Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2369-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 январь,
2/6-сон
Келишилган:
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Б. ҲАМИДОВ
2020 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 21 апрелдаги 12/2-сон «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2369, 2012 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 255-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 24 августдаги 16/6-сон «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2369-1, 2013 йил 2 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 481-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/8-сонли «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2369-2, 2017 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 668-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/2369-3/0134-сон)