24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2706-1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2706-1
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси «факторинг» деган сўздан кейин «репо, своп,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларига мувофиқ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик суммасини аниқлашда кредит ва кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, репо, своп, кредит шартларининг ўзгартирилишини барча шакллари, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қимматли қоғозлар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, мол-мулклар сотиб олиш, ҳисобланган фоизлар, балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар ва бошқа молиялашлар билан боғлиқ битимлар ҳамда қарздорни тўлов мажбурияти бўйича банкрот деб эълон қилиниши натижасида бекор қилинган ҳолатдан ташқари ҳисобдан чиқарилган барча суммалар ҳисобга олинади.».
3. 19-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: