21.02.2019 йилдаги 2379-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 21.02.2019 йилдаги 2379-III-сон
Кучга кириш санаси
21.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрда қабул қилинган «Молия-хўжалик департаменти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясига кўмаклашиш Жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4053-сонли Қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биноси ва иншоотларини бинога туташ ҳудудлар билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида қабул қилиб олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг комиссияси 1-иловага мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссияга ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаменти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4053-сонли Қарорига мувофиқ товар-моддий бойликларни топшириш ва қабул қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарма 2019 йил 1 мартга қадар муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ҳисоб рақамларини очсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
думалоқ муҳри ва тегишли бланкаларини тайёрлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбариятига (М. Миралимов) ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари М. Миралимов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2379-III-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 21 февралдаги № 2379-III-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биноси ва иншоотларини бинога туташ ҳудудлар билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида қабул қилиб олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссияси

Комиссия раиси

Жабборов Собир Ваҳобович

—

Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг ўринбосари

Комиссия аъзолари

Мусаев Рахмиддин Зайниддинович

—

Моддий-техника таъминоти бўлими мудири

Саидов Аъзамжон Азимджанович

—

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими мудири

Мамаражапов Боҳодир Холиёрович

—

Бинодан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Курьязов Хаким Хушнудович

—

Умумий бўлим мудири

Юсупов Виктор Ахатович

—

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимининг электрон овоз бериш тизимини дастурий-техник таъминлаш сектори мудири

Тошпулатов Акром Икромович

—

Юридик бўлимнинг катта референти

Шерходжаев Шерзод Шарип ўғли

—

Моддий-техника таъминоти бўлимининг етакчи мутахассиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 21 февралдаги № 2379-III-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Девони ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари ва уни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси Девони деб юритилади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг бўйсунувида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ҳамда Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг фармойишлари ва топшириқларига, шунингдек ушбу Низомга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарма давлат мулкида бўлган, ўзига тезкор бошқаришга берилган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси бўлиб, ушбу мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ўз фаолияти мақсадларига мувофиқ эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқарма юридик шахс бўлиб, ажратиб олинган мол-мулкка эгалик қилади, ўз мустақил балансига, банкдаги ҳисобварақларига, шу жумладан валюта ҳисобварағига, штамплари ва бланкаларига, давлат тилида ўз номи ёзилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрига ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқарманинг расмий номи қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — «Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi binosidan foydalanish boshqarmasi» Davlat muassasasi;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — «Qonunchilik palatasi binosidan foydalanish boshqarmasi» DM;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Управление по эксплуатации здания Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — ГУ «Управление по эксплуатации здания Законодательной палаты».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулк ҳуқуқларини олиш ва амалга ошириш, зиммасига мажбуриятлар олиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш, низоларни ҳал этиш чоғида бошқа органларда вакиллик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бошқарманинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бошқарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинодан амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини, муҳандислик тизимларининг, коммуникациялар ва ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси биносининг бинолари, хоналари ва ускуналарига эксплуатация-техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, уларни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш, шунингдек ана шу мақсадлар учун мўлжалланган пул маблағларидан оқилона фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси биносининг хоналари мебель, инвентарлар, интерьер буюмлари билан жиҳозланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлислар залларининг техник жиҳозланишини ҳамда ялпи мажлислар, кенгашлар, шу жумладан селектор ва видеоконференцалоқа режимида мажлислар, кенгашлар ўтказилиши чоғида жиҳозланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши муҳофазани, кириш-чиқиш режимини ҳамда бинолар ва объектларнинг қўриқланишини, шу жумладан видеокузатув тизимларидан ва бошқа электрон техника воситаларидан фойдаланган ҳолда қўриқланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси биноси ҳамда бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши, жорий ва капитал таъмирланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг хоналари, асбоб-ускуналари ва унга туташ ҳудудни лозим даражадаги ҳолатда сақлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий бинолар, иншоотлар ҳамда хоналарга доир амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ муҳандислик тизимлари ва асбоб-ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр, иссиқлик қуввати етказиб берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти, сув ажратиш, совутиш, ҳавони алмаштириш тизимларига эксплуатация-техник хизмат кўрсатилиши бўйича ишларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинодаги хоналарни йиғиштириш ва тоза-озода сақлаш ишларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан марказлаштирилган ҳолда қўриқлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсларнинг фаолияти устидан назорат қилиш таъминланишига, ёнғин сигнализацияси тизимига техник хизмат кўрсатиш ва уни жорий таъмирлаш ишлари бажарилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видеокузатув тизимига техник хизмат кўрсатиш ва уни жорий ремонт қилиш ишлари бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лифтларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни режали таъмирлаш ишларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ҳамда уни юритади, белгиланган тартибда ҳисоботлар ва балансларни тузади ҳамда Қонунчилик палатаси Девонига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга, Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ҳамда Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг фармойишларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма тасарруфига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун, зарурат бўлганда, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва ўзга органларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг фаолияти масалалари юзасидан бошқа органлар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш, уни қайта ташкил этиш, шунингдек янги таркибий бўлинмалар тузиш юзасидан Қонунчилик палатаси Девони раҳбарига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) рўйхатини келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис биносининг қурилиши, реконструкция қилиниши ва уни капитал таъмирлаш бўйича таклифлар киритиш, объект бўйича буюртмачи функциясини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бошқарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни самарали, сифатли ва ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ҳамда айланма маблағлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бошқарма тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бошқарманинг асосий таркибий бўлинмалари муайян вазифаларни ҳал қилиш учун тузиладиган бўлимлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошқармага раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан келишувга биноан Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг фармойиши билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бошқарма бош муҳандиси ва бош бухгалтери Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига биноан Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бошқарма ходимлари Бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бошлиқ бўлмаган даврда унинг ваколатларини ижро этиш Бошқарма бош муҳандиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бошқарманинг иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг, Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг фармойишлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Бошқарманинг иш режалари, бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг индивидуал иш режалари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг иш режаси ва Бошқарма бошлиғининг индивидуал иш режаси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бошқарма бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлимлар ишини ташкил этади ҳамда Бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг, унинг ўринбосарларининг ҳузуридаги кенгашларда, Қонунчилик палатаси Девони раҳбари ҳузурида Бошқарма тасарруфига киритилган масалалар бўйича ўтказиладиган кенгашларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ходимлари ўртасидаги мажбуриятлар тақсимоти тартибини Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг тасдиғига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиб кетувчи хатларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ишини такомиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Девони раҳбарига Бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисида, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо тайинлаш ҳақида таклифлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бошқарма ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, мансаб йўриқномаларига, Бошқармада амал қилувчи низомлар ва йўриқномаларга, ички меҳнат тартиби қоидаларига, жамоавий ва меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Бошқарманинг мол-мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бошқарманинг мол-мулки асосий ва айланма маблағлардан, шунингдек ўз мустақил балансида акс эттириладиган бошқа моддий қимматликлардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бошқарма фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бошқармани тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.