29.10.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 29.10.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283
Кучга кириш санаси
30.01.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3283]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21/12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом банкка, шу жумладан микромолия банкига, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк ва микромолия банкига (бундан буён матнда банк деб юритилади) алоқадор шахслар ҳамда бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор — мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган таваккалчиликлар бўйича банк олдида мажбурияти мавжуд бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро алоқадор қарз олувчилар — банкда назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда, микромолия банкида эса назорат асосида алоқадор бўлган жисмоний ва/ёки юридик шахслар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошлар — қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар, опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-укалари, опа-сингиллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик таваккалчилик — банкда жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган, микромолия банкида эса жами суммаси икки ярим миллиард сўм ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликлар;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таваккалчилиги — қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятларини шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва/ёки режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тараққиёт банклари — Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида 5 фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилинадиган алоқалар (бундан буён матнда назорат деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси учинчи қисмида белгиланган алоқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда банкка алоқадор шахсларнинг банк олдида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг кредит бўйича талаблари, шу жумладан қарз, кредит, микроқарз, микрокредит, микролизинг, овердрафт (мижозларнинг депозит ҳисобварақларидаги дебет қолдиғи), лизинг, факторинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг пул маблағлари эвазига бошқа банк ёки кредит ташкилотлари томонидан қарздорларга ҳар қандай билвосита турда ажратилган ва кредит таваккалчилиги мавжуд маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир қарз олувчи томонидан ўзи билан алоқадор бўлмаган бошқа бир қарз олувчига (бунда ушбу қарз олувчи учун йирик таваккалчилик бўлмаган ҳолда) унинг банк олдидаги кредит ёки бошқа мажбуриятлари бўйича банкка тақдим этилган ва жами мажбуриятидан ошмаган миқдордаги кафолат, кафиллик ва қарз олувчи томонидан берилган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ва қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шу жумладан репо келишувлари доирасида сотилган қимматли қоғозлар (олди-сотдига мўлжалланган қимматли қоғозлар) ва векселлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклараро депозитлар ва кредитлар, вакиллик ҳисобварақларидаги пул маблағлари, банклараро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган маблағлар ва банкларга жойлаштирилган бошқа маблағлар, бундан кунлик (овернайт) банклараро операциялар ва клиринг операциялари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
репо операциялари ёки қимматли қоғозларга доир қайтарилиши асосида амалга ошириладиган бошқа битимлар бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилавий инструментлар бўйича банк балансидаги талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансдан ташқари моддалардаги ҳосилавий инструментлар бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари мажбуриятлар, шу жумладан фойдаланилмаган кредит линиялари, чақириб олинмайдиган мажбуриятлар, кредитлаш бўйича бошқа мажбуриятлар, савдога оид молиялаштиришлар (аккредитив, кафолат ва кафилликлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ёки чет эл валютасини сотиб олиш бўйича қонуний мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган активлар бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа мажбуриятлар, шу жумладан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, бўнаклар ва банкнинг дебиторлик қарздорликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги таваккалчиликлар учун капитал монандлилиги ҳисоб-китобларидаги 10 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан натижалар олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Факторинг хизмати бўйича банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда банкка алоқадор шахсларга доир кредит таваккалчилиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 14 октябрдаги 31/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3283-1, 14.11.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/3283-1/0920-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 15 декабрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг юқори даражаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак, бундан микромолия банки мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микромолия банки учун бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия операцияси учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур, бундан банклараро операцияларда юзага келадиган таваккалчиликлар мустасно бўлиб, ушбу операциялар мазкур Низомнинг 3-банди талабига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим, бундан микромолия банки мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда вужудга келади, бундан микромолия банки мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микромолия банки учун ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи назорат асосида вужудга келади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарздорлар қуйидаги ҳолларда назорат асосида ўзаро алоқадор бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахслар ўртасида, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир юридик шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар гуруҳи таркибида бошқа юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир юридик шахс бошқа юридик шахс устидан назоратни амалга оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учинчи шахснинг ёки у билан биргаликда ҳаракат қилувчи шахсларнинг назорати остида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар асосан иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) ёки бошқарув органларининг бир хил таркибига эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний ва юридик шахслар ўртасида, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда фаолият кўрсатувчи шахслар гуруҳи таркибида, юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс юридик шахс устидан назоратни амалга оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс юридик шахс кузатув кенгаши, бошқаруви аъзоси бўлса ёки мансабдор шахси ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсда юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қиладиган ёки эгаликни назорат қиладиган бошқа юридик шахсга нисбатан раҳбарлик ваколати бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг юридик шахс назоратни амалга оширадиган бошқа юридик шахсда бошқарувга оид ваколатлари мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур кичик бандда келтирилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳидан бир шахснинг молиявий қийинчиликларга учраши, шу жумладан тўловга лаёқатсизлиги ёки банкрот бўлиши каби ҳолатларда бошқа қарздорнинг (қарздорларнинг) молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ қайтариш ва (ёки) тўловни ўз вақтида амалга ошириш имкониятларига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжуд бўлганда қарздорлар иқтисодий боғлиқлик асосида алоқадор ҳисобланади. Иқтисодий боғлиқлик бир томонлама ёки ўзаро бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қарз олувчиларнинг иқтисодий боғлиқлик асосда алоқадорлиги қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир томон маҳсулот (товар, иш, хизмат) сотишдан олинган 50 фоиз ва ундан ортиқ йиллик тушуми бошқа бир томон билан амалга оширадиган фаолият асосида юзага келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир томон ишлаб чиқарган маҳсулотнинг (товар, иш, хизмат) 50 фоиздан кам бўлмаган қисми бошқа бир томонга сотилса ва ушбу маҳсулотга бозорда бошқа харидор топиш қийин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир томон иккинчи томоннинг банк олдидаги мажбуриятини тўлиқ ёки қисман қоплаш учун гаров, кафолат, кафиллик ёки тўлаб бериш бўйича бошқа мажбурият билан таъминласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорларда қарзни қоплаш манбаси ягона бўлиб, қарз бўйича тўловни тўлиқ амалга ошириш ва уни ўз вақтида қайтариш учун бошқа манбалар мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ва ундан ортиқ томонларнинг ягона молиялаштириш манбаи бўлса ва унга муқобил манба топиш мураккаб бўлса, бундан давлат ва халқаро тараққиёт банклари томонидан молиялаштириш ҳолатлари мустасно. Томонларнинг битта банк ёки молиявий бозордан молиялаштирилиши уларнинг иқтисодий боғлиқлик асосида алоқадор эканлигини англатмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларининг 30 фоиздан ортиқ қисми бошқа томоннинг (томонларнинг) маблағлари ҳисобига қайтарилса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор (қарздорлар) банк томонидан тақдим этилган кредит маблағларининг ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича молиялаштиришнинг 30 фоиздан ортиқ қисмини бошқа томонни (томонларни) молиялаштириш учун ишлатса (икки ёки ундан ортиқ қарздорлар бир сотувчидан жиҳозлар сотиб олиши каби, одатдаги тижорат операциялари бундан мустасно);
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки юридик шахснинг қарздор олдида тўлов мажбурияти мавжуд бўлиб, мазкур мажбуриятнинг бажарилмаслиги қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ёки ўз вақтида қайтара олмаслигига сабаб бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир шахс ёки қарздорлар билан назорат асосида алоқадорлиги мавжуд бўлган шахслар қарздорнинг (қарздорларнинг) банк олдидаги мажбуриятлари бўйича гаров (кафиллик) тақдим этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорлар қўшма фаолият тўғрисидаги шартнома ёки қўшма фаолиятни назарда тутувчи бошқа ҳужжатга биноан ўзаро алоқадор бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар яқин қариндош ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорларнинг банк олдидаги мажбуриятлари бўйича биргаликдаги шартномавий жавобгарлиги мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Икки ёки ундан ортиқ қарздорлар битта шахсга иқтисодий жиҳатдан боғлиқ бўлса, ушбу шахс банк мижози ёки қарздори бўлмаган тақдирда ҳам банк уларни ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи сифатида (ушбу қарздорлар ўртасида алоқадорликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар) тан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарздор бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳларига кирса, банкнинг ушбу қарздорга бўлган талабларининг умумий миқдори ҳар бир гуруҳ учун алоҳида ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бир қарз олувчи учун таваккалчилик миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизи ва ундан ортиқ бўлса, банк мазкур қарз олувчига нисбатан иқтисодий боғлиқлик асосида алоқадорлик юзасидан ўрганишлар ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Банклар ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳини аниқлашда мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган ҳолатлардан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк ҳисоботларида қарздорлар ўртасидаги алоқадорликни ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳини кўрсатиши ва ушбу гуруҳлардаги ўзгаришларни кейинчалик кузатиб бориши, улар бўйича маълумотларни янгилаб бориши ва ҳисоботларда тўғри акс эттириш мақсадида йилда камида бир маротаба қайта баҳолаши лозим. Ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи сифатида таснифлаш (ёки алоқадорликнинг мавжуд эмаслиги) мазкур Низомга мувофиқ асослантирилган бўлиши ва бу ҳужжатлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Икки ёки ундан ортиқ қарздорлар фақатгина республика ижро этувчи ҳокимият органлари (маҳаллий ёки хорижий), шунингдек Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ёки халқаро тараққиёт банклари томонидан назорат асосида ўзаро алоқадор бўлса ва мазкур қарздорлар ўртасида иқтисодий боғлиқлик асосида алоқадорлик мавжуд бўлмаса, улар ўзаро алоқадор қарз олувчилар ҳисобланмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банклар қарздорларни назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда алоқадорлигини аниқлашда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонларидан фойдаланишга ҳақли. Бунда, мазкур мезонлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки улардаги талаблардан енгилроқ талаблар назарда тутилмаслиги лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 14 октябрдаги 31/13-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-1, 14.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/3283-1/0920-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 15 декабрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Банкка алоқадор шахслар ва уларга тўғри келувчи таваккалчиликка қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Банкка алоқадор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Банкка алоқадор шахсларга қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда бош банкда ташкил этилган қўмиталарнинг банкнинг бошқарув органлари аъзолари бўлмаган аъзолари, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки шахслар гуруҳи таркибида биргаликда фаолият кўрсатувчи, банкда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар. Агар мазкур жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари банкнинг устав капиталидаги улушларга эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса, унинг миқдоридан қатъи назар, ушбу улуш мазкур шахснинг эгалигида ва назорати остида турган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк устав капиталида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган юридик шахсга нисбатан раҳбарлик ёки назорат қилиш ваколатига эга бўлган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар гуруҳига кирувчи молиявий институтлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар гуруҳига кирувчи молия институтининг капиталида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар гуруҳига кирувчи молия институтининг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (устав капиталида) банклар гуруҳининг асосий банки камида 20 фоизга бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи юридик шахс, шунингдек ушбу юридик шахснинг мансабдор шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ва унинг мансабдор шахслари, башарти ушбу юридик шахснинг устав капиталида (устав фондида) банк камида 20 фоизга бевосита ёки билвосита эгалик қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк устидан назоратни амалга ошираётган юридик шахслар устав капиталида (устав фондида) камида 20 фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк устав капиталида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган юридик шахс устидан назоратни амалга ошираётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга алоқадор шахслар, шу жумладан жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, шунингдек жисмоний шахслар ва (ёки) уларнинг яқин қариндошлари ўзида назоратни амалга ошираётган ёки устав фондларига (устав капиталларига) эгалик қилаётган ёки бошқарув органининг аъзолари бўлган юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан қайси шахслар орқали битим амалга ошириладиган бўлса, ўша шахслар ва мазкур шахслар ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга оид, фуқаролик ёки бошқа муносабатлар мавжудлиги туфайли мазкур битимда ушбу банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг таъсири остида деб ҳисобланадиган шахслар.
(17-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан битим амалга оширадиган шахслар банкка алоқадор шахс номидан ҳаракат қилаётган ҳисобланади. Банкка алоқадор шахслар номидан ҳаракат қилаётган шахсларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахсларнинг ҳуқуқий вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахслар билан ўзаро тузилган битимга асосан банкка алоқадор шахснинг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузиладиган битимдан олинадиган фойдани бевосита ёки билвосита банкка алоқадор шахсларга берадиган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга оид, фуқаролик ёки бошқа муносабатлар мавжудлиги нуқтаи назаридан, ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар таъсири остида банк билан битим тузган шахслар.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказий банк банк назоратини амалга оширишда ушбу Низом талаблари ва мезонларига ҳамда ўзининг асослантирилган мулоҳазасига таяниб банкдан айрим қарздорларни банкка алоқадор қарздор сифатида тан олинишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Банкнинг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим, бундан микромолия банки мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микромолия банкига алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Мазкур Низомнинг 20-банди биринчи хатбошиси ва 21-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2026 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу талабларга мувофиқлаштириши лозим.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3283-2, 04.08.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Банкка алоқадор битта қарздорга ёки барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчилик миқдори ушбу Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган талаблардан ошган тақдирда, банкнинг капитал монандлиги ҳисоб-китобларида нормативнинг энг кўп миқдоридан ошган таваккалчилик миқдори мазкур ҳисобот санасидан бошлаб банкнинг биринчи даражали капиталидан чегирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қарз олувчи битим тузилган даврда банкка алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик банкка алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти банк бу ҳақда Марказий банкка 10 кун ичида маълумот берган ҳолда Марказий банк билан келишилган муддатларда пруденциал нормативга мувофиқлаштириш юзасидан мажбуриятни олган бўлса.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 14 октябрдаги 31/13-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-1, 14.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/3283-1/0920-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 15 декабрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Банкка алоқадор шахслар билан амалга ошириладиган банк операциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Банкларнинг банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланган ҳолларда уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади. Бунда, анча қулай шартларни тақдим этишга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилиги юқори бўлган ёки бошқа ноқулай ҳолатлар туфайли банк ўзига алоқадор бўлмаган шахслар билан тузмайдиган битимларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор бўлмаган шахслардан олинадиган фоиз ёки воситачилик ҳақларига нисбатан кам миқдорда фоиз ёки воситачилик ҳақларини ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахсларга кўрсатилган хизмат учун банкка алоқадор бўлмаган шахслар томонидан тўланадиган суммадан кам миқдорда ҳақ тўланганда ёки хизмат ҳақи умуман тўланмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахсларнинг кредитлари ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия операциялари бўйича тўлов муддатларини банкка алоқадор бўлмаган шахсларнинг кредитларига ва (ёки) исломий молия операцияларига нисбатан устун шартларда узайтириш;
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахсларнинг таваккалчиликларининг назоратини анча қулай шароитларда амалга ошириш ва ҳисобдан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахслардан муайян активларни бозор нархларига қараганда юқори баҳода сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор бўлган шахсларга муайян активларни бозор нархларига қараганда паст нархларда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш имконияти бўлганда, фаолият кўрсаткичлари паст ёки таваккалчилик даражасининг юқори бўлган банкка алоқадор шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахслардан ноликвид активларни сотиб олиш ёки ноликвид активларни банкка алоқадор шахслардан кредит таъминоти сифатида қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Банкка алоқадор шахсга ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга ажратиладиган ҳар қандай кредит (қарз):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланганда кредитнинг камида 100 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит берувчи банкка миллий валютада киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 100 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит берувчи банкка чет эл валютасида киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 110 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозлари қўйилганда кредитнинг камида 125 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа турдаги таъминот қўйилганда кредитнинг камида 130 фоизи миқдорида бозор баҳосидаги таъминот билан таъминланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар банкка алоқадор шахс ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахс билан тузилган ҳар қандай исломий молия операциялари орқали молиялаштиришга ҳам татбиқ этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3283-3, 18.07.2026 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк таъминот қийматини керакли миқдорда ушлаб туриш учун тегишли чораларни кўриши керак. Агар таъминотнинг бозор қиймати пасайиб кетса, банк 10 кун ичида таъминот суммасини ушбу Низом талабларига мувофиқлаштириш учун зарур чораларни кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Банк фақатгина кузатув кенгашининг тегишли қарори мавжуд бўлган ҳолатда ўзи билан алоқадор шахслар билан битим тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кузатув кенгаши аъзоси банк ҳамда қуйидаги шахслар ўртасида тузилган ёки тузиладиган битимларнинг муҳокамасида иштирок этмаслиги ёки бошқа усуллар билан кузатув кенгашининг қарорига таъсир қилмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгаши аъзосининг ўзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенгаш аъзоси бўлган шахснинг яқин қариндошлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгаши аъзоси ёки унинг яқин қариндошлари, ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ёки кучли таъсир ўтказадиган ҳар қандай юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида келтирилган шахслар номидан ҳаракат қилувчи ҳар қандай шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Банкка алоқадор бўлган шахс билан банк ўртасидаги ҳар қандай битимга оид кузатув кенгашининг қарорида битимнинг барча тегишли шартларига оид ахборотлар тўлиқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ахборотлар ўз ичига битим миқдори, фоиз ставкаси, қарз олувчининг молиявий аҳволи, унинг олган маблағни ўз вақтида қайтара олиш имконияти тўғрисида молиявий ахборот, таъминот миқдори тўғрисидаги маълумотларни қамраб олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк активларининг олди-сотди операцияларига доир маълумотда активларнинг қийматини тасдиқловчи ахборот бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳар бир банк ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслардан камида йилига бир марта уларнинг яқин қариндошлари ва яқин қариндошларидан бири томонидан кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириб бориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг ҳисоб-китоблари ва улардан чегирмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчилик ҳисоб-китобларида активлар учун эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар миқдори чегирилган қийматда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчилик ҳисоб-китобларида балансдан ташқари мажбуриятлар капитал монандлилиги ҳисоб-китобларида қўлланилган балансдан ташқари моддаларнинг 10 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан натижалар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат органларига банк капитали монандлилиги ҳисоб-китобларида таваккалчилик даражаси 0 фоизда бўлган талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ҳисоб-китобларида банк таваккалчилик миқдорини тегишли таъминот суммаси (кредит таваккалчилиги миқдоридан ортмаган ҳолда) ҳисобига камайтириши мумкин бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан таъминланган ёки кафолатланган активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тараққиёт банклари билан юзага келадиган таваккалчиликлар, шунингдек ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари ва/ёки балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари кафолати, кафиллиги ёки улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор банкдаги депозитлар ёки депозит сертификатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк талаблари ушбу бандда келтирилган таъминот турлари билан тўлиқ миқдорда таъминланмаган бўлса, нормативлар ҳисоб-китобида талабнинг таъминланмаган қисми олинади. Таъминот (гаров) фақатгина талабнинг асосий суммасини тўлаш учун етарли бўлса, фоизлар ва бошқа тўловлар таъминланмаган сумма сифатида олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Банк томонидан қабул қилинувчи мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган таъминот турлари қуйидаги шартларни бажариши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, кафолат ёки кафиллик банк талаби бўйича таъминот сифатида қабул қилинган бўлса, ушбу таъминот муддати тегишли талабни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда таъминот предметини амалда реализация қилиш ёки кафолат/кафиллик шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк-кредиторда жойлашган депозит гаров предмети бўлса, шартнома шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши. Талаб банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, депозит кредитни таъминлаш учун махсус ҳисобвараққа киритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан кредит қайтарилмаган ёки мажбуриятларини бажармаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни ишлатиши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим. Бунда, банк кредитини қайтариш муддати етиб келгунга қадар махсус ҳисобвараққа киритилган депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кафолат ёки кафиллик мақбул таъминот ҳисобланиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларни бажариши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатловчи (кафил) томонидан тақдим этилган кафолат (кафиллик) ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг кафолатловчи ёки кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни қарз олувчи кредитга лаёқати ёмонлашиши оқибатида бир томонлама тартибда кафолатловчи (кафил) кафолатни (кафилликни) бекор қилиши, кафолат (кафиллик) қийматини ошириши, кафолат (кафиллик) муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафолатловчи (кафил)дан кафолат (кафиллик) бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ҳисоб-китобларида мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган таваккалчиликлар ва улар бўйича қабул қилинган таъминот валютаси ўзаро мос тушмаса, таъминот миқдори 10 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳар бир банк бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликлар ҳисобини юритиши ва бу тўғрисидаги ҳисоботни ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низом кучга кирган санада банкда бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда банкка алоқадор шахсларнинг банк олдида тўланмаган мажбурияти мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори ушбу Низомда белгиланган меъёрлардан ошадиган бўлса (мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган нормативлар бузилган ҳолатлар бундан мустасно), бундай мажбурият дастлабки шартларда ва муддатларда тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда банкка алоқадор шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси битим тузиш вақтида мазкур Низомда кўзда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошиб борса (банк умумий капитали даражаси тушиши ёки валюта курсининг ўзгариши ва бошқалар сабабли), банк мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкни беш иш кунида хабардор қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчилар гуруҳининг назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда алоқадорлиги ҳолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг «А», «Б», «В» ва «Г» қарз олувчиларга нисбатан талаблари мавжуд. «Б», «В» ва «Г» қарз олувчилар иқтисодий асосда «А» қарз олувчига алоқадорлиги сабабли, банк «А», «Б», «В» ва «Г» қарз олувчиларни ўзаро алоқадор гуруҳ деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг «Б», «В» ва «Г» қарз олувчиларга нисбатан талаблари мавжуд. Банкнинг «А» шахсга нисбатан тўғридан-тўғри талаби мавжуд эмас, аммо «Б», «В» ва «Г» қарз олувчилар «А» шахсга иқтисодий алоқадор. «А» шахснинг молиявий аҳволи ёмонлашиши «Б, «В» ва «Г» қарз олувчиларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши сабабли, банк «Б», «В» ва «Г» қарз олувчиларни ўзаро алоқадор гуруҳ деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар «В» қарз олувчи икки ёки ундан ортиқ қарз олувчилар билан иқтисодий алоқадорлиги бўлса, яъни «А» ёки «Б» қарз олувчилардан бирининг молиявий аҳволи ёмонлашиши «В» қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширишида қийинчиликларга олиб келса, «В» ва «А» ҳамда «В» ва «Б» қарз олувчилар алоҳида-алоҳида ўзаро алоқадор гуруҳ деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» қарз олувчи «А1» ва «А2» қарз олувчиларни ҳамда «Б» қарз олувчи «Б1» қарз олувчини назорат қилади. Бундан ташқари, «Б1» қарз олувчининг «А2» қарз олувчига иқтисодий асосда бир томонлама алоқадорлиги мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолатда, банк «Б1» қарз олувчини «А» қарз олувчига алоқадор қарз олувчилар гуруҳида ҳисобга олади. Бунда ўзаро алоқадор қарз олувчиларнинг бир гуруҳи (А, А1, А2 ва Б1) ҳамда бошқа гуруҳи (Б ва Б1) ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А2» ва «Б1» қарз олувчиларнинг назорат ва иқтисодий асосда ўзаро алоқадорлиги мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ҳолатдан фарқли равишда, ушбу ҳолатда «Б» қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашуви «Б1» қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашувига сабаб бўлиб, бу ўз навбатида «А2» қарз олувчига ҳам таъсир этади. Бу ҳолатда, «А2» қарз олувчи «Б» ва «Б1» қарз олувчилар билан бир гуруҳни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Б1» қарз олувчи «Б2» ва «Б3» қарз олувчиларни назорат қилади. Ушбу ҳолатда «А» қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашуви «А2» ва «Б1» қарз олувчиларнинг молиявий аҳволига ҳамда «Б1» қарз олувчи орқали «Б2» ва «Б3» қарз олувчиларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, банк ўзаро алоқадор қарз олувчиларни иккита алоҳида гуруҳга ажратади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) назорат ва иқтисодий асосида алоқадор «А» гуруҳ — А, А1, А2, Б1, Б2, Б3.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) назорат асосида алоқадор «Б» гуруҳи — Б, Б1, Б2, Б3.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар 6-ҳолатдаги «Б» қарз олувчининг «Б1» қарз олувчига иқтисодий алоқадорлиги мавжуд бўлса, «Б» қарз олувчи А гуруҳида ҳисобга олинади. Бу ҳолатда «А» қарз олувчининг молиявий қийинчиликлари нафақат «пастлаб борувчи» хусусиятга, балки «Б» қарз олувчига таъсири сабабли «юқорилаб борувчи» хусусиятга ҳам эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон «Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2015 й., 31-сон, 418-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/16-сон «Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2706-1, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 745-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сон «Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2706-2, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/10-сон «Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2706-3, 2019 йил 25 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2707, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/15-сон «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2707-1, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 744-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/9-сон «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2707-2, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/17-сон «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2707-3, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2707-3/1845-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/6-сон «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2707-4, 2020 йил 21 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/2707-4/0201-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/3283/1470-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон; 14.11.2024 й., 10/24/3283-1/0920-сон; 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон; 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)