Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2706-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
30/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон)