Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.1997 27.11.1993 йилдаги 575-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 декабрдаги 546-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг илова қилинаётган Иш тартиби тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 18 январдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 3 майдаги 201-сон қарори билан ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритилган Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Регламенти (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 1-сон, 1-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
575-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 27 ноябрдаги 575-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг, Бош вазирнинг, унинг ўринбосарларининг, вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Вазирлар Маҳкамасининг таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларининг фаолияти, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг, доимий, вақтинчалик комиссияларининг, Ҳукуматнинг бошқа ишчи органларининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти — Вазирлар Маҳкамасининг Раиси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг топшириғига биноан Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирлар Маҳкамаси ишини режалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг иши йил чораги ёки ярим йиллик режаларга мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий муаммоларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли тадбирлари ишлаб чиқилади, улар Бош вазирнинг ўринбосарлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш режаси лойиҳасига масалаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумлаштирилган таклифлар режалаштириладиган давр бошлангунгача 20 кундан кечикмай Раёсатга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Режалаштирилган масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартиришга ёки уларни чиқариб ташлашга Вазирлар Маҳкамасининг Раиси рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати иш режасининг ўтган давр мобайнида қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган масалалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган (хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлган) ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари, республиканинг вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар таркибига кирадиган бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари масалаларни Вазирлар Маҳкамасига фақат ўзларининг юқори идоралари орқали, давлат секторига кирмаган корхоналар эса — ўзлари жойлашган ҳудуд ҳокимликлари ёки ўзларининг республика органлари орқали киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳар бир масала бўйича, одатда, давлат тилида аниқ баён қилинган, асосланган қарор ёки фармойиш лойиҳаси, шунингдек, масаланинг моҳияти баён этилган ва мазкур ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги асослаб берилган қисқача хат тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мос бўлиши, уларда кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган ижрочилар олдига аниқ ифодаланган мақсад ва вазифалар қўйилган бўлиши, уларда амалга оширса бўладиган муддатлар белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳаларида, зарурият бўлганда, илгари қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклиф назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда (янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно) Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий Мажлисга киритиладиган қонун лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилгунга қадар барча манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг манфаатларига ёки ваколатига дахлдор бўлган қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳалари, шунингдек, уларга иловалар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар давлат ва хўжалик бошқарувининг мана шу органлари билан келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив тусдаги қарорларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳам келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ҳамда республика бюджети билан боғлиқ бўлган қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари ёки таклифлар тегишли равишда Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан моддий-техника таъминоти масалалари бўйича — «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича — Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар, қарорлар (фармойишлар)нинг лойиҳалари юборилган раҳбарлар, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ўзлари билан келишилаётган қонун лойиҳалари бўйича 10 календарь кун мобайнида, қарор лойиҳалари бўйича 3 календарь кун, фармойишларнинг лойиҳалари бўйича эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида хулоса беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган қонунлар, қарорлар, фармойишлар лойиҳаларининг асосланганлиги вa сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек, уларнинг манфаатдор ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олинганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Иш тартибида кўрсатилган талабларга риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган қонун, қарор, фармойишлар лойиҳалари ва республикадаги ташкилотларнинг мурожаатлари зарур тартибда расмийлаштириш учун қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тайёрланган ва келишилган қонун, қарор, фармойишларнинг лойиҳалари уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳужжатларнинг бошқа турларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш тартиби, шунингдек, улар бўйича ижрочиларга топшириқлар (кўрсатмалар, резолюциялар)ни етказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Раёсат мажлислари мунтазам, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларни Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият туғилганда шошилинч масалаларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг режадан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларига Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи ҳар қандай масалалар киритилади, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустаснодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосарларининг раҳбарлигида Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мазкур Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари биргаликда амалга оширадилар. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан тузиладиган комиссиялар амалга оширадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мажлис кун тартиби лойиҳаси Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари таклифларига биноан мажлис бошланишидан камида 10 календарь кун олдин тайёрланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир билан келишилади. Кун тартиби келишилгандан кейин унга қўшимча масалалар фақат уларнинг розилиги билан киритилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига киритиладиган масалалар бўйича материаллар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади, у тайёрланган масалаларнинг сифати учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор лойиҳаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, юридик бўлим, бошқа манфаатдор бўлимлар ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари тегишли вазирликлар, идоралар томонидан имзоланган ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасида албатта муҳокама (апробация)дан ўтган бўлиши керак.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа билан бир вақтда қуйидагилар тақдим этилади: муҳокама қилиш тартиби, мажлисга таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати, қарор лойиҳасининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, Бош вазир ўринбосарлари котибиятининг киритилган масаланинг моҳияти қисқача баён қилинган хати.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор лойиҳасини тўлиқ келишиб олиш имкони бўлмаган фавқулотда ҳолларда келишилмаган масалалар асослашлар, мулоҳазалар ва таклифлар билан биргаликда келишилганлик тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун киритиладиган материаллар Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари томонидан мажлисдан 7 кун олдин топширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати ёки унинг топшириғига биноан — Бош вазир билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини ҳамда мажлисга таклиф этиладиган бошқа шахсларни хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг мажлисга кетган-келмаганликларини назорат қилиш тегишлилиги бўйича Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари томонидан амалга оширилади.
(7-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Назорат инспекцияси раҳбари, Ўздавтелерадио компанияси, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувларининг раислари, ЎзА Бош директори, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси доимий равишда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса — зарурият бўлганда таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосарлари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари қатнашадилар. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул ходимлари мажлисларда тайёрлашда ўзлари қатнашган масалалар кўриб чиқилаётганда иштирок этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мажлис материаллари Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларига, тегишли масалалар бўйича материаллар эса мажлисга таклиф этиладиган бошқа мансабдор шахсларга ҳам мажлисдан камида 3 календарь кун олдин тарқатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартиби ва мажлис материалларини тарқатиш, Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларини, мажлисларда доимий равишда қатнашадиган республика идоралари раҳбарларини хабардор қилиш, таклиф этилганларни рўйхатга олиш ва мажлисга хизмат кўрсатиш тегишли Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари билан биргаликда Ишлар Бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(10-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида масалалар бўйича ахборотлар Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари мудирлари томонидан баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама этилаётган масала бўйича маъруза қилиш учун 10 минутгача (ривожланиш истиқболларини белгилаш ва республика бюджети масалалари бўйича — 30 минутгача), қўшимча маърузалар ва нутқлар учун — 7 минутгача, маълумот бериш учун — 3 минутгача вақт белгиланади. Зарур ҳолларда мажлисга раислик қилувчи бошқа вақтни белгилайди.
(11-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлис тамом бўлгандан кейин қабул қилинган қарорнинг аниқ ифодаланган матни Бош вазир ўринбосарлари котибияти мудири томонидан имзоланган ҳолда мажлис баёнига киритиш учун Умумий бўлимга берилади. Мажлис баёни раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида қабул қилинган ҳужжатлар қарорлар ва фармойишлар шаклида чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч тусдаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати уларнинг мажлислари баёнида қайд этиладиган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай қарорлар ижрочиларга мажлис баёнидан кўчирма ҳолида етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис тамом бўлгач қарорлар, фармойишлар, мажлис қарорларининг лойиҳалари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган бошқа материаллар Умумий бўлимга топширилади.
(12-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Вазирлар Маҳкамаси қарорларини расмийлаштириш, тарқатиш, эълон қилиш ва кучга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси қарорлар, фармойишлар ва мажлис қарорларини қабул қилади. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарорлар шаклида чиқарилади, шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ёки мажлиснинг қарори шаклида чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган қарор лойиҳалари тегишли Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари ёки мажлисларда тузилган комиссиялар томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлис бўлиб ўтган куннинг эртасига имзолаш учун тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва биринчи ўринбосари билан келишилиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айрим шошилинч масалалар ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этилиши зарур бўлмаган масалалар бўйича қарор лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари билан сўраб билиш тартибида келишилади ва расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари улар имзоланган сана бўйича расмийлаштирилади ҳамда тегишли Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари томонидан тузиладиган тарқатиш рўйхати бўйича дарҳол ижрочиларга тарқатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўпламида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг муҳим ёки уларда назарда тутилган тадбирлар тезда амалга оширилиши зарур бўлган қарорлари кенг оммага дарҳол етказилиши зарур бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки Бош вазирнинг кўрсатмаси билан оммавий ахборот воситалари орқали умумхалққа маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорларида уларни кучга киритиш муддатлари кўрсатилади, бошқа ҳолларда улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари улар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилиниши керак бўлган қарорларининг асл нусхаларида қуйидаги ёзувлар бўлади: «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида эълон қилинади», «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида ва газеталарда эълон қилинади» ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини ва хизматларни ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи органларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларнинг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, уларга ташкилий-техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда бу материалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Вазирлар Маҳкамасида бошқа масалаларнинг кўриб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида (агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса) бажарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари киритилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш учун зарур ҳолларда ўрганишни ва пухта ишлаб чиқишни 3 кун мобайнида, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқаларнинг манфаатларига тегишли пухта ишлаб чиқишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича эса 10 кунгача муддатда (бошқа муддат белгиланмаган бўлса) таъминлайдилар. Бажариш муддатларини фақат топшириқни имзолаган раҳбар узайтириши мумкин.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар топшириқ бир неча ижрочига тааллуқли бўлса, у ҳолда уни бажаришга масъул бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари ёки мувофиқлаштириш (чақириш) топширилган мансабдор шахс унинг бажарилишини ташкил этишга мажбурдир. Ижрочилар топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши учун баб-баравар жавоб берадилар.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқда қўйилган масалалар ҳал қилинган ёки асосий масала бўйича жавоб берилган тақдирда у бажарилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси (Минск шаҳридаги Мухтор ваколатхона) МДҲда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади ҳамда МДҲ давлат бошлиқлари Кенгаши ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш бўйича доимий тезкор алоқани амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низомга, МДҲ давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши қабул қилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистон Республикасига тааллуқли қарорларнинг лойиҳалари, бошқа ҳужжатлар ва тадбирлар ҳақида мунтазам хабардор қилиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилиш ваколатларининг амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, фармойишларининг, мажлис қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари котибияти томонидан таъминланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлиги, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, маҳаллий бошқарув органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг назорат иши самарадорлигини ошириш ва тартибга солиш мақсадида ҳужжатлар ижросини назорат қилишнинг ягона тартиби жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиш ишларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш юритиш бўйича йўриқнома ҳамда Ҳужжатларнинг ижросини ва назоратини ташкил этиш тартиби билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бажарилган қарорларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда келувчиларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда келувчиларни қабул қилиш тартиби тегишли Низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг хатлари аризалари ва шикоятлари билан ишлашни ва келувчиларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Вазирлар Маҳкамасининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими мудирига, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирларига юклатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Иш юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш Бош вазир томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.