Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сонли «Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда сўнгги йилларда илғор хорижий тажриба асосида устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларни трансформация қилиш, соҳага бозор муносабатлари тамойилларини жорий этиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларга кузатув кенгашига аъзолар корпоратив бошқарув бўйича етарли даражада билим ва кўникмалар эга бўлмаган шахслар орасидан сайланаётганлиги замонавий корпоратив бошқарув соҳасини ислоҳ қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июлидан бошлаб давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этиладиган шахслар доираси ҳамда корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш учун қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш учун махсус ўқув курсларида ўқиш, малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахслар билан суҳбат ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш, уни қайта расмийлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга шахслар реестрини юритиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатли, шу жумладан, онлайн, махсус ўқув курсини тугатиб, курс якуни бўйича синовдан муваффақиятли ўтган тингловчилар ҳамда Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари талабгор бўла олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ўқув дастури Олий мактабнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги малакали мутахассисларни, катта тажрибага эга бўлган бошқарувчиларни ҳамда халқаро ҳамкорларни жалб қилган ҳолда доимий равишда такомиллаштирилиб борилади ва якуний дастур курслар бошланишидан олдин Олий мактаб Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ўқув дастури илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига кузатув кенгашлари ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини оширишни, корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларини назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни қамраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш махсус дастур асосида ташкил этиладиган суҳбат натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда корпоратив бошқарувчи малака аттестати олиш учун суҳбат комиссияси манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ушбу соҳадаги етук ва малакали мутахассислари ҳамда Олий мактабнинг профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат комиссияси мажлисининг ўтказилиши санаси ва жойи ҳақидаги маълумотлар доимий равишда Олий мактабнинг веб-сайтида белгиланган муддатларда эълон қилиб борилишини ҳамда корпоратив бошқарувчи малака аттестати олиш учун суҳбат юқори савияда ўтказилишини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 апрелдаги 236-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати (кейинги ўринларда — малака аттестати) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларнинг кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлган шахслар орасидан сайланиши (тайинланиши) шарт, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари, кузатув кенгашига мустақил аъзо сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар малака аттестатига эга бўлмаган ҳолда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзолари сифатида сайланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малака аттестатини олиш истагида бўлган номзодларни ўқитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзодларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Олий мактаб томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), шу жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур дастур «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассисилиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзодлар малака аттестатини олиш учун Олий мактаб томонидан ташкил қилинадиган махсус ўқув курсларида белгиланган муддатларда ўқийди ва дастур сўнггида синовдан ўтказилади. Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассисилиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Малака аттестатини олиш учун Олий мактабнинг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатига эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассисилиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда давлат сертификатига эга бўлади. Мазкур давлат сертификати малака аттестати олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни яна икки марта такроран топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака аттестатини олишга номзодлар билан суҳбат ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака аттестатини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу соҳадаги етук мутахассислари ва Олий мактабнинг шу йўналишдаги профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия камида 9 нафар аъзодан иборат бўлади. Комиссияга Олий мактаб директори ёки шу соҳадаги профессор-ўқитувчилардан бири раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таркиби йилда бир марта Олий мактаб директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия корпоратив бошқарув кодексини мунтазам равишда такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ вазифасини ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Комиссия устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича махсус саволнома таркибини янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суҳбат саволлари рўйхати махсус дастур асосида Олий мактаб томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий мактаб веб-сайтига жойлаштирилади. Суҳбат саволлари рўйхати соҳага оид қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб мунтазам такомиллаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Олий мактабга паспорт ёки идентификация ID-карта нусхаси, ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификати, корпоратив бошқарув фани бўйича рейтинг баҳоларидан кўчирма, алоқа қилиш маълумотлари ва меҳнат фаолиятини юритиётган шахслар қўшимча равишда иш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган аризани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаслиги ёки нотўғри ҳужжатлар тақдим этилиши малака аттестатини бериш суҳбатига киритмаслик учун асос ҳисобланади. Бунда қайд қилинган ҳужжатлардан ташқари қўшимча маълумотларни талаб қилиш тақиқланади. Малака аттестатини олиш учун ариза топширишга тўлов талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи бевосита ўзи келиб, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон тарзда мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклда ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Олий мактаб ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчини суҳбатга киритиш ҳақида қарор қабул қилади ёки мазкур Низомнинг 6-банди талабларига риоя этилмаган тақдирда, асосланган рад жавобини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия мажлислари аризалар сони 15 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ҳар жума куни ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Олий мактаб комиссия мажлиси ўтказилишидан камида 2 кун олдин мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади ва комиссия аъзоларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия йиғилиши аъзоларнинг камида 75 фоизи иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суҳбат ҳар бир номзод билан 20 дақиқа давомида якка тартибда номзоднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир номзодга 4 та савол беради. Бунда саволлар Олий мактабда ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбат натижалари бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси 0 баллдан 100 баллгача баҳо қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод қўйилган саволларга асосли ва тўғри жавоб берадиган бўлса, ҳар бир тўғри жавобга 25 балл қўйилади. Суҳбат натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 55 фоизини тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суҳбат давлат тилида ўтказилади. Суҳбат ариза берувчининг сўровига асосан Олий мактабнинг имкониятларидан келиб чиқиб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Номзод суҳбатга келмаганда ёки ундан ўтмаганда комиссия кейинчалик ариза берувчини хабардор қилган ҳолда малака аттестатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган шахс корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга уч мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида комиссия раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқадиган апелляция комиссияси Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Олий бизнес мактаби ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вакилларидан (малака аттестатини берувчи махсус комиссияда қатнашмаган ушбу соҳадаги ўқитувчи ва мутахассислар) иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Суҳбатдан ўтган шахс комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг уч ой муддатда Олий мактабга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг Олий мактаб уч кун муддатда малака аттестатини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ариза берувчи томонидан уч ой муддатда Олий мактабга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилмаганда, комиссия қарорининг ушбу ариза берувчига малака аттестатини бериш бўйича қисми ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификат ва малака аттестати ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ҳамда QR кодга эга бўлади. Малака аттестати Олий мактабда ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклда тайёрланади ҳамда QR код билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш унда кўрсатилган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларининг ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Олий мактабга қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака аттестатининг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларига киритилган ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида олдин берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига янги малака аттестатини бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Олий мактаб малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестати берилган сана ва унинг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатига эга бўлган шахсларнинг паспорти ёки идентификация ID-карта, алоқа қилиш маълумотлари ва иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилган малака аттестатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Малака аттестатини олишга номзодлар
1. Олий мактабнинг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларида иштирок этади ёки Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштириши талаб этилади.
1. Махсус ўқув курси бўйича 72 соат ёки магистратура йўналишида 2 йил ўқув дастурлари мобайнида
2. Комиссияга суҳбатга кириш учун Олий мактабга тегишли маълумотлар кўрсатилган аризани тақдим этади.
2. Заруратга кўра
2-босқич
Олий мактаб
Олий мактаб корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёки «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган ариза берувчини суҳбатга киритиш ҳақида қарор қабул қилади ёки мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, асосланган рад жавобини беради.
1. Ариза берувчилар сони ўн беш нафардан ортиқ бўлганда уларни малака аттестатини олишга суҳбатдан ўтказади ҳамда суҳбат натижалари бўйича талабгорни баҳолайди.
1. Ҳар ҳафта жума куни
2. Суҳбат натижалари бўйича малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор эълон қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
2. Суҳбат ўтказилган кунда
4-босқич
Малака аттестатини олишга талабгорлар
Комиссиянинг суҳбат натижалари бўйича малака аттестатини бериш тўғрисида ижобий қарори эълон қилингандан сўнг Олий мактаб ҳисобварағига тўлов (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида) ўтказади.
Суҳбат ўтказилган кунда
5-босқич
Олий мактаб
Малака аттестатини расмийлаштириб беради.
3 иш куни мобайнида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия таркиби Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу соҳадаги етук мутахассислари ҳамда Олий мактабнинг мазкур йўналишдаги профессор-ўқитувчиларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директорига
___________________________
________________________дан
АРИЗА
Менга Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш учун ташкил этиладиган суҳбатга киришимга рухсат беришингизни сўрайман.