ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЙЎЛОВЧИЛАР АВТОВОКЗАЛЛАРИ, АВТОСТАНЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1305-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрдаги 15-сонли ««Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1305-5, 06.10.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли «Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 21-сон, 204-модда) ижросини таъминлаш, автовокзаллар ва автостанциялар ишини такомиллаштириш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2003 йил 6 декабрдаги 158-сон буйруғи (рўйхат рақами 1305, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 май,
81-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 274-модда)