Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
«Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2734-1]
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон «Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2734, 2015 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 604-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 июль,
22-2021-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 22-2021-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига» деган сўзлар «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/2734-1/0682-сон)