06.07.2021 йилдаги 422-сон
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва ««2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ҳамда «Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг (кейинги ўринларда — Маслаҳатчи) функционал вазифаларини белгилайди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, шунингдек, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;
ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида» 2019 йил 7 январдаги Ф-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш ҳамда мутасадди вазирликлар ва идораларнинг асосланган таклиф ва мурожаатлари асосида истеъмолчиларнинг нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитларга бўлган амалдаги эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан тегишли моддий баланслар кўрсаткичларига ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;
«Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
16. Маслаҳатчининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йиллар даврида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3372-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон ҳамда «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон, «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорларига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори доирасида ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минерал хом ашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналари ва усулларини жорий этиш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жадал жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3000-сон қарорига мувофиқ минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурлари, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йиллар даврида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3372-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон ҳамда «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарорларига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ атом энергетикасини ривожлантиришнинг, шу жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиация авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига мувофиқ энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурлари, шунингдек, йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектрстанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажариш, ҳамда Махсус комиссия йиғилишларида «йўл харитаси» ва қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги муҳокама қилинишини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришлар ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
«Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маслаҳатчининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг иш режаси, Департамент бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.