03.05.2021 йилдаги КҚ-224-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл инфратузилмаси сифатини ривожлантириш ва яхшилашда, минтақавий автомобиль йўллари тармоғини ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сонли Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига автомобилга ёнилғи ҳамда газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим жорий этиш ваколати берилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Махсус йиғим объекти автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ҳажми ҳисобланади, юридик шахсларга автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ биржа савдолари орқали қайта сотиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажми қисмида махсус йиғим белгиланган тартибда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Махсус йиғимни тўловчилари бўлиб, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва станциялари, шунингдек, газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Махсус йиғимдан олинган тушум тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда уларнинг нархи, шу жумладан, чакана нархи устига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Махсус йиғим тўловчилар ҳисобланган махсус йиғимлар суммасини ҳар ойда кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тегишли ҳудудий жамғармаларига тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Махсус йиғимнинг ҳисоботини тақдим этиш ва унинг тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун Солиқ кодексига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Махсус йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ҳудудий жамғармаларга белгиланган муддатларда тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Ҳудудий жамғармалар маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда махсус йиғимнинг ҳисоботи шаклини тасдиқлаб, белгиланган тартибда махсус йиғим тўловчиларига етказсин ҳамда ҳисоботни тақдим этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига икки ҳафта муддатда минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғим миқдорини тегишли қарор билан тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 мая,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-224-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги КҚ-224-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни (кейинги ўринларда — махсус йиғим деб юритилади) белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда махсус йиғим миқдори автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газнинг 1 литри учун ҳамда сиқилган газнинг 1 метр куби учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус йиғимдан олинган тушум тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар деб юритилади) йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус йиғим миқдорини шакллантириш ва уни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махсус йиғим миқдори иловада келтирилган намунавий таркибда ташкил этиладиган ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус йиғим миқдорини шакллантиришда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот, аҳолининг турли қатламларининг даромади, ҳудудда рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларининг сони ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тадбирлари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифни ҳар йили 1 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига келишиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус йиғимлар миқдорларини белгиланган тартибда жамоатчилик фикрини ўрганиш учун муҳокамага жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Махсус йиғим миқдорини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликдан тушган таклифлар асосида махсус йиғим миқдорини қайта кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили 15 майга қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари махсус йиғим миқдорини маъқуллаш, ўзгартириш ёки махсус йиғим киритишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Махсус йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда белгиланган махсус йиғим миқдорини кучга кириш муддати аниқ кўрсатилиши лозим ҳамда ушбу муддат қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунида ушбу қарорларнинг нусхаларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг расмий веб сайтлари, ижтимоий тармоқ каналлари, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, маҳаллий телевидениелар орқали жамоатчилик эътиборига етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари қарор нусхасини олган кундан сўнг бир иш кунида уни туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари орқали ўз ҳудудидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи субъектларга, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни газ тўлдириш станцияларига ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчи субъектларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарор нусхалари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳам етказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор кейинги йил учун махсус йиғим миқдорини белгилаш ва (ёки) бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус йиғимни ҳисоблаш ва ҳудудий жамғармаларга тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус йиғим миқдори автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газнинг 1 литри ва сиқилган газнинг 1 метр куби учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгиланган махсус йиғим якуний истеъмолчиларга реализация қилинган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ҳажмига, шунингдек, газ тўлдириш станциялари ҳамда газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилинган суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажмига нисбатан қўлланилади ва ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда махсус йиғим 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб, сиқилган газ учун 1 метр кубдан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газнинг 1 тоннаси учун махсус йиғим миқдори ўрнатилган тартибда 1 литр учун белгиланадиган миқдорни тузатиш (автомобиль бензини учун — 1 328, дизель ёқилғиси учун — 1 215 ва суюлтирилган газ учун — 1 897) коэффициентларга кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик шахсларга автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ биржа савдолари орқали қайта сотилганда махсус йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажми қисмида махсус йиғим белгиланган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва станциялари, шунингдек, газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари махсус йиғимни тўловчилар (кейинги ўринларда — махсус йиғим тўловчилар) деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда уларнинг нархи, шу жумладан чакана нархи устига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус йиғим тўловчилар ҳисобланган махсус йиғимлар суммасини ҳар ойда кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тегишли ҳудудий жамғармаларига тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Махсус йиғимларнинг ҳисобини юритиш ва ундан тушган маблағлардан фойдаланишнинг очиқлигини таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус йиғим ҳисоботини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 292-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудий жамғармаларга махсус йиғим бўйича келиб тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар ва ҳар йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 январига қадар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқ каналлари, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, маҳаллий телевидениелар орқали жамоатчилик эътиборига етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили 25 январга қадар ўтган йилда ҳудудий жамғармаларга махсус йиғим бўйича келиб тушган маблағлар ҳамда уларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус йиғим ҳисобидан ҳудудий жамғармаларда жамланган маблағлар белгиланган тартибда туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида лойиҳалаш, йўл-қурилиш, таъмирлаш ва эксплуатация ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ҳудудий жамғармаларга белгиланган муддатларда тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳудудий жамғармалар маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус йиғим миқдорини шакллантирадиган ишчи гуруҳнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

ФИО

Иш жойи ва лавозими *

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳарҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи (вакили)

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи (вакили)

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи (вакили)

6.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи (вакили)

7.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари бошлиғи (вакили)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) заруратга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ишчи гуруҳ аъзолари сони (камида 7 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади.