Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
«Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1305-5]
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 сентябрь,
15-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрдаги 15-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2003 йил 6 декабрдаги 158-сон «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1305, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 48-модда).
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 19 майдаги 50-сон «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-1, 2006 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 216-модда).
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2011 йил 13 майдаги 81-сон «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-2, 2011 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 274-модда).
4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 17 декабрдаги 19-сон «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-3, 2013 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 699-модда).
5. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 29 августдаги 71-сон «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-4, 2018 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1305-4/1856-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2021 й., 10/21/1305-5/0935-сон)