17.11.2021 йилдаги 689-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги ҳамда унга геном бўйича ихтиёрий ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширишга доир вазифалар юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари рўйхати, геном бўйича давлат рўйхатини юритишнинг мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш тартиби ҳамда геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширганлик учун ундириладиган ҳақ миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, бериш ва йўқ қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир шахсни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш натижасида келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра геномга оид ахборотни олиш учун зарур кимёвий реагентлар ва сарфлаш материалларини харид қилиш бўйича давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
689-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 689-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Геном бўйича давлат рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика бош маркази (кейинги ўринларда — Эксперт-криминалистика бош маркази) томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт-криминалистика бош маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат суд-экспертиза муассасалари (кейинги ўринларда — давлат суд-экспертиза муассасалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга ошириш инсоннинг ҳаётига, соғлигига хавф туғдирмаслиги, унинг шаъни, қадр-қимматини камситмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга оширишда геномга оид ахборот, шунингдек, одамнинг шахси ҳақидаги маълумотларни шахс ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суднинг сўровига биноан тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муқаддам геном бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахс оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган тақдирда, геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга ошириш учун ундан биологик материал олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддам геном бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахсдан такрорий биологик материал олинишига йўл қўймаслик мақсадида жазони ижро этиш муассасаси, пробация хизмати, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд органлари томонидан қуйидаги шахсларнинг геномга оид ахбороти Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) мавжудлигини текшириш учун Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олишни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар (кейинги ўринларда — ҳукм қилинган шахслар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материали олинган аниқланмаган шахслар (кейинги ўринларда — аниқланмаган шахслар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ҳукм қилинган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олинмаган мурдаларни (тана қолдиқлари, қисмларини), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларни, шунингдек, биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олиш терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмлари) ҳамда аниқланмаган шахсларнинг терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган биологик материали олингандан 30 кун мобайнида бошқа йўллар билан уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биологик материал:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукм қилинган шахслардан — маҳкум сақланаётган (жазони ўтаётган) жазони ижро этиш муассасасининг ёки пробация бўлинмасининг масъул ходими иштирокида мазкур муассасанинг тиббиёт бўлинмаси ходими томонидан бевосита ёки давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган ва аниқланмаган шахслардан, шунингдек, таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) — терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан бевосита ёки (ва) унинг иштирокида давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган ҳукм қилинган шахслар орасидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилишини ва уларнинг муқаддам геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати орқали тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт-криминалистика бош марказидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олгач, ушбу шахслардан биологик материалларни «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда олинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасини давлат суд-экспертиза муассасаларига йўлланма хат орқали юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхаси маҳкумнинг йиғмажилдига қўшиб қўйилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган ҳар бир шахснинг биологик материали ва биологик материалнинг ахборот картаси алоҳида йўлланма хат билан юборилиши ҳамда унда юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пробация хизматининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи раҳбарлик қилаётган бўлинмада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган, пробация ҳисобида бўлган ҳукм қилинган шахсларнинг рўйхати шакллантирилишини ва уларнинг илгари геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун сўров хати орқали Эксперт-криминалистика бош марказига тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт-криминалистика бош марказидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олгач, ушбу шахслардан биологик материалларни «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ва мазкур Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда олинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасини давлат суд-экспертиза муассасаларига йўлланма хат орқали юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхасини маҳкумнинг йиғмажилдига қўшиб қўйилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган ҳар бир шахснинг биологик материали ва биологик материалнинг ахборот картаси алоҳида йўлланма хат билан юборилиши ҳамда унда юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларни муқаддам геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун уларнинг рўйхатини сўров хати орқали Эксперт-криминалистика бош марказига юборадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт-криминалистика бош марказидан Ягона маълумотлар базасида геном бўйича мажбурий давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахснинг геномга оид ахбороти мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни олгач, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан биологик материални «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда олинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) ҳамда аниқланмаган шахслардан биологик материални «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда олинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасининг бир нусхасини, одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасини (кейинги ўринларда — экспертиза) тайинлаш ҳақидаги қарорни йўлланма хат билан бирга давлат суд-экспертиза муассасаларига юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхасини жиноят иши (терговга қадар текширув) ҳужжатларига қўшиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза қарорида юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига мажбурий равишда киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат суд-экспертиза муассасалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал ва биологик материалнинг ахборот карталари «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлиги текширилишини, қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалдан геномга оид ахборотни олиш мақсадида экспертиза ёки тадқиқот ўтказилишини, улар натижасида олинган геномга оид маълумотларнинг тўғрилигини, шунингдек, геномга оид ахборот картаси ушбу Низом тартибига ва ошкор этмаслик принципига мувофиқ расмийлаштирилишини ҳамда сақланишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш натижасида олинган геномга оид ахборот экспертиза ёки тадқиқотни ўтказган мансабдор шахс (эксперт) томонидан геномга оид ахборот картаси тўлдирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган геномга оид ахборотнинг Ягона маълумотлар базасидаги мавжуд геномга оид ахборотлар билан таққосланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахс ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картаси йўлланма хат билан Ягона маълумотлар базасига киритиш учун Эксперт-криминалистика бош марказига ошкор этмаслик принципига мувофиқ қоғоз шаклида юборилишини таъминлайди. Геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош марказидаги Ягона маълумотлар базасига интеграция қилинган тизим орқали электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар томонидан тақдим этилган сўров хатларини кўриб чиқиб, Ягона маълумотлар базасида сўров хатида келтирилган шахсларнинг геном ахбороти бор-йўқлиги текширилишини ҳамда геном бўйича давлат рўйхатига мажбурий олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни сўров хати юборган органга уч иш кунида тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар томонидан тақдим этилган геномга оид ахборот, биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлиги текширилишини, қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган маълумотнома тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом қоидаларига ва ошкор этмаслик принципига мувофиқ геномга оид ахборотга ишлов берилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тўртта тоифадан иборат бўлган Ягона маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг (биологик материал ва геномга оид ахборот) карталари картотекада сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона маълумотлар базасига янги киритилган ҳукм қилинган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда аниқланмаган шахсларнинг геномга оид ахборотининг фош этилмаган жиноятлар бўйича муқаддам киритилган геномга оид ахборотлар билан таққосланишини ҳамда фош этилмаган жиноятлар бўйича шахс идентификация қилинган тақдирда тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган маълумотнома тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона маълумотлар базасида геномга оид ахборотларга оид номувофиқлик ёки хатоликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона маълумотлар базаси фаолиятини назорати ҳамда моддий-техник ва услубий таъминотини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йўлланма хатда, экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда (ажрим) ҳамда биологик материалнинг ахборот картасида биологик материалнинг эгаси ҳақидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш учун биологик материалнинг ахборот картаси юборилмаган биологик материал давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ўтказиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборотнинг картаси юборилмаган геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ёзма аризасига кўра пуллик асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларни ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш уларнинг қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра пулли асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат суд-экспертиза муассасалари ариза берувчига геном бўйича давлат рўйхатига олиниши зарурати юзасидан ўз фикрини ва мақсадини билдириши учун имконият бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун давлат суд-экспертиза муассасаларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ёки унинг қонуний вакили мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун мазкур Низом билан белгиланган пул миқдорининг 100 фоиз тўлови олдиндан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг (қонуний вакилининг) шахси ва яшаш жойини (турар жой) тасдиқловчи ҳужжатлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида, истисно тариқасида, уларнинг биологик қариндошларини геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш бедарак йўқолган шахсларнинг биологик қариндошларининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ёки унинг қонуний вакилининг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги аризаси ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан бепул ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.Давлат суд-экспертиза муассасалари раҳбарлари (улар йўқлигида ўринбосарлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили тақдим этган ҳужжатларни қабул қилади ва улар иштирокида кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилади ёки тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига камчиликларни бартараф этиш бўйича батафсил тушунтирилиб, ҳужжатларни қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни (бедарак йўқолган шахсларнинг биологик қариндошларининг аризаси ва одам ДНКси суд-тиббий экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарори) кўриб чиқиб, бепул геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилади ёки тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларга ҳужжатларни ижросиз қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижро этилишига тўсқинлик қилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат суд-экспертиза муассасалари раҳбарлари (улар йўқлигида ўринбосарлари) геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчидан ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда, биологик материал олинишини ва биологик материалнинг ахборот картаси икки нусхада тўлдирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материалдан геномга оид ахборотни олиш учун ДНК тадқиқотини ўтказишни, тадқиқотлар натижасида олинган геномга оид ахборотнинг тўғрилигини текширишни ҳамда икки нусхада геномга оид ахборот картаси тўлдирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборот, шунингдек, биологик материалнинг ахборот картаси ва геномга оид ахборот картасининг биттадан нусхаларини Ягона маълумотлар базасига киритиш учун Эксперт-криминалистика бош марказига мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ юборилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида геном бўйича давлат рўйхатига олишда тузилган биологик материалнинг ахборот картаси ва геномга оид ахборот картасининг иккинчи нусхалари терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эксперт-криминалистика бош маркази раҳбари (йўқлигида ўринбосарлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат суд-экспертиза муассасасидан геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун юборилган геномга оид ахборот, биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картаси келиб тушган кундан сўнг уч иш кунида «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва мазкур Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилиш, шунингдек, геномга оид ахборотга ишлов берилиши ва Ягона маълумотлар базасига киритилишини ҳамда геном бўйича давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ариза берувчи ёки тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ тузилган хабарнома юборилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг биологик материали ахборот карталари, геномга оид ахборот карталарини картотекада сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳар бир шахсни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Бунда унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш натижасида келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишда ариза берувчи давлат суд-экспертиза муассасалари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, бериш ва йўқ қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган эксперт текшируви учун намуналар олиш талабларига ҳамда ушбу Низом қоидаларига риоя этган ҳолда, ваколатли органларнинг биологик материални олишга масъул ва тегишли тайёргарликка эга бўлган шахслари томонидан бевосита ёки мутахассисни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Геном бўйича давлат рўйхатига олинаётган тирик шахслардан биологик материал сифатида қон ёки сўлак намуналари олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар биологик материал олинган вақтдан бошлаб, беш сутка ичида уни тадқиқот ўтказиш учун тегишли лабораторияларга етказиб бериш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу шахслардан биологик материал сифатида сўлак намуналари олиниши мумкин. Акс ҳолда ушбу шахслардан қон намуналари олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Геном бўйича давлат рўйхатига олинаётган тирик шахсларнинг биологик материали (қон, сўлак намуналари) қуйидаги тартибда олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлаб геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахсга биологик материални олиш асоси ва тартиби тушунтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шахсдан биологик материал сифатида сўлак намуналари олинган тақдирда, биологик материал биологик материали олиниши лозим бўлган шахс овқат (суюқлик) истеъмол қилишидан олдин ёки камида бир соат кейин олинади. Бунда биологик материали олиниши лозим бўлган шахснинг оғиз бўшлиғи тоза сув билан чайилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материал сифатида сўлак намуналари олиниши лозим бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили гувоҳлигида бир марта ишлатиш учун мўлжалланган стерилланган тиббий қўлқоп кийган ва тиббий ниқоб таққан ҳолда, биологик материални оладиган шахс томонидан бир марта ишлатиш учун мўлжалланган махсус таёқча ёрдамида биологик материали олиниши лозим бўлган шахснинг оғиз бўшлиғидан (ёноқлар ички томонларидан) сўлак намуналари олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шахсдан биологик материал сифатида қон намуналари олинган тақдирда, биологик материал сифатида қон намуналари олиниши лозим бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили гувоҳлигида бир марта ишлатиш учун мўлжалланган стерилланган тиббий қўлқоп ва ниқоб кийган ҳолда, биологик материални олишни амалга ошираётган шахс томонидан шахснинг қўл бармоғи 70° ли спиртда ҳўлланган пахтали тампон ёрдамида артилиб, бир марталик стерил игна-скарификатор билан бармоқни ён юзасидан, 2-3 мм чуқурликда тешилади ҳамда биринчи қон томчиси артиб ташланиб, кейинги қон намунаси олинади. Қон намунаси олиб бўлингандан сўнг жароҳатланган жойига 70° ли спирт билан ҳўлланган стерил тампон қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган биологик материал (қон ёки сўлак) намуналари биологик материални оладиган шахс томонидан ташувчи-картага ўтказилади ҳамда ташувчи-картадаги индивидуал штрих код биологик материалнинг ахборот картасига ҳам кўчириб ёзиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материалнинг ахборот картаси биологик материални олишга масъул бўлган шахс томонидан мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади ҳамда биологик материали олинган шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материали олинган шахс имзо қўйишни рад этган тақдирда, бу ҳақда биологик материалнинг ахборот картасига ёзиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус таёқча (ўзининг қадоғига қайта жойлаштирилган ҳолда), биологик материал жойлаштирилган ташувчи-карта ва биологик материал ахборот картасининг бир нусхаси қоғоз конвертга (пакетга) солиниб, елимланади ва муҳрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конвертнинг (пакетнинг) олд бетига биологик материални олган давлат органининг масъул шахсларига тегишли маълумотлар ёзиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конвертнинг (пакетнинг) олд бетидаги ва биологик материал ахборот картасидаги маълумотлар бир-бири билан мос бўлиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик материални олишда унинг ифлосланишига ёки бошқа одамнинг биологик материали билан аралашишига йўл қўйилмайди, бундай вазият рўй берган тақдирда, биологик материални янгидан олиш (агар бунинг имкони бўлса) бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Биологик материалнинг ахборот карталари ва конверт (пакет) биологик материални олган шахс томонидан кўк рангли бўёқ билан шарикли ручкада босма ҳарфларда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслардан биологик материал сифатида қон, соч толалари, тирноқлар, тишлар, суяклар ва бошқа тўқималар олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг далилларни тўплаш, эксперт текшируви учун намуналар олиш талабларига мувофиқ тартибда олинади ҳамда биологик материалнинг ахборот картаси мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ келтирилган намуна шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Биологик материалдан геномга оид ахборотлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тасдиқланган услубиёт орқали экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш йўли билан олинади. Экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш натижасида олинган геномга оид ахборот экспертиза ёки тадқиқотни ўтказган мансабдор шахс (суд-эксперт) томонидан мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ келтирилган намуна шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат суд-экспертиза муассасалари тақдим этилган биологик материалнинг қайдловини юритади. Биологик материалнинг қайдловини юритиш электрон ва қоғоз картотека усулида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир биологик материалнинг индивидуал штрих-коди қайдлов журналига ҳамда биологик материалдан геномга оид ахборот олингандан сўнг биологик материалнинг ахборот картасига ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Биологик материал ва геномга оид ахборотлар бир-биридан алоҳида бўлган, кириш эшиги қаттиқ металлдан ясалган ва кодли қулф билан жиҳозланган махсус хоналарда сақланади. Агарда, махсус хоналарда ойналар мавжуд бўлса, уларнинг туси қорайтирилган бўлиши, шунингдек, уларга очиладиган ҳамда ички томонидан қулфланадиган темир панжаралар ўрнатилиши зарур. Махсус хоналар қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси, шунингдек, ҳаво сўргич (вентиляция), ёнғинни ўчириш, ҳарорат ва намликни ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус хоналарда газ, сув ва оқова (канализация) қувурларини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Махсус хоналарга кириш ҳамда биологик материал ва геномга оид ахборотлар билан ишлашга рухсат этилган ходимлар рўйхати ҳамда уларнинг махсус хоналарга кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш журнали давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади. Бегона шахсларнинг, шунингдек, функционал (лавозим) вазифаларига тааллуқли бўлмаган ходимларнинг махсус хоналарга кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Биологик материал махсус шкафларда +16 — +24 даража ҳароратда, намлик даражаси 55 — 60 фоиздан кўп бўлмаган, қуруқ ва қоронғу ҳамда қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишини истисно қилган ҳолда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслардан олинган биологик материал, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва сифатига талаб этиладиган қоидаларига мувофиқ алоҳида шароитларда (махсус совитгичларда) сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмларининг), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларнинг, шунингдек, биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахсларнинг биологик материалини сақлаш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олишда улардан олинган биологик материал олинган кундан эътиборан, ушбу материалдан геномга оид ахборот олингунга қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишда олинган биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларга қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахслардан олинган биологик материал улардан геномга оид ахборотлар тўлиқ олингандан сўнг биологик материалдан геномга оид ахборотни олган давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик материални йўқ қилиш тегишли давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг фармойиши билан уч нафар ходимдан иборат бўлган комиссия томонидан давлат суд-экспертиза муассасасининг тасдиқлаган усули билан амалга оширилади ва йўқ қилинганлик тўғрисида мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан биологик материални тақдим этган ваколатли органни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмларининг), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган, шунингдек, аниқланмаган шахсларнинг терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган ҳамда жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган биологик материал геномга оид ахборот олингандан сўнг (агар тўлиқ сарфланмаган бўлса) ушбу биологик материални тақдим этган терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинаётган шахслардан олинган биологик материал геномга оид ахборот олингандан сўнг биологик материал эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг ёзма аризасига кўра унга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади ёхуд мазкур Низомнинг 39-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган тартибда йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда ариза берувчи ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинадиган шахслардан олинган биологик материални учинчи шахсларга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бериш тақиқланади, «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Геномга оид ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тақдим этилган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасида тўплаш, уни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан геномга оид ахборотга ишлов бериш бўйича автоматлаштирилган идентификация тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асослантирувчи ҳужжатлар қоғоз ва (ёки) электрон шаклда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ягона маълумотлар базасида геномга оид ахборот қуйидаги маълумотларга асосан тизимлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборот эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, ой куни, жинси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборот Ягона маълумотлар базасига келиб тушган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотнинг Ягона маълумотлар базасида қайси тоифадаги шахсларнинг базасига ҳисобга олинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборотга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона маълумотлар базасида ҳисобга олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасидан чиқариш учун асослар ва унинг санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Геномга оид ахборотга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар қуйидаги ҳолатларда киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахснинг шахсий маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, миллати, жинси) ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахс ҳақида нотўғри (исми, отасининг исми, фамилияси, миллати, жинси, ҳодиса вақти ва ҳолатлари ҳақидаги) маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномга оид ахборот олиш мақсадида биологик материал бўйича қўшимча ёки такрорий экспертиза ўтказилиши натижасида бирламчи экспертиза орқали олинган геномга оид ахборот картасига нотўғри маълумотлар киритилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Геномга оид ахборотга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар геном рўйхатига олинган шахснинг шахсий маълумотлари ўзгаргани ва (ёки) у ҳақида нотўғри (хато) маълумотлар мавжудлиги тўғрисида ахборот келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда Эксперт-криминалистика бош марказининг масъул ходими томонидан киритилади. Бунда эски маълумотлар янгиси билан алмаштирилади ва (ёки) тўлдирилади, ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритишдан олдинги маълумотлар эса архивланади ҳамда қайдлов журналига тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ягона маълумотлар базаси қуйидаги тоифалардан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслар тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари) тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинувчи шахслар тоифаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахсларнинг геном ахборотидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларни очиш, уларни содир этган шахсларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир нечта жиноятларнинг битта шахс томонидан ёки бир неча шахслар томонидан содир этилганлиги ҳолатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахсини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бедарак йўқолган шахсларни қидириш ҳамда уларнинг таниб олинмаган мурдалар орасида мавжудлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик қариндошликни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этган шахсларни текшириш фақат мазкур Низомнинг 47-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар тоифаси доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг геномга оид ахборотидан фақат таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари) ва бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Геномга оид ахборотдан фойдаланиш терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарори ва суднинг ажримига мувофиқ Ягона маълумотлар базасидаги геномга оид ахборотлар билан таққослаш ва идентификация қилиш орқали фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Давлат суд-экспертиза муассасаларига қарор (ажрим) келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида текширилади. Текширув натижалари бўйича мос келишлар бор ёки йўқлиги тўғрисида белгиланган тартибда экспертиза хулосаси тузилади ва ташаббускор органга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган геномга оид ахборотдан фойдаланиш назорати ваколатли орган раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Геномга оид ахборот «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида белгиланган муддатлар давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Геномга оид ахборот «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан сўнг, шунингдек, ваколатли давлат органининг сўровномасига асосан қуйидаги ҳолларда Ягона маълумотлар базасидан йўқ қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб олинмаган мурданинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахси аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бедарак йўқолган шахснинг қидируви тугаганда ёки унинг вафот этганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукм қилинган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсларга нисбатан жиноят иши реабилитация учун асосларга кўра ёки вафот этганлиги аниқланганлиги сабабли тугатилганда ёхуд ушбу тоифадаги шахслар суд томонидан оқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга нисбатан терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан чиқарилган жиноят ишини (шу жумладан, унинг бир қисмини) тугатиш ҳақидаги қарор ва суд томонидан эълон қилинган оқлов ҳукми (ажрими) йўлланма хат билан Эксперт-криминалистика бош марказига тақдим этилган тақдирдагина, уларнинг геномга оид ахбороти Ягона маълумотлар базасидан йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ягона маълумотлар базасидаги геномга оид ахборот жиноят ишини (бир қисмини) тугатиш ҳақидаги қарор (оқлов ҳукми, ажрими) йўлланма хат билан келиб тушгандан бошлаб ўн беш кун ичида Эксперт-криминалистика бош марказининг ваколатли ходимлари томонидан йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномга оид ахборотни Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг фармойиши билан уч нафар ходимдан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан йўқ қилинади ва мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади. Амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли орган ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборот олиниши ҳамда унга ишлов бериш шарт-шароитлари бузилганлиги юзасидан геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахс ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек, ваколатли органларнинг ёзма мурожаатларига асосан Эксперт-криминалистика бош маркази масъул ходимлари томонидан геномга оид ахборот тўсиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиб қўйиш давлат рўйхатига олинган шахс ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек, ваколатли органларнинг ёзма мурожаати келиб тушган куни амалга оширилади ва бу ҳақда ҳисоб юритиш тизими ва журналига огоҳлантирувчи белги қўйилади. Бузилиш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида Эксперт-криминалистика бош маркази ҳамда биологик материални ва ундан геномга оид ахборотни олган ваколатли орган масъул ходимлари биргаликда ўн беш кун муддатда ўрганиш ишларини амалга оширади ва бузилишлар тасдиғини топган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ҳамда жойига чиқиб ўрганишни тақозо этган ҳолларда ўрганиш ишлари бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Бунда ариза берувчи ёки ваколатли органлар уч кун муддатда ёзма равишда огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ваколатли органлардан қўшимча маълумотлар олиш ҳамда жойига чиқиб ўрганиш ва текширишларни тақозо этмайдиган ҳолларда тўсиб қўйиш бўйича ўрганиш ишлари беш кун муддатда Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Тўсиб қўйишнинг бузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган тақдирда ёки ўрганиш натижасида аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан ариза берувчи ёки ваколатли органларга амалга оширилган ишлар юзасидан ёзма равишда ахборот берилади ҳамда уларнинг розилиги билан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборотни терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва судга, шунингдек, алоҳида жиноят ишлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига беришда геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош марказининг масъул ходимлари томонидан эгасизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Эгасизлантириш ва эгасизлантиришни бекор қилиш тартиби ва усулига оид маълумотлар ошкор этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Эгасизлантириш ва эгасизлантиришни бекор қилиш терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи орган ва суднинг ёзма топшириғига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Эгасизлантирилган геномга оид ахборот ва уни эгасизлантиришда қўлланилган усул ва тартибга оид маълумотлар бир-биридан алоҳида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Эгасизлантирилган геномга оид ахборот билан уни эгасизлантиришда қўлланилган усул ва тартибга оид маълумотлар ошкор этмаслик принципига мувофиқ ҳимояланган алоқа каналлари орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборотнинг ахборот картаси терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва судларга бериш уларнинг ёзма сўров хати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномга оид ахборотга асоссиз равишда ишлов бериш ҳамда керакли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик, шунингдек, геномга оид ахборот ва эгаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ алоқа каналлари орқали ҳамда ваколатли ва бошқа шахсларнинг оғзаки ёки норасмий мурожаати асосида тақдим этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарга киришга, геномга оид ахборот билан ишлашга рухсат этилган ходимлар рўйхати Эксперт-криминалистика бош маркази раҳбари томонидан тасдиқланади. Бегона шахсларнинг, шунингдек, функционал (лавозим) вазифаларига тааллуқли бўлмаган ходимлар (ўзга шахслар)нинг кириши, шунингдек, уларга вақтинча фойдаланиш учун геномга оид ахборотни тақдим этиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни Ягона маълумотлар базасидан ташқарида сақлаш, Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарнинг эшикларини очиқ қолдириш ҳамда ишдан ташқари вақтларда уларнинг муҳрланмаган ҳолда қолдирилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарга белгиланган тартибда расмийлаштирилган бир марталик рухсатномасиз видео ва фотоаппаратлар, кузатув воситалари, мобил ва компьютер қурилмаларини олиб кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси талаблари ва мазкур Низом билан белгиланган қоидалар бузилган ҳолда расмийлаштирилган, шунингдек, тақдим этилган биологик материал тадқиқот учун яроқсиз ҳолда тақдим этилган бўлса, давлат суд-экспертиза муассасаси ушбу биологик материални юборган ваколатли органни уч кун муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан камчиликларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмаса, биологик материал 30 кун ўтгач ижросиз қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Автоматлаштирилган ахборотни тизими назорат ва рухсатсиз киришлардан ҳимоя қилиш воситалари билан таъминламасдан, геномга оид ахборотнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Геномга оид ахборот белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Эксперт-криминалистика бош марказига ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ орқали юбориш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли шахс томонидан қўлда ёки Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдегерлик хизмати орқали ошкор этмаслик принципига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тадбирларини молиялаштириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик материал ва ундан геномга оид ахборотни олиш ҳамда Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига тақдим этиш жараёнлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати

1. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини шакллантиради.

2. Рўйхатда келтирилган шахсларнинг маълумоти Ягона маълумотлар базасида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборади.

Белгиланган муддатларда

Заруратга кўра

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар

Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши ва текширилиши лозим бўлган шахсларнинг маълумоти Ягона маълумотлар базасида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборади.

Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили

Суд-экспертиза муассасаларига ёки давлат органларига геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза тақдим этади.

Эҳтиёжга кўра

2-босқич

Эксперт-криминалистика бош маркази

Жазони ижро этиш муассасалари, пробация хизмати, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суднинг сўров хатида келтирилган шахсларнинг геномга оид ахборотлари Ягона маълумотлар базасида бор ёки йўқлигини текширади ва натижаси бўйича сўров берувчи ваколатли давлат органига маълумот юборади.

Уч иш кунида

3-босқич

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати

Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслардан, шунингдек, таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмларидан) биологик материал олинишини ва икки нусхада ахборот картаси расмийлаштирилишини ташкил этади ҳамда биологик материални ва ахборот картасининг бир нусхасини суд-экспертиза муассасаларига зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.

Заруратга кўра

4-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасалари

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни текшириб қабул қилади.

2. Агарда, ҳужжатлар Низомда белгиланган қоидаларга номувофиқ равишда расмийлаштирилган ёки биологик материаллар тадқиқот ва экспертиза ўтказиш учун яроқсиз ёхуд етарли ҳажмда бўлмаса, тақдим қилинган ҳужжатлар ва биологик материални қайтаради.

3. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун қарор қабул қилади ёки Низомда белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмаса ва тўлов тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаса ариза ижро учун қабул қилинмайди ва тақдим қилинган ҳужжатлари ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига қайтаради.

Уч иш кунида Мурожаат этилган куни

5-босқич

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили

Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолатда, ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.

Рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганда

6-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасалари

1. Биологик материални ва/ёки тақдим этилган биологик материаллардан тадқиқот ёхуд экспертиза йўли билан геномга оид ахборотни олади.

2. Геномга оид маълумотларни тўлиқ ҳажмда олиб, геномга оид ахборот картасини тўлдиради.

3. Биологик материални йўқ қилиб, далолатнома расмийлаштиради ёки суриштирув, тергов ва суд органлари ҳамда ариза берувчига қайтаради.

4. Биологик материалнинг ахборот картасини, геномга оид ахборот ва унинг ахборот картасининг бир нусхасини Эксперт-криминалистика бош марказига юборади.

Биологик материал тақдим этилган ёки олинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида.

7-босқич

Эксперт-криминалистика бош маркази

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва геномга оид ахборот маълумотлари Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилади ҳамда журналда қайдловни амалга оширади.

2. Ягона маълумотлар базасига киритиш ва текширишни амалга оширади.

3. Амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли давлат органлари ёки ариза берувчига хабарнома юборади.

Уч иш кунда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ШАКЛ‎‎‎

___________________________________

‎‎(ваколатли орган номи) бошлиғи_______________________________________________________________га

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎

Геномга оид давлат рўйхатига олинганлиги ва ягона маълумотлар базасидан текширилганлиги ҳақида МАЪЛУМОТНОМА‎‎

‎‎
____ / _______

20 __ йил «___» ________‎‎

‎‎

Сизнинг, 20___ йил «___» ________даги одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарор/йўлланма хат билан тақдим этилган‎‎

___________________________________________________________________________________________‎‎

(фуқаро/маҳкум Ф.И.О., аниқланмаган шахс, таниб олинмаган мурданинг (тана қолдиқлари, қисмлари)‎‎

___________________________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________________________‎‎‎‎

геномга оид ахбороти 20___йил «___» ________да Ўзбекистон Республикаси Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида ____-сон билан рўйхатга олинди.‎‎

‎‎

‎‎Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базаси бўйича текширилганда,

___________________________________________________________________________________________‎‎‎‎
___________________________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________________________‎‎
мос келишлар аниқлан(ма)ди.‎‎
Илова:_______________________.
Текширувни амалга оширди:‎__________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)

‎‎
Раҳбар:‎‎_________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

ШАКЛ‎‎

__________‎‎_____________________‎‎

‎‎(суд-экспертиза муассасаси номи)‎‎

раҳбари_____________________‎‎____________________________________________

(Ф.И.О.)

‎‎

Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун

АРИЗА

‎‎Мен,_____________________________________________________________________________

(фамилияси, агар мавжуд бўлса)‎‎

_______________________________________________________________________________‎‎

(исми)‎‎

_________________________________________________________________________________________ни‎‎

(отасининг исми, агар мавжуд бўлса)‎‎

1. Туғилган санаси: «___»_________ _____йил‎‎
2. Тугилган жойи:‎‎_____________________________
3. Жинси: Эркак- □ Аёл -‎‎ □
4. Фуқаролиги:‎‎_______________________________
5. Миллати:‎‎_________________________________
6. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндошими? Ҳа- □ Йўқ - □
7. Қариндошлик даражаси (фарзанди, ота-онаси ва бошқалар):‎‎__________________________________________
8. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:‎‎ _____________________________
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
9. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):___________________________________________________
10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:‎‎ _____________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________________

(ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси)

геном бўйича давлат рўйхатига олишингизни (биологик материал олинишини, геномга оид ахборотга ишлов берилишини) ҳамда олинган геномга оид ахборотни _____йил «___» ________га қадар сақланишини таъминлашингизни сўрайман.

__________________‎‎

_________‎‎

_________________‎‎

(Ф.И.О.) ‎‎

(имзо) ‎‎

(сана)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

________‎‎_______________________

‎‎(суд-экспертиза муассасаси номи)‎‎

раҳбари‎‎_______________________________________________________________га

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун

АРИЗА‎‎

‎‎
‎‎Мен,_____________________________________________________________________________

(фамилияси, агар мавжуд бўлса)‎‎

_______________________________________________________________________________‎‎

(исми)

‎‎_______________________________________________________________________________

(отасининг исми, агар мавжуд бўлса)‎‎

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат
тури:‎‎__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси)‎

‎‎
Фуқаро‎‎___________________________________________________________________________

(фамилияси)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________

(исми)‎‎

_______________________________________________________________________________________нинг‎‎

(отасининг исми, агар мавжуд бўлса)‎‎

‎‎
1.Туғилган санаси: «___» йил _________ ____йил‎‎
2. Туғилган жойи:‎‎__________________________
3. Жинси: Эркак - □ Аёл - □
4. Фуқаролиги:‎‎____________________________
5. Миллати:‎‎_______________________________
6. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндошими? Ҳ? - □ Йўқ- □‎‎‎‎
7. Қариндошлик даражаси (фарзанди, ота-онаси ва бошқалар):‎‎‎____________________________________
8. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:‎‎_____________________________
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎‎
9. Шахсий ндентификация рақами (мавжуд бўлса):‎‎ □□□□□□□□□□
‎‎10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:_____________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________

(ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси)‎‎

______________________________________________________________________га асосан қонуний вакили‎‎

(суднинг қарори, ишончнома)‎‎

сифатида уни геном бўйича давлат рўйхатига олишингизни (биологик материал олиниши, геномга оид ахборотга ишлов берилиши) ҳамда олинган геномга оид ахборотни ______йил «___» _______га қадар сақланишини сўрайман.‎‎

‎‎

____________________‎‎

_____________‎‎

___________________‎‎

(Ф.И.О.)

(имзо) ‎‎

(сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎_______________________________________________________________________________га

(аризачи Ф.И.О.)‎‎

‎‎

Геномга оид давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида‎‎

ХАБАРНОМА‎‎

‎‎
___ / ________‎‎

«___» __________ 20 __ йил‎‎

‎‎Сизнинг, 20__ йил «___»_________ даги аризангизга асосан, геномга оид ахборотингиз 20__ йил «___»_________ да Ўзбекистон Республикаси Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида _________-сон билан геном бўйича давлат рўйхатига олинди.

‎‎
Рўйхатга олишни амалга оширди:‎‎_______________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)‎‎

‎‎
‎‎
Раҳбар:‎‎_________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Ариза берувчи / ҳукм қилинган / оғир ва ўта оғир жиноятларни содир пишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсдан олинган биологик материалнинг‎‎

АХБОРОТ КАРТАСИ‎‎

(фамилияси, агар мавжуд бўлса) ‎‎

(исми) ‎‎

(отасининг исми, агар мавжуд бўлса)‎‎

1. Туғилган санаси: : «___»__________ ____ йил‎‎
2. Туғилган жойи:_________________________‎
3. Жинси: Эркак -□ Аёл -‎‎□
4. Фуқаролиги:_______________________ ‎‎
5. Миллати: ‎_____________________________‎
6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:____________________________‎
___‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
7. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): □□□□□□□□□□‎‎‎‎
8. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:____________________________________________________________‎
‎‎______________________________________________________________________________
(ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси)
‎‎9. Биологик материални олишнинг асоси (тагига чизилсин):
9.1. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза;
9.2. Ҳукм қилинган шахс: _____-моддаси, ____-қисми, ____-банди;‎‎

______-моддаси, ____-қисми, ___-банди;‎‎‎‎

‎‎9.3. Оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган:
‎ ____-моддаси, ____-қисми, ____-банди;
‎‎10. Ташувчи-карта рақами (штрих-код): □□□□□□□□□□‎‎‎‎
‎‎11. Биологик материални олган орган:___________________________________________________________
‎‎12. Биологик материал олинган сана: «___»_________ ____ йил

Биологик материали олинган шахс: ‎‎

__________‎‎ _______________________‎‎

(имзо) ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

Қонуний вакил: ‎‎

__________‎‎‎‎ _______________________‎‎
‎‎

(имзо) ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

Биологик материал олинди:_________________‎‎‎____‎

‎‎___________________________________

(мутахассис лавозими)‎‎‎‎

(имзо) ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

Масъул ходим: ‎‎ __________‎‎ _______________________‎‎

‎‎(лавозими)

(имзо) ‎‎ ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Сана: 20__йил «____ » _________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида аниқланмаган шахс / таниб олинмаган мурдадан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалнинг‎‎

АХБОРОТ КАРТАСИ‎‎

‎‎
‎‎1. Биологик материални олган суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органининг номи:___________
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎2. Терговга қадар текширув материали ёки жиноят иши рақами:_______________________________________
‎‎3. Биологик материал олинган сана: 20 йил «___»_________.
‎‎4. Биологик материал олиш учун асос (тагига чизилсин):
‎‎4.1. Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида аниқланмаган шахсдан олинган биологик материал;
‎‎4.2. Таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал;
‎‎5. Ҳодиса тафсилоти ва содир этилган жой:________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎6. Мурданинг (тана қолдиқлари, қисмлари) аниқланган жойи, санаси, ўлим сабаби, жинси, алоҳида белгилари (мавжуд бўлса):______________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________
Илова: ҳодиса жойини, мурдани кўздан кечириш баённомаси нусхаси ______ варақда.‎‎
Биологик материални олди: ‎‎ _________‎‎ _______________________‎‎
(мутахассис лавозими)‎‎ ‎‎‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Масъул ходим: _________‎‎ _______________________‎‎

(лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎
Сана: 20___йил «___»_________‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

‎‎ГЕНОМГА ОИД АХБОРОТ КАРТА

‎‎

(фамилияси, агар мавжуд бўлса) ‎‎

(исми) ‎‎

(отасининг исми, агар мавжуд бўлса)‎‎

1. Туғилган санаси: «__ »_____________ _____йил‎‎
‎‎2. Туғилган жойи:___________________________
3. Жинси: Эркак -□ Аёл -□ ‎‎
‎‎4. Фуқаролиги:_____________________________
‎‎5. Миллати:________________________________
‎‎6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:__________________________________
____________________________________________________________________________________
‎‎7. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): □□□□□□□□□□‎‎
‎‎8. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:___________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

‎‎(ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси)

9. Ҳисобга олиш тоифаси (белги қўйилсин):‎‎
‎‎9.1. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтган шахс
‎‎9.2. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндоши □_____________________________________________

(қариндошлик даражаси)‎‎

‎‎9.3. Ҳукм қилинган шахс:
9.4. Оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган:□‎‎
9.5. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида биологик материали олинган аниқланмаган шахс □‎‎
‎‎9.6. Таниб олинмаган мурда (тана қолдиқлари, қисмлари) □‎‎
‎‎10. Тақдим этилган объект номи:______________________________________________________________________
‎‎11. Ташувчи-карта рақами (штрих-код): □‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎
‎‎Индивидуал рақам (ШТРИХ-КОД — BARCODE):
‎‎

VWA‎‎

TНOl ‎‎

D21S11‎‎

FGA‎‎

D8S1179‎‎

D3S1358‎‎

D18S51‎‎

Amelogenin

TPOX‎‎

CSF1P0‎‎

D13S317‎‎

D7S820‎‎

D5S818‎‎

D16S539‎‎

D2S1338‎‎

D19S433‎‎

Penta D

‎‎Penta E
‎‎‎‎D1S1656 ‎

‎‎D2S441

‎‎D10S1248

‎‎D22S1045

D12S391

SE33

‎‎

Бошқа локус‎‎‏

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Геномга оид ахборотни олди: ‎ _____‎‎ ___________________‎‎
‎‎‎(муассаса номи, мутахассис лавозими)‎‎ (имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Маълумотлар тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, уларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ШАКЛ‎‎

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎‎Суд-экспертиза муассасаси раҳбари

_______________________‎‎___

(Ф.И.О.)‎

20 __ йил «__» ____________‎‎

‎‎

‎‎Биологик материални / геномга оид ахборотни йўқ қилиш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎
‎‎№ _______

20 __ йил «__» ________‎

Ушбу далолатнома геном бўйича давлат рўйхатига олиш мақсадида тақдим этилган биологик материал / геномга оид ахборот йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.‎‎
‎‎
‎‎_______________________________________________________________________________

(йўқ қилиш учун асос)‎‎

‎‎

Т/р‎

Биологик материал / геномга оид ахборот олинган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса)‎

Туғилган санаси‎

Туғилган жойи‎

‎‎Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда) ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат номи ва рақами

‎‎Тақдим этган орган номи, кириш рақами ва санаси

Йўқ қилиш усули‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
Комиссия аъзолари:‎‎
1.‎‎_____________________________________________________

___________‎‎‎

(лавозими, Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

2.‎‎_____________________________________________________‎‎

___________‎‎‎ ‎‎

(лавозими, Ф.И.О.) ‎‎

(имзо)‎‎ ‎

3.‎‎_____________________________________________________‎‎‎‎

___________‎‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎(лавозими, Ф.И.О.) ‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

(имзо)‎‎ ‎ ‎‎‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 09/21/689/1060-сон)