13.12.2006 йилдаги -сон
f) ногиронларнинг аниқ эҳтиёжлари учун мослаштириш иложи борича кам ўзгартириш ва харажат талаб қиладиган товарлар, хизматлар, жиҳозлар ва универсал дизайн объектларининг (ушбу Конвенциянинг 2-моддасида белгилаб қўйиладиган) илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларини олиб бориш ёки рағбатлантириш, уларнинг мавжуд бўлишига ва улардан фойдаланишга ёрдам бериш, шунингдек стандартлар ва кўрсаткич мўлжалларини ишлаб чиқишда универсал дизайн ғоясини илгари суриш;
Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар фикр ва эътиқодларини эркин ифода этиш ҳуқуқини, шу жумладан ушбу Конвенциянинг 2-моддасида белгилаб қўйилган муомаланинг барча шаклларидан ўз танлови бўйича фойдаланган ҳолда ахборот ва ғояларни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради, шу жумладан:
3. Ушбу Конвенциянинг 45-моддаси 1-банди ҳамда 47-моддаси 2- ва 3-бандлари мақсадлари учун минтақавий интеграция ташкилотлари томонидан сақлаш учун топширган бирорта ҳужжат ҳисобга олинмайди.
1. Ҳар қандай иштирок этувчи давлат ушбу Конвенцияга тузатиш киритишни таклиф этиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этиши мумкин. Бош котиб таклиф этилган ҳар қандай тузатишни иштирок этувчи давлатларга маълум қилади ҳамда улардан ушбу таклифни кўриб чиқиш ва бу тўғрисида қарор қабул қилиш учун Конференция ўтказиш тарафдори эканликлари тўғрисида хабардор қилишларини сўрайди. Бу ҳақда маълум қилинган санадан кейин тўрт ой мобайнида иштирок этувчи давлатларнинг камида учдан бир қисми бундай Конференция ўтказишни ёқлаб чиқса, Бош котиб Конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида чақиради. Конференцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирок этувчи давлатларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик томонидан маъқулланган ҳар қандай тузатиш Бош котиб томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун, сўнг барча иштирок этувчи давлатларга қабул қилиш учун юборилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маъқулланган ва тасдиқланган тузатиш уни қабул қилиш тўғрисидаги сақлаш учун топширилган ҳужжатларнинг сони иштирок этувчи давлатлар учдан икки қисмига етганидан кейин ушбу тузатиш маъқулланган санадан кейинги ўттизинчи кун кучга киради. Шундан кейин тузатиш ҳар бир иштирок этувчи давлат учун у томонидан тузатишни қабул қилганлиги тўғрисидаги ҳужжатини сақлашга топширганидан кейинги ўттизинчи кун кучга киради. Тузатиш фақат уни қабул қилган иштирок этувчи давлатлар учун мажбурийдир.
3. Агар иштирок этувчи давлатларнинг Конференцияси ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маъқулланган ва тасдиқланган келишилган тегишли қарор қабул қилса, мутлақ 34-, 38-, 39- ва 40-моддаларга тааллуқли бўлган тузатиш барча иштирок этувчи давлатлар учун ушбу тузатиш маъқуллангандан кейин унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сақлашга топширган иштирок этувчи давлатлар сонининг учдан икки қисмга етганидан кейин кучга киради.