ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎЛОВЧИЛАР АВТОВОКЗАЛЛАРИ, АВТОСТАНЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 7 июнда 1305-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрдаги 15-сонли ««Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1305-5, 06.10.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорининг 1-бандига асосан буюраман:
1. «Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низом»нинг 9-бандидаги (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1305 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 48-бет) «(шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар)» сўзлари олиб ташлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 май,
50-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 216-модда)