27.07.2020 йилдаги ПҚ-4790-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, мазкур йўналишда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар амалга ошириш, бу борадаги илмий изланишларни мувофиқлаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, озиқ-овқат хом ашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш, маҳсулот, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларга тааллуқлилиги бўйича махсус экспертизалар тайинлаш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва идоравий тиббиёт статистикасини юритиш, тўплаш, таҳлил қилишига услубий раҳбарлик қилиш, аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш мақсадида зарур текширишлар ва сўровлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Санэпидқўм ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган тиббий-санитария чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи юқумли касалликлар тарқалиши ёхуд техноген ёки табиий хусусиятга эга ҳалокат содир бўлиши реал хавфи вужудга келганда мулкчилик шаклидан қатъий назар объектларда текширишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга назорат объектидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, аммо олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини лаборатория-инструментал усулини қўллаган ҳолда ўн кундан кўп бўлмаган муддатгача текширувдан ўтказиш ҳамда текширувдан ўтказишга беғараз эксперт ёки мутахассис сифатида лаборатория ходимларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келганда, оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилганда (даволаш муассасаси хабари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва бошқа ҳолларда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Санэпидқўм фаолиятига шартнома асосида қўшимча ходимлар жалб қилиш.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибига киради, Санэпидқўмнинг раиси бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария врачи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ўз фаолиятида тегишинча Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига, Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари эса — Санэпидқўмга бевосита бўйсунадилар ва уларнинг олдида ҳисобдордир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, унинг ўринбосарлари эса соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти негизида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази барча давлат юқумли касалликлар шифохоналари ва диспансерлари ҳамда давлат тиббиёт ташкилотларининг юқумли касалликлар бўлинмалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вирусология илмий-тадқиқот институти юридик шахс мақоми сақланган ҳолда — Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкилий тузилмасига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вирусология илмий-тадқиқот институти директори бир вақтнинг ўзида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий референс лаборатория Лаборатория комплекси негизида ташкил қилинади. Бунда Миллий референс лабораторияни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади ва у республика ҳудудидаги барча санитария-гигиена, радиология, токсикология, бактериология, паразитология ҳамда вирусология лабораториялари натижаларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази ташкил қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санэпидқўм раисига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Санэпидқўм марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан маҳаллий ва хорижий институтлар, компаниялар, мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Санитария-эпидемиология хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ва бўлимларининг намунавий тузилмаларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва таркибий тузилмаларни Санитария-эпидемиология хизматига юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий референс лаборатория базасида микроорганизмлар банки (биологик ва генетик коллекция) ҳамда махсус иммуноглобулин ва зардоблар банки, виварий ва генетик лаборатория сингари бўлимлар ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Санитария-эпидемиология хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базасини яратсин ва 2021 йил 1 январдан бошлаб, унинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электрон базани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар эса — Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиология хизмати ягона электрон базани шакллантириш, самарали фаолиятини таъминлаш ва кейинчалик ривожлантириш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиология хизмати назорат остидаги объектларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш натижаларини ўзининг веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда жойлаштириб борсин ҳамда ушбу йўналишда жамоатчилик фикрини тизимли равишда таҳлил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси (Б.А. Мусаев) Санитария-эпидемиология хизмати тузилиши муносабати билан барча зарур ташкилий масалаларни (қайта ташкил этиш, жойлаштириш, таъминот, молий-иқтисодий масалалар ва бошқалар) тезкорлик билан хал этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Санэпидқўм Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 46-уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4790-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.07.2020 й., 07/20/4790/1116-сон; 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)