16.12.1966 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Пакт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос бўлган қадр-қиммат ҳамда тенг ва бузилмас ҳуқуқларини тан олиш принциплари озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг негизи эканлигини эътиборга олиб, ушбу ҳуқукдар инсон шахсига хос қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб, Инсон ҳуқукдари умумжаҳон декларациясига мувофиқ қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлган озод инсон шахсининг идеали ҳар бир киши ўз фуқаролик ва сиёсий ҳуқукдаридан, шунингдек ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқукдаридан фойдаланиши мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқишини эътироф этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига кўра давлатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига умум риоя этиши ҳамда ҳурмат қилишини рағбатлантириши шарт эканлигини эътиборга олиб, ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб жамоага нисбатан мажбурияти бўлгани ҳолда мазкур Пактда тан олинаётган ҳуқуқларни рағбатлантириш ва уларга риоя этишга эришиши лозимлигини эътиборга олиб, қуйидаги моддалар борасида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча халкдар ўз такдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эгадир. Ушбу ҳуқуқ орқали улар ўз сиёсий мақомини ва ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётини эркин ҳолда таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча халкдар ўз мақсадларига эришмоқ учун ўз табиий бойликлари ва ресурсларига эгалик қилади, бунда ўзаро фойда принципига асосланган халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ҳуқукдан келиб чиқадиган бирор-бир мажбуриятга зарар етмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч бир халқ ўзига тегишли бўлган тирикчилик воситаларидан ҳеч қачон маҳрум қилинмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи барча давлатлар, шу жумладан ўз-ўзини бошқара олмаётган ва васий бўлган ҳудудларни бошқариш учун жавоб берувчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми қоидаларига мувофиқ ўз такдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни рағбатлантиришлари ва бу ҳуқуқни ҳурмат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда қатнашувчи ҳар бир давлат якка тартибда ва халқаро ёрдам ва ҳамкорлик тартибида, жумладан, иқтисод ва техника соҳаларида мазкур Пактда эътироф этилган ҳуқуқларнинг аста-секин тўлиқ рўёбга чиқишини таъминлаш учун барча зарур усуллар билан, жумладан қонуний чоралар кўриш орқали мавжуд ресурсларнинг иложи борича кенг доирасида тадбирлар кўриш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пактда қатнашувчи давлатлар мазкур Пактда эълон қилинган ҳуқукдарни бирор-бир камситишсиз, яъни ирқи, тана ранги, жинси, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, насл-насаби ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар кафолатлаш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ривожланаётган мамлакатлар инсон ҳуқукдари ва ўз халқи хўжалигини зарур тарзда ҳисобга олган ҳолда ўз мамлакатлари фуқаролари бўлмаган шахсларга мазкур Пактда эътироф этилаётган иқтисодий ҳуқукдар учун қай даражада кафолат беришларини ўзлари белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур Пактда кўриб чиқилган ҳамма иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқукдардан фойдаланишда эркаклар ва аёлларга тенг ҳуқуқ бериш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур Пактга кўра бирорбир давлат ҳуқуқлардан фойдаланиш борасида шундай чеклашларни белгилаши мумкинлигини, бу қонунда акс этиб, ўша чеклашлар қайд этилган ҳуқукдар табиатига уйғун бўлишини ҳамда у демократик жамиятда умумий фаровонликка кўмаклашиш мақсадидагина бўлиши лозимлигини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пактдаги бирор-бир нарса бирорта давлат, бирорта гуруҳ ёки бирорта шахс ушбу Пактда эътироф этилган ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликни йўқ қилишга қаратилган ёки шу Пактда таъкидланганидан кўра кўпроқ чеклашга қаратилган фаолият билан шуғулланиш ёки қандайдир хатти-ҳаракат содир этиш ҳуқуқига эга деган мазмунда талқин этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пактда иштирок этаётган бирор бир давлатда қонун, конвенция, қоида ёки урф-одат тариқасида тан олинган ёки мавжуд бўлган инсоннинг асосий ҳуқуқлари ушбу Пактда тан олинмайди ёки кам микдорда тан олинади деган баҳонада бу ҳуқукдар чекланиши ёки писанд этилмаслигига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг ишлаб маблағ топиш имкониятини қамраб оладиган меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олади. Меҳнат турини ҳар бир одам эркин ҳолда танлайди ёки эркин ҳолда рози бўлади. Шу Пакт иштирокчиси бўлган давлатлар эса фуқароларни мазкур ҳуқуқ билан таъминлаш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур ҳуқуқни тўлиқ амалга ошириш мақсадида кўриш керак бўлган тадбирларга ҳунар-техника таълими ва тайёргарлик дастури, инсоннинг асосий сиёсий ва иқтисодий эркинликларига кафолат берувчи шароитларда узлуксиз ҳолда иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётга одамларнинг ишлаб чиқаришда тўлиқ банд бўлишига эришиш усули ва йўллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг адолатли ва қулай шарт-шароитга эга бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқини, жумладан, қуйидагиларни тан олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) барча меҳнаткашларга камида қуйидагиларни таъминлайдиган ҳақ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) тенг қийматга эга меҳнат учун ҳеч бир тафовутсиз адолатли иш ҳақи ва тенг даромад, айни пайтда, жумладан, аёлларга эркакларникидан кам бўлмаган меҳнат шароитига кафолат берилиши ҳамда тенг меҳнат учун тенг ҳақ тўланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) мазкур Пактнинг қарорларига мувофиқ улар ва уларнинг оилалари учун қониқарли бўлган турмуш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берувчи иш шароити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) меҳнат стажи ва малака асосидагина ишда тегишли янада юқорироқ мансабларга кўтарилиш учун бир хил имконият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) дам олиш, бўш вақт имкониятининг бўлиши ва оқилона чекланган иш вақти ҳамда ҳақ тўланадиган таътил, шунингдек байрам кунлари учун ҳақ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятини оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳар бир инсоннинг ўз иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини амалга ошириш ва ҳимоялаш учун касаба уюшмалари ташкил этиш ва ўз ихтиёри билан ана шу уюшмаларга кириш ҳуқуқи. Бунинг учун тегишли ташкилот қоидаларига риоя қилиш шарт. Кўрсатиб ўтилган ҳуқукдан фойдаланишга ҳеч бир чекланиш қўйилмайди, қонунда кўзда тутилган ва демократик жамиятда давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартиби манфаатлари йўлидаги ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини муҳофаза этишдаги ҳуқукдар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) касаба уюшмаларининг миллий федерация ёки конфедерация тузиш ҳуқуқи ва миллий федерация, конфедерацияларнинг халқаро касаба уюшмалари тузиш ёки шу каби уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) касаба уюшмаларининг ҳеч бир тўсиқсиз, чеклашларсиз фаолият юритиш ҳуқуқи, қонунда кўзда тутилган ва демократик жамиятда давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартиби манфаати ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини муҳофаза этиш учун зарур бўлган ҳуқукдари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир мамлакатнинг қонунларига мувофиқ амалга ошириладиган иш ташлаш ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда қуролли кучлар, полиция ёки давлат маъмурияти таркибидаги шахслар учун мазкур ҳуқуқлардан фойдаланишда қонуний чеклаш киритилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддадаги ҳеч нарса 1948 йилги Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясида иштирок этувчи давлатларга уюшмалар эркинлиги ва ташкилотлар тузиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш кўрсатилган конвенцияда назарда тутилган кафолатларга зиён етказган ҳолда қонуний актлар қабул қилиш ёки ушбу кафолатларга зиён етказадиган қонунни қўллаш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг ижтимоий таъминланиш, жумладан, ижтимоий суғурта ҳуқуқини эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар қуйидагиларни тан олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайраси ҳисобланмиш оилага имкони борича кенг кўламда ёрдам берилиши ва муҳофаза этилиши зарур. Айниқса у шаклланаётган даврда бундай кўмак зарур, чунки мустақил бўлмаган болалар ва улар тарбияси борасидаги ғамхўрлик ҳозирча оила зиммасига тушмокда, никоҳ никоҳдан ўтаётганларнинг эркин розилигига кўра тузилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бола туғилишидан олдин ва ундан кейинги даврда оналарга алоҳида эътибор берилиши лозим. Бу давр мобайнида ишловчи оналарга ҳақ тўланадиган таътил ёки ижтимоий таъминот бўйича етарли нафақа билан таътил берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча болалар ва ўсмирларга ҳеч бир камситишсиз, оилавий келиб чиқиши ёки бошқа белгиларидан қатъи назар алоҳида ҳимоя чоралари ва ёрдам кўрсатилиши шарт. Болалар ва ўсмирлар иқтисодий ва ижтимоий эксплуатациядан ҳимояланган бўлиши керак. Уларнинг меҳнатини ахлоқи ва саломатлиги учун зарарли бўлган ёки ҳаёт учун хавфли соҳаларда ёки уларнинг нормал ўсиши учун зарар келтириши мумкин бўлган соҳаларда қўллаш қонун билан жазоланиши керак. Бундан ташқари, давлат шундай ёш чегарасини белгилаб қўйиши керакки, шу чегарадан қуйи ёшдаги болалар меҳнатидан фойдаланиш тақикданиши ва қонун билан жазоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир киши ўзи ва оиласи учун етарлича озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ҳамда турмуш шароити тўхтовсиз яхшиланиб боришини ўз ичига оладиган етарли турмуш даражаси бўлиш ҳуқуқини эътироф этади. Мазкур иштирокчи-давлатлар ушбу ҳуқукдар амалга оширилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради, айни пайтда эркин келишувга асосланган халқаро ҳамкорликнинг бу борадаги муҳим аҳамиятини эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг очликдан ҳоли бўлишдек асосий ҳуқуқини тан олган ҳолда, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш учун аниқ дастурларни ўтказишни қамраб оладиган зарур чораларни кўришлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) техник ва илмий билимлардан кенг кўламда фойдаланиш, овқатланиш тамойиллари тўғрисидаги билимларни ёйиш, табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва ўзлаштириш учун аграр тизимни такомилаштириш ёки ислоҳ қилиш йўли билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш услубларини яхшилаш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) эҳтиёжга мувофиқ ва озиқ-овқат маҳсулотларини импорт ёки экспорт қилувчи мамлакатларнинг муаммоларини ҳисобга олган ҳолда жаҳондаги озиқ-овқат заҳираларининг адолатли тақсимланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг жисмоний ва руҳий саломатлик жиҳатдан олий даражага етиши ҳуқуқини эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар кўриши керак бўлган чоралар қуйидаги ишлар учун зарур тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ўлик гўдаклар туғилишини ва болалар ўлимини қисқартириш ҳамда болаларнинг соғлом ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ташқи муҳитнинг ҳамма жиҳатларини ва саноатда меҳнат гигиенасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) юқумли, эндемик, касбий ва бошқа касалликлар олдини олиш, даволаш ҳамда уларга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) касал бўлган ҳолларда ҳаммага тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий парваришни таъминлайдиган шароит яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг таълим олиш ҳуқуқини эътироф этади. Улар таълим инсон шахсининг тўлиқ ривожланиши ва унинг қадр-қимматини англашига қаратилган бўлиши лозим, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишни мустаҳкамлаш зарур деган фикрга келади. Шунингдек, таълим барчага эркин жамиятнинг фойдали аъзолари бўлишга имкон яратиши, барча ирқий, этник ва диний гуруҳлар ўртасидаги дўстликка, хайрихоҳликка ва сабр-тоқатли бўлишга ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сакдаш борасидаги ишига кўмаклашиши лозим деган фикрга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқларнинг тўлиқ амалга оширилиши учун қуйидаги ишларни амалда бажариш кераклигини эътироф этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошланғич таълим ҳамма учун мажбурий ва текин бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўрта таълимнинг барча шакллари, жумладан ҳунар-техника ўрта таълими очиқ бўлиши ва барча зарур чоралар кўрилиб, хусусан, аста-секин пулсиз таълим олишни жорий этиш йўли билан барчанинг имкони етадиган даражага эришиш лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар бир инсоннинг қобилиятини ҳисобга олган ҳолда барча зарур чораларни кўриш, хусусан аста-секин бепул таълим олишни жорий этиш йўли билан олий таълим олиш ҳамма учун имкон етадиган даражада бўлишига эришиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оддий таълим, бошланғич таълимнинг тўлиқ курсини ўтмаган ёки тугалламаган кишилар учун имкон борича рағбатлантирилиши ёки жадаллаштирилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) барча даражадаги мактаблар тармоқлари фаол ривожлантирилиши, стипендияларнинг қониқарли тизими белгиланиши ва ўқитувчиларнинг моддий аҳволи доимий равишда яхшиланиб бориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз фарзандлари учун давлат ҳокимияти таъсис этган мактабларнигина эмас, таълим олиш учун давлат томонидан белгиланиши ёки тасдикданиши мумкин бўлган энг кам талабга жавоб берувчи мактабларни ҳам танлаб олиш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади. Ота-оналар ёки қонуний васийларнинг бу эркига ўз шахсий эътиқодига кўра фарзандларини диний ва ахлоқий таълим билан таъминлашлари ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг ҳеч бир қисми айрим шахслар ва муассасаларнинг ушбу модданинг биринчи бандида баён қилинган тамойилларга оғишмай риоя этиб ва ушбу муассасаларда берилаётган таълим давлат томонидан белгилаб қўйилиши мумкин бўлган энг кам талабларга жавоб беришига риоя қилиб ўқув юртлари очиш борасидаги эркинлигини камситади деган мазмунда талқин қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пакт иштирокчилари қаторига киришгача бўлган вақтга қадар ўз метрополиясида ёки юрисдикциясида текин мажбурий бошланғич таълимни жорий эта олмаган мазкур Пакт аъзоси бўлган ҳар бир давлат икки йил ичида текин мажбурий таълим тамойилини амалга ошириш учун муфассал тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олади. Ушбу режани ҳаётга татбиқ этишнинг оқилона муддати ўша режада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар ҳар бир инсоннинг қуйидаги ҳуқуқларини эътироф этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) маданий ҳаётда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) илмий тараққиёт ва уни амалда қўллаш натижаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ўзи муаллиф бўлган ҳар қандай илмий, адабий ёки бадиий меҳнат билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи моддий ва маънавий манфаатлар ҳимоясидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу ҳуқукдарни тўла амалга ошириш учун мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар қабул қилиши керак бўлган тадбирлар фан ва маданият ютуқларини ҳимоялаш, ривожлантириш ва ёйиш учун зарур бўлганларини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар илмий-тадқиқот ва ижодий фаолият учун сўзсиз зарур бўлган эркинликни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар илмий ва маданий соҳаларда халқаро алоқаларни рағбатлантириш ва ривожлантириш орқасидан келадиган нафни тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ушбу Пактнинг шу қисмига мувофиқ, мазкур Пактда тан олинган ҳуқуқларга риоя этишга эришиш борасида кўрилаётган тадбирлар ҳамда силжишлар ҳақида маърузалар такдим этиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Барча маърузалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига такдим этилади, у эса кўриб чиқиш учун мазкур Пакт қоидаларига мувофиқ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга маърузаларнинг нусхасини юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби мазкур Пактда иштирок этувчи давлатларнинг маърузаларини ёки маърузаларнинг тегишли қисмини ушбу давлатлар аъзо бўлган муассасаларга юборади, чунки ана шу маърузалар ёки маърузаларнинг қисмлари конституцион актларга мувофиқ ўша муассасаларнинг вазифаси доирасига кирадиган барча масалаларга алоқадордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш томонидан мазкур Пакт кучга киргандан сўнг бир йил мобайнида иштирокчи давлатлар ва ихтисослашган манфаатдор муассасалар билан маслаҳатлашиб берилган дастурга мувофиқ босқичма-босқич ўз маърузаларини такдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мавзуларда ушбу Пакт бўйича мажбуриятлар бажарилиши даражасига таъсир этувчи омиллар ва қийинчиликлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар тегишли маълумот ушбу Пактда иштирок этувчи бирор-бир давлат томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ёки бирор-бир ихтисослаштирилган муассасага илгарироқ хабар қилинган бўлса, бу маълумотларни қайта баён этишга ҳожат йўқ ва шу тахлитда хабардор этилган маълумотларга аниқ таяниш етарли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига кўра инсон ҳуқукдари ҳамда асосий эркинликлари борасидаги бурчларини бажариш учун ихтисослаштирилган муассасалар билан ушбу муассасалар фаолиятига алоқадор бўлган ушбу Пакт қарорларига риоя этилишига эришиш йўлида қанчалик силжишлар бўлгани ҳақида маърузалар такдим этиш борасида келишиб олиши мумкин. Бу маърузалар шу тахлитда амалга ошириш тўғрисида ихтисослаштирилган муассасалар обрўли органлари қабул қилаётган қарор ва тавсияномаларнинг тафсилотларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш Инсон ҳуқукдари бўйича комиссияга кўриб чиқиш ва умумий тавсиялар бериш учун ёки тегишли ҳолларда инсон ҳуқуқларига алоқадор масалалар борасида маълумот учун 16-17-моддаларга биноан давлатлар тақдим этаётган маърузаларни ахборот учун бериши, шунингдек 18-моддага мувофиқ ихтисослашган муассасалар такдим этган инсон ҳуқуқларига алоқадор маърузалар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пактда иштирок этувчи манфаатдор давлатлар ва ихтисослаштирилган муассасалар Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга 19-моддага мувофиқ ҳар қандай умумий тавсиянома борасида ёки Инсон ҳуқукдари бўйича комиссиянинг ҳар қандай маърузасидаги ана шундай умумий тавсияномага таяниш хусусида ёки ўша жойда таянилаётган ҳар қандай ҳужжат борасида мулоҳаза тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш вақти-вақти билан Бош Ассамблеяга ушбу Пактда тан олинаётган ҳуқукдарга ялпи риоя этилишини таъминлаш борасида қабул қилинган чоралар ва эришилган натижалар тўғрисида мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳамда ихтисослаштирилган муассасалардан олинадиган маълумотларнинг қисқача баёни ва умумий тусдаги тавсияномалар билан маърузалар такдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошқа органлари уларнинг ёрдамчи органлари ва техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган муассасаларнинг диққат- эътиборини мазкур Пактнинг ушбу қисмида эслатилаётган маърузалар туфайли юзага келаётган ҳар қандай масалаларга қаратиши мумкин, зеро бу ҳол ана шу органлар томонидан ваколатлари доирасида ушбу Пактни аста- секин амалга оширишга кўмаклашиш мумкин бўлган халқаро тадбирларнинг қанчалик мақсадга мувофикдиги борасида қарорлар чиқаришида фойдали бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар конвенциялар тузиш, тавсияномалар қабул қилиш, маслаҳат мақсадида минтақавий ва техник кенгаш ўтказиш, шунингдек, манфаатдор ҳукуматлар билан ҳамкорликда ташкилий тадқиқотлар олиб бориш ушбу Пактда эътироф этилаётган ҳуқукдарни амалга оширишга ёрдам берувчи халқаро тадбирлар қаторига киради деб келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пактдаги ҳеч бир нарса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли органлари ва ихтисослаштирилган муассасаларнинг мазкур Пактга дахлдор масалалари борасидаги тегишли мажбуриятларини белгилайдиган БМТ Низоми қарорлари ва ихтисослаштирилган муассасаларнинг низоми аҳамиятини камситиш деб талқин қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пактдаги ҳеч бир нарса барча халкдарнинг ўз табиий бойликлари ва ресурсларига эркин эгалик қилиш ҳамда фойдаланишдек ажралмас ҳуқуқини камситади деб талқин қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ёки БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаларига аъзо бўлган, Халқаро Суд Статути иштирокчиси бўлган ёки мазкур Пактда иштирок этиш учун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таклиф этилган ҳар қандай бошқа давлат имзолаши учун очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пакт ратификация қилиниши керак. Ратификация қилинган ёрликдар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Пакт мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай давлат қўшилиши учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлаш учун топширилгач амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби мазкур Пактни имзолаган ёки унга қўшилган давлатларни ратификация қилинган ёрлиқлар ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжатлар сакдаш учун топширилиши тўғрисида хабардор қилади, мазкур Пакт унинг ўз ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжати сакдаш учун қабул қилингандан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ўттиз бешинчи ратификация қилинган ёрлиқ ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлаш учун берилган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Пактни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир давлат учун ўттиз бешинчи ратификация қилинган ёрлиқ ёки қўшилиш ҳақида ҳужжат сакдаш учун берилгандан сўнг, ўша давлатнинг ўз ратификация қилинган ёрлиғи ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжати сакдаш учун берилган кундан бошлаб уч ой ўтгач мазкур Пакт кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Пакт қарорлари федератив давлатларнинг ҳамма қисмига ҳеч бир чеклашларсиз ёки олиб ташлашларсиз жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат тузатишлар таклиф этиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига такдим этиши мумкин. Бош котиб таклиф этилган ҳар қандай ўзгартиришларни мазкур Пактда иштирок этувчи давлатларга жўнатади ва улардан ушбу таклифларни кўриб чиқиш ҳамда овозга қўйиш мақсадида конференция чақириш ҳақидаги фикрини билдиришни илтимос қилади. Агар иштирокчи-давлатларнинг камида учдан бири шундай конференцияни маъқуллаб фикр билдирса, БМТ Бош котиби Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарлигида ушбу конференцияни чақиради. Мазкур конференцияда иштирок этувчи ва овоз беришда қатнашувчи иштирокчи-давлатларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун такдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тузатишлар уларни БМТ Бош Ассамблеяси тасдиқлагач ва ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларнинг учдан икки қисми томонидан уларнинг конституция тартибига мувофиқ қабул қилингач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тузатишлар кучга киргач уни қабул этган иштирокчи-давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа иштирокчи-давлатлар учун эса мазкур Пактнинг улар томонидан қабул қилинган қарорлари ва барча илгариги тузатишлар мажбурий бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модданинг 5-бандига мувофиқ юбориладиган билдиришлардан қатъи назар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўша модданинг 1-бандида қайд этилган давлатларни қуйидагилар ҳақида хабардор этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 26-моддага биноан имзолашлар, ратификациялар ва қўшилишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 27-моддага мувофиқ мазкур Пактнинг кучга кириш санаси ва 29-моддага мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Пакт инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларида тузилган бўлиб ҳамма матнлар тенг кучга эга, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг архивига сакдаш учун топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби 26-моддада кўрсатилган барча давлатларга ушбу Пактнинг тасдиқланган нусхаларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)