Ҳужжат кучини йўқотган 15.09.2020 02.07.1992 йилдаги 632-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ-610-сонли «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 15 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳар бир киши фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўз идоралари ва мансабдор шахслари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олдида масъулдир, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эса давлат олдида масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Тенг фуқаролик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги фуқароликни олиш асосларидан қатъи назар барча учун тенгдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари келиб чиқишларидан, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан, машғулотининг тури ва сажияси ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий турмушнинг барча соҳаларида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг ҳам фуқаросидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида қабул этилган ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг шу Қонунга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва сажиясидан қатъи назар, ушбу Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки доимий яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмасалар ва ушбу Қонун кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, паспорт олингунга қадар эса — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки шахснинг фуқаролигига доир маълумотлар бўлган ўзга ҳужжат — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг намуналарини, уларни бериш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Никоҳдан ўтишда ва уни бекор қилишда фуқароликнинг сақланиб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг чет эл фуқароси билан ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр ёки хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эр-хотиндан бирининг фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Чет элда яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда давлат томонидан ҳимоя қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлигидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, унинг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўзлари борган мамлакат қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароси борган давлат қатнашаётган шартномалар ҳамда халқаро одатлар билан бериб қўйилган ҳамма ҳуқуқлардан тўла фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари учун чоралар кўришлари, уларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қонунларда белгиланган тартибда ҳимоя қилишлари, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини чет давлатга топширишга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлатга топширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқаролигига мансублигини тан олмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Фуқаролиги бўлмаган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асослар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа асослар бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ота-онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болаларнинг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Онаси ёки отаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларнинг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган қуйидаги ҳолларда бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туғилган бўлсаю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган бўлса, агар бу вақтда ота-она Ўзбекистондан ташқарида доимий истиқомат жойига эга бўлган бўлсалар, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган боланинг фуқаролиги ота-онанинг ёзма тарзда ифодаланган келишуви билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-онасидан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, бошқаси эса фуқаролиги йўқ шахс бўлган ёхуд номаълум бўлган тақдирда, бола қаерда туғилган бўлишидан қатъи назар у Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Онасининг фуқаролиги бўлмаган боланинг отаси белгиланиб, у Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса, 14 ёшга етмаган бола, қаерда туғилган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган боласи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ота-онаси номаълум бўлган болаларнинг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-онаси номаълум бўлган ва Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бола Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра ушбу Қонунга биноан келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик ишлатиб ўзгартиришни ёқлаб чиқаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти Ўзбекистон Республикасининг конституциявий принципларига зид бўлган партиялар ва ўзга ташкилотларга аъзо бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жазоланадиган хатти-ҳаракатлар учун озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаётган бўлса, уни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган шахс ўз илтимосномасига биноан ушбу Қонун талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш оқибатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш оқибатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асосларга биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Қонунда кўзда тутилган бошқа асосларга биноан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилиши Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролигининг тўхталишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда белгиланган тартибда шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс давлат олдидаги мажбуриятларини ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятларини бажармаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши зарур бўлган суд ҳукми бўлса ёки шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги манфаатларига зид бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИГИ ЎЗГАРГАНДА ВА ФАРЗАНДЛИККА ОЛИНГАНДА БОЛАЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ота-оналарининг фуқаролиги ўзгарган тақдирда болалар фуқаролигининг ўзгариши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналарининг фуқаролиги ўзгарганлиги натижасида уларнинг ҳар иккаласи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига ўтганида ёки ҳар иккаласи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанида, ўз навбатида уларнинг 14 ёшга тўлмаган болаларининг фуқаролиги ҳам ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар боланинг ота-онасидан бири маълум бўлса, ана шу ота ёки онанинг фуқаролиги ўзгарганида 14 ёшга тўлмаган боланинг фуқаролиги ҳам тегишли суратда ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Васийлик ёки ҳомийликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи боланинг ота-онаси ёки ёлғиз отаси ё бўлмаса онаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқсалар ва айни вақтда улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари васийликка ёки ҳомийликка олган боланинг тарбиясида иштирок этмасалар, ота-она, васий ёки ҳомийнинг илтимосига кўра бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган тақдирда болаларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланса, бошқаси эса чет эл фуқароси бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олаётган ота ёки онанинг илтимосномасига кўра бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланса, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланса, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олаётган ота ёки онанинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан тақдирда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса, бошқаси эса Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб қолаверса, бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ота ёки онанинг илтимосномасига кўра бундай боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига рухсат этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Бола фарзандликка олинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси бўлиб, бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролиги бўлмаган, бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси бўлиб, бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, бошқаси чет эл фуқароси бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган бола фарзандликка олувчиларнинг келишувига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси бўлган, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан фарзандликка олинаётган бола бошқа давлат фуқаролигидан чиққан тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан бешинчи қисми билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Фарзандликка олинган тақдирда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, чет эл фуқаролари томонидан фарзандликка олинган ёки бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси чет эл фуқароси бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади. Фарзандликка олувчиларнинг илтимосномасига кўра бундай боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, болани фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинган ёки бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, бошқаси фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Болаларнинг фуқаролигини ўзгартириш чоғида улар розилик беришининг зарурлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналарининг фуқаролиги ўзгарган тақдирда, шунингдек болалар фарзандликка олинган тақдирда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг фуқаролиги ушбу Қонуннинг 34-моддасида кўзда тутилган тартибда фақат болаларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТУВЧИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ишларни юритувчи Ўзбекистон Республикасининг давлат идоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ишларни юритувчи Ўзбекистон Республикасининг давлат идоралари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) чет элда яшаётган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентига тегишли илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва тегишли ваколатлар берилган унга бўйсунувчи идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризаларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига доир аризани асослаш мақсадида келтирилган далил ва ҳужжатларни текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) фуқаролик масалаларига доир аризани зарур ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга йўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ҳолларни қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) чет элларда доимий яшаб турган шахслардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризаларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига доир аризани асослаш мақсадида келтирилган далил ва ҳужжатларни текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) фуқаролик масалаларига доир аризаларни зарур ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга йўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) чет элда доимий яшаб турган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) чет элда доимий яшаб турган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлигини қайд этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшаб турган фуқароларини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА ОИД АРИЗАЛАР ВА ТАҚДИМНОМАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризалар топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалаларига оид аризалар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчиларнинг доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари орқали, чет элда доимий яшовчи шахслар томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали топширилади.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқароси бўлган шахс ўз фуқаролигини ўзгартириш ниятига мазкур давлатнинг муносабатини кўрсатувчи ҳужжатни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризаларнинг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномалар аризачининг ёзма илтимосига биноан кўриб чиқилади. 18 ёшга тўлмаган шахслар хусусидаги илтимосномалар улар вакилларининг нотариал идоралар томонидан, чет элда эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан тасдиқланган қонуний вакилларининг илтимосига биноан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тиклаш ва ундан чиқариш тўғрисида ариза топшириш чоғида уларнинг розилиги бўлиши шарт. Бундай розилик ёзма баён этилиши ва нотариал идоралар томонидан, чет элда эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши тўғрисида илтимоснома топширганда, башарти унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб қоладиган бўлса, унинг ўз боласининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига муносабати билдирилган аризаси ҳам тақдим этилиши керак. Бундай ариза нотариус томонидан, чет элда эса Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти ариза берувчи саводсизлиги ёки жисмоний камчиликлари сабабли аризани имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан бошқа киши аризани имзолайди, бу ҳақда ички ишлар органи, чет элда эса Ўзбекистон Республикаси тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан аризага ёзиб қўйилади.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ариза унинг доимий истиқомат жойида ички ишлар органига, чет элда доимий яшайдиган шахс томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига берилади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлашда шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги билан боғланаётган вазият бошланган пайтда амал қилиб турган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномаларнинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризаларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризалар ариза берувчи шахсан мурожаат этган тақдирда унинг доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, чет элда доимий яшовчи шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилади.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрли сабаблар бўлган тақдирда ички ишлар органлари, тегишли дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари фуқаролик тўғрисидаги ҳужжатларни бошқа шахслар ёки почта орқали юборилган аризаларга мувофиқ расмийлаштиришлари шарт.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризалар берилганда давлат божи тўланади, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризалар юзасидан хулосалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалаларига оид аризани расмийлаштираётган ички ишлар органи ёки тегишли дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси мазкур ариза юзасидан асосланган хулосасини чиқаради.
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролик масалаларига оид аризалар ёки тақдимномалар юзасидан ўз хулосаларини ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари комиссияси номига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризаларга оид хулосаларда ариза берувчининг давлат олдида бажарилмай қолган мажбуриятлари ёки унинг фуқаролар ёхуд давлат, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотлари муҳим манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари хусусидаги, уни айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги, ёхуд унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган, ижро этилиши лозим бўлган ҳукми мавжудлиги ҳақидаги ё бўлмаса мазкур шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги манфаатларига зидлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Аризалар ва тақдимномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари Комиссиясида дастлабки тарзда кўриб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 30-моддасида кўрсатилган фуқароликка оид масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Фуқаролик масалалари Комиссиясини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалаларига оид аризалар ва тақдимномаларни кўриб чиқиш пайтида Комиссия ариза берувчининг далилларини, тақдимноманинг мазмунини, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг хулосаларини, бошқа ҳужжатларни ҳамда тегишли тарзда расмийлаштирилган гувоҳлар кўрсатмаларини атрофлича баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, шахс Қорақалпоғистон Республикасига бориб яшамоқчи бўлса, Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг уни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул этиш ёки унинг фуқаролигини тиклаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги, шу жумладан республикада унга иш, турар-жой ва бошқа қулайликлар бериш имконияти бор-йўқлиги ҳақидаги фикрини эътиборга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз ихтиёридаги иш юзасидан материаллар ва ҳужжатларни тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотларидан талаб қилиб олишга ҳақлидир, бу давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари эса комиссия белгилаган муддатда зарур маълумотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ҳар бир ариза ёки тақдимнома юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарори баён билан расмийлаштирилади, уни комиссиянинг мажлисда қатнашган барча аъзолари имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг қабул этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фармонда бошқа муддат белгиланган бўлмаса, фуқароликдаги ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқарилган кундан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масаласига оид такрорий ариза, қоида тариқасида, шу масалага оид аввалги қарордан кейин бир йил ўтгач кўриб чиқилади. Иш учун муҳим бўлган ҳамда ариза берувчига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган вазиятлар вужудга келган тақдирда такрорий ариза илгарироқ ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризаларни кўриб чиқиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалаларига оид аризалар ёки тақдимномаларни кўриб чиқиш муддати бир йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА ОИД ҚАРОРЛАРНИНГ ИЖРОСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Фуқаролик масалаларига оид қарорларни ижро этувчи идоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларга нисбатан фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг ижроси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг тегишли бўлинмалари, фуқаролик ҳолатини қайд этиш бўлимлари, чет элда яшовчи шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига, Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари зиммасига юклатилади.
(41-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Паспортлар ва истиқомат учун гувоҳномалар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари, ёки дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспорти топширилади. 16 ёшга етмаган болаларнинг ҳужжатларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёзиб қўйилади.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида яшаб турган лекин Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўхтатилган, бошқа давлат фуқароси бўлмаган шахсларга ички ишлар органи томонидан фуқаролиги бўлмаган шахсларга мўлжалланган истиқомат гувоҳномаси берилади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг ижросини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорлар ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари Комиссияси томонидан, шунингдек бошқа ваколатли идоралар томонидан ўз ҳуқуқлари доирасида назорат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК МАСАЛАЛАРИГА ОИД НОҲАҚ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Мансабдор шахсларнинг фуқаролик масалаларига оид ноҳақ хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик масалаларига оид аризаларни қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик, аризани кўриб чиқиш муддатлари бузилганлик, шунингдек мансабдор шахсларнинг фуқаролик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини ва фуқаролик масалаларига оид қарорларни ижро этиш тартибини бузадиган бошқа ноҳақ хатти-ҳаракатлари хусусида улар бўйсунадиган юқори мансабдор шахсга ёки судга қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Халқаро шартномаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда баён этилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
632-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й.,9-сон, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)