28.08.2009 йилдаги 662-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қарорининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амнистия акти қўлланилиши тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминлаш учун сенаторлар ҳамда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакилларидан ишчи гуруҳлар тузилсин. Ишчи гуруҳлар таркибига халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари (келишувга мувофиқ) киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
662-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 28 августдаги 662-I-сонли Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори (бундан буён матнда Амнистия тўғрисидаги қарор деб юритилади) мазкур Қарор кучга киргунга қадар жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларга, улар жазони қаерда ўтаётганлигидан қатъи назар, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амнистия тўғрисидаги қарорга кўра асосий жазодан озод этилган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Амнистияни қўлланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан якка тартибда қабул қилинади. Зарур маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда амнистияни қўлланиш масаласи қўшимча материаллар олингунга қадар, лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб турилади. Шундан кейин қарор мавжуд ҳужжатлар асосида қабул қилинади. Амнистия тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органларнинг сўровлари дарҳол бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Амнистия тўғрисидаги қарорни қўлланишда қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган ёки тугалланган судланганлик ҳисобга олинмайди. Жиноят тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига биноан жиноят ҳисобланмайдиган қилмишлар учун ҳукм этилган шахслар ҳам судланмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод қилинган шахслар деганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорлари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик олиб ташланганлиги ёки тугалланганлигидан қатъи назар, суд томонидан тайинланган жазодан озод қилинганларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳукми чиқарилмаган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод қилинганларни тушуниш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амнистия тўғрисидаги қарорни қўлланиш судлар томонидан қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз иш юритувида (барча инстанцияларда) қайси шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар ва материаллар бўлса, шу шахсларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукми қонуний кучга кирган, бироқ ижро этилмаган, қамоқда сақланмаётган шахсларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлари ҳақидаги ишлар ва материаллар тергов ва суриштирув органлари иш юритувида бўлган шахсларга нисбатан — прокурорнинг илтимосномасига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан — жазони ижро этиш муассасаси ёки органининг бошлиғи (ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳарбий қисм ёки интизомий қисм командири) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида прокурорнинг илтимосномасига кўра.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарорни қўлланиш масаласи судлар томонидан кўриб чиқилаётганда прокурорнинг иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Амнистия тўғрисидаги қарорни уч ойлик муддат ўтганидан кейин қўлланиш масаласи судлар томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 1-бандини қўлланишда ўта оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазодан, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарор мазкур бандининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «а» ва «б» кичик бандлари таъсир доирасига, ёшидан қатъи назар, аёллар ва жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «в» кичик банди таъсир доирасига 1949 йил 28 августга қадар туғилган эркаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «г» кичик банди таъсир доирасига жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилганидан кейин Ўзбекистон Республикасида бўлиши учун қонуний асослар бўлмаган чет давлат фуқароси бўлган шахслар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароликка мансублик миллий паспортлар ҳамда бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тегишли давлатлар элчихоналарининг ёхуд консуллик муассасаларининг расмий тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аниқланади. Амнистия қилинадиган шахсларнинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, уларнинг фуқаролиги доимий яшаб келган мамлакатларининг амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия қилинадиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларидан фақат жиноят содир қилингунга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтганлар ва ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда шу мамлакатда яшаш гувоҳномаси берилганлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлатларнинг тегишли органларидан бундай шахсларнинг фуқаролиги ёки уларнинг муқаддам судланганлиги масалаларига доир зарур маълумотлар олиш халқаро шартномаларга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослари бўлмаган чет эл фуқаролари Амнистия тўғрисидаги қарор асосида жазодан озод этилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорида белгиланган тартибда мамлакатдан чиқариб юборилади (депортация қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар ўз иш юритувларида чет эл фуқаролари хусусидаги ишлар бўлган тақдирда, бу шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида тегишли идораларга дарҳол хабар қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 2-банди таъсир доирасига эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, тайинланган жазо тури ва миқдоридан қатъи назар, тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 3-банди таъсир доирасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарор кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарор қонуний кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида жазони ижро этиш ёки яшаш жойидаги даволаш муассасаларининг тиббий комиссиялари қарорига асосан актив шаклдаги сил касаллигига (1 ва 2-гуруҳ диспансер ҳисобидагилар) чалинган деб топилган маҳкумлар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлиги учун ҳукм қилинган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисми) қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу шахсларга нисбатан жиноят ишлари тугатилмайди. Уларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш умумий тартибда амалга оширилади ва асослар бўлса, суд Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 463-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди талабига асосан айблов ҳукми чиқариб, айбдорни мазкур ҳукм билан тайинланган асосий жазодан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 4-банди таъсир доирасига содир этган жиноятининг оғирлик даражаси ва тайинланган жазо миқдоридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиниб, Амнистия тўғрисидаги қарор эълон қилинган кунга қадар озодликдан маҳрум этиш жазосини ҳақиқатда ўташнинг икки йилдан кўп бўлмаган муддати қолган маҳкумлар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлиги учун ҳукм қилинган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисми) қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 5-банди таъсир доирасига тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 6-банди таъсир доирасига содир этган жиноятининг оғирлик даражаси ва тайинланган жазо миқдоридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиниб, Амнистия тўғрисидаги қарор эълон қилинган кунга қадар ўташ учун амалда уч йилдан кўп бўлмаган муддат қолган маҳкумлар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 7-бандини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 68-моддасидаги асослар бўйича, яъни шахсни жиноий жавобгарликдан озод этган ҳолда қўлланишда терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ҳамда Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 1 ва 2-бандларида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятларга оид жиноят ишлари Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 8-банди билан белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи амнистия актига кўра жиноят ишини қўзғатиш рад этилиши керак бўлган терговга қадар ўтказилган текширув материаллари, шунингдек тугатилиши лозим бўлган жиноят ишлари бўйича прокурорга амнистия актини қўлланиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома киритади ва унга терговга қадар ўтказилган текширув материалини ёки жиноят ишини топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор тақдимномани терговга қадар ўтказилган текширув материали ёки жиноят иши билан биргаликда ўрганиб, рози бўлса, амнистия актини қўлланиш тўғрисида судга илтимоснома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд илтимосномани прокурор ва манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқиб, амнистия актини қўлланиш тўғрисида ёки прокурорнинг илтимосномасини рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир вақтда суд манфаатдор шахсларга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишининг амнистия акти асосида тугатилишига, агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, у вафот этган тақдирда эса, унинг яқин қариндошларидан бири бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жиноят иши бўйича ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилади ва асослар бўлса, суд Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 463-моддаси учинчи қисмининг 1-банди талабларига асосан жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар иккала ҳолатда ҳам бундай шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласи фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жазони ижро этиш муассасаси ёки органининг бошлиғи (ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳарбий қисм ёки интизомий қисм командири) прокурорга маҳкумга нисбатан амнистия актини қўлланиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома киритади ва унга маҳкумнинг шахсий йиғмажилдини топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор тақдимномани маҳкумнинг шахсий йиғмажилди билан биргаликда ўрганиб, рози бўлса, амнистия актини қўлланиш тўғрисида судга илтимоснома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд илтимосномани прокурор ва манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқиб, амнистия актини қўлланиш тўғрисида ёки прокурорнинг илтимосномасини рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир вақтда суд манфаатдор шахсларга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Амнистия тўғрисидаги қарор 8-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ, мазкур кичик банд амал қилиши узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга; ўта хавфли рецидивистларга; жиноий уюшма таркибида жиноят содир этганларга; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумларга; шунингдек ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.1. Амнистия тўғрисидаги қарор 8-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ ушбу Қарор 1-бандининг амал қилиши ўта оғир жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.2. Амнистия тўғрисидаги қарор 8-бандининг «в» кичик бандига мувофиқ ушбу Қарор 1 — 4, 6 ва 7-бандларининг амал қилиши тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир қилганлиги учун судланган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир қилганлиги учун ҳукм қилинган шахслар деганда мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва ҳокимият ҳаракатсизлиги каби қилмишлари билан мазкур жиноятлар содир этилишига имкон яратиб берган мансабдор шахслар, ҳокимият вакиллари ва зиммасида шундай ваколатлари бўлган шахслар ҳам тушунилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга юқорида баён этилганлар қайси шахсларга нисбатан жиноят иши дастлабки тергов босқичида турган ва ҳали судда кўрилмаган бўлса, шу шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.3. Амнистия тўғрисидаги қарор 8-бандининг «г» кичик бандига мувофиқ 2, 4 — 7-бандларнинг амал қилиши муқаддам амнистия тартибида жазодан озод бўлгач, яна қасддан жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.4. Жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахслар деганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қўлланилиб, Амнистия тўғрисидаги қарор эълон қилингунга қадар олиб ташланмаган ва амал қилиш муддати тугамаган иккита ва ундан ортиқ интизомий жазоси бўлган маҳкумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган шахсларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шартли ҳукм қилиниб, ҳукмда тайинланган жазони ўташ учун юборилган маҳкумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) манзил-колониялардан тегишли тартибли колонияларга ўтказилган ёки қайтарилган маҳкумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жазони ўташ вақтида, ҳукм ижроси кечиктирилган ёки синов муддати мобайнида қасддан жиноят содир этган шахсларни ҳисоблаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу банднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б», «в», «г» кичик бандларида қайд этилган шахслар, агар улар ҳибсга олинган кундан эътиборан бир йилдан кам муддат ўтган бўлсагина, жазо ўташ тартибини мунтазам бузувчилар деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д» кичик бандида қайд этилган шахсларга (озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ даврида қасддан жиноят содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан Амнистия тўғрисидаги қарор, агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса, қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 5-банди тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга татбиқ этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузалиш йўлига қатъий ўтган бу тоифадаги шахсларга, уларнинг ёши, жинси ва фуқаролигидан қатъи назар, Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 5-банди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг содир этган жиноятдан чин кўнгилдан пушаймонлиги тўғрисидаги ёзма аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг маҳкумнинг амалда пушаймонлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг яқин қариндошлари ҳамда унинг яшаш жойидаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг кафиллик хати бўлган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Амнистия тўғрисидаги қарор асосида жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясига оид чораларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали тарзда ҳал этиш мақсадида прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва судлар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари орасидан Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий комиссиялар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазодан озод қилинган шахслар тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз, ёрдамга муҳтож шахсларни ногиронлар ва қариялар уйларига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларни ота-оналарининг, васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топшириш, зарур ҳолларда улар тегишли таълим муассасаларига юборилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман ва шаҳар ҳокимларига ҳудудий комиссиялар ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда Амнистия тўғрисидаги қарор асосида жазодан озод этилаётган шахсларга, айниқса вояга етмаганларга ва тақиқланган ташкилотларнинг собиқ аъзоларига нисбатан кўрилаётган тарбиявий таъсир чораларининг узлуксизлигини таъминлаш юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан тезкор гуруҳлар ташкил этилишини таъминлайди. Тезкор гуруҳларга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасалари жойлашган ҳудудлардаги тегишли прокурорлар томонидан амалга оширилади. Тезкор гуруҳларнинг асосий вазифалари Амнистия тўғрисидаги қарорнинг ҳар бир маҳкумга нисбатан алоҳида, оғишмай ва холисона қўлланилиши ҳамда қонунийлик бузилишларининг олдини олиш устидан назоратни амалга оширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарор асосида жазодан озод этилаётган 1 ва 2-гуруҳ диспансер рўйхатидаги сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳисобга олинишини ташкил этишни ва махсус даволаш муассасаларига юборилишини (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия тўғрисидаги қарор асосида жазодан озод қилинаётган чет давлат фуқароларининг ҳисобга олинишини ташкил этишни ҳамда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилишини (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда) таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг қўлланилиши тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилади. Ишчи гуруҳларининг амнистияни қўлланиш тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминлашдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий жазони ижро этиш муассасалари ва органларини бориб кўриш, маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда уларнинг шахсий йиғмажилдлари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки тергов органлари иш юритувидаги терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ва жиноят ишлари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия актини қўлланиш юзасидан терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ўрганишда ва кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия акти асосида озод қилинган шахслар билан олиб борилаётган ишлар аҳволини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия актининг ижро этилиш жараёни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зиммага юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида амнистия акти қўлланилиши тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминловчи ишчи гуруҳларининг асосий эътибори амнистияни қўлланишдаги суиистеъмолликлар, амнистия актини ноқонуний қўлланиш ёки уни қўлланишни ноқонуний равишда рад қилиш ҳолларини аниқлашга қаратилиши керак. Аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги материаллар кўриб чиқиш ва чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳамда Бош прокуратурасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Низомнинг 18, 19 ва 21-бандларида қайд этилган вазирликларнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (ҳокимларнинг) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Амнистия тўғрисидаги қарорнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминлайди.