25.02.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитор — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар реестри — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шакллантириладиган реестр мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг реестри — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудит қўмитаси — хўжалик юритувчи субъектнинг кузатув кенгаши аъзоларидан иборат бўлган, қоида тариқасида, камида бир нафар мустақил аъзони ўз ичига оладиган, молиявий ҳисоботни тузишнинг тўғрилиги устидан назорат ўрнатилиши, мустақил аудиторлик ташкилотининг танланиши, аудиторлик текшируви ўтказилиши жараёнларини кузатиш, шунингдек ички ва ташқи аудиторлик текширувлари натижаларини олиш ҳамда ўрганиш учун масъул бўлган қўмита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рэнкинг — аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини тавсифловчи муайян кўрсаткичлар бўйича гуруҳларга ажратилган аудиторлик ташкилотларининг тартибга солинган рўйхатларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — малака сертификатини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга даъвогар бўлган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар мустақиллик, холислик ва ҳалолликдан, касбий билимга эгалик ҳамда ахборотнинг махфийлигидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Мустақиллик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор тахминларга асосланиб фикр билдиришдан холи бўлиши ва ўзининг обрўсини туширадиган фактларга йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аудиторлик хизматлари кўрсатишни рад этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Холислик ва ҳалоллик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор жамият манфаатлари устуворлигига риоя этиши, беғараз бўлиши ва тахминларга асосланиши, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа шахсларнинг босимлари сабабли ўзининг касбга оид фикр-мулоҳазасида таваккалчилик қилмаслиги, аудиторлик ташкилотининг обрўсига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатларга йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Чуқур касбий билимга эгалик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор ушбу Қонун талабларига риоя этиши, етарли даражада чуқур касбий билимга эга бўлиши ҳамда касбий билим ва кўникмаларини аудиторлик ташкилоти таркибида сифатли аудиторлик хизматлари кўрсатиш учун етарли бўлган даражада сақлаб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ахборотнинг махфийлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти ходимлари аудиторлик хизматлари кўрсатиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ўзига аудиторлик хизматлари кўрсатилган шахсларнинг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳамда ўзгаларга беришга ҳақли эмас, бундан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартлари, таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари, ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари аудиторлик фаолияти стандартларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган, Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Ўзбекистон Республикасида эълон қилиш тўғрисидаги рухсатномаси асосида аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган аудиторлик фаолияти стандартлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувларининг ўрнини, аҳамиятини ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматларининг сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модда тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва ушбу субъект ихтиёрий равишда тугатилганда солиқларга доир хулосалар бериш тартибини белгилайди.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда иккинчи қисмининг бешинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мазкур дастурий мажмуа орқали масофавий мониторинг амалга оширилишини таъминлайди;
(12-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ваколатли давлат органи фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолиятининг стандартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги ахборот.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди;
(14-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартибини белгилайди ва уни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган Аудиторларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларни бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аудиторларнинг касбий даражасини ривожлантиришга ва сақлаб туришга, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга даъват этилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига (бундан буён матнда Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси деб юритилади) риоя этилишининг тизимли мониторинги ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рэнкинг ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рэнкинг ўтказилишини ташкил этади ва ҳар йили 1 майга қадар унинг натижаларини ўз расмий веб-сайтларида эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича халқаро ташкилотларнинг ишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 10 январга қадар аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатиш тартибини, аудиторларнинг малакасини оширишга оид намунавий дастурни ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятига аралашишга ва аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аудитор ва унинг ёрдамчиси, аудиторнинг малака сертификати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Аудитор. Аудиторнинг ёрдамчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор ўзи билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида бир вақтнинг ўзида фақат битта аудиторлик ташкилоти таркибида ишлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги муносабати билан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган аудиторлик ташкилотини илгари бошқарган аудитор аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан уч йил ичида бошқа аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган, аудиторлик ташкилотида ишловчи ҳамда аудиторнинг топшириғига кўра аудиторлик хулосасига ва аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатга имзо қўйиш ҳуқуқисиз аудиторлик текширувида иштирок этадиган жисмоний шахс аудиторнинг ёрдамчисидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан унинг аудиторлик текширувида иштирок этиши чоғида ўзи олган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Аудиторларнинг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларнинг малакасини ошириш бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотда аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор аудиторнинг малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҳар йили аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар малакасини ошириш курслари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланадиган намунавий дастур бўйича ўтказилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Аудиторнинг малака сертификати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторнинг малака сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) аудиторнинг малакасини тасдиқлайдиган ва унга аудиторлик ташкилоти таркибида аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат башарти талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширса, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан бериладиган, қатъий ҳисоботга оид ҳужжатдир.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат дастлабки беш йиллик муддатга берилади, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорда халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлган ҳамда у ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этган тақдирда, сертификат унга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда дастлабки беш йиллик муддатга берилади ва белгиланган даврийлик билан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Малака имтиҳони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун талабгорларнинг билимларини малака комиссияси томонидан текшириш тартиб-таомили малака имтиҳонидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторда камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажи мавжуд бўлган ва у ушбу Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, сертификатнинг амал қилиш муддати малака имтиҳони топширилмаган ҳолда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини қайта топшириш учун малака имтиҳонида иштирок этган санадан эътиборан камида бир ойдан сўнг ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Сертификат олиш учун талабгорга қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотга ҳамда олий таълим ташкилотини тамомлаганидан кейин охирги ўн йилдан камида уч йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ёки олий таълим ташкилотида «Бухгалтерия ҳисоби» ёхуд «Аудит» фанидан дарс бериш соҳасида иш стажига (шу жумладан ўриндошлик асосида) эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» ихтисосликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган талабгор учун аудиторлик ташкилотида камида бир йиллик иш стажи (шу жумладан ўриндошлик асосида) талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг иқтисодий ихтисосликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлган тақдирда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги иш стажи талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор дастлабки беш йиллик муддатга сертификат олиш учун аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(22-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг маълумотлари;
(22-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг ёхуд чет давлатда олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги тегишли ваколатли давлат органи гувоҳномасининг кўчирма нусхасини;
(22-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини (ўриндошлик асосида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган ҳолда, шунингдек хориждаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатни) ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг дастлабки беш йиллик муддати ёки навбатдаги ўн йиллик муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан кўпи билан олти ой олдин аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(22-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг асл нусхасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модда иккинчи қисмнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ҳужжатлар ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ҳақида ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризасини кўриб чиқиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда амалга оширилади. Талабгорларга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат беришни ёки сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш мазкур Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишига рухсат берилган, шунингдек халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорлар рўйхати аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони топширишига рухсат берилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорларга аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши натижалари тўғрисида хабарномалар юборилади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганда ариза тақдим этилган санадан то сертификатнинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган вақт даври аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажини аниқлаш чоғида аудитор лавозимига тайинлашлар оралиғидаги бир ойдан кўп бўлмаган вақт даври узилиш деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабгор малака имтиҳонини топширишга икки марта келмаган бўлса, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади. Бунда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг ушбу Қонун 21-моддасида белгиланган малака талабларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш рад этилган талабгор камчиликлар бартараф этилганидан кейин ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли. Камчиликлар ўн беш иш куни ичида бартараф этилганда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан малака комиссиясининг баённомалари олинганидан кейин ўн кунлик муддатда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан эътиборан сертификатни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида бир ойлик муддатда ариза бериши шарт.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатни қайта расмийлаштириш аудитор қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхасини ва тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади. Қайта расмийлаштириш чоғида аввал берилган рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган сертификатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган сертификат бланкаси йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига аудиторнинг сертификатнинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризасига асосан унинг дубликати берилади. Сертификат йўқолганлиги тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Сертификатнинг дубликати айнан ўша рақамда ва илгари белгиланган амал қилиш муддатига, сертификатнинг янги бланкасида «Дубликат» деган ёзув албатта киритилган ҳолда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган сертификат уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилиши унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йил давомида аудиторлик фаолиятида иштирок этмаганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат расмийлаштирилган санадан эътиборан олти ой давомида аудиторнинг сертификатни олиш учун келмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг сертификат бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги факти аниқланганлиги;
(26-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ушбу Қонун талабларини мунтазам равишда (икки мартадан кўп) ёки бир марта қўпол тарзда бузганлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ушбу Қонун талабларини бир марта қўпол тарзда бузиш деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган чекловларни бузганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилганлик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида аниқланган, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек молиявий ҳисобот тузиш бўйича белгиланган талабларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилиши фактларининг аудитор томонидан яширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатни бошқа шахсга унинг аудиторлик фаолиятида ўз номидан иштирок этиши учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида берганлик факти аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқларига кўра ҳар хил текширувларни ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва мазкур органлар ўртасида шартнома тузилмаган ҳолда мутахассис сифатида иштирок этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитор бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ аудиторлик ташкилотининг ходими ёки муассиси (иштирокчиси) эканлиги факти аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича ўз сертификатининг амал қилиши тугатилган аудитор сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил давомида сертификат олиш ҳақидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга сабаб бўлган қоидабузарликларга йўл қўйган аудиторлик ташкилоти раҳбари ва аудитор сертификатларининг амал қилиши аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(26-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудиторга ёки ушбу аудитор ишлаётган аудиторлик ташкилотига беш кунлик муддатда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сертификатни берган аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
(26-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудитор томонидан олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида сертификат уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига йўқ қилиш учун қайтарилиши лозим.
(26-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аудиторлик ташкилоти. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Аудиторлик ташкилоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санадан эътиборан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятининг ушбу Қонун 32 ва 33-моддаларида назарда тутилган турларидан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти, башарти қуйидаги мажбурий шартларга риоя этса, қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, бундан акциядорлик жамияти мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган аудиторларнинг энг кам сони штатдаги камида тўрт нафар аудитордан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланадиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондидаги (устав капиталидаги) аудиторларга (аудиторга) тегишли бўлган улуш камида эллик бир фоизни ташкил этиши керак (бундан аудиторлик ташкилоти — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамияти ташкил этилган ҳоллар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кун муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд аудиторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига номувофиқлик бартараф этилгунига қадар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотининг филиали ташкил этилганда филиал раҳбари аудитор бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмаси бўлиши ва бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ҳақидаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан эътиборан уч ой давомида у тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқишни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил тарзда белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда олишга, шунингдек ушбу ҳужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг амалда мавжудлигини ҳамда ҳар қандай мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилинган аудиторлик ташкилоти танловларида иштирок этишга, шунингдек танлов шартлари билан танишиб чиқиш ва ўз таклифларини тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан, аудит қўмитасидан аудиторлик текшируви жараёнида юзага келган масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслардан ахборотнинг ёзма тасдиқномаларини олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаган тақдирда аудиторлик текшируви ўтказишни рад этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этиш учун бошқа мутахассисларни эксперт сифатида жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда хўжалик юритувчи субъектга турдош хизматлар кўрсатишга, бундан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш, тафтиш комиссияси (тафтишчи) вазифаларини, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти қонунчиликка ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқи кодекси талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларга (аудиторга) устав фондидаги (устав капиталидаги) тегишли улуш камида эллик бир фоиз бўлишини таъминлаши (бундан аудиторлик ташкилотини — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамиятини ташкил этиш ҳоллари мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатида асосий иш жойи аудиторлик ташкилоти бўлган камида тўрт нафар аудитор мавжуд бўлишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолиятини фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида мустақилликни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари буюртмачисининг талабига кўра аудитор (аудиторлар) сертификатини, аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисини кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказишга доир аудитнинг халқаро стандартлари талаблари тўғрисидаги, аудиторнинг эътирозларига асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари нормалари ҳақидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг сўровига биноан тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви натижаларини аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ расмийлаштириши ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари рэнкингини ўтказиш учун ахборот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари тўғрисида ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқ тасдиқловчи фактлар ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятини ва корпоратив бошқарув учун масъул бўлган шахсларни, аудит қўмитасини ёзма шаклда хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатиши ва унга риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишга монелик қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз почта манзили ва электрон манзили ўзгарганлиги тўғрисида, аудиторлик ташкилотининг раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида ваколатли давлат органини беш кунлик муддатда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз веб-сайтини юритиши ва уни фаол ҳолатда сақлаб туриши;
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 20 январга қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ваколатли давлат органига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотининг зиммасида қонунчиликка ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида уларга молиявий ҳисоботлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисидаги нотўғри якунни ўз ичига олган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун аудиторлик ташкилоти раҳбари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлари Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган ташкилот томонидан аудиторлик текширувини ўтказганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Аудиторлик ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Аудиторлик хизматларининг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматлари туридаги аудиторлик хизматларини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хизматлари аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик хизматлари буюртмачиси ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Аудиторлик текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ молиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончлилик деганда молиявий ҳисобот маълумотларининг аниқлик даражаси тушунилиб, у ушбу ҳисобот асосида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ва молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида холис хулосалар чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан мажбурий тарзда ва ташаббус шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик текширувини давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан фойдаланган ҳолда ўтказиш фақат уларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилганидан кейин қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун талабларидан фарқ қиладиган тартибда амалга ошириладиган текширув аудиторлик текшируви бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш, шунингдек йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчининг уни ихтиёрий равишда тугатиш чоғида солиққа оид қонунчиликка кўра даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврда солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича хулоса бериш;
(33-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг активлари ва мажбуриятларини, шунингдек балансдан ташқари моддаларини баҳолашдан ўтказиш.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларига қуйидагиларга нисбатан аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур аудиторлик ташкилотининг кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзининг муассислари, иштирокчилари, акциядорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиси, иштирокчиси, акциядори ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахси, аудит қўмитаси аъзоси бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда мазкур хўжалик юритувчи субъектга ушбу Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган турдош хизматларни кўрсатганларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлари муассиснинг, иштирокчининг яқин қариндошлари ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахснинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект аудит қўмитаси аъзосининг яқин қариндошлари бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг ёки аудиторнинг манфаатдорлиги молиявий ҳисобот ва у билан боғлиқ молиявий ахборот тўғрисида фикр билдиришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги кооперативлари;
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар (бундан бир календарь йилда банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган жамоат фондлари мустасно);
(35-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
(35-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржалар;
(35-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ташкилотларнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишига йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг аудиторлик текшируви штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви буюртмачилари сифатида иш юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида, бироқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, солиқ органларига аудиторлик хулосасининг кўчирма нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий аудиторлик текширувини қонунга мувофиқ ўтказишдан бўйин товлаш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача ўтказмаслик ва аудиторлик хулосасининг йўқлиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органлари томонидан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаслик хўжалик юритувчи субъектдан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги суммада жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъект жаримани ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги масала иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаримани тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс, унинг мулкдори, устав фондида (устав капиталида) камида беш фоиз миқдоридаги улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар, шунингдек назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкин.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббусига кўра аудиторлик текшируви аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади. Бунда назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан айни бир аудиторлик ташкилотини айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини айни ўша асосларга кўра текширишга такроран жалб этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказишга доир ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини ўтказиш ташаббуси билан чиққан шахс ёки орган ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказиш предмети, муддатлари ҳамда бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хулосасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хулосасида ифодаланган фикр юзасидан тушунтиришларни ва аудиторлик ташкилотининг фикрига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш тартиби ҳақида маслаҳатлар олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга шарт-шароитларни яратиб бериши ва унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви давомида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиши ва мазкур ахборот олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай аудиторлик ташкилотини натижалар ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритишга, молиявий ҳисобот тузишга ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш тартибига доир қоидабузарликларни бартараф этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект ушбу Қонунга мувофиқ амалга ошириладиган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга тўсқинлик қилиш мақсадида бирон-бир ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект қонунчиликка ҳамда аудиторлик ташкилоти билан тузилган аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг мулоҳазалари асосланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хулосасини олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиш учун аудиторга тегишли шарт-шароитлар яратиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси қонунчиликка ва аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Аудиторлик хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат аудиторлик хулосасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хулосаси рақамланган, ҳар бир саҳифаси аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ҳамда унга аудиторлик ташкилотининг фикри қайси молиявий ҳисоботга нисбатан ифодаланган бўлса, ўша молиявий ҳисобот илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолияти стандартлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Била туриб сохта тузилган аудиторлик хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик текширувини ўтказмасдан тузилган ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра тузилган, бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви жараёнида аудитор (аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган ҳужжатлари мазмунига мувофиқ бўлмаган аудиторлик хулосаси била туриб сохта тузилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хулосаси суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра, била туриб сохта тузилган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузиш аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга, аудиторлик ташкилоти раҳбари сертификатининг ва аудиторлик текширувида иштирок этган аудиторлар сертификатларининг амал қилишини тугатишга, шунингдек айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Аудиторлик ташкилотларининг реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи Аудиторлик ташкилотларининг реестрини электрон шаклда юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, улар сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилиш асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотларининг реестридаги мавжуд ахборот танишиб чиқиш учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган аудиторлик ташкилоти маълумотларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун ваколатли давлат органига маълумотномани ва аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхаларини («Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмаларни) почта орқали ёки электрон шаклда юборади. Маълумотномада аудиторлик ташкилотининг номи, почта ва электрон манзили, веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда), телефон алоқа рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиққанидан кейин беш иш куни ичида аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотни қуйидаги ҳолларда Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти ушбу Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳолларда Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 27-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланган тақдирда;
(43-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари амалга оширилганда ёки фаолият тури ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
била туриб сохта аудиторлик хулосаси тузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари кўрсатиш чоғида олинган махфий ахборот ошкор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати ўтказилаётганда зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ваколатли давлат органига тақдим этмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотининг Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, шунингдек ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Аудиторлар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи Аудиторлар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг рақами, берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат олган шахснинг фамилияси, исми ва имзоси, шунингдек сертификат олинган сана ва унинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро бухгалтер сертификатининг (мавжуд бўлган тақдирда) номи ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, сертификатнинг амал қилишини тугатиш, уни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига Аудиторлар реестридаги танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
(44-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг рақами, берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар (йил якунларига кўра);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Аудиторлар иши сифатининг ички назорати ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Аудиторлар иши сифатининг ички назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар иши сифатининг ички назорати аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган, унинг аудиторлари ва ходимлари томонидан ушбу Қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи тартиб-таомилларга асосланган ташкилий чора-тадбирлар тизимидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлар иши сифатининг ички назорати аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик фаолияти стандартларига биноан амалга оширилади ва у аудиторлик хизматлари кўрсатиш чоғидаги мажбурий шартдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати ваколатли давлат органи аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда амалга оширадиган, аудиторлик ташкилотлари томонидан ушбу Қонун талабларини ва аудиторлик фаолияти стандартларини бузишларни аниқлашга ҳамда келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан ташқи сифат назоратидан ихтиёрий асосда ўтиши мумкин. Назоратнинг мазкур тури ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган ташқи сифат назоратини ўтказишнинг ўрнини босмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати натижаларига кўра қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилотига нисбатан қуйидаги таъсир чораларини қўллашга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини аудиторлик ташкилотининг зиммасига юклайдиган ва бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилайдиган билдиришнома чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 43-моддаси биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 29-моддаси талабларини мунтазам равишда (икки мартадан ортиқ) бузганда аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари аниқланган қоидабузарликлар юзасидан кўрилган чоралар кўрсатилган ҳолда ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказиш муддати ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати таваккалчилик-таҳлили натижаси ва аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу Қонун талабларининг бузилишларини содир этиш таваккалчилиги даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) баҳолаш якунлари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчилик даражаси уч тоифага ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги юқори бўлган аудиторлик ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги ўртача бўлган аудиторлик ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги паст бўлган аудиторлик ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчилик даражасини таҳлил қилиш ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 февралга қадар амалга оширилади, бундан аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказишда аудиторлик ташкилотининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органида ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларида мавжуд бўлган маълумотлар, шунингдек аудиторлик ташкилотининг ҳамда аудиторларнинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборот асосида қуйидаги ҳолатлар бўйича таваккалчилик даражасининг таҳлили амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу Қонуннинг 27 ва 29-моддалари талабларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг ушбу Қонун талабларини бузадиган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг муассислари (иштирокчилари) таркибида илгари аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун фаолияти тугатилган аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлган жисмоний шахсларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг аввалги ташқи назорати якунлари бўйича паст баҳо олганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратнинг тизими мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитнинг халқаро стандартларига, сифат назоратига, таҳлилий текширувларга, турдош хизматлар кўрсатишга доир топшириқларга ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциацияларига аъзолик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказиш, турдош хизматлар кўрсатиш услубиётининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган аудиторлик хизматлари натижаларининг тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотга ишлов бериш учун дастурий маҳсулотларни ва ахборот технологияларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун талаблари бузилишларининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки юридик шахсларнинг шикоятлари, шунингдек аудиторлик ташкилотининг фаолияти тўғрисида асосланган салбий фикрлар мавжуд эмаслиги, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар юзасидан халқаро ташкилотлар билан аудиторлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ҳамда ахборот алмашишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 7, 431-модда, № 10, 670, 677-моддалар; 2019 йил, № 7, 389-модда, № 8, 471-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 3, 203-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз тўртинчи — олтмиш иккинчи хатбошилари тегишинча ўттиз учинчи — олтмиш биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 15-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 735-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 16-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 772-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) VI бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 78-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 79-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 150-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 11-12, 222-модда) 2-илованинг 3-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) III бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-28-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) 1-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 3-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-110-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 417-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-216-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 330-модда) 3-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 3-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 137-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январда қабул қилинган «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-516-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 1, 5-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 4-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-603-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 4-модда) 1-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-677-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)