05.05.2021 йилдаги 280-сон
12. Сертификат олиш учун талабгор аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилинган ҳолда тақдим этади:
13. Талабгордан мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
14. Мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган малака талабларига жавоб бермаса;
мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ ҳолда тақдим этилмаганда.
38. Сертификат мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади. Сертификат аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасининг расмий қисқартирилган номидан кейин оралиқ бўшлиқларсиз (Х...Х 000000 кўринишида) кетма-кетликда рақамланади.
42. Сертификат дастлаб беш йиллик муддатга талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширганда ёхуд мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган мезонларнинг бирортасига жавоб берадиган талабгорларга малака имтиҳони топширилмасдан берилади.
Сертификатни кейинги муддатсиз даврга узайтириш талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширганда ёхуд у мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган мезонларнинг бирортасига мос бўлганда малака имтиҳонини топширмасдан амалга оширилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Талабгор

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этади.

Талабгорнинг хоҳишига кўра

2-босқич

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

(Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси)

1. Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида

2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгор қабул қилинган қарор тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш кунида

3-босқич

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

Малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги хабарни веб-сайтларига жойлаштиради ҳамда талабгорга электрон алоқа воситалари орқали хабарнома кўринишида юборади.

Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн беш кун олдин муддатда

4-босқич

Малака имтиҳони комиссияси

Малака имтиҳони уч соат ичида тест синови усулида ахборот-технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

Имтиҳон ўтказилган куни

5-босқич

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

Малака имтиҳон натижаларини веб-сайтида эълон қилинади.

Имтиҳон ўтказилганидан сўнг икки иш кунида

6-босқич

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

Ички аудитор малака сертификати расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига берилади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилгандан санадан бошлаб уч кун муддатда

_______________________________________________________

(аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасининг номи)

_______________________________________________да яшовчи

(яшаш манзили)

____________________________________________________дан

(ариза берувчи Ф.И.О)

_______________________________________________________

(алоқа телефони)

_______________________________________________________

(электрон почта манзили)

АРИЗА

Менга ички аудитор сертификатини олиш/амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишга, қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
1. _____________________________________________________________________________________________________________
2. _____________________________________________________________________________________________________________
3. _____________________________________________________________________________________________________________
4. _____________________________________________________________________________________________________________
5. _____________________________________________________________________________________________________________
20___ йил «____» __________
Шахсий имзо __________________
* Керакли сўзларнинг тагига чизилади.
1. 4-банднинг бешинчи хатбошидан «ташқи» сўзи чиқариб ташлансин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 12 ва 13-бандлардаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин.