1-ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбир мазмуни | Амалга ошириш механизми | Муддат | Масъуллар |
| 1. | 25 ёшгача бўлган фуқароларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича бепул 1 ҳафталик мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
| 2. Оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ўқув курслар жорий этилган давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2021 йил 15 апрель | |||
| 3. Ўрганиш натижалари асосида аниқ механизмларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 1 июнь | |||
| 2. | Оилани сақлаб қолиш учун ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги самарали механизмларини ишлаб чиқиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 1 апрель | Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Ижтимоий фикр» маркази |
| 2. Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2021 йил 10 апрель | |||
| 3. Ушбу мавзуда ёш оилалар орасида ижтимоий сўровлар ўтказиш. | 2021 йил 1 май | |||
| 4. Ўрганиш ва ўтказилган сўров натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 1 июнь | |||
| 3. | Оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини кенг татбиқ этиш ва уни босқичма-босқич никоҳдан ажратиш шарти сифатида белгилаш. | 1. Оилавий низолар бўйича медиаторларни тайёрлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2021 йил 10 апрель | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишувга кўра), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд (келишувга кўра) |
| 2. Оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиация институти жорий этилган мамлакатлар ижобий тажрибасини ўрганиш. | 2021 йил 15 апрель | |||
| 3. Ажралиш истагини билдириб судга ариза берган эр-хотинни суддан олдин медиаторга йўналтириш тартибини республиканинг муайян ҳудудида апробациядан ўтказиш. Ушбу масала юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 15 май | |||
| 4. Апробация якунларини таҳлил қилган ҳолда, ижобий натижаларга эришилган тақдирда оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиацияни никоҳдан ажратиш шарти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 15 июль | |||
| 4. | Учинчи шахслар томонидан эр-хотинни, уларнинг хоҳишига зид равишда, никоҳдан ажратишга уринганлик ва оилавий муносабатларга салбий таъсир қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чорасини белгилаш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд (келишувга кўра) |
| 2. Мазкур масала юзасидан кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш мақсадида ОАВда муҳокамалар ташкил қилиш. | 2021 йил 15 апрель | |||
| 3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 1 июнь | |||
| 5. | Алиментнинг энг кам миқдорини «бола ҳаёт кечириши минимуми» даражасида белгилаш, якуний миқдорини эса индивидуал ёндашган ҳолда бола ёши ва ота-она даромадидан келиб чиқиб аниқлашни жорий этиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Мажбурий ижро бюроси, Олий суд (келишувга кўра), Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
| 2. Алимент тайинлаш соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2021 йил 15 апрель | |||
| 3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | 2021 йил 1 июль | |||
| 6. | Никоҳдан ажратиш ҳақида судга мурожаат қилинган пайтда алимент масалаларини ҳам мажбурий равишда ҳал этиш тартибини йўлга қўйиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Олий суд (келишувга кўра), Адлия вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси |
| 2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | 2021 йил 1 июль | |||
| 7. | Алимент қарздорларига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ва айрим давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш каби янги мажбурлов чораларини қўллаш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Адлия вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси, «Ижтимоий фикр» маркази |
| 2. Алимент қарздорларига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ва айрим давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш каби мажбурлов чораларини белгиланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2021 йил 1 май | |||
| 3. Ушбу мавзуда алимент олувчилар ва тўловчилар орасида ижтимоий сўровлар ўтказиш. | 2021 йил 15 май | |||
| 4. Ўрганиш ва ўтказилган сўров натижалари асосида тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | 2021 йил 1 июль | |||
| 8. | Қарздор ҳақида маълумот бўлмаса, жумладан у бедарак йўқолган бўлса, болага вояга етгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш тартибини жорий этиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Молия вазирлиги, Олий суд, Мажбурий ижро бюроси, Адлия вазирлиги |
| 2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил 1 июль | |||
| 9. | «Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари таркибида ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | 2021 йил 10 апрель | Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
| 2. «Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига қўшилиш масаласини биргаликда ўрганиб чиқиш. | 2021 йил 1 май | |||
| 3. Конвенцияга қўшилиш масаласи мақсадга мувофиқ деб топилганда тегишли ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2021 йил 1 июнь |
2-ИЛОВА
|
Кадирханова Малика Акбаровна |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳи раҳбари | |
|
2. |
Абдиназаров Бобур Каландарович |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари |
|
3. |
Абруев Джамшид Исмаилович |
Молия вазири ўринбосари |
|
4. |
Сидиков Фурқат Ахмедович |
Ташқи ишлар вазири ўринбосари |
|
5. |
Ташкулов Акбар Джурабаевич |
Адлия вазири ўринбосари |
|
6. |
Баситханова Элмира Иркиновна |
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари |
|
7. |
Маруфова Гулнора Маҳмудовна |
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири ўринбосари |
|
8. |
Махмудова Робахон Анваровна |
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари |
|
9. |
Артикова Светлана Баймирзаевна |
Бош прокурор ўринбосари |
|
10. |
Каттаханова Дилнозахон Собир қизи |
Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари |
|
11. |
Абдуллаева Умида Ҳазратқуловна |
Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи |
|
12. |
Турақулов Зоҳиджон Абдумалик ўғли |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари |
|
13. |
Рахимова Нигина Хайруллаевна |
«Ижтимоий фикр» маркази директори ўринбосари |