1-ИЛОВА
Т/р | Маҳсулотнинг номи | ТИФ ТН коди | Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана* |
1. | Сигаретлар | 2402 20 900 0 | 2021 йил 1 январь |
1.1 | Бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар. | 2402 10 000 0 2402 20 100 0 2402 90 000 0 2403 11 000 0 2403 19 100 0 2403 19 900 0 2403 91 000 0 2403 99 100 0 2403 99 900 2 2403 99 900 8 2404 11 000 1 2404 11 000 9 2404 12 000 0 2404 19 000 1 2404 19 000 9 2404 91 000 2 2404 91 000 9 | 2022 йил 1 октябрь |
2. | Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари) | 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 | 2021 йил 1 январь |
3. | Пиво маҳсулотлари | 2203 | 2021 йил 1 апрель |
4. | Маиший техника | 8508110000, 8508190001, 8508190009, 8450111100, 8450111900, 8450119000, 8450120000, 8450190000, 8450200000, 8418102001, 8418102009, 8418108001, 8418108009, 8418211000, 8418215100, 8418215900, 8418219100, 8418219900, 8418290000, 8418302001, 8418308001, 8418402001, 8418408001, 8528491000, 8528498002, 8528498008, 8528591000, 8528599000, 8528722001, 8528722009, 8528723001, 8528723002, 8528723003, 8528723009, 8528724000, 8528726000, 7321111000, 7321119000, 8414600000, 8516601010, 8516601090, 8516605000, 8516607000, 8516608000, 8516609000, 8516101100, 8516310000, 8516400000, 8516500000, 8403109000, 8415101000, 8415109000, 8415810010, 8415810090, 8415820000, 8509400000, 8539100009, 8539500000, 8540810000, 8540890000 | 2022 йил 15 апрель |
5. | Дори воситалари ва тиббий буюмлар | 3003, 3004 | 2022 йил 1 сентябрь |
6. | Сув ва салқин ичимликлар | 2009, 2201, 2202 | 2024 йил 1 март |
7. | Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалари | 2814 20 000 0 дан 2827 10 000 0 дан 2834 29 800 0 дан 3101 дан 3102 дан 2510 20 000 0дан 2835 25 000 0 дан 2835 26 000 0 дан 3103 дан 2827 39 850 0 дан 2833 29 800 0 дан 3104 дан 2834 21 000 0 дан 2835 24 000 0 дан 3105 дан 2810 00 дан 2827 дан 2833 дан 2840 дан 2841 70 000 0 дан 2903 39 110 0 3808 3808 52 000 0 3808 59 000 3808 59 000 1 3808 59 000 2 3808 59 000 3 3808 59 000 4 3808 59 000 5 3808 59 000 8 3808 59 000 9 3808 61 000 3808 61 000 1 3808 61 000 2 3808 61 000 3 3808 62 000 3808 62 000 1 3808 62 000 2 3808 62 000 3 3808 69 000 3808 69 000 1 3808 69 000 2 3808 69 000 3 3808 91 3808 91 100 0 3808 91 200 0 3808 91 300 0 3808 91 400 0 3808 91 900 0 3808 92 3808 92 100 0 3808 92 200 0 3808 92 300 0 3808 92 400 0 3808 92 500 0 3808 92 600 0 3808 92 900 0 3808 93 3808 93 110 0 3808 93 130 0 3808 93 150 0 3808 93 170 0 3808 93 210 0 3808 93 230 0 3808 93 270 0 3808 93 300 0 3808 93 900 0 3808 99 3808 99 100 0 3808 99 900 0 | 2026 йил 1 май |
8. | Электр аккумуляторлар, шу жумладан, улар учун сепараторлар, тўғрибурчак (шу жумладан, квадрат шаклидаги) ёки бошқа шаклдагилар | 8507 | 2026 йил 1 январь |
2-ИЛОВА
|
Чора-тадбирнинг номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
1. |
Ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш мақсадида истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш. |
1. Истеъмол ва техник этил спиртини, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини, шу жумладан рухсатсиз қуйишнинг олдини олиш мақсадида рақамланган ноёб ҳимоялаш тамғаларини жойлаштириш юзасидан техник регламентга ўзгартиришлар киритиш. 2. Ускуналарга, ташиш қоидаларига, масофадан бошқаришга ва видеокузатувга, масъул идораларнинг ахборот тизимларига интеграциялаш ва бошқа талабларни кўрсатган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш. 3. Aвтоматлаштирилган ўлчаш мосламаларини, техник регламентларда ҳамда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибида кўрсатилган бошқа махсус мосламаларни ўрнатиш. 4. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ахборот базаси билан интеграциялаш. |
2021 йил
|
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) (Р. Бобоев), |
|
2. |
Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ўлчаш мосламаларини мажбурий равишда ўрнатиш нуқтаи назаридан лицензиялаш талабларини кучайтириш. |
1. Ҳисобга олиш мосламалари ўрнатилишини белгилайдиган талабларни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Ҳисобга олиш мосламаларига талабларни белгилашни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини Давлат солиқ қўмитаси билан келишиш. 3. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда лицензия шартномалари янгиланишини таъминлаш. |
2021 йил
|
Агентлик (Р. Бобоев), |
|
3. |
Тайёр алкоголь маҳсулотларини мажбурий агрегациялаш тизимини жорий этиш. |
1. Тайёр алкоголь маҳсулотларини агрегациялаш юзасидан ихтисослаштирилган апликаторларга техник талабларни ишлаб чиқиш. 2. Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ихтисослаштирилган апликаторларни ўрнатиш. 3. Aлкоголь маҳсулотларини агрегациялаш жараёнини йўлга қўйиш. |
2021 йил
|
Агентлик (Р. Бобоев), |
|
4. |
Чакана ва улгуржи савдо субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг ишончлилигини текшириш юзасидан талабларни белгилаш. |
Чакана ва улгуржи савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), |
|
5. |
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш мосламалари ҳамда бошқа мосламалар билан жиҳозлаш талаблари бузилганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш. |
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш, муомалага киритиш, муомалада айланиши ва уларнинг муомаладан чиқарилиши юзасидан белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни сотишдан олдинги чоракда олинган тушумнинг юз фоизигача миқдорда молиявий жарима ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқорининг икки юз бараваригача жарима солишни назарда тутиш. |
2021 йил 15 январь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), |