1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3168]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини (бундан буён матнда идентификация ID-картаси деб юритилади) расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация маркази — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс — шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация қилиш — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 3081-моддаларига асосан ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириши учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги МваФРБ томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг аризасига кўра, уларнинг МваФРБларда идентификация ID-картасини расмийлаштиришлари учун реабилитация марказлари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказидан олган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. Бунда шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома туман (шаҳар) ички ишлар органи девонхонасидан (котибиятидан) рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ички ишлар органи бошлиғи томонидан МваФРБга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. МваФРБ масъул ходими муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ID-картаси қайта расмийлаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган ҳолларда МваФРБ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномани беради, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш чораларини кўради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ID-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. МваФРБ томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ҳужжатлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ойнинг якунида тегишли ҳудуддаги реабилитация марказларига маълумот юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. МваФРБ уч сутка ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдимнома билан судга мурожаат қилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимномада муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши сабаблари ва асослари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда рад этиш сабаблари ва манфаатдор томонга чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят берилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тўғрисида МваФРБ томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ талабнома киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божлари қоплангандан сўнг, уларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари жамланади ва ушбу маълумотлар МваФРБ томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 474-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-3, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2025 й., 10/25/3168-3/0857-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация марказининг штампи
____________ туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғига
20___ йил «____» ____________ ____________________________-сон
20___ йил « ___» ___________да _________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ______ _________-рақамли _______________________________
(паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси)
йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ______________________________________ ____________________ расмийлаштириб беришингиз сўралади.
(идентификация ID-картасини)
Амал қилиш муддати «____» ___________________ 20____ й.
Реабилитация маркази бошлиғи
____________________
(Ф.И.О.)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлар бўйича ___________________ туман (шаҳар) судига
Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ТАҚДИМНОМА
Фуқаро____________________________________________________________ га
уни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 3081-моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқ.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари
_________
___________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан давлат божлари учун ___________________________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади.
(ҳисоб рақами: _________________)
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари
_________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3168-1, 18.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/3168/3304-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 30.01.2025 й., 10/25/3168-2/0086-сон; 20.09.2025 й., 10/25/3168-3/0857-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)