10.07.2019 йилдаги ПҚ-4389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига солиқ юки камайтирилди, айланма маблағлардан олинадиган солиқлар оптималлаштирилди, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни бекор қилиш ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини камайтириш орқали солиқ тизими қайта кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишда ушбу солиқ суммаси қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтилган санадан аввалги охирги 12 ойда харид қилинган товар-моддий захираларнинг тасдиқланган қолдиқлари бўйича реализация ҳажмига мос келадиган улушда ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки ягона солиқ тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги хабарнома қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax free») тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи «инвестициявий солиқ кредитлари» институтини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш мақсадида ялпи тушумнинг чегаравий миқдорини сунъий пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга (бўлиниш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва бошқалар) чек қўйиш чораларини кўриш, мазкур ҳолатлар аниқланганда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммасига давлат солиқ хизмати органлари томонидан тузатиш киритиш ва уларни суд тартибида ундириш механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ягона ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган «Юк ташишлар мониторинги» ахборот платформасини (кейинги ўринларда — Ахборот платформаси ) ишлаб чиқишни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташувчилар томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини (счёт-фактура (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчилар ва уни қабул қилиб олувчилар томонидан реал вақт режимида товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини Ахборот платформасида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларни давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн назорат-касса машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатлар бўйича жисмоний шахсларга даромад, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмалар бериш ёки чекларда кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариб бериш тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги (KPI) кўрсаткичларидан келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириш, хизматда лавозимини ошириш, мукофотлаш, интизомий чоралар қўллаш тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида «Чекни талаб қил ва совға ютиб ол» оммавий акциялари ўтказилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Стратегияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ва интернет-ресурсларда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти кенг ёритилишини таъминласин ҳамда Стратегияни амалга ошириш доирасида оммавий ахборот воситалари, илмий доира ва хорижий экспертлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда жойларда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4389-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тизими иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига эришишда муҳим механизм сифатида намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси солиқ юкини камайтириш ва солиқ тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай муҳитни шакллантириш вазифаларини амалга оширишни давом эттириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, солиқ тизимида ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, солиқ ислоҳотларини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қуйидаги камчилик ва муаммолар мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, солиқ маъмуриятчилигини ташкил этиш принциплари эскирган бўлиб, солиқ тўловчиларга комплекс хизматлар кўрсатишни, шунингдек улар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилишини таъминламаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, солиқ мажбуриятларини бажаришда маъмурий харажатлар (сарфланадиган вақт ва маблағ) даражаси юқори бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, солиқ соҳасида имтиёзлар бериш борасида аниқ мезон ва механизмлар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, хуфиёна иқтисодиёт даражасини қисқартиришга қаратилган, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш жараёнларини рағбатлантирувчи жамоатчилик назорати механизмлари мукаммал эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, солиқ тўловчи билан солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ягона стандарт ва дастурий маҳсулотлар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, солиқ ҳисоби сифатини пасайтирадиган, солиқ базасининг кенгайиши ва барқарор солиқ тушумларини таъминлашга тўсқинлик қиладиган идоралараро ахборот ҳамкорлиги суст йўлга қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, юқори малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамда солиқ органлари ходимлари фаолиятини баҳолашда тизимли камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу камчилик ва муаммолар солиқ тизимини жадал ривожлантириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловларнинг талаб даражасида йиғилишига тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан қуйидаги мақсад, вазифа ва асосий йўналишларни назарда тутувчи Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стратегиянинг асосий мақсади иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили сифатида тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, солиқ солиш жараёнларини автоматлаштирган ҳолда, давлат солиқ органларида замонавий йўналтирилган сервис солиқ хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали кўрсатилаётган солиқ хизматлари сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тоифадаги солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий равишда бажариш асосида уларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончли муносабатларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириш, барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қулай шароитларни таъминлайдиган транспарент ва барқарор солиқ тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларининг салбий кўринишларини камайтириш имконини берадиган таваккал-таҳлил ва масофавий таҳлилий ишлар тизими асосида солиқ назорати тизимини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бизнес фаоллигини ошириш ва солиқ мажбуриятини бажариш бўйича маъмурий харажатларни камайтириш имконини беради ва бу, ўз навбатида, Жаҳон банкининг бизнес юритиш рейтингида республика позицияларига ижобий таъсири кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Стратегиянинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини қисқартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ ва солиқ режимларини бирхиллаштириш, шунингдек, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ юкини (камайтириш ва бараварлаштириш) оптималлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ имтиёзларининг самарадорлик даражасини баҳолаш асосида уларни тақдим этишнинг аниқ мезон ва механизмларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ ва бухгалтерия ҳисоби ўртасида фарқни имкон қадар камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бюджетнинг даромад қисмини шакллантиришда ролини кучайтириш ва ҳиссасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хорижий давлатлар тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, таваккалчиликларни баҳолашнинг замонавий усулларини жорий қилиш ва иқтисодий фаолият соҳасида хуфиёна айланма ҳамда назорат қилинмайдиган даромадлар кўламини қисқартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ қонунчилиги соҳасидан ташқарида фаолиятни амалга оширадиган шахсларни норасмий сектордан чиқишига (қонунийлашишига) кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Трансферт нархни белгилаш соҳасида солиқ маъмуриятчилигининг янги услубларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2021 йилга келиб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўловчиларни 1,5 баравар, қўшилган қиймат солиғини тўловчиларни 2 баравар ҳамда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи тўловчиларни 2 баравар кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ тўловчилар солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажариши учун уларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирламчи ҳисоб ҳужжатларини рақамлаштириш ва бирхиллаштириш ҳамда солиқ ҳисоботлари шаклларини соддалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг экстерриториал принципини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ хизматлари сифатини ва солиқ органлари фаолиятини жамоатчилик томонидан мустақил баҳолаш (тескари алоқа) механизмини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ органлари фаолиятининг шаффофлиги ва солиқ солиш соҳасидаги маълумотларнинг очиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тизимини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналарнинг тўловга лаёқатсизлигини ва уларни тугатишни ҳал этиш тартиб-таомилларини соддалаштириш (харажатлар, вақт ва қоидалар аудити).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ маслаҳатчилари институтини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ тўловчиларга маслаҳат кўрсатиш хизматларини кўрсатиш фаолиятини марказлаштириш ва стандартлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва солиқ ҳисобини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат фаолиятини амалга оширишда таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг замонавий тизимини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ назоратининг шаффофлигини таъминлаш, коррупция омилларини камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудларнинг солиқ имкониятларини баҳолаш усулларини жорий қилиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий овқатланиш ва савдо соҳасида, шунингдек, кўчмас мулк бўйича солиқ солинадиган объектларни тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ мажбуриятини ихтиёрий бажариш даражасини 90 фоизгача етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ва маслаҳатлар беришга йўналтирилган солиқ органлари ташкилий тузилмасини яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ тўловчиларни сегментациялаш асосида давлат солиқ хизмати органларининг энг мақбул моделини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ хизмати органларида замонавий бизнес-таҳлил (Business Intellegence) тизимини, шунингдек, стратегик ва процессуал бошқарувни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ хизмати ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиққан ҳолда уларни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кадрларни тайёрлаш ва танлаш тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ органлари ходимлари мотивациясини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ маъмуриятчилиги жараёнини автоматлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кадрлар сиёсатида коррупцияга қарши компонентларни кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ соҳасида коррупция хавфларини назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш тизимини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Коррупцияга қарши қонунчилик талаблари асосида норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш (тафтиш қилиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ органларида шаффофлик (ошкорлик) ва ҳисобдорликни кенгайтириш, коррупция кўринишларига жамоатчиликда муросасизлик ҳиссини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суръати ўсишига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги позициялари, шунингдек, ишбилармонлик фаоллигининг индекс кўрсаткичлари яхшиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали солиқ тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 17,3 фоизга етказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўртасидаги солиқ имтиёзлари ҳажми бўйича тафовути қисқариши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчиларнинг маълумотлардан фойдаланишда ҳамда кўрсатилаётган сервис хизматларидан қаноат ҳосил қилиш даражаси ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Низоларни судга қадар ҳал этиш кўлами кенгаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар сони камайишига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ тўловчиларнинг ҳақиқатдаги ва тақдим этилган кўрсаткичлари ўртасидаги фарқлар камаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ текширувлари сони қисқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Назорат тадбирлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар миқдори пасаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Солиқларнинг ундирилиш даражаси ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ идоралари ўртасида ҳужжатларнинг айланиши камаяди, ижро интизоми ошади, кадрларнинг қўнимсизлиги бартараф этилади ва кадрлар билан таъминланганлик даражаси яхшиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳоллари бартараф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ хизматларини стандартлаштириш ва тартибга солиш даражаси ортади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари орасида уч ва ундан ортиқ йил фаолият кўрсатаётган субъектлар улуши 60 фоизга етказилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш
механизми

Ижро
муддати

Масъул ижрочилар

I. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш

1.

Тадбиркорлик субъектларига тенг фискал шароитлар ва рақобат муҳитини таъминлаш учун қўллаш соҳалари ва фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев),

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)

2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2019 йил
1 октябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

3.

Солиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи «инвестициявий солиқ кредитлари» институтинижорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

4.

Солиқ тўловчиларга кейинчалик соддалаштирилган «яшил йўлак» тартибида хизмат кўрсатиш мақсадида солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тизимини жорий қилиш.

Қўшма қарор

2020 йил

1 январь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

5.

Солиқ тўловчи ихтиёрий равишда солиқ мажбуриятларини камайтириб кўрсатиш (яшириш) фактларини кўрсатиб, солиқ қарзининг бир қисмини тўлаганда, уни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи «солиқ келишуви» механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

6.

Ўзаро боғланган ёки афилланган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича трансферт нархлар белгиланишининг, шу жумладан бундай шахслар бўйича мезонларни белгилашни назарда тутувчи солиқ назорати механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
ДСҚ (Б. Мусаев),
Бош прокуратура (Н. Йўлдошев),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

7.

Солиқ ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидаги тафовутларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш ва уларни халқаро молиявий ҳисобот стандартларига тўлиқ мослаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев),

Марказий банк (М. Нурмуратов)

8.

Айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 август

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Лойиҳа бошқаруви агентлиги (Д. Ли), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

9.

Ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг солиқ имкониятларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, солиқ тушумларини ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича прогноз қилиш учун индикаторлар ва маълумотлар манбаларини шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), ДСҚ (Б. Мусаев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

10.

Иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини камайтириш бўйича «яширин иқтисодиёт» кўламини баҳолашнинг асосий кўрсаткичларини белгилаш, идоралараро ҳамкорлик тизимини, кўриладиган чоралар самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилишни, шунингдек, иқтисодий фаолиятни легаллаштиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),
ДБҚ (М. Азимов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

11.

Чакана савдода нақд пулда сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар учун юқори тўлов чегарасини белгилаш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдоридан ортиқ бўлган битимлар учун соддалаштирилган ҳисобварақ-фактурани жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Таҳлилий

маълумотнома

2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б. Мусаев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (Ж. Саримсаков)

12.

Мол-мулк ва ер солиғи ўрнига кўчмас мулк солиғини жорий қилиш.

Таҳлилий маълумот

2021 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев),

«Давергеодезкадастр» қўмитаси (А. Абдуллаев)

13.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна фаолият амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган (маълумот тақдим этган) шахсларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил
1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

14.

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун «онлайн» назорат-касса машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатлар миқдорида жисмоний шахслар даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмаларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий

маълумотнома

2020 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

15.

Ўзини ўзи иш билан банд қилган шахслар мезонлари ва тоифаларини аниқлаш бўйича илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиш, солиқ солиш мақсадида фаолиятни қонунийлаштиришни рағбатлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
1 март

Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев),

ДСҚ (Б. Мусаев)

16.

Электрон платформалар, интернет-дўконлар ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириладиган электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков),
Марказий банк (М. Нурмуратов)

17.

Солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ва Давлат бюджетига ўтказиш махсус ҳисобрақамларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов)

18.

Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш, «E-омбор» товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизимини жорий этиш ва импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш орқали импорт операцияларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил

1 январь

ДБҚ (М. Азимов),

ДСҚ (Б. Мусаев),
Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков)

19.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани мисолида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни мулкнинг бозор қийматига нисбатан солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш тартибини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Давергеодезкадастр» қўмитаси (А. Абдуллаев)

II. Хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш

20.

Солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш (ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқароларнинг рўйхатдан мустақил ўтиши ва солиқларни тўлаши, юридик шахснинг улуши бўйича қўйилган тақиқлар (банд солинган) ҳақидаги маълумотномаларни олиш, якка тартибдаги тадбиркор мақомини текшириш ва бошқалар).

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
1 февраль,

кейинчалик доимий

ДСҚ (Б. Мусаев),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков)

21.

Солиқ солиш мақсадида ер ва кўчмас мулкнинг кадастр ҳисоби ва қийматини баҳолаш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун кадастр ва солиқ органлари маълумотлар базаларини интеграциялаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси (А. Абдуллаев), ДСҚ (Б. Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

22.

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича солиқ органларининг айрим функцияларини нодавлат ташкилотларга (аутсорсинг) ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 август

ДСҚ (Б. Мусаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

23.

Даромад солиғи ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатларини ва маълумотномалар тақдим этиш тизимини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)

24.

Кўрсатиладиган солиқ хизматлари сифатига солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасини аноним баҳолаш имкониятини яратиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида қўшимча функциялар киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

«Ижтимоий фикр»маркази (Р. Убайдуллаева)

25.

Солиқ органлари бўлинмалари фаолиятининг самарадорлигини жамоатчилик фикри натижаларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг баҳолашни жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),

«Ижтимоий фикр»маркази (Р. Убайдуллаева)

26.

Солиқ тўловчиларнинг аниқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб (тўлиқ маслаҳат бериш, буюртманомалар, ариза ва шикоятлар қабул қилиш), «call-центр» функцияларини кенгайтириш орқали солиқ тўловчиларга хизматлар кўрсатиш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини яхшилашга доир таклифларни ишлаб чиқиш борасидаги долзарб муаммоларни чуқур таҳлил қилиш учун кўп бериладиган саволлар ва келиб тушадиган мурожаатлар асосида Давлат солиқ қўмитасининг доимий янгиланадиган маълумотлар базасини яратиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил

1 март

ДСҚ (Б. Мусаев)

27.

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасини солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг унга мажбурий аъзо бўлишини назарда тутувчи ўзини ўзи назорат қиладиган ташкилотга айлантириш, солиқ маслаҳатчиларини ўқитишни ташкил қилиш, малака имтиҳонларини ўтказиш ва сертификат бериш вазифаларини топшириш орқали унинг фаолиятини такомиллаштириш.

Таҳлилий маълумот

2020 йил

1 февраль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Б. Мусаев),

Солиқ маслаҳатчилари палатаси (Б. Мансуров)

III. Солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимини яратиш

28.

Назорат, ахборот ва хизмат кўрсатиш орқали потенциал солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишни назарда тутадиган солиқ таваккалчиликларини тизимли бошқариш (Compliance Strategy) механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б. Мусаев)

29.

Таваккалчиликларни, шу жумладан ҚҚС тўловчиларини таҳлил қилиш ва бошқариш тизими асосида солиқ назоратининг симсиз (масофадан туриб) усулларини (солиқ тўловчиларни сегментлаш асосида) такомиллаштириш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 декабрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

30.

Жаҳон банкининг комплекс интеллектуал модели асосида солиқ маъмуриятчилигини таҳлил қилиш якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш (ҳозирги ҳолатни баҳолаш ва солиқ маъмурчилиги камчиликларини аниқлаш, солиқ ислоҳотлари натижаларини мониторинг қилиш).

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

31.

Солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини видео-тасвирга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 ноябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

32.

Илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, идентификация карточкалари тизимига (ID карталарига) жисмоний шахснинг идентификация рақами тизимини босқичма-босқич интеграциялаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2021 йил

1 январь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков)

33.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, назорат тадбирларини фақат профилактика чоралари қўлланилгандан сўнг амалга ошириш имконини берадиган тартибни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг
янги таҳрири доирасида

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

34.

Сайёр текширишларни камайтириш ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлигининг симсиз усуллари рўйхатини кенгайтирган ҳолда солиқ назорати шаклларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг
янги таҳрири доирасида

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

35.

Юқори даражадаги даромадга ва мулкка эга бўлган жисмоний шахсларнинг солиқ таваккалчиликларини таҳлил қилиш(Нigh Net Worth Individuals) тизимини жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил

1 январь

ДСҚ (Б. Мусаев)

IV. Давлат солиқ хизмати органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш

36.

Солиқ маъмуриятчилиги харажатларини камайтириш ва солиқ назорати сифатини ошириш, шунингдек, уни автоматлаштириш мақсадида солиқ органлари тизимига замонавий бизнес-таҳлиллар моделларини (Business Intellegence) жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

37.

Солиқ тўловчиларга аниқ вақт режимида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини, шу жумладан, экстерриториал принцип асосида кўрсатиладиган хизматларни кенгайтиришга йўналтирилган рақамли технологияларни солиқ маъмуриятчилигига босқичма-босқич жорий этиш, солиқ органларининг ахборот коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

ДСҚ (Б. Мусаев),

Ахборот технологиялари
вазирлиги (Ш. Садиков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

38.

Солиқ органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги (KPI) кўрсаткичларидан (кўрсатилган хизматларнинг сони ва сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги, ходимнинг хушмуомалалиги ва билимидан) келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириш, хизматда лавозимини ошириш, мукофотлаш, интизомий чоралар қўллаш тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 декабрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

39.

«Холис харидор» тизимини кенг жорий қилиш, «хуфиёна иқтисодиёт» бўйича «ишонч телефонлари»ни ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш «схема»ларини ва хуфиёна фаолиятларни аниқлаганлик учун солиқ органлари ходимларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 август

ДСҚ (Б. Мусаев)

40.

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансфер нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмурчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида солиқ органларининг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий
асосда

ДСҚ (Б. Мусаев)

41.

Солиқ органларига ишга қабул қилишда (вакант лавозимларни эгаллаш) танлов тизимини, шу жумладан, номзодларнинг электрон шаклда мурожаат этиш имкониятини назарда тутган ҳолда жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б. Мусаев)

V. Давлат солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

42.

Коррупциянинг олдини олиш тизимини ривожлантириш, ходимларнинг ҳалоллигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва ишга қабул қилиш шартларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 декабрь

ДСҚ (Б. Мусаев)

43.

Давлат солиқ хизмати органларида коррупцион хавфлар юзага келишининг олдини олиш (назорат қилиш) ва ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ходимларни аттестациядан ўтказиш, шунингдек, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ноинсоф ходимларни тизимдан четлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Бош прокуратура (Н. Йўлдошев)

44.

Моддий ва номоддий рағбатлантириш, хизматда ўсиш, билимини ошириш, соғлиғини тиклаш, дам олиш ва бошқа йўналишларни яхшилашни назарда тутувчи меҳнат қилиш шароитларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 август

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

45.

Коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ солиқ соҳасидаги коррупцион хавфларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ва бизнес-жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б. Мусаев),

Бош прокуратура (Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

46.

Фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтириш ва солиқ органларининг ижобий имижини шакллантириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

ДСҚ (Б. Мусаев),
«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 07/19/4389/3409-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)