07.08.1997 йилдаги 392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.08.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 апрелдаги ва «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги фармонларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг контракт шаклига ўтиш тўғрисида» 1992 йил 24 августдаги 394-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 45-модда) қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва 6-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорат тўғрисида низомдаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1—4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон Республикасида давлат геодезия назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси тизимига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўз фаолиятида «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекциясининг ниҳоясига етказилган топография-геодезия, картография ва кадастр ишларини назорат қилиш ва қабул қилишни амалга оширувчи ходимлари геодезия назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Геодезия назорати давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезия ва картография фаолияти барча субъектларининг меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя этишларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— картография режаларида ва бошқа ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари ва ҳудудининг тўғри ифодаланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезия пунктларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат картография-геодезия фондининг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасининг доимий маълумотнома харитасини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган топография-геодезия, картография, муҳандислик-геодезия, аэро суратга олиш (жумладан, муҳандислик, ер ости коммуникациялари ва маконларни график суратга олиш) ишларининг ташкил этилиши, қўйилиши, уларнинг техник даражаси ва сифатини, улар томонидан ишларни бажаришда ва геодезик маълумотлар, материаллар, режалар ва хариталар, космик ва аэро суратлардан фойдаланишда меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва геодезия, картография соҳасида амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— натижалари халқ хўжалиги тармоқларида ва мудофаа эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак бўлган тугалланган топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ишларини давлат йўли билан қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қўлланилаётган методика ва технологияларнинг замонавий техник даражага мос келишини ҳамда лойиҳалаштирилаётган ишлардаги бошланғич маълумотлар ва материалларни ҳисобга олишнинг тўлалигини текшириш мақсадида топография-геодезия ва муҳандислик геодезия, картография ишлари бажарилишининг техник лойиҳалари (дастурлари)ни назорат қилишни амалга оширади. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу ишларни бажариш учун олдинги йиллардаги ишлар бўйича бошланғич геодезия маълумотлари ва материалларини, топографик карталар ҳамда кадастр режаларини, шунингдек, ўрганилган топография-геодезия, аэро суратга олинган ва кадастр материалларидан фойдаланишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларининг бажарилиши ихтисослаштирилган ташкилотларда жамланишини назорат қилади, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ишларини бажарувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— турли вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, аҳоли яшаш жойлари ва саноат мажмуалари ҳудудларини томография-геодезия, картография жиҳатидан ўрганилишининг аҳволини ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларида координатлар ва баландликларнинг давлат ҳамда маҳаллий тизимларининг қўлланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезия пунктларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда амалдаги қонунчилик ва йўриқномаларга мувофиқ уларнинг тикланишини назорат қилади, республикадаги геодезия пунктларини ҳисобга олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— босиб чиқарилаётган карталар ва атласларда Давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар маъмурий чегараларининг график жиҳатдан тўғри чизилишини, хорижий давлатлар ва бошқа элементларнинг хариталар ҳамда атласларнинг сақлашини, шунингдек, аҳоли яшаш жойлари ва географик объектларнинг тўғри номланиши ва аниқ ифодаланишини назорат қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хариталар, режалар ва атласларни тузиш ва босиб чиқариш (кўпайтириш)нинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— топография-геодезия ишлари бажариладиган участкаларни бевосита тадқиқ этиш ва техник ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш йўли билан топография-геодезия ишларининг барча турлари бўйича материаллар ва ҳужжатларни назорат қилади; бу ишлар ва космик суратларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланилиши аҳволини текширади, текшириш натижалари бўйича хулосалар (далолатномалар) тузади, тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятларини улар билан албатта таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда геодезия пунктлари, техник ҳисоботлар, топография ва топография режалари координатлари ҳамда баландликларининг тармоқ ва идоравий фондларида жамғарилишини назорат қилади, ушбу фондларнинг геодезия назорати инспекцияси билан тегишлича келишувсиз тўпланишига йўл қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— топография-геодезия, картография ишлари бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганади, материаллар ва маълумотлар билан таъминлайди, вазирликларда, давлат қўмиталарида ва идораларда, корхоналар ва муассасаларда бу ишларни режалаштиришда қатнашади, халқ хўжалигида ва мудофаа эҳтиёжлари учун кўп мақсадли фойдаланиш манфаатлари йўлида, шунингдек, параллеллик ва бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ва картография ишларини юритиш масалалари бўйича, шу жумладан, ишлар ва аэрокосмик суратларнинг натижалари бўйича олинган маълумотларни ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳамма учун мажбурий бўлган йўриқномалар, меъёрлар, қоидалар, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларининг қўйилиши, ташкил этилиши, назорат қилиниши ва қабул қилиниши ҳамда ишлар ва материаллар маълумотларидан фойдаланишга дахлдор бўлган мажбурий тартибда тақдим этиладиган идораларга қарашли йўриқномаларни, норматив ҳужжатларни, қоидаларни, далолатномаларни ва тармоқ стандартларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— топография-геодезия, картография ишларини бажариш учун норматив-техник ҳужжатларни, йўриқномалар ва стандартларни белгиланган тартибда келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган топография-геодезия ва кадастр ишларини ҳисобга олишни ва инспекциянинг архив фондида рўйхатдан ўтказишни, халқ хўжалигида фойдаланиш учун бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш ва тарқатишни амалга оширади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезик пунктлар ва географик объектлар координатларини, космик ва аэросуратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетларини ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— геодезик ўлчовлар, технологиялар, илғор тажриба ва стандартлаштириш бирлигини таъминлаш учун топография-картография ва кадастр ишларини бажаришда ягона техника сиёсатини ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Давлат картография-геодезия ва кадастр фонди ҳужжатларини танлаш, тўлдириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банддаги «Геодезия ва картография бошқармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўздавкадастр»)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«топография-геодезия ишларини бажариш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома (лицензия)лар бериш юзасидан таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геодезия назоратининг мансабдор шахслари қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларга эгадирлар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 июндаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-бандидаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни» сўзлари «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 25-банднинг биринчи хатбошидаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни», Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқароларнинг бўлишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, мазкур Асосий қоидалар» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 26-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хорижий журналист Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида унинг аккредитация қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Аккредитация қилинган хорижий мухбирлар Ўзбекистон Республикаси журналистлари билан тенг равишда ахборот манбаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 ноябрдаги 575-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 11-сон, 40-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлимнинг 3 ва 4-бандларидаги, 5-бандининг учинчи хатбошидаги, 6-бандидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги «бўлимлар», «бўлим» сўзлари тегишинча «Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари» «Бош вазир ўринбосарлари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III бўлимнинг 6-бандидаги, 7-банднинг иккинчи хатбошидаги, 9-банддаги, 10-банднинг иккинчи хатбошидаги, IV бўлим 11-бандининг биринчи хатбошидаги, V бўлимнинг 2 ва 4-бандларидаги, VI бўлимнинг 4-бандидаги, VII бўлимнинг иккинчи ва учинчи хатбошларидаги, IX бўлимнинг 2-бандидаги ва Х бўлимнинг 2-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари томонидан», «Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари», «Вазирлар Маҳкамасининг бўлими томонидан» сўзлари тегишлича «Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари томонидан», «Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари», «Бош вазир ўринбосари котибияти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлим 5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарор лойиҳаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, юридик бўлим, бошқа манфаатдор бўлимлар ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари тегишли вазирликлар, идоралар томонидан имзоланган ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасида албатта муҳокама (апробация)дан ўтган бўлиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлимнинг 8-бандидаги «Давлат назорати қўмитасининг раиси» ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Назорат инспекцияси раҳбари» ва «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 1994 й., 3-сон, 13-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни транспортда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотишда, шунингдек, уларни нелегал йўл билан тайёрлашда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» ва «с» кичик бандлар тегишлича «д» — «т» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 4-сон, 13-модда) қарори билан тасдиқланган «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида низомнинг 4-бандидаги «арбитражда» сўзи «хўжалик судида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисида низомнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш қисми «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзларидан сўнг «Табиий монополиялар тўғрисида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд «монополистик фаолиятни» сўзларидан сўнг «табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«унинг натижасида табиий монополия субъекти асосий воситалар учун мулкчилик ҳуқуқига ёки уларга нисбатан давлат йўли билан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) мақсадига мўлжалланмаган асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган битишувлар устидан назоратни амалга оширади, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз сармояси қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига лизинг асосида асосий воситалар берилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг натижасида табиий монополия субъекти бошқа хўжалик юритувчи субъектга мулкчилик ҳуқуқини ёки уларга нисбатан мазкур Қонунга мувофиқ тартибга солиш қўлланиладиган товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) учун мўлжалланган асосий воситаларнинг бир қисмига эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш ҳуқуқини берадиган битишувлар устидан назоратни амалга оширади, башарти ушбу асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз сармояси қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий хизмат кўрсатиладиган истеъмолчиларни белгилайди ва (ёки) истеъмолчиларни табиий монополия субъекти томонидан реализация қилинадиган товар, иш, хизмат билан тўлиқ ҳажмда қондириш имкони бўлмаган тақдирда улар таъминотининг энг кам даражасини белгилайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 и., 8-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Савдо ёки улгуржи тармоқдаги ва акциз маркалари билан маркаланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари солиқ органларининг қарорлари асосида мусодара қилиниши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19 ва 20-бандлар чиқариб ташлансин, 21 ва 22-бандлар тегишлича 19 ва 20-бандлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилга ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди еттинчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «хусусий тижорат банкларини даромаддан олинадиган солиқдан озод қилиш қисмида уларни истисно қилган ҳолда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг 1-бўлими иккинчи хатбошидаги «вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида» 1997 йил 10 мартдаги 126-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Малака комиссияси иши билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган фуқаролар малака имтиҳони топширишдан олдин энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайдилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 9-банди еттинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«— экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.