Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020 02.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2369-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 02.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2369-1
Кучга кириш санаси
09.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2369-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/6-сонли «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2369-3, 05.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21 апрелдаги 12/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2369, 2012 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 255-модда) билан тасдиқланган «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16/6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 августдаги 16/6-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«33. БМКдан олинган ёзма хабар асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «Ўзкарт» тизимига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«36. БМК банкнинг «Ўзкарт» тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисида процессинг марказининг хабарномаси асосида тизим аъзолари бўлган банкларга янги банкнинг тизим аъзоси сифатида қабул қилинганлиги ва уни тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади. Процессинг маркази тизимнинг янги маълумотномасини шакллантиради ва уни тизим аъзолари бўлган банкларга тарқатади ҳамда аъзоликка қабул қилинган банк учун банклараро транзакцияларни тўғри узатиш бўйича созлашни амалга оширади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 43-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк томонидан «Ўзкарт» тизимидан чиқарилган банкка у билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабар қилинади ва барча молиявий мажбуриятлар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, банк маълумотномадан чиқарилади;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар маркази томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш бош маркази Ҳисоб-китоблар марказига техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари кўрсатилишини таъминлайди. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклар билан тузилган шартномалар асосида БПК орқали амалга оширилган операциялар ва транзакциялар бўйича ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар юзасидан хизматлар кўрсатади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«55. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини бир тарафлама тўхтатиб туради ва бу ҳақда процессинг марказини хабардор қилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«56. Қуйидагилар Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг марказидан олинган тизимдаги ўзаро ҳисоб-китоблар, амалга оширилган транзакциялар ва тўловлар тўғрисидаги ахборотни узатиш, норматив ахборот маълумотномасини ўз вақтида янгилаш ва алмашинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан банклараро транзакциялар бўйича ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилиши учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжудлигини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, процессинг марказига мазкур банкларнинг БПКлари орқали амалга ошириладиган барча операцияларни тўхтатиш ҳақида буюртманомани ўз вақтида тақдим этиш.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«57. «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларда БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар қуйидагича юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг банкомат ва муассасаларидан берилган нақд пуллар бўйича қарздорлик ҳисоби «10511 — Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банклардан олинадиган маблағлар» ва «21012 — Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банкларга тўланадиган маблағлар» баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг хизмат кўрсатиш объектларида товарлар (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун эмитентнинг ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги ҳисоби «10513 — Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олинадиган маблағлар» ва «21014 — Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланадиган маблағлар» баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган маблағлари ҳисоби «19997 — Бошқа активлар» (тартиб рақами 801-804 тарзида) ҳамда «29896 — Бошқа мажбуриятлар» (тартиб рақами 801-804 тарзида) баланс ҳисобварақларида юритилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори С. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 481-модда)