Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 24.09.2004 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР АСОСИДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, улардан чакана савдода, коммунал хизматларга ва хизматларнинг бошқа турларига ҳақ тўлашда фойдаланиш, шунингдек пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва республика тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган 1-иловага* мувофиқ 2006 йил охиригача тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тармоғини кенгайтиришнинг прогноз жадвали маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси уч ой муддатда Банклараро процессинг маркази негизида савдо ва хизматлар соҳаси ташкилоти ёхуд пластик карточка эгасига қайси банкда хизмат кўрсатилишидан қатъи назар, барча савдо шохобчаларида банк операцияларини ягона режимда амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Ягона умумреспублика процессинг марказини ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 16-сон, 124-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, пластик карточкалардан фойдаланиб товарларни сотишда ва хизматлар кўрсатишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бериладиган терминал чеклари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар квитанциялар, талонлар, чипталарга ҳамда товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чакана савдо корхоналарига юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича товарларни ойлик товар айланиши ҳажмида сотувлар улуши чекланмаган ҳолда сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пластик карточкаларнинг эмитентлари бўлган тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январгача барча филиаллар, минибанклар ва жамғарма кассаларида тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар ўрнатсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон — 2020 йил 18 апрелдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терминал тармоғининг узлуксиз ишлаши ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ўз мижозларига кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналари ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналардан, шунингдек дастурий таъминот сифатидаги мол-мулкдан 2005 йил 1 январдан 2014 йил 1 январгача мулк солиғи тўлашдан;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пластик карточкалар, сарфланадиган материаллар, график ва электрон шахслаштириш қурилмалари, терминаллар, банкоматлар ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналарни импорт қилишда 2014 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 июлдан бошлаб 2014 йил 1 январгача ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғидан, шунингдек улар импорт қилинганда божхона тўловлари тўлашдан;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси Маҳаллийлаштириш дастури доирасида республикада ўз материаллари негизида микрочиплари бўлган пластик карточкалар ва тўлов терминаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш юзасидан 2004 йил охиригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 16-сон, 124-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 16-сон, 124-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан банкоматлар, тўлов терминаллари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, коммутация ускуналаридан ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналардан мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августдаги 177-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январдан бошлаб 2014 йил 1 январгача — банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналарига ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарга, шунингдек дастурий таъминлашга оид қисми бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 июлдан бошлаб 2014 йил 1 январгача — ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғи тўлашдан озод этилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мол-мулк қийматини ва солиқ суммасини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банкоматлар, терминаллар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, коммутация ускуналари ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналар, шунингдек дастурий таъминлаш бўйича имтиёзларни қўллаш ва бўшаб қоладиган маблағларни ҳисобга олиш мақсадида тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга иловага мувофиқ тегишли мол-мулкнинг қиймати ҳисоб-китоби тузилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августдаги 177-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк таркибига балансда турган қуйидаги мол-мулк:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкоматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августдаги 177-сонли қарори асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш ва маълумотлар массивларини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган компьютер ускуналари ва серверлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган дастурий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммутация ускуналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карт-ридерлар (пластик карточкаларни ўқиш ва ёзиш учун қурилма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахслаштирувчилар (пластик карточкаларга идентификация белгилари қўйиш қурилмаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилаётган ахборотни шифрлашда фойдаланиладиган ускуна киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк қийматини ҳисоблаб чиқиш тижорат банклари томонидан банкларнинг барча филиалларини ҳисобга олган ҳолда жамлаштириш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича республика солиқ хизмати органларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мулк солиғини ҳисоблаб чиқиш тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 25-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2002-13-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 11 мартда 1107 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқиш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бўшаб қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бўшаб қоладиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 29-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августдаги 177-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг қиймати ва қўлланилаётган имтиёзлар суммаси тўғри аниқланиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар билан амалга ошириш учун фойдаланувчи мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг марказининг тўловларни пластик карточкалар билан амалга ошириш учун фойдаланадиган мол-мулки рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Мол-мулк номи‎

Мол-мулкнинг
‎қолдиқ қиймати‎

1.‎

Банкоматлар‎

2.‎

Тўловларни пластик карточкалар билан амалга ошириш учун терминаллар‎

3.‎

Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш ҳамда маълумотлар массивларини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган компьютер ускуналари ва серверлар‎

4.‎

Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган дастурий маҳсулотлар‎

5.‎

Коммутация ускуналари‎

6.‎

Карт-ридерлар (пластик карточкаларни ўқиш ва ёзиш учун қурилма)‎

7.‎

Шахслаштирувчилар (пластик карточкаларга идентификация белгилари қўйиш қурилмаси)‎

8.‎

Берилаёган ахборотларни шифрлаш учун фойдаланадиган ускуналар‎

9.‎

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари‎
Ҳаммаси:‎
‎‎
‎200___й. «_____» ____________________________‎
‎‎Раҳбар _____________________________________________________________‎

(имзо)‎

‎‎Бош бухгалтер‎______________________________________________________

(имзо)‎ ‎

(рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августдаги 177-сонли қарори асосида 9-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 345-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 425-модда; 2006 й., 24-сон, 219-модда; 2007 й., 33-34-сон, 345-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2010 й., 16-сон, 124-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон)