Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2025 30.07.2020 йилдаги 460-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 904-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менежмент соҳасида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) ўтказилганлиги ва уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Олий мактабнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ва молия бозорларида монопол мавқега эга бўлган корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши бўлган қатламларини ҳамда тадбиркорларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли пулли, хусусан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўқитишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ҳамда тадбиркорларга тадбиркорлик ва бизнесга оид ўқув материалларини (жумладан, электрон шаклда) тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг қисқа муддатли малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директорининг ўринбосарлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратининг департаменти директорига, кафедра мудирлари марказий аппаратининг департаменти директори ўринбосарларига тенглаштирилган тиббий хизмат амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий мактабга Иқтисодий тараққиёт вазирлиги билан келишган ҳолда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб вазирликлар, идоралар ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари ва стратегик ривожланишидан келиб чиққан ҳолда, соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма «икки диплом» (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Олий мактаб фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолияти, хизматларни тижоратлаштириш ва экспорт қилиш, инновацион фаолият натижалари, стартап лойиҳалар асосида тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига ва молия бозоридаги бошқа воситаларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, илмий даражага бериладиган қўшимчалар ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш мақсадида Олий мактабнинг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Олий мактаб жамғармаси) ташкил этилсин ва унинг молиявий манбаи этиб тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб жамғармаси бюджет маблағлари (бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида назарда тутилган) билан бир қаторда тўлов-контракт асосида тушадиган маблағлари ҳисобидан Олий мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 185 фоизигача миқдорида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб жамғармасининг маблағлари Олий мактаб штатидаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга тариф ставкасининг 200 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур қарор 2-бандининг олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этишда фойдаланиладиган давлат мулки бўлган бино ва хоналарнинг майдонларига ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари аудиторияларида текин фойдаланиш асосида ва коммунал хизматлар тўловисиз ўқув курсларини ўтказишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Олий мактаб магистратурасида таълимнинг кечки шаклида таҳсил олаётган тингловчилар билан тузилган амалдаги шартномалар белгиланган муддатгача ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ҳафта муддатда Олий мактаб уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Олий мактаб ҳудудий филиалларини жойлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Олий мактаб ходимларини аттестациядан ўтказсин ва юқори даражадаги зарур замонавий билимларга ва кўникма ҳамда иш тажрибасига эга бўлган раҳбар ва педагогик мутахассислар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Олий мактабда ўқитишнинг кредит-модуль тизими тўғрисидаги низомни, олий таълимнинг сиртқи ва масофавий таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини, фан дастурларини ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий мактаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Давлат статистика қўмитаси, молия, иқтисодий тараққиёт, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суд, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги хорижий матбуот шарҳлари, шу жумладан Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг таҳлилий маълумотномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қўшимча ҳукумат алоқаси ва зарур алоқа канали ҳамда кенг полосали Интернет тармоғи билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан «Электрон таълим» миллий тармоғига ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензияланган ахборот-кутубхона ресурслари фондларига кириш имконияти билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан икки ҳафта муддатда қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабининг ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга ўтказилаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идораларида қайта рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини Олий мактабга белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Иқтисодий тараққиёт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 80 нафар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари), шу жумладан, бошқарув ходимлари — 55 нафар, профессор-ўқитувчилар таркиби — 25 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий филиалларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари): жами — 8 нафар, шу жумладан: бошқарув ходимлари — 6 нафар, профессор-ўқитувчилар таркиби — 2 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, васийлик кенгаши раиси

2.

А.Ж. Ортиқов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

Ж.И. Абруев

молия вазирининг ўринбосари

4.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси

5.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси

6.

О.А. Пекось

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

7.

У.Ш. Бегимқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

8.

С.Х. Бекенов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

9.

А.О. Камалов

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири

10.

Ж.Ш. Салихов

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори

11.

М.М. Джалалов

Тошкент шаҳридаги ИНХА университети ректори вазифасини бажарувчиси

12.

О.Б. Юлдашев

«Praysvoterxaus Kupers» МЧЖ аудиторлик ташкилоти раҳбари

13.

Ш.Р. Акбаров

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси етакчи менежери

14.

лавозими бўйича

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

15.

лавозими бўйича

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори, васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёхуд мазкур лавозим вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий мактаб магистратурасида (кейинги ўринларда — магистратура) бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратурада ўқишни тамомлагандан кейин тегишли мутахассислик бўйича магистр даражасини берувчи давлат намунасидаги ҳужжат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим кундузги шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим сиртқи шаклларда, шу жумладан масофавий ўқитишни қўллаш билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Магистратура дастурлари бўйича ўқитиш ихтисослашган етакчи хорижий таълим муассасалари билан тузилган халқаро келишувларда назарда тутилган ўқув режалари, дастурлар ва жадваллар асосида «икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар магистратурага ўқишга «икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича халқаро келишувлар талабларига мувофиқ қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича ўқишни битиргандан сўнг хорижий таълим муассасасининг дипломи ва тегишли мутахассислик бўйича давлат намунасидаги магистр даражаси дипломи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Магистратурада бошқарув кадрлари олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тўлов-контракт ҳамда хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари асосида, «Бизнесни бошқариш» (Master of Business Administration-MBA) мутахассислиги бўйича икки йиллик ва «Лойиҳа бошқаруви» (Project Management) мутахассислиги бўйича бир йиллик таълим дастури бўйича тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқиш муддати ва шакллари Олий мактаб томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқув йилида икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Магистратурага ўқишга барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов принциплари асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Магистратурада ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. Бунда иш берувчи тасдиқланган иш ҳақи фонди доирасида магистратурада таълим олаётган тингловчининг ўқишни тамомлаш даври якунига қадар муддатга тузилган шартнома асосида бошқа ходимларни тегишли иш жойига қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Олий мактаб магистратурасига қабул қилиш ва ўқишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Магистратурага ўқишга қабул қилишнинг йиллик квотаси Вазирлик томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инглиз тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий малака сертификати ёки CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича B2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,0 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада инглиз тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатларга эга бўлган, шунингдек, олий таълим муассасаларини инглиз таълим тилида битирган номзодлар инглиз тили бўйича имтиҳон топширишдан озод қилинади. Уларга мазкур фандан белгиланган максимал балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш учун қабул комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади. Комиссия аъзоларининг таркиби, шунингдек, иш регламенти Олий мактаб директори томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия тингловчиларни магистратурага суҳбат ва тест синовларини ўтказиш йўли билан қабул қилишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Номзодлар учун суҳбатни амалга ошириш бўйича фанлар рўйхати комиссия томонидан аниқланади. Тест синовларини амалга ошириш бўйича фанлар рўйхати комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) билан келишган ҳолда белгиланади. Тест синовлари Олий мактаб ва Давлат тест маркази келишган ҳолда ишлаб чиқилган низом талаблари асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Магистратурага қабул танлов асосида икки босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқич — номзодлар томонидан бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик даражаси, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини баҳолаш, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқич — Олий мактабда мавжуд мутахассисликлар бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суҳбатларнинг мавзулари ҳамда тест синовлари фанлари бўйича ўқув дастурлари Олий мактаб Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда кириш суҳбатлари ва тест синовлари бошланишига қадар камида бир ой аввал Олий мактабнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — веб-сайт) чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар комиссияга ва веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратурага кириш имтиҳонларидан (суҳбат ва тестдан) муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Номзодларнинг суҳбатдан ўтиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номзодлар билан суҳбат Олий мактаб директорининг буйруғи билан Вазирлик вакиллари ва Олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари хамда бошқа олий ўқув юртлари ўқитувчиларидан иборат таркибда тузиладиган махсус комиссия (кейинги ўринларда — махсус комиссия) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзодлар билан суҳбат бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари савиясини баҳолаш ҳамда уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан вазиятларга хос вазифаларни ҳал этиш ва шахсий мулоқот шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус комиссия аъзоларининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, суҳбат ўтказиш қоидалари ва унинг якунлари бўйича билимларни баҳолаш мезонлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Олий мактаб директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суҳбат натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Номзодлар билан суҳбат якунларига кўра, махсус комиссия томонидан тегишли баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Номзодларни Олий мактабга қабул қилиш учун тавсиянома тўғрисида махсус комиссиянинг қарори тасдиқланган квоталардан келиб чиққан ҳолда, номзодлар суҳбат якунлари бўйича тўплаган баллари асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Суҳбат якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 25 фоизини тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтган хисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари улар эълон қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида комиссияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Номзодларнинг тест синовларидан ўтиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Олий мактабга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш ва ташкил қилиш тартиби Давлат тест маркази томонидан Олий мактаб билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тест синовлари учун саволлар Давлат тест маркази томонидан кириш имтиҳонлари бўйича ўқув дастурлари асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тест синовларининг натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Тест синовларининг натижалари ведомостларга киритилади ва улар Давлат тест маркази директори томонидан имзоланиб, Олий мактабга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Номзодларнинг тест синовлари натижалари бўйича шикоятлари натижалар эълон қилинган санадан кейин уч иш куни мобайнида Давлат тест марказига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номзодларнинг кириш суҳбати ва тест синовларидан такроран ўтишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Магистратурага қабул қилиш шартлари, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин веб-сайтда оммавий эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, магистратурага қабул қилиш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларида иштирок этишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Магистратурага қабул қилиш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларида иштирок этишга йўл қўйилганлар рўйхати веб-сайтда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Магистратурага кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган номзодлар рўйхати веб-сайтда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Комиссиянинг номзодларни магистратурага қабул қилиш ҳақидаги қарори асосида номзод (ташкилот) билан тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тегишли шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади ва веб-сайтда эълон қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари Олий мактаб томонидан магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинганидан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тингловчилар магистратурага комиссия қарорига мувофиқ шартномада белгиланган муддатларда тўлов-контракт суммаси тўланганидан кейин Олий мактаб директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Номзод томонидан тўлов-контракт суммаси шартномада кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўрнига тўпланган баллар сони бўйича навбатдаги номзод қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тингловчилар Олий мактабнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги ёки академик қарздорлик сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов-контракт суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Магистратурага кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Олий мактаб маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг таркиби комиссия ва махсус комиссия фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат туғилганда, Давлат тест марказининг масъул ходими ёки эксперти тест синовлари бўйича жавобларни асослашга жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси апелляция шикоятини уч иш куни ичида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида номзодга шу куннинг ўзида шикоятни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Номзод апелляциясининг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Номзодлар Апелляция комиссияси қарори бўйича уч иш куни мобайнида Олий мактабнинг Васийлик кенгашига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши шикоятни Олий мактаб уставида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Олий мактаб ўқув курсларига қабул қилиш ва ўқитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Олий мактабда ўқув курслари ўқишни тамомлагандан кейин тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар (давлат намунасидаги сертификат) бериладиган махсус таълим дастурлари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Олий мактаб махсус таълим дастурлари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро миқёсда тан олинган бизнес таълими дастурлари асосида замонавий менежмент ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган, бизнесни юритишнинг барча жабҳаларини яхши биладиган, рақобат шароитида самарали бошқариш ва тармоқларни ривожлантиришга қодир бўлган профессионал бошқарув кадрларини (менеджерларини), шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менеджмент, хусусийлаштириш, халкаро молиявий хисобот, суд бошқарувчиси, давлат-хусусий шерикчилик, комплаенс ва аудит йўналишлари бўйича хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субъектларининг олий маълумотга эга бўлган (дипломли мутахассис, бакалавр) юқори ва ўрта бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда, корпоратив бошкарувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича ўқув курсларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчилар ўқув курсларида тузилган шартномалар асосида ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ўқув курсларининг қиймати Вазирлик билан келишилган ҳолда, Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув курсларини ўтказиш санаси, давомийлиги, таълим шакли, шартнома шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби ва ўқув курслари бўйича бошқа маълумотлар Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(титул варағи)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

_____________________________________________________________________

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

(1-бет)

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

MAGISTR DIPLOMI

____ № 000000

Davlat attestatsiya kоmissiyasining

20___ yil «___» _________ dagi ______ son qaroriga binoan

___________________________________________________ga

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

___________________ magistri

darajasi berildi

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

M.O. Qayd raqami № _________

Toshkent sh., 20___ yil «___»_________

(berilgan sana)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(2-бет)

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

MASTER`S DIPLOMA

_____ № 000000

In accordance with the decision of the State Attestation Commission

№ ______ of «___» ______ 20 ____

___________________________________________

Is awarded degree of

__________________________________

Chairman of the State

Attestation Commission

Director

P.S. Registration № _______

Tashkent «___» ______ 20 ____

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумот тўғрисидаги магистр дипломи иловаларининг давлат
НАМУНАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
REPUBLIC OF UZBEKISTAN

1. DIPLOM SOНIBI НAQIDA MAʼLUMOTLAR/ INFORMATION ABOUT TНE DEGREE НOLDER

1.1 Familiyasi/Surname

1.2 Ismi, otasining ismi/Name, other name

1.3 Tugʻilgan sana/Date of birth

1.4 Tinglovchining identifikatsiya raqami va kodi/ Studentʼs idenfication number and code

1.5 Avvalgi taʼlim haqida hujjat/Previous education document

№ 000000
DIPLOMGA ILOVA

2. MALAKASI НAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION

2.1 Malakasining (darajasining) nomi, berilgan sanasi/Qualification, date of issue

DIPLOMA
SUPPLEMENT

Davlat attestastiya komissiyasining qarori/ Decision of the State Attestation Commission

(diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi/not valid without diploma about the degree)

2.2 Taʼlim mutaxassisligi/Field of specialization

2.3 Kvalifikatsiyasi/Qualification

Oliy taʼlim muassasasining rekvizitlari: pochta manzili, shahar, koʻcha, uy raqami, telefonlari, elektron pochta manzili

2.4 Diplom bergan oliy taʼlim muassasasining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, taʼlim muassasasining turi/Awarding institution

Requisites of higher education institution: postal address, city, street, house number, telephone number, e-mail address

2.5 Avval tahsil olgan oliy taʼlim muassasasining nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, oʻqitish davri/Former Institution administered studies.

2.6 Taʼlim (imtihon) til(lar)i / Language(s) of instruction (examination)

3. TAʼLIM DARAJASI НAQIDA MAʼLUMOTLAR/INFORMATION ON TНE LEVEL OF EDUCATION

3.1 Taʼlim darajasi/Level of education

3.2 Taʼlimning kunduzgi shakli boʻyicha dasturni oʻzlashtirish muddati/Length of full-time programme.

3.3 Oʻqishga kiruvchilarga qoʻyiladigan talab(lar)/Admission requirement(s)

4. TAʼLIMNING MAZMUNI VA ERISНILGAN NATIJALAR НAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ON TНE CONTENTS OF STUDY AND GRADES OBTAINED

4.1 Taʼlim shakli/Type of study

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4.2 Taʼlim dasturining tavsifi/Curriculum description

______________________________________________________________________

Tinglovchining F.I.О./Student full name

4.3 Taʼlim dasturini oʻzlashtirish natijalari haqida maʼlumotlar/Programme details and grades obtained

Т/р

Fan (modul)ning nomi

Course title

Kreditning umumiy miqdori/ Total credits in the curriculum

Baholash/Grade

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

21.

JAMI / TOTAL

Kurs ishlari /Course papers:

1.

2.

3.

4.

Malakaviy amaliyot/
qualification practice

1.

2.

3.

4.

Yakuniy davlat attestatsiyalari/
Final state attestation

1.

2.

3.

4.

Magistrlik dissertatsiyasi)/ Master's dissertation

4.4 Oliy taʼlim muassasasida baholash tizimi/Grading system at higher education institution

4.5 Diplom haqida qoʻshimcha maʼlumotlar/Additional information to the degree

5. DIPLOM BILAN BERILADIGAN НUQUQ VA IMTIYOZLAR / RIGНTS AND PRIVILEGES PROVIDED BY TНE DEGREE

5.1 Taʼlimni davom ettirish imkoniyatlari/Access to further study

5.2 Kasbga oid huquqiy maqomi/Professional status

6. QOʻSНIMCНA MAʼLUMOTLAR/ADDITIONAL INFORMATION

IMZO VA MUНR/SIGNATURE AND SEAL

Direktor/Director

Diplomga ilova

Diploma supplement

Roʻyxat raqami/ Registration number

Berilgan vaqti/ Date of issue

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг қисқа муддатли малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(титул варағи)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

_____________________________________________________________________

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

1-бет

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

SERTIFIKATI

№ 000000

____________________________________________________

____________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

«_______________» yo`nalishi bo`yicha o`quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi

Direktor

M.O. Qayd raqami №_______

Toshkent sh., 20___ yil «___»_________

(berilgan sana)

(2-
бет)

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

CERTIFICATE

№ 000000

____________________________________________________

____________________________________________________

successfully completed the course «_________________»

Director

P.S. Registration № _______

Tashkent «___» ______ 20 __

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 94-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 816-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)« 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 5-сон, 98-модда) илованинг 61-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/460/1132-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон)