Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021 18.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1470
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг қарори, 18.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1470
Кучга кириш санаси
28.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1470]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/18-сонли ««Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1470-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 445-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-А/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви томонидан
2005 йил 12 март, 3-А/1-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 445-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корпоратив банк картаси — юридик шахсга банк томонидан бериладиган, корпоратив банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корпоратив банк картасининг сақловчиси — юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси — эквайер банк билан тузилган битимга мувофиқ товар (иш ёки хизмат)лар учун корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш мажбуриятини олувчи маҳсулот сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс (ёки якка тартибдаги тадбиркор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) карта ҳисобварағи — корпоратив банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) банк карталарининг эмиссияси — банк карталарини муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш борасидаги фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) эмитент банк — банк карталари эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк карталарига мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг сақловчилари ва эквайер банклар олдида улар томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) эквайринг — савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан банк карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) эквайер банк — эквайрингни амалга оширувчи банк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпоратив банк карталарининг эмиссияси «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом»га (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) мувофиқ олиб борилади. Корпоратив банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида юридик шахснинг расмий (фирма) номи ёки юридик шахснинг ёзма илтимосига кўра корпоратив банк картасини сақловчи шахснинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил, 13 август — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ 22620 — «Корпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварақларида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган операциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган юридик шахснинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолдаги ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корпоратив банк карталарининг сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом»да, унга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда, кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида юридик шахснинг бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун корпоратив банк картасидан фойдаланганда, корпоратив банк картасининг сақловчиси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонунда белгиланган муддатда корпоратив банк картаси воситасида сарфланган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар юридик шахс бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корпоратив банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг «тўланди» муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисоб-фактура) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корпоратив банк картасига унинг сақловчига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга йўл қўйилмайди. Шунингдек, корпоратив банк карталари воситасида нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўтказилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Корпоратив карта орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган юридик шахс зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири С. РАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 10 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 10 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклар ассоциацияси бош директори в.б. С. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 121-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)