20.11.2020 йилдаги 737-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон ва «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш механизмини тубдан такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳаси) доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркировкаланган сигарет қутиси муваффақиятли ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, тамаки ишлаб чиқариш фабрикаларини махсус сервер ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш ва уларни корхоналарни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларига интеграция қилиш орқали тамаки маҳсулотларини кузатиб бориш механизми ишга туширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь маҳсулотлари учун синов тариқасида маркировкаланган ёрлиқлар ишлаб чиқилганлиги, маркировкалаш ахборот тизимининг таркибий қисмлари ўрнатилганлиги ҳамда маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш тизимини самарали жорий қилиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 10 декабрга қадар алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 декабрга қадар тажриба лойиҳаси якунларига кўра бошқа товарларни маркировкалаш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш мажбурияти ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 мартдан бошлаб мазкур қарорга асосан маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб ўн икки ой муддат ўтгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур маҳсулотларни маркировкасиз сотиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркировкаланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида ваколатли органларни реал вақт режимида хабардор қилиш имкониятини берувчи дастурий маҳсулотлар ҳамда мобил иловалар жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш ва уларни жорий қилиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида маҳсулотларни маркировкалаш бўйича ихтиёрий экспериментларни амалга ошириш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар «Asl belgisi» МАТнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот айланмаси юзасидан барча босқичларни рўйхатдан ўтказиш орқали идентификация воситалари ёрдамида маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни сақлаш, олиш, ўтказиш, тарқатиш, қайта ишлаш, нашр этиш, фойдаланиш ва «Asl belgisi» МАТ эгаси ёки у томонидан жалб қилинган шахснинг бошқа ҳаракатларига ҳамда мазкур маълумотларни ҳимоялаш режимига нисбатан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда талаблар белгилаш орқали сақланадиган маълумотларнинг чекланганлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандига мувофиқ мазкур мезон давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олиши мумкинлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси, Лойиҳа баҳолаш ҳужжати (ЛБҲ), битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органига келишиш учун бир ҳафта муддатда тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш юзасидан жорий қилинган тажриба лойиҳаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Asl belgisi» МАТни ишлаб чиқиш, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун «CRPT TURON» МЧЖ (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ оператори) билан биргаликда икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри музокаралар асосида давлат-хусусий шериклик битимини тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Asl belgisi» МАТ операторига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик битими асосида «Asl belgisi» МАТни ишлаб чиқиш ва уни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси воситасида Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали йўлга қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Asl belgisi» МАТда сақланадиган маълумотлардан уларни ҳимоя қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази қувватлари асосида «Asl belgisi» МАТ ишлаши учун зарур бўлган захира сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарнинг «Asl belgisi» МАТ оператори маблағлари ҳисобидан ўрнатилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тарифлар бўйича тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда маркировка кодларини тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 10 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Asl belgisi» МАТга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўлов (тариф) миқдорини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва «Asl belgisi» МАТ оператори билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда ҳудудларда рақамли маркировкалаш тизими билан ишлаш тартиби юзасидан ўқитиш дастурини ва режа-жадвални тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар ҳудудларга чиққан ҳолда давлат солиқ ва божхона хизмати органлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектлари масъул ходимларининг рақамли маркировкалаш тизими билан ишлаш тартиби юзасидан ўқитилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
737-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маҳсулотнинг номи

ТИФ ТН коди

Мажбурий рақамли маркировкалаш
бошланадиган сана

1.

Тамаки маҳсулотлари

2402 90 000 0

2021 йил 1 январь

2.

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)

2204, 2205, 2206, 2207, 2208

Пиво маҳсулотлари

2203

2021 йил 1 апрель

3.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

3303, 3004

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатларда*

4.

Сув ва салқин ичимликлар

2201, 2202

5.

Маиший техника

8403, 8404, 8405, 8414, 8415, 8416, 8418, 8419, 8422, 8423, 8424,8450, 8508, 8509, 8510, 8513, 8516, 8518, 8519, 8521, 8522, 8525, 8527, 8528

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича талаб 6 ойдан кам бўлмаган муддат мобайнида амалга ошириладиган тажриба лойиҳаси якунлари асосида жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш тизимини самарали жорий қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш мақсадида истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш.

1. Истеъмол ва техник этил спиртини, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини, шу жумладан рухсатсиз қуйишнинг олдини олиш мақсадида рақамланган ноёб ҳимоялаш тамғаларини жойлаштириш юзасидан техник регламентга ўзгартиришлар киритиш.

2. Ускуналарга, ташиш қоидаларига, масофадан бошқаришга ва видеокузатувга, масъул идораларнинг ахборот тизимларига интеграциялаш ва бошқа талабларни кўрсатган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш.

3. Aвтоматлаштирилган ўлчаш мосламаларини, техник регламентларда ҳамда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибида кўрсатилган бошқа махсус мосламаларни ўрнатиш.

4. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ахборот базаси билан интеграциялаш.

2021 йил
15 январь




2021 йил
15 март




2021 йил
1 июль



2021 йил
1 август

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

2.

Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ўлчаш мосламаларини мажбурий равишда ўрнатиш нуқтаи назаридан лицензиялаш талабларини кучайтириш.

1. Ҳисобга олиш мосламалари ўрнатилишини белгилайдиган талабларни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳисобга олиш мосламаларига талабларни белгилашни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини Давлат солиқ қўмитаси билан келишиш.

3. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда лицензия шартномалари янгиланишини таъминлаш.

2021 йил
15 январь


2021 йил
1 июль


2021 йил
1 август

Агентлик (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

3.

Тайёр алкоголь маҳсулотларини мажбурий агрегациялаш тизимини жорий этиш.

1. Тайёр алкоголь маҳсулотларини агрегациялаш юзасидан ихтисослаштирилган апликаторларга техник талабларни ишлаб чиқиш.

2. Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ихтисослаштирилган апликаторларни ўрнатиш.

3. Aлкоголь маҳсулотларини агрегациялаш жараёнини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 февраль


2021 йил
15 март


2021 йил
1 апрель

Агентлик (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

4.

Чакана ва улгуржи савдо субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг ишончлилигини текшириш юзасидан талабларни белгилаш.

Чакана ва улгуржи савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил
1 февраль

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

5.

Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш мосламалари ҳамда бошқа мосламалар билан жиҳозлаш талаблари бузилганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш.

Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш, муомалага киритиш, муомалада айланиши ва уларнинг муомаладан чиқарилиши юзасидан белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни сотишдан олдинги чоракда олинган тушумнинг юз фоизигача миқдорда молиявий жарима ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқорининг икки юз бараваригача жарима солишни назарда тутиш.

2021 йил

15 январь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

6.

Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жорий қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб бориш тизимини тасдиқлаш.

1. Ишлаб чиқариш линияларини жиҳозлаш ҳамда маркировкаланган маҳсулотларни чиқариш бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида маълумот бериш юзасидан Давлат молиявий назорати департаментининг молия инспекторлари функционал мажбуриятларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2. Молия инспекторлари томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги юзасидан шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш.

3. Даврий ҳисобот ва ахборотларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 февраль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоровга зарур ҳолларда «йўл харитаси»да назарда тутилган топшириқларни амалга ошириш муддати ҳамда масъул ижрочиларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/737/1530-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон; 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон; 30.06.2023 й., 09/23/269/0494-сон; 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)