60

2.

Жавдар нони ўрнини босувчи:

100

2.1.

жавдар нони ёки зоғора нони сухариклари

70

2.2.

жавдар уни ёки зоғора уни

65

2.3.

жавдар уни ёки зоғора унидан печене

70

2.4.

2-навли буғдой унидан нон

80

2.5.

маккажўхори унидан нон

60

3.

Турли хил ёрмалар ўрнини босувчи

100

3.1.

пиширишни талаб қилмайдиган донлар

100

3.2.

ёрмалар ва сабзавотлар концентратлари (миқдори)

100

3.3.

янги картошка ва сабзавотлар

500

3.4.

қуритилган картошка, қуруқ картошка пюреси

100

3.5.

гуруч

100

4.

Гуруч ўрнини босувчи

100

4.1.

ҳар-хил ёрмалар

100

4.2.

манний ёрмаси

100

5.

Макарон маҳсулотлари ўрнини босувчи

100

5.1.

турли хил ёрмалар

100

5.2.

картошка

500

6.

Мол гўшти ва қўй гўшти ўрнини босувчи

100

6.1.

суякли гўшт бўлаклари

100

6.2.

суяксиз гўшт бўлаклари

80

6.3.

тозаланган ёки тозаланмаган парранда гўшти

120

6.4.

балиқ

150

6.5.

гўшт консервалари

75

7.

Парранда гўшти ўрнини босувчилар

100

7.1.

мол гўшти, суяклардаги гўшт бўлаклари

60

7.2.

суяксиз гўшт бўлаклари

50

7.3.

балиқ

110

7.4.

гўшт консервалари

55

8.

Балиқ ўрнини босувчилар

100

8.1

мол гўшти (1-тоифа)

85

8.2.

мол гўшти

80

8.3

творог

90

9.

Сут ўрнини босувчилар

100

9.1.

кефир ва йогурт

100

9.2.

қуюлтирилган сут

30

9.3

сметана,15 фоизлик

15

9.4.

ёғли творог

30

9.5.

қайта ишланган пишлоқ

18

10.

Творог ўрнини босувчилар

100

10.1.

сметана,15 фоизлик

15

10.2.

ёғли творог

50

10.3.

қайта ишланган пишлоқ

30

11.

Янги сабзавотлар

100

11.1.

тузланган сабзавотлар

100

11.2.

қуритилган сабзавотлар

20

11.3.

консерваланган сабзавотлар

50

11.4.

салат

75

11.5

сабзавот пюреси

30

12.

Пиёз ўрнини босувчилар

100

12.1.

қуритилган пиёз

10

12.2.

кўк пиёз

200

13.

Янги мевалар

100

13.1.

қуритилган мевалар

20

13.2.

мева шарбатлари

50

13.3

мева пюреси

30

14.

Қовун ўрнини босувчилар

100

14.1.

қуритилган тарвуз

20

14.2.

қуритилган қовун

15

14.3.

ошқовоқ

100

14.4.

янги мева

30

15.

Шакар ўрнини босувчилар

100

15.1.

карамель

50

15.2.

жем, мураббо

140

15.3.

мармелад

130

16.

Асал ўрнини босувчилар

100

16.1.

шакар

150

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчи муассасалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат стоматология институти.