Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Қарори
«Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1702-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2007 йил 4 июлдаги 2007-44, 17-8/1985-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1702, 2007 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 349-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 январь,
2021-06-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 январь,
21/15-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1702-1/0132-сон)