25.04.1997 йилдаги 418-I-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2020
 LexUZ шарҳи
1. «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1997 йил 2 майдаги 96 (1613)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.