18.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3168-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи, 18.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3168-1
Кучга кириш санаси
18.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3168-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»га ҳамда 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3168, 2019 йил 19 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/3168/3304-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «паспортни» деган сўз «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидаги «паспортни» деган сўз «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муқаддимадаги «паспорт ва яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини (бундан буён матнда идентификация ID-картаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «маъмурий» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган» деган сўзлар «доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 3, 5 ва 16-бандлардаги, 4-бобнинг номидаги ҳамда 17 ва 19-бандлардаги «паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2 ва 3-бобларнинг номидаги «Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «Идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий прописка қилинган» деган сўзлар «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ID-картаси қайта расмийлаштирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 9-банддаги «доимий пропискани расмийлаштириш ҳамда яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш» деган сўзлар «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ID-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
й) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) Низомнинг 1 — 3 иловалари мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 3 иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга

Реабилитация марказининг
‎штампи

____________ туман (шаҳар)
‎ички ишлар органи бошлиғига

20___ йил «____» ____________
‎____________________________-сон‎
ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК
‎МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро ________________________________________________

Расм учун жой

(туғилган вақти ва жойи)

__________________________________________________нинг

(Ф.И.О.)

20___ йил « ___» ___________да _________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган
‎______ _________-рақамли _______________________________

(паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси)

йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ______________________________________
‎____________________ ‎расмийлаштириб беришингиз сўралади.

(идентификация ID-картасини)

Амал қилиш муддати «____» ___________________ 20____ й.

Реабилитация маркази бошлиғи

____________________ ».

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлар бўйича ___________________
‎туман (шаҳар) судига
Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда
‎шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида
‎ТАҚДИМНОМА

Фуқаро____________________________________________________________ га

(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)

___________________________________________________ расмийлаштиришда

(идентификация ID-картасини)

уни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 3081-моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқ.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари

_________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.) ».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________
‎туман (шаҳар) ҳокимлигига

Идентификация ID-картасини расмийлаштириш
‎учун давлат божларини қоплаш тўғрисида
‎ТАЛАБНОМА

Фуқаро ___________________________________________________________ га

(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)

___________________________________________________ расмийлаштиришда

(идентификация ID-картасини)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан давлат божлари учун
‎___________________________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади.

(ҳисоб рақами: _________________)

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари

_________

____________________

(имзо)

(Ф.И.О.) ».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)