Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Халқ билан очиқ мулоқот натижалари асосида тайёрланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

2021 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган раҳбар ўринбосарини (амалдаги штат бирликлари доирасида) белгилаш;

ушбу раҳбар ўринбосари Парламент палаталари билан ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари назарда тутилади.

2.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари тавсиясига асосан котибият ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курслари ташкил қилиш назарда тутилади.

3.

Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусида халқаро форумни 2021 йил 24 июнь санасида ўтказиш.

2021 йил 1 май

Олий мажлис палаталари (келишув асосида), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

4.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш;

юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонини меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш;

вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

5.

Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;

қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб боришнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

6.

Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмлари;

ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари;

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро алоқалари;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари;

муниципал мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва аниқ тартиби назарда тутилади.

7.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларнитанлаш,уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этиш.

2021 йил 1 март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 март

Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, «Ijrо.gоv.uz» тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш мақсадида «жамоатчилик эшитувлари» ва «жамоатчилик мониторинги» тизимларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

таҳлиллар асосида тегишли давлат идораларининг ижрога халақит бераётган ортиқча вазифа ва функцияларни қисқартириш;

оммавий ахборот воситаларида халққа ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб боришга қаратилган «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» мавзусида кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;

тегишли давлат органларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида, республика даражасида эса — Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

9.

Хотин-қизларнинг жамиятвадавлатбошқарувидагимавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизимни яратиш.

2021 йил 1 март

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ банки

400 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг мувофиқлаштирилган тизимини ташкил этиш ҳамда уларнинг вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ихтиёрига ўтказиш;

аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча маблағларни йўналтириш;

жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилади.

495 млрд сўм

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

105 млрд сўм

бошқа манбалар

10.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларнитубданқисқартириш.

2021 йил март

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахслардан ахборот тариқасида сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни тақиқлаш;

давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини идентификация қилишнинг ягона рақамини жорий этиш;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини унификациялаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашинувини Ягона миллий тизимдан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш орқали улар ўртасида қоғоз кўринишида ҳужжат тақдим этиш амалиётига чек қўйиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фойдаланиши мумкин бўлган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;

аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

кўрсатилган давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

11.

«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантиришни давлат томондан қўллаб-қувватлаш чоралари;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

12.

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш;

маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиш назарда тутилади.

13.

Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашмеханизмларини янада такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги концепциясини ишлаб чиқиш;

ҳар йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индексини аниқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотни янгилаб бориш даврийлиги муддатини қайта кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишга доир муддатларни мақбуллаштириш;

«Очиқ ва ҳисобдор ҳукумат» ғоясини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш назарда тутилади.

14.

Давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

2021 йил 1 май

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

15.

Ҳокимликлар томонидан «E-qаrоr» электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 май

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш;

электрон тизимдан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш тартиби;

электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш назарда тутилади.

16.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

2021 йил 1 март

Олий мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази

60 млрд сўм

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг доимий вакили институтини жорий этиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

17.

Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш.

2021 йил 1 май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Журналистлар уюшмаси, МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, уларнинг мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш;

давлат органларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

давлат органлари томонидан ўз фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

2021 йил 1 март

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджетидан сайлов харажатлари учун ажратилган маблағлар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

19.

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда, давлат хизмати, таълим, илм-фан ҳамда соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда, оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбиясида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини 2021 — 2023 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ҳамда мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

20.

Суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил 1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд бошқарувчилари талабгорларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳуқуқини кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга бериш;

суд бошқарувчиси аттестатини давлат хизматлари марказлари орқали бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш;

«Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори»га суд бошқарувчиси касбини киритиш;

уч йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга «фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослашувидаги адвокатларнинг суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтамасдан суд бошқарувчилари аттестация комиссиясининг тест имтиҳонларига кириши амалиётини жорий қилиш назарда тутилади.

21.

«Tаshkеnt Lаw Spring» иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2021 йил 1 апрель

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

видеоанжуман шаклидаги форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;

юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари форумда онлайн тарзда иштирок этиши учун шароит яратиш назарда тутилади.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

22.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш.

2021 йил 1 май

Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек, мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

23.

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш;

Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига «мониторинг ташрифлари» тизимини йўлга қўйиш;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатда бўлиш қоидаларини белгилаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган (гауптвахтада ҳибсда сақлаш қўлланилган, маъмурий қамоққа олинган, жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган ва қамоққа олинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазоларга ҳукм қилинган, мажбурий даволаш муассасасига жойлаштирилган) шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноқнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шу жумладан бундай жойларга ҳар чоракда камида бир марта мониторинг ташрифларини амалга ошириш;

қийноқ учун жавобгарлик белгиланган нормаларни халқаро конвенция талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек, қийноқ жиноятини содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти қўлланилмаслигини белгилаш;

Олий Мажлис палаталари ҳар йили Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиб бориш тартибини белгилаш;

Омбудсман фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

24.

Нодавлат суд-экспертиза фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш.

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик асосидаги шаклларини жорий қилиш;

суд-экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

нодавлат экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини белгилаш назарда тутилади.

25.

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалаларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

2021 йил март

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш масаласини киритиш ҳуқуқига эга шахсларнинг доираси;

ариза бериш ҳамда уни кўриб чиқиш тартиб-таомили ва муддати, шунингдек, суд томонидан қарор қабул қилиш тартиби назарда тутилади.

2.3. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш

26.

Юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги институтини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил 1 август

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида юридик шахсларни молиявий жавобгарликка тортишни амалга ошириш тартиби ва механизмларини аниқлаштириш;

юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

27.

Маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.

2021 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жазо миқдорларини ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, жарима тарзидаги маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш назарда тутилади.

28.

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш.

2021 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида амалга оширишни йўлга қўйиш;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини (даврийлигини) узайтириш;

янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш назарда тутилади.

29.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш.

2021 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратган ҳолда, ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш ишларини бошлаш;

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш имконияти;

ҳайдовчиликка номзодлардан амалий ва назарий имтиҳон олиш жараёнларини жамоатчилик томонидан, шу жумладан видео кузатув қурилмаларидан фойдаланиб Интернет тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш назарда тутилади.

30.

Халқаро стандартлар ва инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этган ҳолда жазони ижро этиш ва пробация хизматини янада такомиллаштириш.

2021 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колонияларни босқичма-босқич қисқартириш;

биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни манзил-колонияга ўтказиш амалиётини бекор қилиб, уларни жазони енгилроғи билан алмаштириш асосида тўғридан-тўғри пробация назоратига олиш тартибини жорий қилиш;

жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколатини жазони ижро этиш муассасалари (органлари)дан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказиш;

пробация хизмати марказий ва ҳудудий маҳкамалари мақомини ошириш, ушбу хизматнинг кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, уларни ижтимоий мослаштириш ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш тартибини жорий қилиш;

«пробация фаолияти» таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

31.

Бизнес-омбудсманнинг маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича ваколатларини аниқлаштириш.

2021 йил 1 май

Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси.

Лойиҳада Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, шунингдек, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик ҳолатларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларига нисбатан қўлланиладиган чоралари доираси назарда тутилади.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

32.

Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизим жорий қилиш ишларини фаоллаштириш.

2021 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳудудларда содир бўлаётган ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш борасида фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг ролини ошириш, ташкилотлар масъулиятини кучайтириш;

маҳаллаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги фаолиятини республиканинг жиноятчилик ўсган барча маҳаллаларида йўлга қўйиш;

«маҳаллабай» ўрганиш, аниқланган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини амалга оширишда замонавий техника ва рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш назарда тутилади.

33.

Божхона назорати тартиб-таомилларини такомиллаштиришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

2021 йил 1 июль

Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона назорати тартиб-таомиллари соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш;

тоифадан ташқари мақомидаги «Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари»ни синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этиш;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашувини кескин қисқартириш;

давлат божхона хизмати органлари таркибий тузилмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан юк ташувчиларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни текшириш, уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш жараёнини рақамлаштириш, умумий онлайн назорат амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

34.

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.

2021 йил 1 май

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш;

аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг воситаларини такомиллаштириш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

35.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш.

2021 йил 1 август

Адлия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш;

Техник тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ишчи органи сифатида Лойиҳа офисини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни хорижий давлатларнинг тажрибасига мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро стандартларни имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базасига жойлаштириш назарда тутилади.

36.

Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш.

2021 йил 1 апрель

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

37.

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш.

2021 йил 1 апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари штат бирликлари ҳисобидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunоs» электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини рағбатлантириш чораларини белгилаш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва моддий техника ресурсларига маблағларни тегишли маҳаллий бюджет, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилиши;

юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш

38.

Инфляциявий таргетлаш доирасида 2021 йилда инфляция даражасини 10 фоиздан оширмаслик ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

Йил давомида

Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

иқтисодиётга ажратилган кредитнинг ўсиш суръатларининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиши суръатлари билан мувофиқлигини таъминлаш;

инфляцияни пасайтириш ҳамда пул ресурслари бозорида ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

пул-кредит инструментларидан самарали фойдаланиш;

иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;

асосий истеъмол товарларининг нархлари мавсумий тебранишлари даражасидан келиб чиқиб «хатар даражаси таҳлили» тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

39.

Инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш.

2021 йил 1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик;

импорт бозорида монополияга йўл қўймаслик, импорт товарларини олиб киришда рақобат шароитларини яхшилаш, шунингдек, ташқи бозорларни диверсификация қилиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кафолатланган захирани яратиш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришдаквота асосида сотиб олиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш;

асосий истеъмол товарларининг транспорт харажатларини субсидиялаш;

тегишли ҳудудларнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, ёғ, ўсимлик ёғи, ун ва бошқалар) талабидан келиб чиқиб, уларни квота асосида бозор шароитларида сотиб олиш ва ички бозорга интервенция қилиш чоралари назарда тутилади.

40.

Бюджет барқарорлигини таъминлашга қаратилган бюджет қоидаларини жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

Халқаро валюта жамғармаси ва хорижий мамлакатлар молия вазирликларининг техник кўмаги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб Бюджет қоидаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишни назарда тутиш.

Бунда умумий фискал балансни ҳисоблашда Ҳукумат номидан жалб қилинган ва қайта кредитланган ташқи қарз маблағларини инобатга олишни таъминлашга қаратилган бюджет қоидалари белгиланади.

41.

Ташқи қарз ҳажмини мақбул даражада сақлаб туриш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан ошмаслигини таъминлаш.

42.

Суверен халқаро облигацияларда миллий валюта улушини ҳозирги 25 фоизданкамида40 фоизга ошириш.

2021 — 2023 йиллар давомида

Молия вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

халқаро молиявий консультантлар ва юридик консультантларни ёллаш;

эмиссия рисоласини ишлаб чиқиш ҳамда суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш дастурини белгилаш;

маркетинг тадбирларини амалга ошириш, хусусан, халқаро инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш;

шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультантларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, халқаро молия бозорларида хорижий ёки миллий валютадаги суверен облигацияларни жойлаштириш назарда тутилади.

43.

Давлат қарзи бўйича маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш.

Йил давомида

Молия вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бўйича маълумотларни шакллантириш;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар тўғрисида ижро агентликлари ва лойиҳа ташаббускорлари томонидан маълумотларни ўз веб-сайтларида жойлаштириши;

ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар Олий Мажлис палаталарига киритиб бориш ҳамда Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш;

ҳар бир ҳудудда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфтратузилма лойиҳалари бўйича кенгашларга ахборот киритиш ва ОАВда ҳисобот бериш тартибини йўлга қўйиш назарда тутилади.

3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет тақчиллигини камайтириш

44.

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигини камайтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш;

бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш;

«яширин иқтисодиёт»га қарши курашиш назарда тутилади.

45.

Давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини 30 фоизга етказиш.

2021 йил 1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини 30 фоизга етказиш назарда тутилади.

46.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларини ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмаги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Бюджет кодексига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш назарда тутилади.

47.

Туман бюджети харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш.

2021 йил 1 апрель

Молия вазирлиги

Тегишли ҳисоб китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

жорий йилда ҳар бир ҳудудда биттадан туманда бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказиш;

туман бюджети харажатларининг 5 фоизининг мақсадли ишлатилишини якуний назорат қилиш учун туман депутатлари Кенгашида тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш;

Туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик томонидан билдирилган тадбирларга йўналтириш бўйича намунавий тартибни тасдиқлаш назарда тутиш.

48.

Бюджет тизими шаффофлигини ошириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлар, берилган қарзлар ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтларида чоп этишини таъминлаш;

Ҳисоб палатаси томонидан маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжудлиги, тўлиқ жойлаштирилиши устидан назорат қилиши ва жаримага тортиш амалга ошириш назарда тутилади.

49.

Ҳаёт суғуртаси тармоғини ҳамда шахсий суғуртани аҳоли орасида оммалаштириш, уларни кенг миқёсда тарғиб қилиш ҳамда янги ҳаёт ва шахсий суғурта турларини ривожлантириш.

2021 йил 1 сентябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғуртаси тармоғини ҳамда шахсий суғуртани 2023 йилгача ривожлантириш чоралари;

янги ва замонавий сотиш инструментларини жорий этиш йўли орқали суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш;

муҳим суғурта маҳсулотларини энг қулай тўлов усулларида амалга ошириш;

ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг фойда солиқ юкини икки бараварга камайтиришни кўриб чиқиш назарда тутилади.

3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

50.

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

барча хўжалик субъектлари томонидан тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтилишини таъминлаш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдони амалга оширишнинг барча бўғинларида рақамли маркировкани жорий этиш;

улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектларнинг савдо нуқталарида онлайн ККМ ўрнатилишини таъминлаш;

товар-моддий захираларни ва товарларни (ишларни, хизматлари) етказиб бериш учун электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинувини жорий этиш назарда тутилади.

51.

Халқаро стандартлар асосида Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

2,4 млн. АҚШ доллари

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тадбиркорлик субъектлари ўз мажбуриятларини бажаришини енгиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш;

солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш;

маълумотларни визуализация қилиш тизимларини жорий этиш;

ахборот тизимларини стандартлаштириш назарда тутилади.

52.

Сотиладиган товарларнинг ягона электрон таснифлагич тизимини ишлаб чиқиш ва онлайн назорат-касса машиналари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, маркировкалаш тизимларига интеграциялаш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

2,4 млрд. сўм

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар:

Бунда:

маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш;

алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш механизмини тубдан такомиллаштириш;

ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

товарлар ва хизматлар турлари бўйича ягона таснифлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

53.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш маъмурчилигини такомиллаштириш.

2021 йил 1 июль

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида маркшрейдерлик хизматини ташкил этиш;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчидан истеъмолчигача бўлган жараённи мониторинг қилиб борувчи дастурий маҳсулот (тизим) яратиш;

қурилиш корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар томонидан фойдаланилган норуда қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши назарда тутилади.

54.

Тенг рақобат шароитини яратиш ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

2021 йил 1 май

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ҳақиқатда қўшилган қиймат солиғи суммаларини тўлаган ишончли солиқ тўловчиларга тезлаштирилган тартибда солиқ суммасини қайтариш назарда тутилади.

55.

Солиқ хизматларини кўрсатишни янги босқичга чиқариш ва халқаро стандартларга мослаштириш, солиқ органларини «хизмат кўрсатувчи» юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишни давом эттириш.

2021 йил 1 август

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

1,5 млрд. сўм

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш;

марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурсини жамлаш;

солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш ва кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш;

солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бизнес жараёнларини такомиллаштириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликка чора кўришни босқичма-босқич автоматлаштириш орқали соддалаштириш;

«Солиқ юки калькулятори» интерактив хизмат турини яратиш;

«Sоliq» мобил иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун умумреспублика банклараро процессинг маркази (Uzcаrd) билан ҳамкорликда қўшимча имконият ва хизматлар яратиш;

ишончли солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш мақсадида «шубҳали» солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда, унга киритилган субъектлар рўйхатини доимий янгилаб бориш назарда тутилади.

3.4. Божхона тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш

56.

«Ягона дарча» божхона ахборот тизимини такомиллаштириш ва унга ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча тартиботларни босқичма-босқич қамраб олиш.

2021 йил 1 август

Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

8 та назорат қилувчи идораларнинг 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларининг фақат «Ягона дарча» ахборот тизими орқали берилишини ташкил этиш;

темир йўл ва ҳаво транспорти ҳамда логистика ташкилотлари томонидан қоғоз кўринишида расмийлаштирилаётган юк ҳужжатлари ва жараёнларни рақамли кўринишга босқичма-босқич ўтказиш;

барча назорат идоралари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тузиладиган шартномаларни оферта шаклига ўтказиш;

кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғимларни «ягона дарча» ахборот тизими орқали амалга ошириш назарда тутилади.

57.

Темир йўл ва авиа чегара божхона постларида хавфни бошқариш тизимини жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

хавфни бошқариш тизимини темир йўл ва авиа чегара божхона постларида жорий этиш бўйича ички идоравий ҳужжат ишлаб чиқиш;

хавфни бошқариш тизимига «Темир йўл» ва «Авиа» ахборотлаштирилган ахборот тизимини интеграция қилиш;

олиб ўтиладиган товарларнинг хавф даражасини олдиндан баҳолаш ҳамда самарали божхона назоратини амалга ошириш, куч ва воситалардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилади.

58.

Хорижий хомашё ва материалларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштириш талабларини соддалаштириш.

2021 йил 1 июль

Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қайта ишлаш бўйича операциялар рўйхатини кенгайтириш;

қайта ишланган маҳсулотларнинг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш;

божхона режимига жойлаштирилган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш;

божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат бериш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

3.5. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

59.

Банк тизимини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялашни давом эттириш.

Алоҳида жадваллар асосида

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилда «Саноатқурилишбанк», «Асака банк», «Ипотека банк», «Алоқабанк», «Туронбанк» ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш;

камида битта йирик банкдаги давлат улушини стратегик инвесторларга тўлиқ сотиш назарда тутилади.

60.

«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида» қонун лойиҳасини киритиш.

2021 йил 1 март

Марказий банк

-

-

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини бирлаштириш орқали ягона қонунни қабул қилиш;

нобанк кредит ташкилотларини лицензиялаш ва назорат қилиш жараёнларини соддалаштириш;

нобанк кредит ташкилотларининг хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш назарда тутилади.

61.

Оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга оширишни давом эттириш.

2021 йил 1 март

Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 6 трлн. сўмлик кредитлар ажратиш;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлашда авваламбор хотин-қизлар ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали кредит ажратиш тизими жорий этиш;

жойларда янги «маҳаллабай ишлаш» тизимини йўлга қўйиш орқали ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш;

аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш бўйича аризаларини қабул қилишда «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси»ни жорий қилиш чоралари кўзда тутилади.

62.

Банкларда ички бизнес жараёнларини автоматлаштириш орқали инсон ресурсларидан самарали фойдаланиб, ходимларни асосан мижозбай ишлашга йўналтириш.

Йил давомида

Марказий банк, давлат улуши мавжуд тижорат банклари

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

банкларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда халқаро умум эътироф этилган стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CRM) тизимини жорий этиш;

молиявий технологиялар асосида янги рақамлаштирилган банк хизматларини жорий қилиш;

банкларнинг ахборот технологиялар инфратузилмасини такомиллаштириш;

мижозларга замонавий стандартлар асосида хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган алоҳида ўқиш ва семинарлар ташкил этиш назарда тутилади.

63.

Контактсиз тўлов тизимларини ривожлантириш.

2021 йил 1 август

Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чораларни ишлаб чиқиш.

Бунда:

нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида аҳолини рағбатлантириш;

аҳолининг нақд пул кўринишидаги жамғармаларини нақд пулсиз кўринишдаги ички инвестицияларга йўналтирилишини таъминлаш, жумладан қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш, инвестицион фондлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ўз-ўзини банд қилган шахсларга нақд пулсиз тўловлардан фойдаланиш учун қулай шарт-шароит яратиш, ўз-ўзини банд қилган шахслар фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, рўйхатга олиш ва солиққа тортиш масалаларини соддалаштириш, улар учун махсус банк хизматларини таклиф қилиш;

тўлов хизматлари турини кўпайтириш, илғор тўлов технологияларини жалб қилиш, тўлов хизматлари бозорида тенг рақобатга шароит яратиш ва чекловларни камайтириш, тўлов ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

64.

Иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш.

Йил давомида

Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари

Чора-тадбирларни режаси.

Режада:

валюта кредитлари улушини 50 фоиздан 45 фоизга пасайтириш;

банкларнинг активлари ва мажбуриятларида хорижий валютанинг улушини камайтириш учун пул-кредит ва пруденциал инструментларни қўллаш;

банклар томонидан ташқи кредитларни жалб этишда эҳтиёткор сиёсатни юритиш бўйича чоралар кўриш.

65.

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 май

Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Бунда:

«Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи»ни Халқаро валюта жамғармасининг меъёрлари асосида ишлаб чиқиш;

суғурта, лизинг ва бошқа банк фаолияти билан шуғулланмайдиган молиявий ташкилотлар томонидан Марказий банкка тегишли статистик ҳисобот тақдим этилишини кўзда тутиш;

Марказий банк томонидан шакллантириб келинаётган пул-кредит шарҳлари билан биргаликда «Молия тизими шарҳи»ни юритишнинг йўлга қўйилишини ҳамда республика банк-молия тизими статистикасининг ягона халқаро форматда тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

молия тизими очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, фойдаланувчилар, хусусан халқаро экспертлар, молиявий институтлар ва инвесторлар учун мамлакат молия тизимини кузатиш ва таҳлил қилиб бориш имконини яратиш.

3.6. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш

66.

Суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жадаллаштириш.

2021 йил 10 март

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

суюлтирилган газ бозорида самарали рақобат муҳитини яратиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қувватларини оширишни рағбатлантириш;

аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш назарда тутилади.

67.

Табиий газни юридик шахсларга бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

-

«Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

табиий газни бозор тамойиллари асосида улгуржи сотиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш;

бозор тамойиллари асосида савдоларда иштирок этадиган табиий газ истеъмолчиларини «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими»га уланган табиий газ оқимини автоматик равишда тўхтатувчи мосламалар билан жиҳозлаш;

Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ўртасида табиий газ истеъмоли юзасидан электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилади.

68.

«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш.

2021 йил 1 октябрь

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

605,4 млн. АҚШ доллари

Хорижий молия ташкилотлар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари, жамиятнинг ўз маблағи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

газ етказиб беришда ҳисоб-китобларни «оnlinе» тартибда олдиндан тўлов тизимига ўтказиш, дебитор қарздорликни қисқартириш;

«PrеPаy» тизимини жорий этиш ҳамда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш жараёнида тафовут йўқотишларнинг олдини олиш назарда тутилади.

69.

Электр энергияси ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.

2021 йил 1 май

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

552 млн. АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари кредитлари, ўз маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 7,5 млн. дона янги ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичларини биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

70.

Республика минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил 20 февраль

Давлат геология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат геология қўмитасининг махсус мақсадли ҳисобварағи маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини 2021 йилда 40 фоизга етказиш;

геология йўналишидаги иқтидорли ёш мутахассисларни хорижий ўқув курсларида ўқитиш ва амалиёт ўташини таъминлаш;

ахборот очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондидаги архив матераиллари бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилиш;

геология-қидирув ишлаб чиқаришига мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилиш назарда тутилади.

71.

2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш.

2021 йил давомида

Давлат геология қўмитаси, Энергетика вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат геология қўмитасининг махсус мақсадли ҳисобварағи маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

дала геология ишлари натижасидан олинган намуналар таҳлили ва бошқа геологик маълумотларни умумлаштириш асосида аукцион савдоларига қўйиладиган геологик объектлар рўйхати шакллантирилади ҳамда ҳар бир объект бўйича тизерлар, тақдимот материалларини тайёрлаш;

2021 йилнинг иккинчи ярмида танланган 50 та геологик объектларда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар шаффоф механизмлар асосида аукцион савдоларига жойлаштирилиб, маҳаллий ва хорижий инвесторларга таклиф этиш назарда тутилади.

72.

Геология фанлари университетида ташкил этилган илмий кластер негизида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий халқаро стандартларни жорий қилган ҳолда, фан ва амалиётни интеграциялашни жадаллаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат геология қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат бюджети, Давлат геология қўмитасининг махсус мақсадли ҳисобварағи маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

геология-қидирув амалиётига соҳа ва хорижий институтларнинг истиқболли майдонларни прогноз қилиш, маъданларни қайта ишлашга йўналтирилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлари натижаларини жорий қилиш;

фойдали қазилмалар конларининг 3D-моделларини ишлаб чиқиш;

ГИС-технологиялари негизида рақамли картографик материалларни яратиш назарда тутилади.

73.

Водород энергетикаси технологияларини ўрганиш ва илм-фанни ривожлантириш.

2021 йил февраль

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, бошқа вазирлик ва идоралар

-

-

Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион марказини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

марказни очиш ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаш;

водород энергетикаси йўналишларида кадрларни тайёрлаш;

водород энергетикаси соҳасидаги олим ва мутахассисларни етакчи хорижий илмий муассаса ва компанияларга стажировкаларга юбориш;

хорижий давлатларнинг водород соҳасидаги илмий муассаса ва марказлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ташкил қилиш;

водород энергетикаси технологиялари йўналишида илмий-техникавий кенгаш ташкил қилиш ва вазифаларини белгилаш;

мамлакатда йиллик водород энергетикаси ҳолати бўйича Ҳисоботни тайёрлаш ва Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдимотини ўтказиш амалиётини 2021 йилдан бошлаб жорий қилиш назарда тутилади.

74.

Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.

2021 йил 10 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Навоий КМК, Марказий банк, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

биржага қўйиладиган кумуш ҳажмларини шакллантириш;

маҳсулот бошланғич нархини асосли шакллантириш;

заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини сотиб олиш учун кенг имкониятлар яратиш назарда тутилади.

75.

МДҲга аъзо давлатлар ўртасида электрон саноат кооперация алоқаларини ташкил этиш ва кенгайтириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

МДҲга аъзо давлатларда мавжуд йирик ишлаб чиқариш қувватларининг истиқболдаги эҳтиёжларини таъминлаш учун кооперация алоқаларини кенгайтириш;

МДҲ давлатларининг кооперация форумини ўтказиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай бўлган ягона электрон саноат кооперация порталини ривожлантириш;

хомашё ва материалларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) бўйича экспорт-импорт шартномаларини масофавий тузиш;

маҳсулотлар экспорти ва импортига оид статистик маълумотларни доимий равишда жойлаштириш ва янгилаб бориш;

чеклов, тақиқ, лицензиялаш, рухсат бериш ҳужжатлари, тариф ставкалари, божхона имтиёзлари, транспорт компанияларининг тарифлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни «онлайн» тарзида олиш имкониятларини яратиш;

соҳаларни маҳаллийлаштириш бўйича хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш масаласини ўрганиб чиқиш ва таклиф тайёрлаш назарда тутилади.

76.

Ҳудудий, тармоқ ва Республика миқёсидаги саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, реал ёки виртуал шаклда саноат ярмаркаларини ўтказиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат соҳасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш назарда тутилади.

3.7. Ҳудуд, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш

77.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш.

2021 йил 1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Республика ва маҳаллий бюджетлар, халқаро молия институтлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллалар ва аҳоли сонидан келиб чиқиб, уларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича мақсадли параметрлар ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш;

амалга ошириладиган ишларни 50 фоизини республика бюджетидан, 50 фоизини маҳаллий бюджетдан тенг улушларда ажратилишини белгилаш;

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида белгиланган тадбирларга халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш;

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини шакллантириш ва амалга оширилаётган ишларни онлайн мониторингини олиб бориш имконини берувчи портални (дастур) ишга тушириш назарда тутилади.

78.

Ҳар бир қишлоқ ёки маҳаллани уларнинг имкониятлари, ўз йўналиши ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб ривожлантириш.

2021 йил 1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3 трлн. сўм

Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир ҳудуд имкониятлари, нисбий рақобат устунлигидан келиб чиқиб, ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва «ўсиш нуқталари»ни белгилаш;

ҳудудлар имкониятидан келиб чиқиб, танланган йўналишларда тадбиркорлар ташаббуслари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва шароитларни давлат томонидан яратиб бериш тизимини жорий этиш. Бунинг учун 2021 йилда 3 трлн сўм маблағга эга бўладиган «ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси»ни ташкил этиш;

жамғарманинг молиявий манбаларини белгилаш, маблағларни шакллантириш ва тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;

жамғарма маблағларини маҳаллий Кенгашлар таклифларига асосан инфратузилма лойиҳаларини қўшма молиялаштиришга йўналтириш назарда тутилади.

79.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш борасида тизимли мониторинг ўрнатиш ва назоратини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси

-

-

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳудудларнинг, шу жумладан туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини тегишли кўрсаткичлар асосида чуқур таҳлил қилиб бориш;

ҳар ой барча туман ва шаҳар ҳокимларининг амалий чора-тадбирлар дастурлари ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар ижросининг Бош вазир раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор ўтказган ҳолда муҳокама қилинишини ташкил этиш назарда тутилади.

80.

Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш;

унинг ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериб бориш тизимини жорий этиш;

камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар самарасини Давлат Хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳокимлар фаолиятига баҳо бериш рейтингига интеграция қилиш назарда тутилади.

81.

Ҳудудларда ташқи қарз ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Халқаро молия институтлари ва хусусий шериклар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ташқи қарз ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳаларни маҳаллий Кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш;

давлат хусусий шериклигига таклиф этилаётган барча объектлар бўйича маълумотлар ягона электрон порталда тўлиқ жойлаштирилишини таъминлаш;

ҳудудларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитални жалб этиш мақсадида кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади.

82.

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2021 йил 1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

1 трлн. сўм

Республика бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

600 млрд. сўм

Халқаро молия институтлари маблағлари

туман ва шаҳарда саноат салоҳиятини янада ошириш учун 100татехнопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудийкластер ва махсус логистика марказларини ташкил этиш;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарига, биринчи навбатда, зарур инфратузилма объектларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг энг мақбул йўналишини белгилаб бориш назарда тутилади.

83.

Шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

1,4 трлн. сўм

Республика бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини белгилаш;

Қурилиш вазирлиги томонидан ободонлаштириладиган кўчаларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш;

барча туман марказлари ва шаҳарларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этиш;

объектларда ишларни сифатли ва ўз муддатида ташкил этиш назарда тутилади.

3.8. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш

84.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 октябрь

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, шунингдек, уларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш асослари ҳамда тартиби;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантирувчи нормалар;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари;

тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти шаффофлигини ошириш, коррупция билан боғлиқ омиллар шаклланишининг олдини олиш, тартиб ва таомилларни янада соддалаштириш ҳамда такомиллаштириш;

«ўрта бизнес» субъектлари тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта ва йирик бизнес мезонларини кўриб чиқиш ва белгилаш;

тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш ва давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби;

тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қоидалар;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

85.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 август

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китоблар асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона биллинг тизимининг инфратузилмасини кенгайтириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш;

Ягона биллинг тизимининг махсус модулини ишлаб чиқиш;

тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизим мавжуд бўлмаган давлат органларида жорий этиш;

вазирлик ва идораларнинг айрим йиғим, божлар ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

86.

Истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари рейтингини жорий қилиш.

2021 йил 1 июнь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда товар (маҳсулот), иш ва хизматларни истеъмолчилар томонидан онгли танловини таъминлаш мақсадида уларнинг хабардорлигини ошириш учун тадбиркорлик субъектларида иш ва хизматларни кўрсатишда, товарларни сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига мувофиқлигини, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда баҳолаш орқали рейтинг юритилишини жорий қилиш назарда тутилади.

87.

Махсус иқтисодий зоналари иштирокчиси мақомини олиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

2021 йил 1 август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

махсус иқтисодий зоналарининг иштирокчиси мақомини олишда электрон танлов ўтказиш тартибини жорий этиш;

талабгорларнинг ҳужжатларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш;

эркин иқтисодий зоналарининг ягона порталида ижарага бериладиган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш;

талабгорларга инвестиция лойиҳаларининг кўриб чиқилишини реал вақт режимида кузатиб бориш тартиботини жорий этиш назарда тутилади.

88.

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш.

2021 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

140 млрд. сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Аёллар дафтари жамғармаси, Ёшлар дафтари жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш назарда тутилади.

3.9. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатиш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш, транспорт инфратузилма объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш

89.

5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш.

Йил давомида

Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзйўлинспекция», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

400 млрд. сўм

Республика бюджети

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳудудлардаги кўприклар ҳолатини қайта хатловдан ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича 2021 йилда таъмирланиши зарур бўлган кўприкларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;

манзилли рўйхатга киритилган объектларда таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш назарда тутилади.

90.

Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш.

2021 йил 1 март

Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Uzbеkistаn Airwаys» АЖ, «Uzbеkistаn Airроrts» АЖ

Ҳисоб-китоблар асосида

Республика бюджети (субсидия қисми) маблағлари, жалб этиладиган хусусий инвесторлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида (қишлоқ жойларда) мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар харажатларини молиялаштириш, норентабель йўналишлар бўйича зарарларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;

2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Буxоро — Урганч — Xива темир йўлини электрлаштиришни бошлаш назарда тутилади.

91.

Темир йўл транспорти соҳасини трансформация қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш.

2021 йил 1 июль

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада :

темир йўл транспорти хизматларини кўрсатишда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда рақамлаштириш даражасини ошириш;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш;

темир йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш назарда тутилади.

92.

Аҳоли учун янада қулайликлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида темир йўл ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

1 трлн. сўм

Республика бюджети маблағлари

ер усти метро ҳалқа йўлининг қурилиш ишларини давом эттириш ва 12 км бўлган иккинчи босқичини фойдаланишга топшириш;

ер ости ва ер усти метро линияларини яхлит тизим сифатида бир-бирига улаш;

42,2 млн. евро

Испания савдо вазирлигининг Корпоратив ривожлантириш фонди кредити

2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи Tаlgо-250 русумли йўловчи электропоездини олиб келиш ва 2 та маршрутга ҳаракатни йўлга қўйиш;

53 млн. АҚШ доллари

Росэксимбанк ва Внеш-экономбанк кредити

Буxоро — Урганч — Xива темир йўлини электрлаштириш ишларини бошлаш;

метро учун 4 та янги электропоездларни харид қилиш;

15,3 млн. евро

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

локомотив паркини янгилаш назарда тутилади.

93.

Ҳудудларнинг транспорт тизими моделларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 ноябрь

Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг 30 та шаҳрида ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, шаҳарда алоҳида йўлакда автобуслар ҳаракатини ташкил этиш, унга катта сиғимли автобусларни қўйиш;

йирик чорраҳалар ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, автобуслар интервалларини қисқартириш;

жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

94.

Қишлоқдан — туман марказигача ҳамда туман марказидан — вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш.

2021 йил 1 май

Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет, тижорат банклари кредити ва хусусий шериклар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновларини хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтириш;

ҳар бир ҳудудда биттадан туманда ташувчилар учун иқтисодий самарасиз бўлган автобус йўналишларида йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини босиб ўтилган масофа ва йўловчи сонидан келиб чиқиб, бюджетдан субсидиялаш тизимини жорий этиш;

автобекатларда тадбиркорлик объектларини очиш учун рухсат беришнинг шаффоф электрон тартиби ва улардан фойдаланишга аниқ талабларни белгилаш;

750 та автобус бекатларини намунавий лойиҳалар асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, таъмирлаш ва тиклаш назарда тутилади.

95.

Ҳудудларда 130 минг километр узунликдаги паст ва ўрта кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини тасдиқлаш.

2021 йил 1 апрель

Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Халқаро молия институтлари ва корхоналарнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021 — 2025 йилларда паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

96.

Барча маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи йўл-транспорт тизимининг ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 сентябрь

Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Uzbеkistаn Airwаys» АЖ, «Uzbеkistаn Airpоrts» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ҳисоб-китоблар асосида

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш;

Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялаш назарда тутилади.

97.

Республика транспорт-логистика тармоғини ривожлантириш ва халқаро коридорларга интеграциялаш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbеkistаn Airpоrts» АЖ, «Uzbеkistаn Airwаys» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Туркманистон — Озарбайжон — Грузия» мультимодал йўналишида юк ташувларини ташкил этган ҳолда республиканинг транзит салоҳиятини ошириш;

«Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Уммон» йўналишидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш назарда тутилади.

98.

Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш.

2021 йил 1 июль

Транспорт вазирлиги, «Uzbеkistаn аirpоrts» АЖ, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, давлат-хусусий шериклик асосида тақдим этиладиган аэропортлар аниқланади, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

99.

Зиёрат туризми ва ички туризмниривожлантириш.

2021 йил 1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга мамлакатлардан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;

айрим давлатлар учун виза тизимини янада соддалаштириш;

тарғибот тадбирлари учун алоҳида маблағлар ажратиш, ҳар йили турли фестиваль ва танловларни ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш;

тарғибот ишларининг қўшимча молиялаштириш манбаларини белгилаш;

мавсумдан ташқари туризм даври учун турли рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш;

маданий мерос объектларини ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш назарда тутилади.

100.

Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш.

2021 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги

1 трлн. сўм

Республика бюджети, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

тегишли туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш;

жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмани ривожлантириш;

маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш назарда тутилади.

101.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида туристик инфратузилмани ривожлантириш.

2021 йил 1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлларининг ҳудудида туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш;

ҳудуднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос хизматлар яратиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

102.

Жиззах вилоятида замонавий туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш.

2021 йил 1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада замонавий туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш назарда тутилади.

103.

Туризм соҳасидаги битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган онлайн-платформа яратиш.

2021 йил 1 сентябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

150 млн. сўм

Бюджетдан ташқари маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

меҳнат бозорини таҳлил қилган ҳолда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш;

иштирокчилар билан мулоқот ўрнатишга қаратилган ахборот тадбирлари (конференция, учрашув, пресс ва видео конференция, йиғилишлар) тўғрисида батафсил маълумотларни шакллантириш;

бўш иш ўринлари ярмаркаларида туризм фирма ва компанияларининг фаол иштирокини таъминлаш назарда тутилади.

104.

Бухоро ва Хоразм вилоятларининг туризм салоҳиятини пандемия шароитидан сўнг тиклаш ва янада ривожлантириш.

2021 йил 1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда тегишли вилоятларнинг туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги йўналишларни ташкил этиш, туризм соҳаси хизматлар турини диверсификациялаш, янги тарғибот кампанияларини ташкил этиш, оммавий тадбирларни белгиланган тартибда ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

3.10. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

105.

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.

2021 йил 1 август

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида марказлашган инвестицияларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари ва муҳимлигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади.

106.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

2021 йил 1 июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 — 2023 йилларда мўлжалланган Инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари, шу жумладан марказлашган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар (объектлар) бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;

лойиҳа ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, тендер жараёнларини ўтказиш, молиялаштиришни очиш;

қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, белгиланган инвестицияларни тўлиқ ва оқилона ўзлаштириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

2017 — 2020 йилларда фойдаланишга топширилган қувватлар ва объектларнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган кўрсаткичларга эришилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

мониторинг якунлари бўйича йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш;

мониторинг якунларини Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб борилиб, тегишли чоралар кўриш назарда тутилади.

107.

Тармоқлар ва ҳудудларга жалб қилинган ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг давлат статистик ҳисоботларида акс эттирилиши бўйича хорижий тажрибани, жумладан UNCTAD тавсияларини ўрганган ҳолда ягона ҳисобот шакллари ва уларни жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, вазирлик ва идоралар

-

-

Методологик қўлланма лойиҳаси.

Бунда:

Ҳужжат лойиҳасида тармоқлар ва ҳудудларга жалб қилинган ҳамда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг давлат статистик ҳисоботларида акс эттирилиши бўйича хорижий тажрибани, жумладан UNCTAD тавсияларини ўрганган ҳолда, ягона ҳисобот шакллари ишлаб чиқилади ва уларни жорий қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш назарда тутилади.

108.

2021 йилда 23 млрд доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ташаббускор идоралар (вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;

2021 йилда амалга оширилаётган, жумладан ишга тушириш белгиланган жами 226 та йирик инвестиция лойиҳаларини Идоралараро ишчи гуруҳи билан биргаликда тасдиқланган Графикка асосан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва ўрганиш якунлари бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.

109.

Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини барча босқичларини сифатли ва самарали ташкил этиш;

халқаро молия ташкилотларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда қарз олувчи ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ходимларини лойиҳаларни бошқариш ва харидларни ташкил этиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

лойиҳаларни амалга оширишда кечиктириш ва белгиланган натижаларга эришишни таъминламаган лойиҳа ташаббускорларининг биринчи раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўриш;

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда унга юклатилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

3.11. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш

110.

Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

2021 йил 15 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

-

-

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

111.

Европа Иттифоқининг «GSP+» тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш учун кенг кўламли дастур ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

-

-

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда «GSP+» тизими доирасидаги имтиёзларни самарали қўллаш борасида амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш назарда тутилади.

112.

Янги экспорт бозорларига чиқиш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йил давомида хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини таъминлаш;

хорижий давлатларда савдо уйлари, «шоу-рум»лар ва реклама кампанияларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш;

2021 йилда алоҳида маҳсулот турлари учун 40 та янги давлатлар бозорини ўзлаштириш чораларини кўриш назарда тутилади.

113.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи ҳамда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш;

«Фактологик ҳужжат» лойиҳасини тайёрлаш;

ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўтказиш;

тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари учун ЖСТ битимлари ва кўп-томонлама савдо тизими қоидалари бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш;

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими (КШҲБ) бўйича музокараларнинг 7-раундини ўтказиш;

КШҲБнинг очиқ масалаларини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон — Европа экспертлари ўртасида видеоконференцияларни ўтказиш ва Битим матнини келишиш назарда тутилади.

114.

2021 йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари ажратиш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

100 млн. АҚШ доллари

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн. доллар ресурс маблағларининг Экспортни рағбатлантириш агентлигига тўлиқ ажратиб берилишини таъминлаш;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банклари талабига мувофиқ экспортолди молиялаштириш ишлари учун ресурс маблағлари ажратиш;

экспортолди молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш назарда тутилади.

115.

Товар ва хизматлар экспортини камида 20 фоизга ошириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ҳукумат комиссияси томонидан экспорт қилувчи корхоналар билан корхонабай ишлаш тизимини фаол давом эттирган ҳолда, уларнинг фаолияти давомидаги муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш;

инвестиция дастурлари доирасида ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини экспорт фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўриш;

хомашё экспортини кескин камайтирган ва республика ҳудудида чуқур қайта ишлаган ҳолда, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш назарда тутилади.

116.

Республикага хавфли маҳсулотларкириб келишининг олдини олиш.

2021 йил 20 февраль

«Ўзстандарт» агентлиги, Давлат божхона қўмитаси

60 млн. сўм

Бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига киритилиши тақиқланган хавфли маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва тезкор ахборотни божхона идораларига етказиш бўйича махсус Интернет порталини йўлга қўйиш;

порталга киритилган хавфли маҳсулотлар импортини тақиқлаш назарда тутилади.

117.

Электротехника соҳасида фаолият юритаётган корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.

2021 йил 20 март

«Ўзстандарт» агентлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

«СЕNELEC» стандартларини қабул қилиш;

Европада жорий этилган сифат талабларига мувофиқ электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилади.

3.12. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш

118.

«Ягона дарча» тамойили бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига инновацияларга асосланган сифатли агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

2021 йил 20 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

160 млн. АҚШ доллари

Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021 — 2025 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказини ташкил этиш;

соҳада илмий ва инновацион ишланмаларни яратган ва самарали жорий этган олимлар ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш;

ҳудудий марказлар фаолиятларини мавжуд коллежлар базасида ташкил этиш ҳамда уларнинг зарур инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш;

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида агрохизматларни мувофиқлаштирувчи марказ фаолиятини йўлга қўйиш;

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида замонавий технологиялар асосидаги Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;

2022 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида Миллий марказнинг туман бўлинмалари ташкил этиш назарда тутилади.

119.

Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини ва самарадорликни ошириш.

2021 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

қишлоқ хўжалигида энг илғор технологиялар, ресурс тежовчи ва биологик усуллардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори авлодли уруғлари билан таъминлаш, илм-фан ютуқлари ва инновацияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига кенг жорий этиш;

пахта майдонларида 160 минг гектар сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, ҳосилдорликни пахта ва ғаллачиликда 8 — 10 фоизга, мева-сабзавотчиликда 15 — 20 фоизга ошириш чораларини кўриш;

ҳар бир гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг АҚШ долларидан камида 5 минг АҚШ долларигача босқичма-босқич етказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

шоличиликда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида асосий майдонларда 20 фоизгача ва такрорий майдонларда 70 фоизгача кўчат усулида экишни жорий этиш;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобига экологик тоза, сифатли экспортбоп мева-сабзавотлар етиштириш;

пахта ва ғалла етиштиришга қўшимча равишда шоли, сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ҳам молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

унумдорлиги юқори кўчатларни харид қилишда ҳамда халқаро сертификатларни (GlоbаlGAP, Orgаnic) олиш харажатларининг 50 фоизини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг харажатлари фоиз ставкасини 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари нав муаллифлари, уруғ ва кўчат етиштирувчилар манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш;

кооперациялар ташкил этилиб, уларда етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, даладан бозорга етказиб бериш ва экспортни амалга ошириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

120.

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш, ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

2021 йил 20 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишнинг бозор механизмларига асосланган шаффоф тизимини жорий этиш;

ернинг тўлақонли субижара бозорини шакллантириш, ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;

экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон хариталарини яратиш назарда тутилади.

121.

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 90 минг гектар майдонларни қайта фойдаланишга киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

960 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилда 90 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида ерларни фойдаланишга киритиш, амалга оширилаётган ишларнинг тизимли мониторингини юритиш ҳамда ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб бориш;

фойдаланишга қайта киритилган майдонларда қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

122.

Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини кўпайтириш ҳамда сувни иқтисод қилиш технологияларини жорий этиш.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

330 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

1,17 трлн. сўм

Халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари маблағлари, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган имтиёзли кредитлари

туманларда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда сувни тежайдиган суғориш технологияларини монтаж қилиш ҳамда уларни ишлатишда кўмаклашиш бўйича сервис гуруҳларини ташкил қилиш;

230 минг гектарда сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

200 минг гектар майдонни лазерли текислагич ёрдамида текислаш;

сувни тежайдиган суғориш ва бошқа технологияларни жорий этишни кенгайтириш;

суғориш даврида республика бўйича 5 млрд. куб метргача сув тежаш;

Осиё тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобидан Амударё ҳавзасида сув ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш бўйича намунавий лойиҳани амалга ошириш назарда тутилади.

123.

2021 — 2023 йилларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш ва шакл бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

2021 йил март

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо турларининг кесилишига жорий этилган мораторийга қатъий риоя этилиши устидан экологик назоратни янада кучайтириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги биологик ёшини ўтаб бўлган, зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган дарахт ва буталарни соҳа олимларива мутахассислари иштирокида ўрганиб, тегишли хулосаларни расмийлаштириш;

дарахт ва буталар ўсишини тўхтатишга олиб келадиган шикастланиш даражасини аниқлаш меъёрларини белгилаш назарда тутилади.

124.

«Даладан истеъмолгача» тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

5,6 млн. АҚШ доллари

Европа Иттифоқи грант маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида «даладан истеъмолгача» тамойили асосида маҳсулотларни етиштириш занжирини ташкил этиш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ташкил этишга Европа Иттифоқининг грант маблағларини йўналтириш;

ушбу ҳудудларда 500 нафар ёшлар ва «темир дафтарга» кирган эҳтиёжманд аҳолига 1 гектардан ер майдонлари ажратилади ва уларни мева-сабзавотчилик кооперацияларига бирлаштириш орқали янги иш ўринлари яратилиб, даромад олишини таъминлаш назарда тутилади.

125.

Фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритиш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳамда ерга ер қўшиш орқали қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлар яратиш ва 0,1 — 1 гектарлик кичик участкалардан иборат оилавий ва бошқа турдаги хўжаликлар кооперацияларини ташкил қилиш.

2021 йил 20 август

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш;

кооперациялар томонидан сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт қилиш;

қишлоқ аҳолиси ва ёшларни доимий иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни «темир дафтар»дан чиқариш назарда тутилади.

126.

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилик ва кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, харидорларни кафолатланган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш механизмини жорий этиш.

2021 йил 20 август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиши инспекцияси, Фанлар Академияси, Интеллектуал мулк агентлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда:

Жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаш, ҳудудларни ихтисослаштириш;

нав муаллифларининг манфаатдорлигини ошириш, сифатли уруғликлар билан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни илм-фан билан узвий боғлаш орқали селекция, уруғчилик ва кўчатчилик соҳасини ривожлантириш;

тадбиркорлар томонидан уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича кооперацияларни ташкил этиш назарда тутилади.

127.

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги

600 млн. АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва донорлар маблағлари

Амалий чора тадбирлар.

Бунда:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг соҳага 100 млн. АҚШ доллардан ортиқ грант маблағлари жалб этилади ва қуйидаги тадбирлар амалга оширилади;

хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг вакилларидан иборат «Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларини) мувофиқлаштириш бўйича кенгаш» фаолиятини йўлга қўйиш;

вазирлик ҳузурида халқаро ва маҳаллий грантлар билан ишлаш бўйича идоралараро экспертлар гуруҳларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш доирасида жалб этилган 500 млн доллар миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш назарда тутилади.

128.

Қишлоқ хўжалиги тармоғи статистикасининг шаффоф механизмини жорий этиш ва рақамлаштириш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, вазирлик ва идоралар

7,5 млн. АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва донорлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш;

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашган платформасини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг асосий ва такрорий экин турлари, ҳосилдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, интерфаол харитада кузатиш имкониятига эга «онлайн ҳосил» ягона ахборот базасини шакллантириш назарда тутилади.

129.

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

2021 йил 20 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

6 трлн. сўм

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда, 2021 йилда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган 1 500 та янги лойиҳаларни ишга тушириш назарда тутилади.

130.

Аҳоли томорқаларига комплекс хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун республиканинг мева-сабзавот кўп етиштириладиган 32 та туманида томорқа хизмати кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 ноябрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

102 млрд. сўм

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда, аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш учун техника хизмати кўрсатиш, совутгичли омборхоналар қуриш, кўчатчилик иссиқхоналарини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш орқали томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, ички бозорга ва экспортга сотишда кўмаклашиш назарда тутилади.

3.13. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

131.

Электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда мавжуд электрон давлат хизматларини такомиллаштириш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талабгорлиги юқори бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш режа-жадвалини шакллантириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 60 та давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ҳамда масофавий хизматлар улушини 60 фоизга етказиш;

жисмоний ва юридик шахсларни мобил телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлари асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;

электрон хабардор қилиш тизимини жорий қилиш;

электрон дастурларни ишлаб чиқиш учун давлат органларининг тегишли маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш учун очиқ платформа яратиш назарда тутилади.

132.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк)ларни кенгайтириш ва янги инфратузилма объектларини қуриш.

2021 йил 20 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

IT-паркнинг Бухоро, Наманган, Навоий, Нукус, Урганч, Термиз ва Тошкент шаҳарларида ҳудудий филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорлар қабул қилиш:

IT-паркнинг ҳудудий филиалларини қуриш ҳамда зарур инфратузилмаларни ташкил этишни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;

ташкил этилган объектларни белгиланган тартибда IT-паркка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш назарда тутилади.

133.

Ташқи реклама объектларини рақамли мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.

2021 йил 1 сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ташқи реклама объектлари ноқонуний ўрнатилишининг олдини олиш, жойлашган жойи ва мулкдорини қулай идентификация қилиш;

жойлаштириладиган рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда доимий мониторинг қилиб бориш;

камчиликка йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга нисбатан тезкор муносабат билдириш имкониятини берувчи ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш назарда тутилади.

134.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида «Smаrt cоnsumеr» ахборот тизимини жорий қилиш.

2021 йил 1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда онлайн тарзда истеъмолчилардан мурожаатларни (шикоятларни) қабул қилиш, уларга маслаҳат бериш имкониятларини берувчи «Smаrt cоnsumеr» ахборот тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

3.14. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш

135.

Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

-

Хорижий инвесторлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни («евробонд») жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга оид жамиятларнинг кузатув кенгаши қарорларини қабул қилиш назарда тутилади.

136.

Стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

137.

Йирик корхоналардаги давлат улушини сотувга қўйиш.

Йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастурлари.

Бунда «Фарғона азот» ва «Деҳқонобод калий» заводлари, «Кока-кола ичимлиги» корхонаси, «Билдирсой» ва «Чорвоқ» оромгоҳлари, «Ичан қалъа» ва «Ҳайат Реженси» меҳмонхоналари, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхоналардаги давлат улушини сотувга қўйишга тайёрлаш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш назарда тутилади.

138.

Давлат улуши бўлган корхоналар сонини келгуси икки йилда камида 3 баравар қисқартириш.

2021-2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда давлат улуши бўлган корхоналар сонини йилма-йил қисқартириш бўйича аниқ «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини амалга ошириш назарда тутилади.

139.

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзоларининг фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2021 йил 20 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, халқаро молия институтлари (ОТБ)

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кузатув кенгаш таркиби аъзоларини касбий тажрибаси, билимлари, кўникмалари ва шахсий фазилатлари асосида шакллантириш;

уларнинг фаолияти учун самарали мотивация тизимини шакллантириш;

кенгаш аъзоларининг иш ҳақини уларнинг фаолияти самарадорлигидан келиб чиқиб аниқлаш;

корхоналарда корпоратив бошқарув амалиётининг сифатини яхшилаш назарда тутилади.

140.

Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини яратиш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

500 млн. сўм

Агентликнинг бюджетдан ташқари фонди, Халқаро институтлар ва ташкилотлар, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда баҳолаш хизматлари бозоридаги ахборот, баҳолаш фаолияти тўғрисидаги долзарб, ҳаққоний ва доим янгиланувчи шаффоф ахборотнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини жорий этиш назарда тутилади.

141.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгашига мустақил аъзоларни жалб қилиш имконини берувчи портални яратиш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш бўйича портални яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши номзодларини кўрсатиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш;

ҳар бир номзоднинг давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларини эркин кўришини таъминлаш назарда тутилади.

3.15. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик

142.

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

2021 йил 1 июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги

52 млрд. сўм

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

«Lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш назарда тутилади.

143.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг «кузатувчи давлат» мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар, ўтказилаётган тадбирлар ва режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг «кузатувчи давлат» мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш назарда тутилади.

144.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш.

Йил давомида

«Ўзстандарт» агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш;

ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламентлар асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилади.

3.16. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

145.

Аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

ушбу кўрсаткичлардан ижтимоий сиёсатни юритишда самарали инструмент сифатида фойдаланиш;

ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтирилган ҳолда, уларни минимал меъёрлар даражасида босқичма-босқич таъминлаш бўйича махсус дастурни тасдиқлаш назарда тутилади.

146.

Камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимни тўлиқ жорий этиш, ўқишга жалб қилинган фуқаролар қамровини кенгайтириш.

Йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

140,5 млрд. сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

70 минг нафар ишсиз фуқарони 40 та касб-ҳунар бўйича ўқитиш;

ишсиз фуқароларни тадбиркорликка ўқитиш (39,6 минг нафар, шу жумладан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастури бўйича);

50 минг фуқароларни ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларга ўқитиш;

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га кирган фуқаролар ўқиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, ёшлар ва хотин-қизларнинг ўқиш харажатларини (1 млн. сўм) Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаш назарда тутилади.

147.

Ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш.

2021 йил 20 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

95 млрд. сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

касб-ҳунар масканлари сонини 1 000 тага етказиш, бунда 136 та мавжуд масканга қўшимча равишда 864 та маҳаллада тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллаларда касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш жойи билан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини ўқув жиҳозлари билан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан қопланиши назарда тутилади.

148.

Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишчи касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизимини жорий этиш.

Йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

ҳар бир ҳудудда ташкил этилган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказларида камида 10 та ишчи-касблар бўйича малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар томонидан малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

хусусий касбий малакани баҳолаш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш назарда тутилади.

149.

Ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиш.

2021 йил 1 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

10 млрд. сўм

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларга:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратиш;

ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш;

берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш назарда тутилади.

150.

Давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқаролар, камбағал оила аъзоларига уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий контракт тизимини жорий этиш.

2021 йил 20 март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бандлигини таъминлаш ва моддий кўмак бериш мақсадида ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича фуқаронинг олаётган маблағлар ҳисобига мажбуриятларни белгиловчи «ижтимоий контракт» механизмини жорий этиш;

фуқаронинг ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажариш устидан мониторинг тизимини ўрнатиш ва давлатдан ёрдам олган фуқаронинг «шахсий профили»ни яратиш;

ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажарган фуқароларни рағбатлантириш, бажарилмаган ҳолатларда фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини белгилаш;

ижтимоий контракт тизими тажриба тариқасида жорий этилаётган туман (шаҳар)лар рўйхатини белгилаш, тажриба натижаларига кўра қолган туман (шаҳар)ларида татбиқ этиш;

ижтимоий контракт тизимини жорий этиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва хорижий экспертларни жалб қилиш мақсадида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш назарда тутилади.

IV. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҲАМДА Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

4.1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

151.

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш.

2021 йил февраль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги

600 млрд. сўм миллий валютада жойлаштирилган халқаро облигациялар ҳисобидан 45 млн. АҚШ доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 455 млрд. сўм (45 млн. АҚШ доллари эквивалентида), «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида аввал ажратилган кредитларни қайтарилиши ҳисобидан 50 млн. АҚШ доллари

Давлат бюджети, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш механизмлари яратилади ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш чоралари назарда тутилади.

152.

Болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

100 000 млн. сўм

Республика бюджети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди мақоми, фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, молиялаштириш манбалари, жамоатчилик иштироки механизмлари назарда тутилади.

153.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Болалар Омбудсмани тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини сақлаган ҳолда Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

154.

БМТ шафелигида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил 20 июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, бошқа манбалар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишчи гуруҳни шакллантириш, форум концепцияси ва дастурини тасдиқлаш;

форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш назарда тутилади.

155.

Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил 1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, бошқа манбалар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада анжуманни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий гуруҳ таркиби ҳамда анжуман концепцияси ва дастури тасдиқланади.

156.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида барча шаҳар ва туманларида «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни ташкил этиш.

2021 йил 20 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100 млн. АҚШ доллари

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида алоҳида жамғарма ташкил этиш;

Жамғарма орқали ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда молиялаштириш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қуриш ва уларни ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектларини жойлаштириш назарда тутилади.

157.

Ёшларнинг халқаро «IT» сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, жорий этилишини таъминлаш.

2021 йил 20 апрель

Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг халқаро «IT» сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш бўйича эксперт кенгаши тузиш;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

158.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали уларни иш билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган ва бошқа умумтаълим мактабларида «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан босқичма-босқич интеграция қилиш;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчилар IT-паркининг IT-академиясида таҳсил олиши учун уларга махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш ва иш билан таъминлаш назарда тутилади.

159.

Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини йўлга қўйиш.

2021 йил 20 март

Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

160.

Ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда «Андижон ёшлар форуми»ни ташкил этиш.

2021 йил 20 май

Андижон вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда «Андижон ёшлари форуми»ни ташкил этиш назарда тутилади.

161.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида «Фарғона ёш ҳунармандлар фестивали»ни ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда «Фарғона ёш ҳунармандлар фестивали»ни ташкил этиш назарда тутилади.

162.

«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш;

«Ҳунарли киши хор бўлмас» ғояси асосида уста ҳунармандлар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда «устоз-шогирд» анъанасини янги тизимда жорий этиш;

«Устоз-шогирд» анъанасига жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

163.

«Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббусини амалга ошириш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда «Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда ёшларга қўшимча иш жойи яратиш назарда тутилади.

164.

Ёшлар, айниқса, иш ва ўқиш билан банд бўлмаган ёшлар билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини яратиш.

2021 йил 20 май

Ахборот технологиялари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш назарда тутилади.

165.

Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021 — 2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини амалга ошириш.

2021 йил 20 май

Ёшлар ишлари агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021 — 2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини тасдиқлаш;

ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлашнинг шаффоф тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

166.

Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида илмий дастурни амалга ошириш.

2021 йил 20 март

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

50 000 млн. сўм

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танловлари талабларининг соддалаштирилган тизимини ишлаб чиқиш;

2021 йилдан бошлаб иқтидорли ёшлар ўртасида «Академик ҳаракатчанлик» дастури ва «Бўлажак олим» танловини ташкил қилиш;

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага қабул квоталарини босқичма-босқич ошириш;

иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш;

ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

167.

Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар ташкил этилишини таъминлаш.

2021 йил 20 май

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, бюджетдан ташқари бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумларни ташкил этиш назарда тутилади.

168.

Машинасозлик йўналишида барпо этилаётган корхоналарни малакали олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил 20 май

«Ўзавтосаноат» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим муассасаларининг ўзаро келишув шартномаси.

Шартномада 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Жиззах политехника институтида Тошкентдаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш назарда тутилади.

169.

«Камалак юлдузлари», «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси», «Йил сардори», «Талабалар фестивали», «Интеллектуал ўйинлар» ҳафталиги, «Йил талабаси» сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил этиш.

Йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, МТРК

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада «Камалак юлдузлари», «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси», «Йил сардори», «Талабалар фестивали», «Интеллектуал ўйинлар» ҳафталиги, «Йил талабаси» сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни 2021 йилдан бошлаб ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш, ғолибларни муносиб рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш назарда тутилади.

170.

«Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ватанпарвар МКТ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида «Ватанпарвар» ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш назарда тутилади.

171.

Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш ва шу орқали «Самарқанд тажрибаси»ни яратиш назарда тутилади.

172.

Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган жамғарма маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда ёшлар билан учрашув ташкил этиш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш назарда тутилади.

173.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларнинг мазкур соҳада илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштирокини ташкил этиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, хорижий ҳамкорлар грантлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштироки этишлари назарда тутилади.

174.

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида «Китобот илми мактаби»ни ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита

-

-

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида «Китобот илми мактаби»ни ташкил этиш;

марказни зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

175.

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформасини яратиш.

2021 йил 20 май

Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда яратилиши кутилаётган электрон платформада ёшларнинг хорижий тилларни бепул ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш назарда тутилади.

176.

Фарзандликка олиш амалиётини ўрганиш ва бу бўйича ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил 1 май

Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

фарзандликка олиш тизимини танқидий таҳлил қилиш ва амалиётдаги муаммоларни ўрганиш;

фарзандликка олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва тизимлаштириш;

«Бола сотиш» ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзаро келишуви асосида фарзандликка олиш бўйича очиқ ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилади.

4.2. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

177.

Республика аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Ҳисоб-китобларга асосан

Халқаро молия институтлари ва Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика аҳолиси ўртасида коронавирусга қарши профилактик эмлашларни ўтказиш назарда тутилади.

178.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

200 млн. АҚШ доллари

Осиё тараққиёт ва Осиё инфратузилма инвестиция банклари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, лабораториялар имкониятини кенгайтириш учун асбоб-ускуналар хариди учун зарур бўлган маблағларни жалб қилиш;

Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма инвестиция банки билан қарз шартномасини имзолаш назарда тутилади.

179.

Ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина тизимини оммалаштириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Марказларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицинани йўлга қўйиш назарда тутилади.

180.

6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни «A» витамини билан ва 2 — 10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.

2021 йил 20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28 870 млн. сўм

Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан таъминлаш;

2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан таъминлаш;

Андижон ва Жиззах вилоятларидаги 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни «А» витамин билан таъминлаш назарда тутилади.

181.

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

27 824 млн. сўм

Давлат бюджети

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда сенсоневрал эшитиш пастлигининг III-IV даражаси ташхиси билан назоратда бўлган 200 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш назарда тутилади.

182.

Бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилиш.

2021 йил 20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда амалдаги умумий амалиёт шифокори ва ҳамшираларўрнига оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан иборат бўлган «тиббиёт бригадалари»ни ташкил қилиш назарда тутилади.

183.

Республикада 5 ёшгача болалар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизимини жорий этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятидан, касаллик турлари, фуқароларнинг ёши, касалланиш даражаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб хавф гуруҳларини аниқлаш мезонларини белгилаш;

жорий қилинаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизими бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишга кўмаклашиш;

аҳолини хавф гуруҳларига ажратиш, уларнинг саломатлигини даврий кузатиб бориш;

мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж билан қамраб олинадиган фуқароларни кўрикдан мунтазам ўтказиб бориш ва уларга нисбатан даво чораларини кўриш назарда тутилади.

184.

Аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.

2021 йил февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Амалий чора-тадбир.

Бунда:

кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилади.

185.

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария хизматини янада такомиллаштириш мақсадида келгуси 3 йилда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолиятини ташкил этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 100 та оилавий шифокор пунктлари, 17 та қишлоқларда жойлашган оилавий поликлиникаларни, 7 та шаҳарларда жойлашган оилавий поликлиникалар ташкил этиш назарда тутилади.

186.

Ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини ошириш мақсадида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат бериш.

2021 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Иш берувчилар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини-ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш тартибини белгилаш назарда тутилади.

187.

Олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналарни жалб этиш ва уларга субсидия ажратиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетидан келиб чиққан ҳолда олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун субсидия ажратиш;

хусусий шифохоналарни жалб этган ҳолда олис ва чекка ҳудудларда скрининг ва даволаш тадбирларини ташкил қилиш назарда тутилади.

188.

Онкология ва онкогематология касаллигидан азият чекаётган фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

250 000 млн. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

онкология ва онкогематология касаллиги билан оғриган беморларни зарур дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш;

оқ қон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекаётган фуқароларга аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун дори воситалари, тиббий сарфлов воситалари, юқори технологик ташхис учун реагентлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш;

трансплантация олди кимётерапия курслари, ўзак ҳужайралари йиғиб олиш, уларни сақлаш, трансплантация амалиёти ва трансплантациядан кейинги назорат билан қамраб олиш (реабилитация) назарда тутилади.

189.

Республикадаги гемодиализ муолажасига муҳтож беморларни тиббий хизмат билан бепул қамраб олиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

137 780 млн. сўм

Давлат бюджети

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

гемодиализга муҳтож беморларнинг йиллик 20 фоизга ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 5 мингдан ортиқ беморни бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиш;

хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида режа бўйича 2021 йилда 100 та сунъий буйрак аппарати, 33 та сув тозалаш мосламаси, 44 та миксер, 665 280 та комплект диализатор ва унга мос равишда бошқа сарфлов воситалари харид қилиш назарда тутилади.

190.

Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда эндокринология муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

150 000 млн. сўм

Давлат бюджети

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган эндокринология муассасаларини (Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун мунтазам равишда аналогли инсулинни етказиб бериш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчаларини) харид қилиш назарда тутилади.

191.

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш.

2021 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24 млн. АҚШ доллари

Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини 2021-2022 йиллар давомида босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни, хусусан, керакли қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш, зарур тиббиёт ускуналарини харид қилиш, марказларда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори ва сарфлаш воситалари билан таъминлаш ҳамда марказларда фаолият кўрсатадиган мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш;

юрак-қон томир (миокард инфаркти), мия-қон томир касалликлари (инсульт), қўшма шикастланишлардан касалланиш, ўлим ва ногиронликни камайтириш учун тиббий ёрдам босқичларида узлуксизликни яхшилаш, «олтин соат»ни ҳисобга олган ҳолда беморларнинг қўшни ҳудудлардан ўз вақтида келишини ташкил қилиш;

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни қишлоқ аҳолисига яқинлаштиришга имкон яратади, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида ва мукаммал равишда кўрсатиш ҳисобига эса минглаб фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинишига ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам бериш назарда тутилади.

192.

Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказишни йўлга қўйиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларда буйрак трансплантациясини бошлаш учун республика муассасалари мутахассисларининг 2021 йил ташрифлар жадвалини тасдиқлаш;

жадвалга мувофиқ буйрак трансплантацияси бўйича операцияларни ўтказиш назарда тутилади.

193.

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан бирламчи бўғинда аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш мақсадида муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш, онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқаорқали ўтказиб бориш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

эндокринологик (қандли диабет, буқоқ, семизлик), юрак қон-томир касалликлари (инфаркт, инсульт), онкологик (бачадон бўйни, кўкрак бези, ошқозон, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ўсма касалликлари), буйрак (сийдик тош, гломерулонефрит, пиелонефрит) касалликлари бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш;

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ҳудудларга аниқ график асосида вилоят ва туманларга ўз йўналишлари бўйича чиқишларни ташкил қилиш;

ҳудудий тиббиёт муассасалари билан мураккаб жарроҳлик амалиётлари, диагностика ва даволаш услубларини вилоят, шаҳар ва туман шифохоналарига телемедицина орқали трансляция қилиш бўйича мунтазам равишда онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиб бориш;

касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш, тарқалиши хавфини камайтириш, самарали даволаш ва ўлимни қисқартириш имконини яратиш назарда тутилади.

194.

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, МТРК, Молия вазирлиги

100 млрд. сўм

Давлат бюджети, «Нуроний» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Республика «Нуроний» жамғармасининг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида жамғармага Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 16 мингдан зиёд кексаларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини мазмунли ташкил этиш учун тўловлар миқдорини ошириш ва уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш;

Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларида янгидан ташкил этиладиган сиҳатгоҳларда ҳамда мавжуд дам олиш масканларида жами 25 мингдан ортиқ нуронийларнинг соғлиғини тиклаш;

марказий телеканалларда намойиш этилаётган «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви сонини кўпайтириш ва мазмунан бойитиш;

«Нуронийлар маслаҳати», «Маҳаллада гурунг» каби янги кўрсатувлар ташкил этиш назарда тутилади.

195.

Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш, шунингдек, республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

6 600 млн. сўм

Давлат бюджети

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш учун юбориладиган давлат тиббиёт муассасаларининг 400 нафар тиббиёт кадрларини танлов асосида танлаб олиш;

тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш;

республикага 300 нафар малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини таклиф этиш орқали маҳорат сабоқларини ўтказиш назарда тутилади.

196.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктириш.

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва 28 та тиббиёт коллежлари ўқувчиларини ихтисослигидан келиб чиқиб республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг бошқа турдаги тиббиёт клиникаларига бириктириш;

техникум ва коллежларда ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

197.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам бериш.

Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Халқ банки, Агробанк, Микрокредит банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, тижорат банклари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик тадбиркорлик лойиҳаларига кредитлар бериш;

1 минг 600 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида уйларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

6 минг нафар хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳамда 205 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш;

ижрочилар ўртасида келишув битимини имзолаш;

тижорат банклари ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратиш;

хотин-қизларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш;

муҳтож хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш назарда тутилади.

198.

Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш мақсадлари учун 13 турдаги вакцина билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

198 600 млн. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами сонидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасини тайёрлаш;

аҳоли ўртасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликни таъминлаш назарда тутилади.

199.

Республика бўйича 3-4 ёшдаги барча болаларни полиомиелит касаллигига ва 12-13 ёшдаги барча ўсмир қизларни бачадон бўйни саратонига қарши эмлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

1 млн. АҚШ доллари

ГАВИ халқаро ташкилоти маблағлари, халқаро институтлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЖССТ маблағлари жалб этилиб, 2,5 млн доза полиомиелитга қарши фаоллиги камайтирилган вакцина олинади ва республикада тозалаш миллий эмлаш кунларини (эмлаш билан қамраб олинмаган аҳоли қатламини қамраб олиш) ўтказиш;

ГАВИ халқаро ташкилоти маблағлари доирасида республика бўйича 12 — 14 ёшдаги барча ўсмир қизларни одам папилома вирусига қарши эмлаш;

ЖССТ томонидан берилган Ўзбекистоннинг полиомиелит касаллигидан ҳоли ҳудуд мақомини сақлаб қолиш;

болалар ўртасида шол касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ва бу билан боғлиқ оғир асоратларнинг олдини олиш;

аёлларда учрайдиган бачадон бўйни раки билан касалланиш ҳамда бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сонини кескин камайтириш назарда тутилади.

4.3. Арзон уй-жойларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш

200.

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш.

2021 йил 20 июль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети

Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш;

бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни вақтинчалик ёки умрбод мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

201.

Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада яхшилаш.

Йил давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

101,6 млрд. сўм

Маҳаллий бюджет

кўп квартирали уйларнинг 56 та лифтини таъмирлаш ва 535 та лифтни янгисига алмаштириш;

180,8 млрд. сўм

Кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш жамғармаси ва тижорат банклари кредит маблағлари

4 минг 466 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш;

кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастурини тажриба тариқасида амалга ошириш;

140 млн. АҚШ доллари

Жаҳон банки кредит маблағлари

Бухоро шаҳрида 264 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ва 5,5 км иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш, Чирчиқ шаҳри «Юбилейная» қозонхонасида 2 та 25 МВТдан бўлган қозонлар ўрнатиш;

14 млрд. сўм

Республика бюджети

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолиси 15 мингдан кам бўлмаган, марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий буюртма ичимлик суви билан таъминлаш;

1,1 трлн. сўм

Республика бюджети маблағлари

Марказлашган маблағлар ҳисобидан 971 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 63 та сув олиш иншоотларини қуриб, фойдаланишга топшириш назарда тутилади.

202.

Янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Марказлашган маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2 050 млрд. сўм

31 та янги мактаб қуриш ва 320 та мактабни таъмирлаш;

200 млрд. сўм

Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактабларини қуриш;

700 млрд. сўм

16 та олий таълим муассасалари биноларини янгидан қуриш ва 19 тасини таъмирлаш;

900 млрд. сўм

22 та мактабгача таълим ташкилотлари биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлаш;

1,4 трлн. сўм

24 та соғлиқни сақлаш объектларини янгидан қуриш ва 99 тасини таъмирлаш;

400 млрд. сўм

23 та спорт объектларини янгидан қуриш ва 34 тасини таъмирлаш;

150 млрд. сўм

11 та маданият ва санъат объектини янгидан қуриш ва 7 тасини реконструкция қилиш назарда тутилади.

203.

Тошкент шаҳри марказида иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш мақсадида алоҳида университет биносини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

2021 йил 20 март

Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Республика бюджетидан 50 млрд. сўм

(университет лойиҳасини ишлаб чиқиш учун)

Республика бюджети, халқаро кредит ва грантлар, бошқа манбалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

204.

Миллий академик драма театри, янги санъат музейи, замонавий кутубхона ҳамда Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини ҳамда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуасини барпо этиш.

Йил давомида

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

85 млрд. сўм

(А. Навоий номидаги ижод мактабини қуриш учун Республика бюджетидан ажратилади)

Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ва ҳомийлик маблағлари, Республика бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

4.4. Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш

205.

Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда замонавий шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Амалий-чора тадбирлар:

Бунда:

55,7 млрд. сўм

Республика бюджети маблағлари

16 та маданият маркази биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

7,9 млрд. сўм

10 та музей биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

8,5 млрд. сўм

2 та театр биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда 1 та театр биносини жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

206.

Бешта муҳим ташаббусни амалиётга тўлиқ жорий этишга қаратилган «Спортни сев», «Биз — Янги Ўзбекистон ёшларимиз», «Биз бир жамоамиз» шиорлари остида оммавий спорт фестиваллари, шунингдек, «Мактаблар футбол лигаси», «Спорт мактаблари футбол лигаси» каби спорт тадбирлари ва мусобақаларини тизимли ўтказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида 50 000 дан ортиқ оммавий спорт мусобақалари ва тадбирларини тизимли равишда ўтказиш орқали аҳолининг кенг қатламлари оммавий жисмоний тарбия ва спортга жалб этилишини таъминлаш;

ўтказиладиган мусобақаларга аҳолининг 40 фоизини қамраб олиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сонини 25 фоизга етказиш назарда тутилади.

207.

Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш;

аҳолини оммавий югуришга жалб этиш юзасидан «Sаmаrqаnd Наlf mаrаthоn», «Yаngi nаfаs mаrаfоn», «Nаvruz mаrаthоn», «Sаvе Arаl» марафон (ярим марафон)ларни;

ёшлар ўртасида олимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида 23 июнь — Халқаро олимпия кунига бағишлаб «Олимпия ҳаракати» спорт фестивалини;

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида «Миллий қадриятларимиз — беқиёс бойлигимиз» шиори остида «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ҳудудларда спорт фестивалини;

маҳалла ёшлари ўртасида «Чарм тўп — 2021» футбол мусобақаларини;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги» каби спорт мусобақаларини ўтказиш назарда тутилади.

208.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган самарали жисмоний тарбия тизимини яратиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш мақсадида «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини ўтказиш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил 20 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида, ижрочилар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

«Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқлаш;

спорт синовида ғолиб бўлган фуқароларга спорт разрядлари, унвонлари, «Темурбеклар мактаби» га имтиёзли киришҳуқуқини бериш бериш;

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун тўловлар бўйича 50 фоизли чегирма бериш;

дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш назарда тутилади.

209.

Спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Wоrkоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида аҳоли пунктларида, ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

104 000 млн. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

спортнинг юриш ва югуриш турларини оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурларни тасдиқлаш;

ҳудудларда мини-футбол, бадминтон, стритбол, «Wоrkоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) бўйича спорт майдончаларини барпо этиш параметрларини тасдиқлаш назарда тутилади.

210.

Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда 16 мингта мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100 000 млн. сўм

Давлат бюджети маблағлари, Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотига 2 миллион сўмлик, умумтаълим муассасасига 5 миллион сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари етказиб бериш;

спорт муассасаларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш назарда тутилади.

211.

Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чораларни кўриш.

2021 йил 20 июль

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

180 000 млн. сўм

Давлат бюджети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчиларнинг якуний рўйхатини ва Ўзбекистон делегацияси рўйхатини шакллантириш;

иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийим-бош билан таъминлаш;

Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади.

212.

2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, МТРК

Ҳисоб-китобларга асосан

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида, ҳомийлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратиш мақсадида мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш, хатловдан ўтказиш ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Осиё Олимпия Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш;

Осиё Олимпия Кенгаши талабларига асосан мазкур ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган спорт турларини саралаб олиш ва ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ғоя ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига ҳомийларни жалб этиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари боришини ОАВ орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш назарда тутилади.

213.

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кино фестивалини ташкил этиш.

2021 йил 20 август

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, ҳомий ва ҳамкорлар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Тошкент халқаро кинофестивалини юқори савияда ташкил этиш, ўзбек киносини дунёга танитиш, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб этиш ҳамда кинематография соҳасида ўзаро алмашинувни кенгайтириш;

фестиваль ташкилий қўмитаси таркиби ва низомини тасдиқлаш;

тадбир доирасида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларни кенг ёритиш назарда тутилади.

214.

Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш.

Йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

Ҳисоб-китобларга асосан

Ташкилотчилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш учунадабиётшунос ва навоийшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этиш;

Алишер Навоий асарлари рўйхатини шакллантириш;

Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам вариантларини яратиш;

Алишер Навоий асарлари асосида мобил ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

215.

Атоқли шоир ва адиблар Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, буюк санъаткор БотирЗокировнинг юбилей саналарини нишонлаш бўйича белгиланган тадбирларни аҳоли, авваламбор, ёшлар хотирасида ёрқин из қолдирадиган даражада, чинакам адабиёт ва санъат байрамлари сифатида ўтказиш мақсадида «Абдулла Орипов издошлари», «Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони», «Ботир Зокиров санъати давомчилари» кўрик-танловларини ташкил этиш.

Йил давомида

Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ҳамкор ташкилотлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

«Абдулла Орипов издошлари», «Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони», «Ботир Зокиров санъати давомчилари» кўрик-танловлари режасини ишлаб чиқиш;

танловларнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш;

танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш назарда тутилади.

216.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Буюк ўзбек йўли» номли мақолалар тўплами, «Келажакка бошлайди ишонч» номли шеърий асарлар мажмуаси, «Орзулар хиёбони» номли насрий асарлар тўпламларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2021 йил 20 август

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Ҳомий ташкилотлар маблағлари, «Илҳом» жамоат фонди маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, шу жумладан сўнгги тўрт йил давомида барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ҳамда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, халқимиз ҳаёт даражасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилган салмоқли натижалар акс эттирилган асарларни тўплаш;

асарларни мутахассислар томонидан кўриб чиқиш ва саралаш;

тўпламларни нашр этиш ҳамда тақдимотларини ўтказиш назарда тутилади.

217.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан журналистика соҳасида «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловини ўтказиш.

2021 йил 20 август

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ташкилотчилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу танловни «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» ғояси остида ташкил этиш;

мазкур ғоя акс этган энг сара материаллар муаллифларини тантанали равишда тақдирлаш назарда тутилади.

218.

Маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.

2021 йил февраль

Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

барча маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг Миллий рўйхатни қайта шакллантириш;

Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш, уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш;

давлат кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни жойлаштириш;

маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни иштирокини рағбатлантириш ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш ишларини кучайтириш;

чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

219.

Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро анжуманини ўтказиш.

2021 йил 20 август

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро анжуманини ўтказиш, шу жумладан мазкур тадбирни молиялаштириш билан боғлиқ ташкилий масалалар назарда тутилади.

220.

Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини тиклаш ва туризм намойиши объектларига киритиш чораларини кўриш.

2021 йил 1 июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ташаббускорлар ва ҳомийлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозаларнинг аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан 12 та дарвозани тарихий кўринишлари асосида қайта тиклаш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қайта тикланган 12 та дарвозаларни туризм намойиши объектларига киритиш ва туристларни жалб қилишга қаратилган чораларни амалга ошириш назарда тутилади.

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

221.

Мактабга тайёрлов тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болаларни ёки уларнинг 82 фоизини қамраб олиш.

2021 йил 1 ноябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

159 млрд. сўм

Давлат бюджет маблағлари, Халқаро молия институтлари бюджет маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали қамровни ошириш назарда тутилади.

222.

Боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Халқаро молия институтлари, Жаҳон банки, ЮНИСЕФ маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

«Ақлвой» лойиҳаси доирасида республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳамда қамров кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда 4,7 мингдан ортиқ болаларни қамраб оладиган қайта жиҳозланган 49 та Исузу автобуслари негизида 294 та гуруҳларни шакллантириш ҳамда 98 та болалар майдончасини ташкил этиш орқали мобил гуруҳлар тармоғини кенгайтириш;

БМТнинг Халқаро болалар фонди ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда мактабгача таълимнинг «Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари» (ўйин гуруҳлари) муқобил шаклини Наманган вилоятининг Косонсой, Тўрақўрғон, Чуст ва Норин ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида жорий этиш назарда тутилади.

223.

ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш.

2021 йил 1 ноябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

4,5 млн. АҚШ доллари

Жаҳон банки, ЮНИСЕФ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Республиканинг чекка ҳудудларидаги 7 ёшгача бўлган алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар, жумладан талаффузида нуқсони бўлган болалар учун «Уйга ташриф» мактабгача таълимнинг муқобил шаклини жорий қилиш, бунда:

мактабгача таълимнинг муқобил шаклини ўтказиш учун ҳудудларни аниқлаш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар учун педагогларни танлаб олиш;

танлаб олинган педагоглар учун таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказиш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар уйига ташрифни ташкил этиш;

болаларни бошланғич таълимга тайёрлаш бўйича мактабгача таълимнинг муқобил шакли сифатида «Илк ривожланиш марказ»лари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

224.

Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини кўпроқ жалб қилиш ва бюджетдан субсидия бериш ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар улушини 25 фоизгача етказиш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

600 млрд. сўм

Давлат бюджети, Хорижий молия институтларидан жалб этиладиган кредит ресурслари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 40 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда эса 2000 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклик асосида янги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун халқаро молия институтларининг грант ва бошқа маблағларини жалб қилиш имкониятларини топиш;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш мақсадида оилавий боғчалар ҳамда давлат-хусусий шериклик учун ажратилган 600,0 млрд. сўм миқдорда субсидиялардан самарали фойдаланиш;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш орқали 54 000 қўшимча қувват ҳамда 4 400 янги иш ўринларини яратиш назарда тутилади.

225.

Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини босқичма-босқич жорий этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

миллий ўқув дастури лойиҳасини халқаро тажрибадан келиб чиқиб, халқаро экспертлар ва амалиётчи ўқитувчиларнинг таклифлари асосида такомиллаштириш;

миллий ўқув дастурига мос равишда янги авлод дарсликларини ўқитувчининг методик қўлланмаси, ўқувчинингмашқ дафтари ва мультимедиа иловаси билан бирга комплекс тарзда яратиш ва нашр этиш;

ўқувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлаш ва уларга ўз билим ва кўникмаларидан амалиётда фойдаланишни ўргатувчи малака талабларини синфлар кесимида ишлаб чиқиш назарда тутилади.

226.

Физика фанини илм-фан соҳасининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш бўйича илмий изланишлар кўламини ошириш ва жаҳоннинг етакчи илмий ташкилотларига ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш, стажёр-тадқиқотчилик ва докторантура учун мақсадли квоталар ажратиш.

2021 йил 1 май

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида физика фанини ривожлантириш, янги илмий ҳажмдор маҳсулотларни яратиш, илмий мактабларни жонлантириш мақсадида давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалий ва инновацион лойиҳалар танловларини эълон қилиш;

физика соҳасида фаолият юритаётган ёш олимларни илмий стажировкаларга юборишни ташкил этиш;

республика ва ҳудудларда назарий физикани ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш;

физика соҳасидаги илмий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

физика соҳасида илмий даражали кадрларни мақсадли тайёрлашда стажёр-тадқиқотчилик ва докторантура учун қабул квоталарини шакллантириш.

227.

Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 май

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чет тилларидан бакалавриат йўналишидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

чет тилларидан тан олинган халқаро сертификатларнинг рўйхатини қайта кўриб чиқиш;

босқичма-босқич чет тили (инглиз, француз, немис, рус) фанларидан мактаб дастурларини қайта кўриб чиқиш ва замонавий дарсликларни яратиш;

хориждан инглиз ва рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш назарда тутилади.

228.

Педагог ходимларга малака тоифасини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш, шаффофлик ва автоматлаштириш асосидаги янги тизимни жорий қилиш.

2021 йил 20 июль

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тоифа беришда ўқитувчининг фан бўйича малака ва кўникмалари ҳамда психологик тайёргарлигини ягона мезон сифатида киритиш;

малака тоифаси бериш ёки бермасликнинг ва амалдаги педагогнинг портфолиоси орқали иш самарадорлигини баҳолаш механизмини бекор қилиш;

йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш тизимини бекор қилиш;

аттестациядан ўтишга талабгор педагог ҳужжатларини махсус порталда онлайн тарзда мустақил равишда топшириш механизмини яратиш;

тоифа бўйича сертификатни онлайн генерация қилиш ва педагог ўз сертификатини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон шаклда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имкониятини яратиш;

узоқ муддатли узлуксиз стажга ва олий малака тоифасига эга педагогларни аттестациядан ўтказмасдан уларнинг олий малака тоифасини сақлаш;

онлайн малака тоифа сертификатлар базасини UzASBO ва Мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилиш назарда тутилади.

229.

Ягона «Электрон таълим» тармоғини жорий қилиш.

Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги

98 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

оптик толали юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи линиялари олиб борилган умумтаълим муассасаларининг телекоммуникация инфратузилмасини (Wi-Fi ва ички локал тармоқни) яратиш;

3200 та умумтаълим мактабларини қамраб олиш ва келгуси йилларда давом эттириш;

ягона «Электрон таълим» тармоғини яратиш, жорий қилиш ва уни бошқариш;

компьютер ускуналари ва ягона «Электрон таълим» тармоғини техник қўллаб-қувватлаш;

электрон контентни ишлаб чиқиш ва уларни янгилаб бориш;

раҳбар ва педагог ходимларнинг АКТ бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда сертификатлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

230.

Таълим сифати паст мактабларда таълим сифатини ошириш ва ижобий тажрибани кенг тарқатиш мақсадида педагог-ўқитувчиларни муддатли шартнома асосида бошқа туман ва вилоятларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юбориш.

2021 йил 20 август

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

таълим сифати паст мактабларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш;

жалб қилинадиган ўқитувчи-педагоглар учун талабларни ишлаб чиқиш;

бошқа тумандаги мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига — 100 фоиз устама ҳақ тўлаш тартибини белгилаш назарда тутилади.

231.

Алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш.

2021 йил 20 июнь

Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

масъул вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш;

мазкур йўналишга оид хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш;

алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш мезонларини белгилаш назарда тутилади.

232.

Олий таълимнинг қамрови ва сифатини янада ошириш, жумладан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ажратиладиган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини камида 25 фоизга ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш.

2021 йил 20 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишда давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун алоҳида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини 2 баробарга кўпайтириш (2 мингтага етказиш) назарда тутилади.

233.

Хусусий олий таълим муассасаларига ҳам эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи давлат буюртмаси параметрларини бериш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил 20 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи давлат гранти параметрларини киритиш;

мазкур буюртмага асосан хусусий олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичларини шакллантириш назарда тутилади.

234.

Олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейларнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш.

2021 йил 1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

техникумларни ўз йўналишлари бўйича турдош олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ корхоналарига бириктириш;

ўқувчиларнинг тегишли ўқув машғулотлари ва амалиётларини бириктирилган корхоналарда ташкил этиш;

тармоқ корхоналари томонидан зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда битирувчиларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш;

илғор хорижий тажриба асосида академик лицейларнинг ўқув-методик ҳужжатларини олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади..

235.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент грантини жорий этиш.

2021 йил 1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини тўлаш;

ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмаслиги;

ёшларда ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.

236.

Магистратура ва докторантурада ўқиётган иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квоталари сонини камида икки баробарга ошириш ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва қўшма олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини жорий этиш.

2021 йил 10 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квоталарини икки баробарга ошириш;