Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1702
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори, 13.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1702
Кучга кириш санаси
23.08.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ВА СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ТАҚДИМ ЭТИШДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 августда 1702-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-06-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 21/15-сонли ««Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1702-1, 22.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 4 июль,

2007-44-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-8/1985

Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
2007 йил 4 июлдаги 2007-44, 17-8/1985-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда (бундан буён матнда электрон шаклдаги солиқ ҳисоботлари деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари ёрдамида тақдим этилганда ахборот хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этадиган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган иш жойи (АИЖ) — эксплуатацион ва техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳисоблаш техника воситалари ва махсус дастурий воситалар асосида компьютер тармоғининг ишчи станцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо (ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ёпиқ калити эгаси — электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ёпиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қуювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИни яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш — криптографик алмаштириш алгоритмлари ёрдамида амалга ошириладиган ахборотнинг тўла-тўкислиги, қулайлиги ва махфийлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг компрометацияси (обрўсизланиши) — фойдаланилаётган калитлар, ахборот хавфсизлигини таъминлаётганлигига ишончнинг йўқолиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг обрўсизланиши билан боғлиқ ҳодисаларга қуйида келтирилганлар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчиларнинг йўқолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчиларнинг йўқолиши ва кейинчалик уларнинг топилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ахборотдан фойдаланишга рухсати бўлган ходимларнинг ишдан бўшаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий калитни сақлаш ва йўқ қилиш (амал қилиш муддати тугагандан кейин) қоидаларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг четга чиқиб кетишига шубҳа пайдо бўлиши ёки махфий алоқа тизимида унинг нотўғри талқин этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчилар бўлган сейф муҳрининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчиларнинг қандай ҳолатга учраганлиги ҳақида аниқ маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолатлар (шу жумладан, калит билан боғлиқ маълумотлар бузилган ҳамда ундан қоидабузарнинг рухсатсиз фойдаланиши асосли равишда рад этилмаган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатсиз кириш (фойдаланиш) — субъектнинг объектга ёки ахборотга тизимда ўрнатилган кириш чегаралари қоидаларини бузган ҳолда кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ очиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИнинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш — ЭРИнинг ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификати (имзо калити сертификати) — электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари (АКМВ) — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи дастгоҳ, дастурий ва дастгоҳ-дастурий воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ воситалари — электрон ҳужжатда ЭРИ яратилишини, ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, ЭРИнинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш формати — электрон шаклда тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари таркиби ва кўрсаткичлар тузилмасининг формага келтирилган тавсифи, шунингдек, уларнинг шакллантирилишига қўйилган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази (Рўйхатга олиш маркази) — махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва қонунда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган юридик шахсдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи — солиқ ҳисоботларини жўнатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳисоботларини қабул қилувчи ва уларга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органлари — солиқ ҳисоботларини қабул қилувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали тақдим этиш дастурий-аппарат воситаларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурий-аппарат воситалари солиқ ҳисоботларини қонун ҳужжатларга мувофиқ тасдиқланадиган солиқ ҳисоботларини тақдим этиш форматига мос равишда қабул қилиш ва ишлов берилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЭРИ ва АКМВ воситалари давлат солиқ хизмати органларида қўлланилаётган ўхшаш воситалар билан мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЭРИ ва АКМВ воситаларидан фойдаланиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ ҳисоботлари ЭРИ ва АКМВ воситаларидан фойдаланган ҳолда алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини тарқатиш ва ҳисобга олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда, Рўйхатга олиш маркази лицензиясига амал қилиш шартларига ҳамда электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар техник ҳужжатлари талабларига мос равишда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини олиш, узатиш ва фойдаланишга фақатгина электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот хавфсизлиги қуйидаги комплекс чоралар билан таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ва АКМВ воситалари ёрдамида солиқ ҳисоботларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотдан фойдаланишни назорат қилиш қурилмаларини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот хавфсизлиги электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан қатъий таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ ҳисоботлари маълумотларини қабул қилиш, ишлов бериш ва узатиш учун мўлжалланган АКМВни автоматлаштирилган иш жойига ўрнатиш ва созлаш ишлари, солиқ ҳисоботи жўнатувчиси, шунингдек қабул қилувчисида ҳам тизим маъмури иштирокида масъул шахс томонида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКМВни автоматлаштирилган иш жойида ишга туширишдан аввал АКМВнинг бутлиги текширилиши зарур. Бутлиги бузилган АКМВни ўрнатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. АКМВ билан ўрнатилган автоматлаштирилган иш жойи якка тартибда фойдаланиш усулида ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси бўлган электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ҳар бири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар унга очиқ ва ёпиқ калитлар айни пайтда фойдаланилаётганлиги ёки илгари фойдаланганлиги маълум бўлса, ЭРИ ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш учун очиқ ва ёпиқ калитлардан фойдалана олмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ калитни сир сақлашга мажбур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ калит сири бузилганлигига (калитни обрўсизланиши) доир асосли тахмин вужудга келганда, ЭРИни Рўйхатга олиш марказидан калит сертификатининг амал қилишини дарҳол тўхтатилишини талаб қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатсиз фойдаланиш имкониятини тўлиқ олдини оладиган ЭРИ ва шифрлаш (кодлаш) калитларини ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишнинг ички тартибини белгилаши ва тасдиқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ва шифрлаш (кодлаш) калитларига рухсати бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ЭРИ ва шифрлаш (кодлаш) калитлари ташувчиларини сақлаш учун хоналарда сейфлар ўрнатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб турган электрон ҳужжат айланиши учун мўлжалланган шахсий электрон ҳисоблаш машина (бундан буён — ШЭҲМ) олдида масъул шахс бўлмаган ҳолда, масъул шахс мазкур ШЭҲМга киришни парол билан блокировка қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Электрон ҳужжат айланиши учун олдиндан мўлжалланган ШЭҲМда дастурий иловаларни ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш воситалари, шунингдек, тизим ресурсларига рухсатсиз кириш имкониятини берувчи воситалар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Калитли ташувчилардан фойдаланишга рухсати бўлган ходим ишдан озод қилинган, уни бошқа бўлинма (лавозим)га ўтказилган ёки унинг функционал мажбуриятлари ўзгарган ҳолда, у фойдаланган калитлар алмаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчилардан рухсатсиз нусха олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчилардан фойдаланишга рухсати бўлмаган шахсларни бу ташувчиларнинг мазмуни билан таништириш ёки уларга калитли ташувчиларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитларни ШЭҲМ монитори экранига чиқариш ёки чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимнинг ишлаши назарда тутилмаган АИЖдаги ШЭҲМнинг ўқиш қурилмаси (дисковод)га, шунингдек, бошқа ШЭҲМларга калитли ташувчини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калитли ташувчига бегона ахборотни ёзиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Электрон ҳужжат айланиши учун фойданиладиган ШЭҲМга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электрон ҳужжат айланиши учун фойдаланиладиган ШЭҲМ вирус ва зарарли дастурлардан муҳофаза қилувчи дастур билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ШЭҲМда вақти-вақти билан маълумотлар базаси ҳамда вирус ва зарарли дастурлардан муҳофаза қилувчи дастурлари янгиланиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электрон ҳужжат айланиши жараёни бошлангунга қадар, ШЭҲМ вирус ва бошқа зарарли дастурларнинг мавжудлигига текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Электрон ҳужжат айланиши учун бошқа ШЭҲМдан вақтинча фойдаланилган ҳолда, унинг қаттиқ дискида файлларнинг сақланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Логинлар ва фойдаланиш паролларидан фойдаланиш ҳамда сақлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиси логини ва фойдаланиш паролининг махфийлиги, логин ва паролни ошкор қилмаслик ва сир сақлаш йўли билан иштирокчининг ўзи томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фойдаланиш пароли ҳар қандай қонуниятдан қатъи назар, 6та белгидан кам бўлмаган рақам ва ҳарфлар комбинациясидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Хоналар ва техник воситалар муҳофаза қилинишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан электрон ҳужжат айланишининг техник воситаларини жойлаштириш учун хона белгиланган бўлиши, шунингдек, фойдаланишни назорат қилиш қурилмалари ёрдамида рухсатсиз фойдаланишни истисно қилиш бўйича чоралар қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кўрсатилган хоналар муҳофаза қилинишини таъминлаш учун қуйидаги чоралар амалга оширилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш эшикларига ишдан ташқари вақтларда хоналарни ишончли муҳофаза қилинишини кафолатлайдиган қулфлар ўрнатилган бўлиши керак. Назорат қилиш учун хонага киришда қулфлар ёки фойдаланишни назорат қилиш ва қайд этишнинг бошқа замонавий тизим воситалари ўрнатилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналар қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган ва иш куни тугаши билан муҳрланиб, қўриқлашга топширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Электрон ҳужжат айланиши хавфсизлигининг таъминланишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Электрон ҳужжат айланиши хавфсизлигининг таъминланишини назорат қилиш хавфсизлик чоралари умумий мажмуасининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, электрон ҳужжатларни тайёрлаш, ишлов бериш, узатиш ва сақлаш босқичларида муҳофаза қилишнинг технологик, ташкилий, техник ва дастурий чоралар ва воситаларининг бутун мажмуаси доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида электрон ҳужжат айланиши жараёнининг хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш ахборотни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 349-модда)