Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармасини тузиш тўғрисида»ги 2379-III-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади)нинг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармасининг штатлар жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага* мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларига узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик устамалар тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ-4053-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг моддий-техник, шу жумладан биноларнинг жорий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг тегишли хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мазкур тадбирлар учун ажратиладиган маблағлар қайта тақсимланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ўтказилаётган хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг амалдаги разрядлари, тариф коэффициенти ва иш ҳақи сақлаб қолинсин.
Бошқарма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари ўз фармойиши билан ҳар ойлик устамалар белгилаши мумкинлиги қайд этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбарига зарур ҳолларда Бошқарманинг умумий штат бирликлари сони доирасида унга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Қарорни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари М. Миралимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 апрель,
2421-III-сон