05.12.2018 йилдаги ПҚ-4053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ва Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар бошқармаси томонидан мувофиқлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармасининг куйидаги манзилларда жойлашган бино ва иншоотлари туташ ҳудудлари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 9-уй манзилидаги — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй манзилидаги — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятининг моддий-техник, шу жумладан биноларнинг жорий таъминоти Молия-хўжалик департаментининг тегишли хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мазкур тадбирлар учун ажратиладиган маблағлар қайта тақсимланган ҳолда уларнинг ўзлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Давлат резиденциялари дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) сифатида давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Давлат резиденциялари дирекциясининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Бошкарма фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, «Turkiston mehmonxonalar kompleksi» ДУК ва «Gostinitsa gorodskaya» ДУК меҳмонхоналар комплексидан, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги 1-сонли ошхонаси ва Давлат резиденциялари дирекциясининг «Agro service» ДУК фаолияти тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Администрация ва унинг Ишлар бошқармаси томонидан мувофиқлаштириладиган муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета ғазначилик ижроси тартиби татбиқ этилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Зарур холларда, Администрацияга ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматлар импортини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва бошқа ташкилотлар орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Администрация Транспорт қисмининг автотранспорт воситаларини давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказишда йиғимлар ва божлар тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Молия-хўжалик департаменти бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Администрация раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Молия-хўжалик департаменти раҳбари З.Ҳ. Ҳайдаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4053-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ-4053-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар бошқармаси томонидан мувофиқлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

1.

Махсус объектлардан фойдаланиш департаменти

2.

Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси

3.

Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси

4.

Транспорт қисми

5.

Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекцияси

6.

Қурилиш бирлашмаси

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ-4053-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг тузилмаси ва фаолиятини такрорланувчи ваколатлар, бўлинмалар ва штат бирликларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиш.

2019 й. январь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

2.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини аниқлаш методикасини (2003 йил 9 декабрь 1288-сон билан рўйхатдан ўтган) давлат органларида, шу жумладан уларнинг идоравий ташкилотларидаги хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини аниқлашнинг янги нормативларини киритиш йўли билан такомиллаштириш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги

Ҳисоб палатаси

Молия вазирлиги

3.

Молия-хўжалик департаменти ва у томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

4.

Тадбиркорлик субъектларига Администрация бино ва иншоотларидан бепул асосда фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш ва Администрация ходимлари учун умумий овқатланишни ташкил этиш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

5.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 й. январь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

6.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар бино ва иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

2019 й. январь

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Молия-хўжалик департаменти

7.

Асосий контингент томонидан фойдаланилмаётган 2-сонли соғломлаштириш пансионатининг турар-жой биноларини Администрациянинг уй-жойга муҳтож бўлган бошқарув ходимларига тақдим этиш тартибини тасдиқлаш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

8.

«Кўксарой» резиденцияси, «Turkiston mehmonxonalar kompleksi» ДУК ва «Gostinitsa gorodskaya» ДУКнинг фойдаланилмаётган турар-жой биноларини олий даражадаги хорижий делегациялар, шунингдек, чет эл фирма ва компанияларининг вакилларига пулли асосда тақдим қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиб чиқиш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

9.

Транспорт қисмининг автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказиб, фойдаланиш муддати тўлиқ тугаган автотранспорт воситаларини реализация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ва тушумларни янги автотранспорт воситалари, шунингдек, уларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олишга йўналтириш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

Ҳисоб палатаси

Молия вазирлиги

10.

Транспорт қисми паркини янгилаш, шу жумладан юқори классдаги автотранспорт воситаларини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш.

2019 й. январь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

Молия вазирлиги

11.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг штат бирликлари сонини қисқартирган ҳолда уларнинг алоҳида вазифаларини (кетринг хизматлари, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, совутиш ва иситиш жиҳозларини ўрнатиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва бошқалар) аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

12.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Администрация ва Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш:

Транспорт қисми фаолиятини ташкил этишда автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали кузатиш тизимидан фойдаланиш;

Администрация ходимларини тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларининг таклифлари асосида Администрация раҳбари билан келишилган ҳолда Интернет тармоғига улашни таъминлаш;

Администрация биносининг назорат-ўтказиш режимини автоматлаштириш имконини берувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар учун «UzASBO» дастурий комплексидан фойдаланиш.

2019 й. январь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

Молия вазирлиги

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

13.

Администрация ходимларининг эскирган (5 йилдан ортиқ фойдаланилаётган) компьютер ва чоп этиш техникаларини босқичма-босқич янгилаш.

2019 й.

биринчи чорак

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

14.

Администрация бошқарув ходимларининг ҳар бирини Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасига (lex.uz) ҳимояланган алоқа канали (VPN) орқали улаш.

2018 й. декабрь

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси

Адлия вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви биносини босқичма-босқич капитал таъмирлаш.

2019 й.

Молия-хўжалик департаменти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Молия вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ-4053-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-боб. Умумий қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ғазна ҳисобварағининг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозит ҳисобларига жойлаштиришдан олинадиган даромадларнинг 70 фоизи;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (кейинги ўринларда — Администрация) мулкларини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг қонунчиликда белгиланган миқдордаги қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ва беғараз ёрдамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларига вақтинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида махсус очилган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида жамланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган манбалар маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмида Администрациянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, Администрация ва унинг таркибий бўлинмалари ихтиёрида бўлган бино ва иншоотларни қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур инвентарлар, компьютер ва оргтехника билан таъминлаш, шунингдек, транспорт воситаларини харид қилиш;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а1) Администрация эҳтиёжлари учун сувенир, гул ва мебеллар харид қилиш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан «а1» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида давлат органлари, шу жумладан Администрация ходими ва консультантлари сифатида жалб қилинган хорижий ва маҳаллий мутахассислар билан тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўлаш, шунингдек, Администрация зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Администрация ходимларининг, шу жумладан хорижий мамлакатлардаги магистратура, докторантура дастурлари бўйича ўқишини, шунингдек, малакасини ошириш ва амалиёт ўташларини ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганишларини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмида Администрациянинг чет мамлакатларга юбориладиган ходимларига хизмат сафари харажатларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, Администрация ходимларини моддий рағбатлантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорлиги ва ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганлиги ҳамда меҳнат фаолиятидаги юксак натижалари учун лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Администрация ходими фаолиятини якка тартибда баҳолаш асосида икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юбилей саналари муносабати билан мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) узоқ йиллик ва бенуқсон хизмати (меҳнати) учун, шунингдек, пенсияга чиқиши муносабати билан икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоригача бўлган ҳажмда бир марталик мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Администрация ходимларини алоҳида эҳтиёж юзага келган ҳолларда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа тадбирлар, авария, узоқ давом этган касаллик билан боғлиқ махсус даволаниш ва саломатликни тиклаш, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол, бошқа ҳолатлар) моддий ёрдам беришни назарда тутган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Администрация ходимлари учун турар жойлар қуриш, шунингдек, уй-жой сотиб олишга кредитлар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун фоизсиз қарз бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмида байрам кунлари муносабати билан мукофот пуллари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлардан Ўзбекистон Республикасига Администрация фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича келадиган меҳмонлар ва делегацияларнинг ташрифларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Администрация раҳбарининг топшириқлари бўйича бошқа тадбирларга йўналтирилади.
(5-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғарма маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда етишмаётган маблағларни қоплаш Администрациянинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Берилган фоизсиз қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолларда уни мажбурий ундириш қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 5-банди «г», «д», «е» ва «ж» кичик бандларида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун маблағлар ажратиш бўйича қарор Администрация раҳбари томонидан тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларининг таклифлари асосида қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағларини сарф қилиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Администрация раҳбари, у жойида бўлмаган вақтда тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахс томонидан бошқарилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини тасарруф этиш Администрация раҳбари билан келишилган ҳолда Администрация ишлар бошқарувчиси томонидан амалга оширилади. Бунда мазкур Низомнинг 5-банди «а1» кичик бандида назарда тутилган харажатлар учун Жамғарма маблағларини тасарруф этиш Администрация ишлар бошқарувчиси томонидан мустақил тарзда амалга оширилади
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан келгуси йилда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ҳажмларини аниқлашда Жамғарма маблағларининг ўтган йил якунидаги қолдиқлари ва келгуси йилда кутилаётган тушумлар инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сметанинг харажатлар қисми харажатлар гуруҳи бўйича тузилади ва унга харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифидаги бюджет қисмлари бўйича батафсил баёни илова қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Администрация раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатга олинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Администрация раҳбари Жамғармага тушумларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ҳисобга олиш, ҳисоботлар юритиш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғармага тушумлар ва унинг маблағлари сарфини ҳисобга олиш Администрациянинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма маблағларидан мақсадли равишда фойдаланилишини назорат қилиш Ишлар бошқармаси зиммасига юклатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/20/4053/0905-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)