26.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2734
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 26.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2734
Кучга кириш санаси
30.11.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 ноябрда 2734-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 22-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-1, 16.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/2734-1/0682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-2015-сон

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) магистратура мутахассисликлари талабалари (бундан буён матнда магистратура талабаси деб юритилади) томонидан стажировка ўташ тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМдан стажировка раҳбари — стажировкага йўлланган магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси ва илмий-тадқиқот ишларига бевосита раҳбарлик қилаётган илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи), магистратура талабасининг стажировкасига раҳбарлик қилиш ўқув юкламасига киритилган ОТМ профессор-ўқитувчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка (ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда тажриба орттириш) — магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантириш мақсадида таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли орқали магистрларни энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқлар ҳамда иқтисод, фан, техника, маданият ва соғлиқни сақлаш тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадқиқот олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ дастури — стажировка давомида иқтисод, фан, техника, маданият, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқларни ўрганиш ҳамда магистратура талабасининг магистрлик диссертациясини (ёки унинг бир қисмини) тайёрлаш учун материаллар йиғиш, магистрлик диссертацияси мавзуси юзасидан илмий-тадқиқот ишларини бажариш, магистрлик диссертацияси (ёки унинг бир қисми) учун зарур бўлган тажриба-синовларни ўтказиш, уларни мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш, тажриба-синов натижаларидан илмий хулосалар чиқариш бўйича тадбирларни қамраб олган стажировка раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ва факультет декани ёки ОТМнинг зиммасига стажировка масалалари билан шуғулланиш мажбурияти юклатилган таркибий бўлинмаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган дастур (хорижда стажировка ўташ дастури ОТМ ректори (директори) томонидан тасдиқланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилот — стажировка ўтказилиши режалаштирилган ҳамда ўтказиладиган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари — зиммасига магистратура талабалари томонидан стажировка ўташ дастурида белгиланган топшириқлар бажарилишини назорат қилиш, уларни амалий кўникмаларга ўргатиш, магистрлик диссертациясининг тажриба-синовларини ўтказиш ва унинг амалий қисми материалларини тайёрлашга кўмаклашиш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом талаблари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган, ўрнатилган тартибда фаолияти хусусиятлари инобатга олиниб, магистрлар тайёрлашни амалга ошираётган халқаро ва хорижий ОТМларига, шунингдек юридик таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стажировка магистратура талабасининг илмий-тадқиқот ишлари тақозо этганда индивидуал илмий изланиш ва тажриба-синовларни ўтказиш мақсадида ташкил этилади ва магистратура талабалари ОТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ стажировка ўташга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стажировка:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисод, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа тармоқлардаги замонавий техника ва технологиялар билан таништириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислик бўйича билим ва кўникмаларни такомиллаштириш ва магистрлик диссертацияси (ёки бирор қисми) бўйича тажриба-синов, илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга самарали мослашувни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Магистратура талабалари стажировкани стажировка ўташ дастури асосида ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида ёки хорижда ўташи мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Стажировкани ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стажировкани ташкил этиш магистратура талабалари томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ОТМ кенгаши магистратура талабасининг илмий раҳбари тавсиясига кўра магистратура талабасини стажировка ўташга юбориш масаласини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Магистратура талабаси кадрлар истеъмолчилари томонидан танлов асосида стажировка ўташга жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стажировка ўташга юборилаётган магистратура талабалари рўйхати ОТМдан стажировка раҳбари кўрсатилган ҳолда ОТМ ректорининг (директорининг) буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Стажировка ўташ учун юборишда магистратура талабасининг қабул қилувчи ташкилот томонидан турар жой билан таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Стажировка ОТМ жойлашган ҳудуддан (шаҳардан, вилоятдан) ташқарида ёки хорижда ўтказилиши назарда тутилганда, стажировкага бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади, мазкур харажатлар қабул қилувчи ташкилот томонидан қопланиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ОТМ ректори (директори) стажировка ўташ жараёнида магистратура талабаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стажировка бўйича ишларни мувофиқлаштириш ОТМнинг магистратура бўлими томонидан тегишли кафедра мудири ва факультет декани ёки ОТМнинг зиммасига стажировка масалалари билан шуғулланиш мажбурияти юклатилган таркибий бўлинмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Стажировка ОТМ билан қабул қилувчи ташкилот ўртасида стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган шартномалар (келишувлар) асосида амалга оширилади, стажировкани хорижда ўташ ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган шартномада шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, магистратура талабасини турар жой билан таъминлаш, шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани бекор қилиш асослари, тарафларнинг жавобгарлиги ва стажировка ўташни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа муҳим шартлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Стажировка ўташ даврида стажировка ўтаётган магистратура талабасига қабул қилувчи ташкилотдаги тегишли меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ички меҳнат тартиби қоидалари, шунингдек қабул қилувчи ташкилотда амалда бўлган бошқа ҳужжатлар татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Стажировкага раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ОТМдан стажировка раҳбари стажировка давомида магистратура талабаси томонидан стажировка дастурининг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади ва зарур ҳолларда, унга амалий кўмаклашиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка назорати электрон равишда ёки бошқа телекоммуникация воситалари (телефон, факс ва бошқа воситалар) орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ОТМдан стажировка раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабаларини стажировка ўташ жойларига тақсимлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасига бериш учун ОТМнинг тегишли бўлинмасидан стажировка кундалигини қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ дастурини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасининг стажировкасига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ учун кетаётган магистратура талабасига зарур йўл-йўриқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасининг стажировка ўташ жойига етиб бориши ва қайтишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари билан стажировка ўташ ҳолати бўйича мунтазам равишда алоқада фаолият олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасига стажировка ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, стажировка ўташ жойларига бориш орқали стажировка ўташ тартибига магистратура талабаси томонидан риоя қилинишини, стажировка ўташ дастури бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини ОТМ кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қабул қилувчи ташкилот раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкани ташкил этиш бўйича буйруқ (қарор) қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажировка раҳбарини тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасига стажировка ўташ дастурига мувофиқ стажировка ўташ учун зарур шароитлар яратилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда магистратура талабасининг стажировкасига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасига зарур йўл-йўриқлар ва тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасини қабул қилувчи ташкилот объектларининг тузилиши, фаолият йўналишлари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасининг стажировка ўташ дастурига тааллуқли зарур материаллардан фойдаланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасига стажировка ўташ дастурида назарда тутилган масалалар бўйича зарур маслаҳатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва стажировка кундалигининг юритилиши устидан доимий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМдан стажировка раҳбари билан стажировка ўташ ҳолати бўйича мунтазам равишда алоқада фаолият олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка кундалигининг тегишли қисмларини имзолайди, имзо қабул қилувчи ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМдаги стажировка раҳбари ёки ОТМ раҳбариятини магистратура талабасининг стажировка ўташ учун келмаётганлиги ёки у томонидан стажировка ўташ дастури бажарилмаётганлиги ёхуд меҳнат интизоми бузилаётганлиги ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари магистратура талабасидан стажировка ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Магистратура талабасининг стажировка бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Магистратура талабаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкани ўташ шартлари ва тартиби билан олдиндан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка юзасидан зарур ахборотлар олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Магистратура талабаси зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкани белгиланган муддатларда ўташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ дастурида кўрсатилган топшириқларни (ишларни) белгиланган тартибда, тўлиқ ва сифатли бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка кундалигини ҳар куни ва тартибли юритиш, жумладан стажировка давомида бажарилган ишларни стажировка кундалигига қайд этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотда (давлатда) белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш мажбурияти юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Магистратура талабаси стажировка бўйича қонунчилик ҳужжатларида ёки олий таълим ташкилоти уставида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Стажировка ўташ босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Стажировка ўташ қуйидаги босқичларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов босқичи (стажировка ўташнинг биринчи куни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий босқич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний босқич (стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Стажировка ўташнинг тайёрлов босқичида — қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари томонидан стажировка ўташ учун келган магистратура талабаси тегишли меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, ташкилотда стажировка ўташнинг талаб ва шартлари, ташкилотнинг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функциялари, фаолият йўналишлари билан таништирилади ҳамда стажёрга стажировка ўташ дастурига мувофиқ тегишли кўрсатмалар берилади. Мазкур босқичда магистратура талабаси томонидан қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари билан келишган ҳолда стажировка ўташ дастурини бажариш бўйича режа-жадвал (календарь режа) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Стажировка ўташнинг асосий босқичида — магистратура талабаси томонидан стажировка ўташ дастурини бажариш бўйича режа-жадвалда (календарь режада) назарда тутилган ишлар бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Стажировка ўташнинг якуний босқичида — магистратура талабаси томонидан стажировка ўташ даврида (жараёнида) амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари кўриб чиқилади, таҳлил қилинади ҳамда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Стажировкани расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Магистратура талабаси биринчи семестрни (биринчи курсни) муваффақиятли тугатгандан сўнг, стажировка ўташга юборилади. Стажировка режалаштирилаётганда унинг якуний давлат аттестацияси бошланишига икки ой қолгунга қадар якунланиши ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Магистратура талабасининг у таълим олаётган ОТМ билан олдиндан тузилган тегишли келишув (шартнома) мавжуд бўлган ташкилотларда стажировка ўташи назарда тутилганда, унга ОТМ ректорининг (директорининг) ОТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ чиқарган буйруғи билан ушбу ташкилотда стажировка ўташ учун йўлланма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Магистратура талабаси ёзги таътил даврида стажировка ўташ учун юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Стажировка ўташ жараёнида магистратура талабаси томонидан стажировка кундалиги юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка кундалиги ОТМдан стажировка раҳбари томонидан стажировка бошланишидан олдин бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Стажировка ўташ даврида амалга оширилган ишлар стажировка дастурига мувофиқ стажировка кундалигига ёзиб борилади ва қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари томонидан имзолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Стажировка ўташнинг нормал кунлик давомийлиги олти соатни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Стажировканинг охирги куни қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари стажировка кундалигида стажировка ўташ натижаларини хулоса тарзида баён этади ва имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи ташкилот раҳбарияти томонидан стажировка ўтаган магистратура талабасига унинг илтимосига кўра ёзма ёки электрон равишда тавсифнома берилиши мумкин.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Стажировка ўташ учун юборилган магистратура талабалари ўқув жадвалини индивидуал график асосида бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Стажировка ўташ муддати илмий раҳбарнинг асосланган тавсиясига мувофиқ ОТМ ректори (директори) буйруғи билан бир ойгача узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда зарур ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировканинг узлуксиз давомийлиги уч ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка назарий таълимнинг ўзаро алоқасини таъминлаш шартини бажарган ҳолда назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Магистратура талабаси хорижда стажировка ўташ учун ОТМнинг халқаро алоқалар билан шуғулланувчи бўлимига қабул қилувчи ташкилотдан олинган расмий таклифномани, хорижда стажировка ўташ учун қабул қилувчи ташкилот билан тузилган шартномани (ёзма равишдаги келишувни) илова қилган ҳолда мурожаат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. ОТМнинг халқаро алоқалар билан шуғулланувчи бўлими магистратура талабасининг хорижда стажировка ўташи масаласини ўрганиб чиқади ва кўриб чиқиш учун ОТМ кенгашига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ОТМнинг халқаро алоқалар билан шуғулланувчи бўлими стажирокани ташкил этиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда стажировка ўтайдиган магистратура талабалари рўйхатини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда стажировка ўтайдиган магистратура талабасига хорижга чиқиш-келиш тартибини тушунтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда стажировка ўтайдиган магистратура талабасига хорижда ўзини тутиш бўйича тегишли кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳужжатларни, жумладан визани расмийлаштиришда магистратура талабасига амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Стажировкани хорижда ўташ учун магистратура талабаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат тилини ёки шартномада кўрсатилган чет тилини билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бошланишидан камида уч ой олдин четга чиқиш бўйича тегишли ҳужжатларини тайёрлаши, жумладан зарур ҳолларда виза расмийлаштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бошланишидан камида бир ой олдин стажировка ўташ дастурини бажариш бўйича режа-жадвални (календарь режани) қабул қилувчи ташкилот билан келишиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Хорижда стажировка ўташ учун қабул қилувчи ташкилот билан тузиладиган шартномада магистратура талабасининг ташкилот жойлашган давлатдаги турар жойи, яшаши ва йўл харажатлари миқдори, манбалари ҳамда улар ким томонидан қопланиши ва бошқа муҳим шартлар кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Магистратура талабаси ҳомий ташкилот маблағлари ҳисобидан хорижда стажировка ўташи мумкин. Бунда стажировка ҳомий ташкилот билан ОТМ ўртасидаги шартномага (келишувга) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Магистратура талабаси стажировка ўтаб бўлгандан сўнг, стажировка бўйича ёзма ёки электрон равишда ҳисобот тайёрлайди.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка муддати, стажировка ўталган ташкилотнинг номи, жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМдаги стажировка раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари ҳақида қисқача маълумотлар,;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка дастурида кўрсатилган тадбирларнинг бажарилганлик ҳолати, бажарилмаган тадбирлар бўйича магистратура талабасининг асосли тушунтиришлари ва тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка хорижда ўталган бўлса, ОТМ халқаро алоқалар билан шуғулланувчи бўлимининг хорижда ўталган стажировка бўйича хулосаларини акс эттирувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бўйича ҳисоботнинг илмий конфренцияларда маъруза қилинганлиги ва мазкур маърузанинг муҳокама натижаларига кўра ижобий баҳоланганлигини, илмий нашрларда чоп этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар, агар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрлик диссертацияси (диссертациянинг режалаштирилган қисми) бўйича амалга оширилган тажриба синовлари ёки тадқиқот ишлари натижалари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган асосли амалий таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ бўйича бошқа муҳим масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси стажировка якунлангандан сўнг, бир ой ичида ОТМда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Стажировка натижалари бўйича магистратура талабаси томонидан стажировка якунланган кундан эътиборан 3 кун ичида ОТМ бухгалтериясига стажировка давомида қилинган мақсадли харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (бориш-келиш йўл харажатлари чипталари, турар жой (меҳмонхона) тўловлари квитанциялари ва бошқа ҳужжатлар) илова қилинган ҳолда харажатлар ҳақида ҳисобот тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Магистратура талабаси ОТМда стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси ўтказилгунга қадар стажировка бўйича ҳисоботни дастлаб мутахассислик кафедраси йиғилишида ҳимоя қилади. Ҳимоя якунлари бўйича мутахассислик кафедраси томонидан ёзма ёки электрон равишда хулоса берилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Магистратура талабаси стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси ўтказилишидан камида 5 кун олдин ОТМдаги стажировка раҳбарига стажировка якуни бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бўйича ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка кундалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташ вақтида тўпланган материаллар йиғмажилди (уларнинг рўйхати стажировка кундалигида акс эттирилган бўлиши лозим). Тўпланган материаллар йиғмажилди стажировка бўйича баҳо қўйилгандан сўнг, келгусида ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиш учун магистратура талабасига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. ОТМдан стажировка раҳбари стажировка якуни бўйича тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, стажировка кундалигида стажировка ўташ натижаларини хулоса тарзида баён этади ва имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси ОТМ ректори (директори) буйруғи билан ОТМнинг малакали ва тажрибали педагог ходимларидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан ОТМда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимоясида қабул қилувчи ташкилот вакили иштирок этиши мумкин. ОТМнинг халқаро алоқалар билан шуғулланувчи бўлими ходими (магистратура талабаси хорижда стажировка ўтаган бўлса), ОТМдан стажировка раҳбари стажировка бўйича ҳисобот ҳимоясида иштирок этиши шарт, улар узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси комиссия аъзосининг стажировка бўйича раҳбарлар хулосаларини ўқиб эшиттиришидан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка раҳбарлари хулосалари ўқиб эшиттирилгандан сўнг, магистратура талабасининг стажировка бўйича хулосаси, стажировка давомида тўплаган материаллари, шунингдек стажировкага оид таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, комиссия томонидан муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси қуйидаги мезонларига асосан баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабасининг назарий ва амалий билимлари даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабаси томонидан стажировка давомида тўпланган материалларнинг тузилиши даражаси ва сифати ҳамда стажировка ўташ давомида ўрганилган масалаларнинг ёритиб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билдирилган таклифларнинг асослилиги ва амалий аҳамияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси натижалари 100 (юз) баллик тизимда баҳоланади ва шу куннинг ўзида магистратура талабасига эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Магистратура талабаси стажировка бўйича ҳисоботни илмий конфренцияларда маъруза қилса ва мазкур маъруза муҳокама натижаларига кўра ижобий баҳоланса, шунингдек илмий мақола сифатида илмий нашрларда чоп эттирса, у ҳисоботни расмий ҳимоя қилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Стажировка бўйича ҳисобот илмий конфренцияларда маъруза қилинганлиги ва мазкур маъруза муҳокама натижаларига кўра ижобий баҳоланганлигини, илмий нашрларда нашр этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат(лар) комиссияга тақдим этилади. Бунда ҳисоботни ҳимоя қилиш талаб этилмайди ҳамда у маъруза ва мақоланинг сифатига қараб комиссия томонидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Стажировка бўйича қўйилган балл фанлар бўйича қўйиладиган балларга тенглаштирилади ва умумий ўзлаштириш якунларини чиқаришда инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка якунлари бўйича 60 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда магистратура талабасининг билими «қониқарсиз» деб баҳоланади ҳамда магистратура талабаси стажировка бўйича ҳисоботни бир ой ичида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ОТМ ректорининг (директорининг) тегишли буйруғи чиқарилиши лозим.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
581. Магистратура талабасининг апеллация шикоятларини кўриб чиқиш учун ОТМ раҳбарининг қарори билан ушбу ташкилот тизимининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апеллация комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси комиссия аъзосининг Апеллация комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
582. Стажировка бўйича ҳисобот ҳимояси комиссияси қароридан норози бўлган магистратура талабаси натижалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган магистратура талабасини шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
583. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган магистратура талабаси мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
584. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
585. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида магистратура талабасига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
586. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабаси натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура талабаси натижаларига ўзгартириш киритиш ва уни стажировкадан ўтган деб топиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
587. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган магистратура талабасига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
588. Апелляция комиссияси қарори устидан магистратура талабаси юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
(581 — 588-бандлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 26 мартдаги 117-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2734-2, 03.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Магистратура талабаси стажировкани узрли сабабларсиз ўтамаганда, стажировка ўташ билан боғлиқ барча харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
(59-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура талабасининг оғир касаллиги, фавқулодда ҳолатлар (яқин қариндошининг вафот этганлиги ёки унинг оиласига жиддий моддий (маънавий) зарар етказган воқеа ва шу каби бошқа ҳолатлар) юз берганлиги сабабли, стажировка ўташга бора олмаганлиги ёки стажировка дастурини тўлиқ якунлай олмаганлиги узрли ҳолатлар деб топилади. Бунда магистратура талабаси ушбу ҳолатлар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Стажировкани молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Стажировка ўташ даврида магистратура талабаларининг стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Қуйидагилар стажировка ўташни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадлар учун ажратилган ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотнинг маблағлари (бюджет ташкилотларида уларнинг ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги қабул қилувчи ташкилотнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийларнинг беғараз ёрдами туфайли тушган (ушбу мақсадлар учун ажратилган) маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа манбалар.
(61-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири ‎ Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь

Иқтисодиёт вазири ‎ Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 604-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,16.07.2021 й., 10/21/2734-1/0682-сон; 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 04.04.2026 й., 10/26/2734-2/0308-сон)