Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1997 24.08.1992 йилдаги 394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.1992 йилдаги 394-сон
Кучга кириш санаси
24.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ ТУЗИШНИНГ КОНТРАКТ ШАКЛИГА ЎТИШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг контракт шакли тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркиби ва педагог ходимларнинг бошқа тоифалари билан контрактлар шаклида меҳнат шартномаларини қайта тузиш 1992-1993 йилларда амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддат ичида тармоқ меъёрий ҳужжатларини мазкур Низомга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
394-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 августдаги 394-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат олий, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умумтаълим мактаблари педагог ходимлари билан меҳнат шартномасини тузишнинг контракт шакли тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (31-модда) биноан давлат олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умумтаълим мактаблари (мактабгача тарбия ва мактабдан ташқари болалар муассасаларидан бошқа) педагог ходимлари билан меҳнат шартномаси мазкур Низомга мувофиқ контракт асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992-1993 йилларда тегишли лавозимга илгари қабул қилинган (танловдан ўтган) педагог ходимлар билан контрактлар тузишга меҳнат шароитини жиддий равишда ўзгартириш деб қаралади ва у Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари кодексининг 32-2-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Штат лавозимини эгаллаш бўйича контракт 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга тузилади. Контрактнинг аниқ муддати томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади. Ўқув йили доирасида қисқа муддатга ўриндошлик бўйича айрим курслар ва фанларни ўқитиш учун контракт тузишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Контракт бўйича педагоглик лавозими, шу жумладан, кафедралар, ўқув бўлинмалари раҳбарлари лавозимида ишламоқчи бўлган шахсларга нисбатан талаблар давлат таълим андазасига мувофиқ ишлаб чиқилган малака тавсифномаси ва лавозим қўлланмалари асосида ўқув юрти маъмурияти томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Контракт бўйича педагог ходимларни қабул қилиш ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ўқув юртининг кўп нусхали газетасида берилиши мумкин. Аризаларни бериш муддати, одатда, ўқув йили бошлангунга қадар ўқув юрти томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Контракт асосида вакант лавозимни эгаллашга даъвогарлар номзоди ўқув юрти раҳбариятининг тавсиясига кўра тегишли кафедрада, методика бирлашмасида олдиндан муҳокама қилинади. Бунда ўқув юртида ишлаб чиқилган тизим бўйича тестлашга, шунингдек, маълум муаммоларга бағишланган лекциялар ўқишга, тажриба машғулотлари ўтказишга йўл қўйилади. Профессор-ўқитувчилар таркибини (ўқитувчиларни) тестлашни кафедра мудири (методик бирлашма раҳбари), кафедра мудирлари— проректор тайёрлайди ва ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра мудири, ўқув бўлинмаси раҳбари лавозимига номзод муҳокама қилинадиган кафедра, методик бирлашма мажлисини проректор (директор ўринбосари) даъвогарларни белгиланган тартибда ўрганиб чиққандан кейин ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўқув юртининг кафедраси, методик бирлашмаси штатдаги ўқитувчилар, шу жумладан, қўшимча хизматчилар кўпчилигининг очиқ ёки яширин оддий овоз бериш йўли билан ҳар бир номзод бўйича тавсиянома қабул қилади. Контракт тузишга даъвогарлар овоз беришда қатнашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра, методик бирлашма аъзоларининг кўпчилиги, лекин овоз беришда қатнашганларнинг камида 50 фоизи овоз берган шахс контракт асосида лавозимни эгаллашга тавсия этилган ҳисобланади. Кафедра, методик бирлашманинг қарори овоз беришда улар таркибининг камида учдан икки қисми қатнашгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришда қатнашган шахсларнинг овози тенг келиб қолганда даъвогарни танлаш ҳуқуқи ректорга (директорга) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра мудири, ўқув бўлинмасининг раҳбари лавозимига контракт тузишга тавсияномани ўқув юртининг илмий, педагогика кенгаши кафедра, методик бирлашма томонидан худди шундай тартибда берилган материаллар асосида қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Контракт ёзма равишда, икки нусхада тузилади ва ректор (директор), шунингдек, лавозимга тавсия этилган шахс томонидан имзоланиб, томонларнинг ҳар бирида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Контракт томонларнинг келишуви билан белгиланган кундан бошлаб лавозимга тайинлаш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос бўлади ва у имзоланган кундан бошлаб кучга киради. У томонларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Контрактда уни тузиш шартлари, шунингдек, томонларнинг бурчлари ва масъулияти, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни ташкил этиш шартлари, ижтимоий-маиший ҳамда томонлар бажарилиши зарур деб ҳисоблаган бошқа шартлар, мажбуриятлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунчиликда таълим тизими ходимлари учун белгиланган имтиёзлар ва кафолатлар, ҳуқуқ ва бурчлар контракт тузган ходимга ҳам тўла тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, боласи уч ёшга етгунга қадар парваришлаш бўйича таътилда бўлган вақти контракт бўйича иш муддатига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Контракт бўйича ишга қабул қилинганларнинг маоши миқдори чекланмаган, лекин у амалдаги қонунчилик бўйича мазкур лавозим учун назарда тутилган маошдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактда меҳнат ҳақи миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, устамалар, мукофотлар, шу жумладан, йиллик меҳнат натижаларига кўра, бериш шартлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Контракт тузаётганда томонлар амалдаги қонунчиликда белгиланмаган қўшимча имтиёзларни: хўжалик ҳисоби даромади ҳисобига тўловларни, ҳар йиллик таътилда моддий ёрдам кўрсатишни, ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, шу жумладан, пенсияга чиқиши, ёши ёки касаллиги натижасида контракт тўхтатилган ҳолларда пул компенсацияси беришни назарда тутишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар контрактда бошқа жойига ишга ўтиш назарда тутилган бўлса, томонлар кафолатларни ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилганидан паст бўлмаган миқдорларда тўланадиган компенсацияларни белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Томонларнинг келишуви бўйича контрактда иш вақти ва дам олиш тартиби белгилаб қўйилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган таътилнинг давом этиш муддати камайтирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Контракт меҳнат ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ҳам, контрактда назарда тутилган асослар бўйича ҳам муддатидан илгари бекор қилиниши ёки тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган шартлар асосида контракт бекор қилинган тақдирда ходим Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонунлари кодекси 36-моддасининг 1-банди (томонларнинг битишуви) бўйича ишдан бўшатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Контрактнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, томонларнинг битишувига кўра у янги муддатга узайтирилиши ёки тузилиши мумкин. Контракт муддати узайтирилмаган ёки қайта тузилмаган бўлса, муддатнинг тугаши ходимни Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонунлари кодекси 36-моддасининг 2-банди бўйича ишдан бўшатиш учун асос бўлади. Бунда ўқув юртининг раҳбари тегишли кафедра, методик бирлашманинг фикрига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Контрактни тузган томонлар ўртасидаги баҳслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮЛЛЕТЕНЬ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎__________________________________________________________________лавозимига‎

(лавозимнинг номи)‎‎‎


‎‎‎номзодни тавсия этиш бўйича яширин овоз бериш учун ______________________________
‎______________________________________________________________контракт бўйича


‎‎‎илмий (педагогика кенгаши)____________________________________________________

‎‎‎ (илмий-тадқиқот институти, олий ўқув ‎‎


‎‎‎___________________________________________________________________________ ‎

‎‎юрти, ўрта махсус ўқув юрти, ҳунар-техника билим юрти, ‎


‎‎‎__________________________________________________________________

‎‎мактабларнинг номи)‎


‎Илмий (педагоглар) кенгашига ___________________________________________________

‎___________________________________________________________________________‎

‎‎(баённоманинг тузилган куни, номери)

‎‎1. __________________________________________________________________________
‎‎2. __________________________________________________________________________
‎‎3.__________________________________________________________________________‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1. Овоз бериш номзод фамилиясини қолдириш ёки ўчириш билан ифодаланади.
2. Биттадан ортиқ номзод қолдирилган бюллетенлар ноҳақиқий ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎КОНТРАКТ
‎ (намунавий шакл)

__________________________________________________________________‎

‎‎(олий ўқув юрти. ўрта махсус ўқув юрти, ‎ҳунар-техника билим юрти

‎‎___________________________________ректори (директори) ________________________‎

мактабнинг номи)

‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(фамилияси. исми, отасининг исми) ‎

‎‎ва ўртоқ ____________________________________________________________________ ‎

(фамилияси. исми, отасининг исми) ‎‎

‎‎
‎қуйидагилар ҳақида мазкур контрактни туздилар:
‎‎1. Ректор (директор) илмий (педагогика кенгаши)нинг тавсиясига кўра ўртоқ ______________
‎____________________________ ‎ ни _________________________________________ дан
‎_________________________________‎ муддатгача ________________________________‎

(олий ўқув юрти, ўрта махсус ‎

‎‎__________________________________________________________________лавозимига

‎‎ ўқув юрти, ҳунар-техника билим юрти, мактабнинг номи )‎

тайинлайди.‎

‎‎‎2. Ўртоқ __________________________________________эгаллайдиган ‎ лавозими бўйича
‎ мазкур Контрактда назарда тутилган шартлар асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва идоравий ҳужжатларга: __________________________________

(олий ўқув юрти‎

‎‎__________________________________________________________________‎

‎‎(ўрта махсус ўқув юрти), ҳунар-техника билим юрти, мактаб ректори (директори)нинг буйруқлари ва уставлари)

мувофиқ ишларни бажариш мажбуриятини олади.
‎‎‎3.__________________________________________________________________ сифатида ‎

‎‎(лавозимнинг номи) ‎

Ўртоқ _________________________________________________________мазкур Контракт‎‎‎
амал қиладиган вақт мобайнида қуйидагиларни таъминлашга мажбур:‎‎
3.1. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________‎‎
3.2. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________ ‎‎
3.3. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________ ‎‎
‎‎3.4. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________
‎‎3.5. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________

‎‎(илмий, илмий-педагогик, методик, тарбиявий ва ўқитувчилик иши бўйича бошқа талаблар санаб ўтилади ва унинг аниқ муддатлари ва ҳажмлари кўрсатилади)

4. Ўртоқ ___________________________________________________________ га ҳар ойда
‎ тўланадиган__________________________________________________ миқдорда лавозим
‎маоши белгиланади. ‎‎‎
Бундан ташқари ўртоқ _______________________________________________________га
‎ ҳар ойда ______________________________________________сўм миқдорида устама ҳақ
‎ва иш натижаларига кўра йилига _____________________________________________ сўм миқдорида мукофот тўланади.‎
‎‎Контрактнинг ____________________________________________ бандларида келишилган
‎мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда устама ҳақ тўлиқ тўланмайди (50 фоиз ҳажмида тўланади ва ҳоказо).
‎‎5. Мазкур Контрактнинг 5-моддасига мувофиқ тўлов, мазкур Контрактнинг 8-бандида назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар бериш бевосита ўқув юрти ҳисобига, ҳисоб-китобнинг тегишли моддаси бўйича амалга оширилади.
6. Ўртоқ ______________________________________га ҳар йили _____________________
‎иш кунидан иборат таътил берилади. Ҳар йилги таътилда лавозим маошининг _____________
‎‎_______________________ миқдорида мукофот берилади. ‎‎
7. Ўртоқ__________________________________________________ мазкур Контракт амал
‎қиладиган даврда давлат йўли билан ижтимоий жиҳатдан суғурта қилинади.‎‎
8‎‎. Меҳнат шартномаси узрли сабабларга кўра муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган тўловлар билан бирга ходимга ____________ ойлик маошлари миқдорида бир йўла нафақа тўланади.
9. Ўқув юртининг бурчи:‎‎
9.1. Ўртоқ_____________________________________________________ га ўқув юртининг
‎ лабораториялари, кабинетлари, аудиториялари, ўқув заллари ва кутубхоналаридан, шунингдек, ҳисоблаш марказлари, ўқув ва илмий муассасалари хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. ‎‎
9.2. Ўқув жараёнининг юқори савияда бўлишини таъминловчи ўқитиш услублари ва воситаларини танлаш ҳуқуқини бериш.‎‎
‎‎9.3. Ўқитишнинг зарур техника воситалари, илмий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш.
‎‎9.4. ________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________
10. Контракт унда назарда тутилган асосларга кўра бекор қилиниши, шунингдек, Контрактни тузганлар томонидан, амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган қуйидаги асослар бўйича муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин: ___________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________ ‎‎
10.1. Томонларнинг мазкур Контрактнинг 3 ва 11-бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслиги.‎‎
‎‎10.2. Ўртоқ ____________________________________________________ ташаббуси билан
‎Контракт бекор қилинганда мазкур ўртоқ ректор (директор) номига якка тартибдаги режанинг қандай бажарилиши ҳақида ҳисобот бериши, контрактнинг бекор қилиниш сабабини ҳамда ўз фаолиятини тўхтатиш кунини кўрсатиши керак. Контракт ректор (директор) уни бекор қилиш сабабини ўринли деб топгандан кейин бекор қилиниши мумкин.
‎‎10.3. Контракт муддати тугагунга қадар унинг ректор (директор) ташаббуси билан бекор қилиниши ўртоқ ___________ ўз бурчини лозим даражада бажармаганлиги, натижада мутахассислар тайёрлаш сифатининг пасайиб кетганлиги, бу ҳол ректор (директор) буйруғи билан тайинланган комиссия текшируви билан тасдиқланган тақдирда амалга оширилади. Ректор (директор) Контрактни бекор қилиш сабаби ва кунини кўрсатади. Контракт амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда ходимнинг меҳнат дафтарчасига Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси 36-моддасининг 1-банди (томонларнинг келишуви) бўйича ишдан бўшатилганлиги ёзиб қўйилади.
‎‎11. Контракт томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки ўқув юртининг ташаббуси билан тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ўртоқ ___________________________ га амалдаги қонунчиликка мувофиқ кафолат берилади ва компенсациялар тўланади.
12. Мазкур Контрактнинг муддати тугагандан кейин у янги муддатга, муайян ишни бажариш муддатига узайтирилиши мумкин.‎‎
‎‎13. Контрактни тузган томонлар ўртасида келиб чиқувчи баҳслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
‎‎14. Мазкур Контракт шартлари фақат томонларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
‎‎15. Махсус шартлар: __________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________
16. Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради.‎‎
‎‎17. Контракт 2 нусхада тузилди.
‎‎18. Томонларнинг манзили.
Ўртоқ ______________________________ ‎ Ректор (директор) ______________________‎

(Ф.И.О.)‎

(ўқув юртининг номи)
‎ ‎

______________________‎

______________________‎ ‎

(имзо)‎

(имзо)‎ ‎

Сана _______________________‎