22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан уни доимий яшаш жойи бўйича давлат божи ундирмаган ҳолда рўйхатга олиш тартиби жорий қилинади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича рўйхатга олиниши шарт эмас ва у паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Манзил» тизимининг «ягона дарча» тамойили асосида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини онлайн тарзда ҳарбий ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тизимини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини автоматлаштириш мақсадида картотека маълумотларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғлаган ҳолда рақамлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармоннинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган муддатлардан келиб чиққан ҳолда, «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси» автоматлаштирилган ахборот тизимини Ички ишлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда «Манзил» ва «Хорижга чиқиш паспорти» ахборот тизимлари билан интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини, ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига реал вақт режимида электрон тизим орқали юбориш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ягона электрон архиви» ахборот тизимини «Манзил» тизимига интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020 йил 1 сентябрга қадар вояга етмаганларни туғилганлик ҳақида гувоҳномаси маълумотларига ҳамда вояга етганларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғлаган ҳолда васийлик ва ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон базасини яратсин ва уни Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Манзил» тизимига интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Манзил» тизимига интеграция қилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г1) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Манзил» тизимига интеграция қилсин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан «г1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳисобга олинган ижара шартномалари бўйича ижарачи ва уй эгасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мақсадида «Солиқ» ахборот тизимлари комплексини «Манзил» тизимига интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мазкур Фармоннинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган муддатлардан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида «Манзил» тизимига кўчмас мулк эгаси ёки унинг юридик манзили ўзгарганда, кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестридан ўзгарган маълумотларнинг тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк эгаси бўлган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланиб ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, уни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан олишни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида электрон рақамли имзо ўрнига шахсни тасдиқлашнинг муқобил шаклларини, шу жумладан мобил алоқа телефон рақамлари орқали шахсни тасдиқлашнинг қўшимча имкониятларини яратишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармоннинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган муддатлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ишларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда 2020 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мудофаа вазирлигининг мурожаатига мувофиқ 2021 йил 1 январга қадар Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси» тизимини жорий этиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларининг белгиланган тартибда Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда давлат хизматларининг автоматик тарзда кўрсатилиши учун тегишли идораларга хабарнома юборилишини ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни талаб этадиган барча давлат хизматлари ҳамда бошқа маъмурий тартиб-таомилларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниш орқали амалга ошириш имкониятини яратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур Фармоннинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган муддатлардан келиб чиққан ҳолда Олий суд ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» тизими билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 январга қадар шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини юритиш тизимини йўлга қўйсин ва ички ишлар органлари тизимида мавжуд ҳужжатлар ва маълумотларни фуқаролардан талаб қилмаслик бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда ушбу Фармоннинг ижроси юзасидан фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатлар асосида тизимли мониторинг олиб бориш мақсадида ўз веб-сайтида тушган мурожаатларнинг мазмуни барчага очиқ бўлган ва уларни муҳокама этиш имконини берадиган махсус саҳифанинг ишга туширилишини таъминласин ҳамда зарурат бўлганда идоралараро маълумот алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг ислоҳ этилиши ҳамда яратилаётган электрон тизим имкониятларидан келиб чиқиб, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари учун белгиланган тартиботларни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт режимини бузиш ҳолатларини аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришларни қонун ҳужжатларига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5984-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 06/20/5984/0483-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)