02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3232
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3232
Кучга кириш санаси
02.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчиларини (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказиш деб юритилади) тартибини белгилайди.
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган солиқ даврида 1 миллиард сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
6. Солиқ тўловчини мажбурий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза солиқ тўловчининг қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак.
7. Юридик шахсни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиладиган ойнинг биринчи санаси бошлангунга қадар юборилиши зарур.
8. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлари белгиланган суммадан ошган санадан 5 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
19. Солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)