Субъектлар | Тадбирлар | Муддати | ||||
1-босқич | Давлат шериги | 1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди. | Заруратга кўра | |||
2-босқич | Ваколатли давлат органи | 1. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради. | 10 иш куни мобайнида | |||
3-босқич | Вазирлар Маҳкамаси | Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради. | 10 календарь куни мобайнида | |||
4-босқич | Давлат шериги | Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги тасдиқланган ДХШ лойиҳасининг концепцияси асосида тендер ҳужжатларини ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ваколатли давлат органига келишиш учун киритади. | Лойиҳа мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда | |||
5-босқич | Ваколатли давлат органи | Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради. | 10 календарь куни мобайнида | |||
6-босқич | Давлат шериги | 1. Ваколатли давлат органи билан келишилган тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда ҳамда бошқа махсус веб-сайтларда тендер эълон қилинади. | 3 иш куни мобайнида | |||
7-босқич | Вазирлар Маҳкамаси | Давлат шериги томонидан тақдим қилинган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди | 10 календарь куни мобайнида | |||
8-босқич | Тендер комиссияси | Бир босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. | 30 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда | |||
Икки босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларни дастлабки малакалашдан ўтказади, уларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. | 45 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда | |||||
9-босқич | Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб | Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШтўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади. | 10 календарь куни мобайнида | |||
10-босқич | Давлат шериги | Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади. | 3 календарь куни мобайнида | |||
11-босқич | Ваколатли давлат органи | ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади. | 3 иш куни мобайнида | |||
Босқичлар | Субъектлар | Амалга ошириладиган вазифалар | Муддати | |||
1-босқич | Хусусий ташаббускор | 1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб, лойиҳаларни танлайди. | Заруратга кўра | |||
2-босқич | Потенциал давлат шериги | 1. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз календарь куни мобайнида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади. | 30 календарь куни мобайнида | |||
3-босқич | Ваколатли давлат органи | 1. Потенциал давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради. | 10 календарь куни мобайнида | |||
4-босқич | Потенциал давлат шериги | Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, тасдиқлайди. | 5 календарь куни мобайнида | |||
5-босқич | Вазирлар Маҳкамаси | Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради. | 10 календарь куни мобайнида | |||
6-босқич | Потенциал давлат шериги | ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда эълон қилади. | 45 календарь куни мобайнида | |||
ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, ДХШ амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва хусусий ташаббускор билан ДХШ тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади. | 60 календарь куни мобайнида | |||||
Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш тендер асосида амалга оширилади. | ||||||
7-босқич | Потенциал давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб | Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади. | 10 календарь куни мобайнида | |||
8-босқич | Давлат шериги | Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади. | 3 календарь куни мобайнида | |||
9-босқич | Ваколатли давлат органи | ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади. | 3 иш куни мобайнида | |||