Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. Нарбаева
Тошкент ш.,
2021 йил 24 апрель,
СҚ-291-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 24 апрелдаги СҚ-291-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорларининг рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги «Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-105-IV-сонли Қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида»ги КҚ-201-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги КҚ-202-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 818-IV/КҚ-204-IV-сонли Қўшма қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 9 апрелдаги «Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумни ўтказиш тўғрисида»ги 852-IV/КҚ-211-IV-сонли Қўшма қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида»ги КҚ-213-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси М.А. Салимова тўғрисида»ги КҚ-215-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Б.Б. Ашрафхановни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-216-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Г.Г. Фазиловни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги КҚ-217-IV-сонли қарори.