Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси (Р. Азимов) қайд этилган акциядорлик жамиятларини қайта ташкил этиш жараёнини 2015 йилнинг 1 октябрига қадар тугатиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЧУҚУР ЎРГАНИШ АСОСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Акциядорлик жамиятларида намунавий ташкилий тузилмани улар фаолиятининг тармоқ хусусияти ва кўламини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишлари

қарорлари

2015 йил август

Давлат рақобат қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари

2.

Акциядорлик жамиятларини умум қабул қилинган халқаро амалиёт стандартлари ва талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилиш, ҳамда ташкилий тузилмани такомиллаштириш, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар бундан мустасно.

Комиссия қарори

2015 йил июль

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси

3.

«Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори»га акциядорлик жамиятларининг маъқулланган намунавий тузилмасидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2015 йил май

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Корпоратив бошқарув Кодексини ишлаб чиқиш:

корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича тавсиялар, жумладан, узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш стратегияси ва вазифалари, ички назорат тизимлари ва ижро органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг кўлами, тармоқ хусусиятлари ва йўналишларини инобатга олган ҳолда, намунавий ташкилий тузилмани жорий қилиш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг очиқлигини ошириш, улар томонидан халқаро стандартлар асосида аудит ва молиявий ҳисобот ахборотини нашр қилиш.

Комиссия қарори

2015 йил август

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси

5.

Белгиланган талабларга жавоб бер?айдиган акциядорлик жамиятларини тугатиш ёки қайта ташкил этиш чораларини кўриш.

Таъсисчилар ва рўйхатдан ўтказувчи давлат органлари қарорлари, суд қарорлари

2015 йил III чорак

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси

6.

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2015 йил июнь

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

7.

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш ва бошқарув ходимлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари бўйича баҳолаш.

Комиссия қарори

2015 йил июль

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси,
тижорат
банклари

8.

Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотиш учун янги бозорларни излаш ва олиб чиқишнинг муҳим тамойилларига асосланган акциядорлик жамиятларининг молия ва иқтисодий самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Дастурлар ишлаб чиқиш

2015 йил октябрь

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси,
тижорат
банклари

9.

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш ва уларга салоҳиятли чет эл инвесторларини жалб қилиш.

Техник кўмак лойиҳаси

2015-2016 йй.

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

10.

Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган битимлар ва бошқа ҳаракатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талабни жорий қилиш.

Олий хўжалик суди пленуми қарори

2015 йил IV чорак

Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги

11.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акциядорлик жамиятининг устав капиталини кўпайтириш фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш орқали амалга оширилади.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш

2016 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги

12.

Республикада корпоратив ҳодисаларни мунтазам ёритиб борувчи теле ва радиокўрсатувларни («Корпоратив янгиликлар»), шу жумладан Интернет тармоқларида ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил IV чоракдан

ЎМТРК, Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, «Тошкент» РФБ

13.

Ҳар йили ташкил этиладиган «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» танловини амалиётга жорий қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йилдан бошлаб

Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, «Тошкент» РФБ,
Савдо-саноат палатаси

II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ ОШИРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

14.

Қуйидаги йўллар орқали Акциядорлик жамиятларида халқаро тажриба асосида бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш:

бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш, маъмурий ва операция жараёнларини оптималлаштириш;

хўжалик жамиятларида сифатни бошқариш тизимини, шу жумладан ISO жорий этишни кенгайтириш;

замонавий молиявий менежментни жорий этиш, моддий, инвестиция ва бошқа ресурсларни бошқариш;

тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали хорижий менежерларни жалб қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирлик ва идоралар, «Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

15.

Акциядорлик жамиятлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни эълон қилиш ва уларни Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи аудитдан ўтказишни жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

график бўйича

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси,
акциядорлик жамиятлари

16.

Устав капиталларида давлат улуши бўлган, стратегик хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхатини белгилаш.

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳукумат қарори Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил апрель

2015-2016 йй.

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

17.

Давлат улуши бўлмаган акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015-2016 йй.

ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

18.

«Тошкент» РФБ валюта савдо майдончаси фаолиятини кенгайтириш ва фаоллаштириш, бунда хорижий инвесторлар иштирокидаги операцияларга солиқ солиш тизимини соддалаштириш.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ,
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, «Тошкент» РФБ

19.

Чет эл инвесторларига сотиладиган акциялар пакети тўғрисидаги маълумотларни хорижий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган интернет-сайтларда жойлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2015-2016 йй.

ТИАИСВ, «Ўзинфоинвест» агентлиги, Молия вазирлиги

20.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акциядорлик жамияти томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Қонунга ўзгартириш киритиш

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

21.

Республикада корпоратив бошқарув тизими ва фонд бозорини ривожлантириш масалалари бўйича Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, ТИАИСВ

22.

Устав капиталида 50 фоиздан кўп давлат улуши бўлган саноат соҳаси ва иқтисодиётнинг реал секторибўлган бошқа тармоқларидаги хўжалик жамиятларига уларнинг 10 фоиздан кам бўлмаган соф фойдасини истиқ?олли тадқиқотларга, бозор талабидан келиб чиқиб янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маркетингга йўналтириш тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш.

Методик тавсиялар

2015 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, АКЦИЯДОРЛАР ВА МЕНЕЖМЕНТ ЎРТАСИДА ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРНИ АНИҚ ЧЕГАРАЛАШ

23.

Устав капиталида давлат улуши бўлишидан қатъий назар хўжалик бирлашмалари, акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номланишидаги «давлат» сўзларини чиқариб ташлаш.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш

2015 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари

24.

Акциядорлик жамиятларининг ижро органлари раҳбарларини танлов орқали саралаш амалиётини жорий этиш, чет эл менежерларини тайинлаш мумкинлигини назарда тутиш.

Жамиятлар уставларига ўзгартиришлар киритиш

2015 йил 1 июль

Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ТИАИСВ

25.

Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки оширишга хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилиги бўлмаганда тақиқ қўйиш.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш

2016 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

26.

Давлат улуши бўлган акциядорлик ёки бошқа хўжалик субъектларига нисбатан тижорат ташкилотлари тузиш талабларини такомиллаштириш.

Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритиш

2016 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

27.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва давлат ҳокимият органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига:

битимлар бўйича норматив ҳужжатлар қабул қилишга, акциядорлик жамиятларига буйруқлар ва бошқа кўрсатмалар беришга, фойдани бўлишишга, бошқарувчи ходимларни ёллашга ва хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари ваколатига тегишли бошқа масалалар бўйича, қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно;

акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари аъзоларига молиявий йўқотишларга сабаб бўлган бизнес-хатарларни қабул қилиш асосида ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари учун жавобгарлик чоралари қўллашни тақиқлашни белгилаш.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш

доимий

Адлия вазирлиги, Бошпрокуратура, Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги

28.

Инвестиция активларини ишончли бошқариш хизматларига ҳақ тўлашнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, бунда давлат активларини бошқаришга тўланадиган ҳақ миқдори бизнес-режа параметрларини бажарганлигига янада боғлиқлигини назарда тутиш.

Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

29.

Жамиятни бошқаришда акциядорларнинг иштирок этиш ҳуқуқлари бузилганлиги учун давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарларига маъмурий жавобгарликни жорий этиш.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиришлар киритиш

2015 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси

30.

Энергетика, нефтгаз, кимё, темир йўл, пахта тозалаш, тегирмон, фармацевтика саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қаттиқ металларни қайта ишлаш корхоналари ва коммуникация технологиялари соҳасида давлат улушини хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ ВА ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШДА АКЦИЯДОРЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

31.

Акциядорларга, шу жумладан миноритар акциядорларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида хўжалик судига шикоят киритишбилан давлат божи тўлаш, шу жумладан кейинчалик уни айбдор томонидан ундиришбилан дивидендларни тўлаш бўйича кечиктиришларни тақдим этиш.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш

2015 йил III чорак

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси

32.

Пакетларни лотларга бўлишни оптималлаштиришни назарда тутган ҳолда ташкил этилган савдоларда акциялар пакетини жойлаштириш ва муомалага киритиш тартибини такомиллаштириш.

Савдолар ташкилотчиларининг қоидаларига ўзгартиришлар киритиш

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, «Тошкент» РФБ

33.

Ташкил этилган савдоларда жисмоний шахслар ўртасида акцияларнинг олди-сотди келишувларига тўғридан-тўғри ўзаро ҳисоб-китобни назарда тутган ҳолда ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

Савдолар ташкилотчиларининг қоидаларига ўзгартиришлар киритиш

2015 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «Тошкент» РФБ, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

34.

Акциядорларнинг бири 50 ва ундан ортиқ фоизда жамиятнинг акцияларини сотиб олганда бошқа акциядорлар унга бозор нархида ўзларининг акцияларини белгиланган тартибда сотиш ҳуқуқига эга бўлиш тартибини жорий этиш.

Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

2016 йил II чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

V. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

35.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази веб-сайти негизида Корпоратив ахборот ягона порталини яратиш, бунда халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни жойлаштириш:

молия ҳисоботи ва аудиторлик хулосалари;

акциядорлик жамиятлари фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисида маълумот;

эмиссиялар проспекти, жойлаштириладиган акциялар, акциядорлик капитали миқдори ва салоҳиятли инвесторлар учун бошқа маълумотлар;

корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базадаги ўзгаришлар.

Корпоратив ахборотнинг ягона порталини яратиш

2015 йил IV чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси

36.

Халқаро тажриба асосида акциядорлик жамиятларида инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини, моддий ва молиявий ресурсларни (ERP ва бошқа дастурий маҳсулотлар) бошқаришнинг замонавий ахборот тизимларини жорий этиш.

Лойиҳаларни амалга ошириш

графиклар бўйича

Вазирлар Маҳкамаси АТД, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

37.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда давлат активларини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш:

интерактив ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини яратган ҳолда давлат активларини бошқаришнинг электрон маълумотлар базасини яратиш;

хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида давлат улушининг марказлаштирилган ҳисобини юритиш;

Вазирлар Маҳкамаси қарори дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш

2016 йил I чорак


201
6йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

давлат активларининг ягона рўйхатини инвесторларга сотиш учун таклиф қилинадиган объектлар (улушлар, акциялар, ДУК) кўрсатилган ҳолда шакллантириш ва Интернет тармоғида эълон қилиш.

VI. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ, АЙНИҚСА ИККИЛАМЧИ БОЗОРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, УНИНГ АХБОРОТ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

38.

Қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича Корея фонд биржаси билан ҳамкорликни кенгайтириш, бунда фонд бозори учун замонавий Ягона дастурий-техник комплексини жорий этишни назарда тутиш.

Комплексни жорий қилиш

2016 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк

39.

Корея фонд биржаси томонидан жорий этиладиган Ягона дастурий-техник комплекси негизидаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қошида ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.

Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш

2016 йил I чорак

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

40.

Фонд бозорида инвестиция хатарларида тегишли чекловларни кўриб чиққан ҳолда қимматли қоғозлар бозори ликвидлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни ўзига оладиган маркет-мейкер инвестицион воситачиларни яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил II чорак

Тижорат банклари ва суғурта компаниялари, Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги

41.

Қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари маълумотлар базалари ва захира савдоларни ахборот таҳлилий кузатиб боришнинг технологик жиҳатдан янгилаб бориладиган ахборот тизимини яратиш ҳамда республика биржа марказини модернизация қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «Тошкент» РФБ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги

42.

Қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилоти, хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаларини тартибга солувчи вакиллари, корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасидаги тадқиқот марказлари билан биргаликда халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Банклар Ассоциацияси, Молия вазирлиги

VII. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

43.

Давлатулушига эга акциядорлик жамиятлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари таркибини бозор иқтисодиёти ва корпоратив бошқарувнинг асослари, менежмент ва маркетинг, замонавий ишлаб чиқариш принциплари ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, улар бошқараётган корхоналарнинг амалдаги ҳолатини аттестациядан ўтказиш.

Комиссия қарори

график бўйича

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси

44.

Аттестацияякунлари бўйича вакант лавозимларга янгича фикрлайдиган, белгиланган талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарлар, шунингдек, хо?ижий менежерларни жалб этиш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил IV чорак

Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятлари

45.

Германия ҳамда бошқа иқтисодий ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасаларини жалб этган ҳолда, тугатиладиган Олий бизнес мактаби негизида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2015 йил 1 июнга қадар

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

46.

Корпоратив бошқарувчи малакасига эга аттестати мавжуд шахслардан давлатнинг ишончли ва давлат улуши бўйича хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоларини тайинлашни амалиётга жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил 1 январдан

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси